×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ROTADON poroshok 1500mg N10

Kategoriya:
- Yallig'lanishga qarshi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Turkiya
Qadoqda soni:
- 10
Ishlab chiqaruvchi:
- Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi
Vakil:
- Rotapharm
ATX kodi:
- M01AX05
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

DIKLOFENAK suppozitorii 100mg N10 Фармаприм, ООО Moldova
6 500 s`om dan
DIKLOZID inyeksiya uchun eritma 3ml 25mg/ml N5 BKRS Pharma Pvt. Ltd. Hindiston
Sinepar Kid suspenziyasi 60ml (Sotish taqiqlangan) Marion Biotech Pvt. Ltd. Hindiston
22 000 s`om dan
KETOROL tabletkalari 10mg N20 Dr.Reddy's Laboratories Limited Hindiston
15 000 s`om dan
Yaroqlilik muddati (oy) 36 oy
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун

Таркиби

1 пакетча қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1500 мг глюкозамин сульфати (глюкозамин сульфати калий хлориди шаклида).

ёрдамчи моддалар: сорбитол, аспартам, сувсиз лимон кислотаси, макрогол 6000.

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун 4 г дан пакетчаларда.

10 ёки 20 пакетчалар тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ротадоннинг фаол моддаси, глюкозамин сульфати тоғай тўқимасининг регенерациясини рағбатлантиради, антикатаболик, анаболик, хондропротектив, оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Глюкозамин бўғим тоғайининг табиий компоненти бўлган, молекуляр массаси кичик бўлган аминосахарид ҳисобланади. Глюкозамин синовиал суюқликнинг протеогликанларини тоғай тўқимасининг ҳужайралари (гиалурон кислотаси ва глюкозаминогликанлар) томонидан синтезланишини фаоллаштиради, тоғай тўқимасини деструкциясини чақирадиган ферментларни сусайтиради.

Глюкозамин яллиғланишга қарши ўртача таъсир кўрсатади, бу простагландинлар синтезини сусайиши билан боғлиқ эмас, антиоксидант фаоллик (супероксид радикалларни ҳосил бўлишини сусайиши орқали) ва лизосомал ферментларнинг фаоллигини сусайиши ҳисобига реализация бўлади.

Глюкозаминнинг таъсири ҳисобига препарат хондроитинсульфат кислотасини ҳосил бўлишида фиксация жараёнларини инициация қилади ва суяк тўқимасига кальцийни нормал сингиши жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади, шунингдек ностероид яллиғланишга қарши воситалар чақирадиган глюкозаминогликанларни ҳосил бўлишини бузилишига қаршилик қилади, ва хондроцитларни кортикостероидларнинг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади. Сульфогуруҳлар ҳам глюкозаминогликанлар синтезида ва тоғай тўқимасини метаболизмида иштирок этади, протеогликанларнинг таркибидаги ён занжирларининг сульфоэфирлари эса тоғай тўқимасида сувни ушланиб қолишига ёрдам бериб, унинг эластиклигини сақлашда иштирок этади.

Ротадон, глюкозаминни эндоген етишмовчилигини тўлдириб, бўғим капсуласининг ўтказувчанлигини оширади ва бўғим тоғайи ҳужайраларида ва синовиал мембранада нормал ферментатив жараёнларни тикланишига ёрдам беради.

Ротадон ичакни ингичка қисмида тўлиқ ва тез сўрилади. Ичга қабул қилинганидан кейин препарат тўқимага, асосан бўғим тоғайига осон ўтади. препаратнинг ярим чиқарилиш даври – 68 соатни ташкил этади. Препаратни қабул қилиш фонида клиник кўринишларни камайиши одатда даволашнинг иккинчи ҳафтасида бошланади ва терапевтик самараси даволаш курси тугаганидан сўнг саккиз ҳафта давомида сақланиб туради.

Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача); тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида учраш тезлигини кўрсаткичлари баҳоланиши мумкин эмас.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – қабзият, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, диспепсия.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, уйқучанлик, толиқиш; учраш тезлиги номаълум – бош айланиши.

Кўриш аъзолари томонидан: учраш тезлиги номаълум – визуал бузилишлар.

Нафас тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – астма.

Аллергик реакциялар: тез-тез эмас – қичишиш, эшакеми, эритема, тери тошмаси.

Бошқалар: учраш тезлиги номаълум – сочларни тўкилиши, жигар ферментларининг даражасини ошиши.

Глюкозамин билан даволаниш бошланганидан кейин астманинг симптомларини зўрайиш ҳолатлари таърифланган. Бронхиал астма билан хасталанган пациентлар препарат қўлланганида астманинг симптомлари ёмонлаши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилган бўлишлари керак.

Глюкозага толерантликни бузилиши бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Денгиз маҳсулотлари ўзлаштира олинмаганида препаратга нисбатан аллергик реакцияларни ривожланиш эҳтимоли ошади.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида препаратни қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.

Педиатрияда қўлланиши

18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга препаратни қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига препаратни таъсири юзасидан маълумотлар ўтказилмаган.

Уйқучанлик, толиқиш, бош айланиши пайдо бўлганида автотранспорт ва механизмларни бошқариш тавсия этилмайди.

•       исталган локализацияли остеоартроз (чаноқ-сон, тизза, билак-кафт артрозлари, спондилоартроз, умуртқалараро остеохондроз) ни олдини олиш ва даволаш;

•       курак-елка периартериити, тизза қопқоғи хондромаляцияни даволашда қўлланади.

 

•       препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик;

•       таркибида аспартам борлиги сабабли фенилкетонурия;

•       таркибида сорбитол борлиги туфайли фруктозани ўзлаштиролмаслик;

•       буйрак функциясини яққол ифодаланган бузилиши;

•       ҳомиладорлик ва лактация даври;

18 ёшгача қўллаш мумкин эмас.
Мажмуада қўлланганида глюкозамин тетрациклинларни сўрилишини кучайтиради ва пенициллинлар ва хлорамфениколни – камайтиради. Препарат ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва глюкокортикостероидлар билан мутаносибдир. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бирга қўлланганида уларнинг яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи самараларини кучайтиради.

Глюкозамин билан дориларнинг ўзаро таъсир қилиши мумкинлиги юзасидан маълумотлар етарли эмас, аммо оғиз орқали қабул қилинадиган К витаминининг антагонистлари билан бирга қабул қилинганида ХНН (халқаро нормаллаштирилган нисбат) кўрсаткичини ошганлиги хақида маълумотлар мавжуд. Шундай қилиб, оғиз орқали қабул қилинадиган К витаминининг антагонистларини қабул қилаётган пациентлар даволаш бошланишидан олдин ва глюкозамин билан даволаш тугаганидан сўнг синчиклаб текширувдан ўтишлари керак.

25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган муддатдан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатиласин.

Ичга қабул қилиш эритма тайёрлаш учун кукун. Битта пакетчанинг ичидагиси 200 мл сувда эритилади, ичга овқатдан 20 минут олдин 1 пакетчадан суткада 1 марта қабул қилинади.

Даволашнинг давомийлиги 4 ҳафтадан 12 ҳафтагача бўлган муддатни ташкил этади, даволаш курси икки ойлик танаффус билан такрорланади.

 

Дозани ошириб юборилиш ҳолатлари номаълум.

Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ROTADON poroshok 1500mg N10 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ROTADON poroshok 1500mg N10 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ROTADON poroshok 1500mg N10 dori vositasi Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi tomonidan Turkiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ROTADON poroshok 1500mg N10 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ROTADON poroshok 1500mg N10 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
DONA inyeksiya uchun eritma 200mg/ml N6
  • Ishlab chiqarilish joyi: Italiya
  • Faol modda: Glyukozamin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Meda Pharma GmbH & Co.KG, Италия произведено: Biologici Italia Laboratories S.r.L.
Narh: 379 900 so'mdan Batafsil
SINARTA inyeksiya uchun eritma 2ml 200mg/ml N5
Narh: 122 000 so'mdan Batafsil
DONA poroshok 1500mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Irlandiya
  • Faol modda: Glyukozamin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: MEDA Pharma GmbH & Co.KG, Германия произведено: Rottapharm Ltd
Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 46 000 so'mdan Batafsil
TAMSAPROST kapsulalar 0,4mg N30
Narh: 120 000 so'mdan Batafsil
SEMILAKT tabletkalari 100 mg 100/20 mg N10
RIPRONAT kapsulalar 500mg N60
Narh: 128 800 so'mdan Batafsil
AMVASTAN tabletkalari 20mg N30
RONOSIT eritma 10ml 100mg/ml N10
Narh: 140 000 so'mdan Batafsil
FLUTEL sprey 15 ml 50 mkg 120 doz
Narh: 66 000 so'mdan Batafsil
SEMILAKT tabletkalari 50 mg 50/20 mg N10
NAPROFF tabletkalari 550mg N10
Narh: 24 600 so'mdan Batafsil
ARTOKSAN gel 45g 1%
Narh: 53 800 so'mdan Batafsil
FLUTEL PLYUS sprey 137 mkg 120 doz
Narh: 52 900 so'mdan Batafsil
TAMSAPROST kapsulalar 0,4mg N90
TAMSAPROST kapsulalar 0,4mg N20
RONOSIT tabletkalari 250mg N10
RIPRONAT kapsulalar 250mg N40
Другие формы препарата
ROTADON ADVANS eritma 2 ml 200 mg/2 ml N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilac San. ve Tic A.S., Турция произведено: Rompharm Ilac San. ve Tic. Ltd Sti.
ROTADON ADVANS eritma 2 ml 200 mg/2 ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilac San. ve Tic A.S., Турция произведено: Rompharm Ilac San. ve Tic. Ltd Sti.
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9