52 900 s`om dan
Dorixonalardan izlashТаркиби
Спрейнинг ҳар бир дозаси қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 137 мкг азеластин гидрохлориди, 50 мкг флутиказон пропионати.
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий кармеллоза, глицерин, сувсиз глюкоза, фенилэтил спирти, динатрий эдетати, полисорбат 80, бензалконий хлориди, хлорид кислотаси ва/ёки натрий гидроксиди, тозаланган сув.
1 флакон тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Флутиказон пропионати генлар экспрессияси таҳлил қилинганида ва одамнинг клонланган глюкокортикоид рецепторларида дексаметазоннинг таъсирига нисбатан 3-5 марта кучли яллиғланишга қарши таъсирга ва глюкокортикоид рецепторларига жуда юқори яқинликка эга бўлган синтетик уч фтор кортикостероид ҳисобланади.
Азеластин, фталазиноннинг ҳосиласи – Н1 рецепторларининг селектив антагонисти ҳисобланган ва мастоцитларни барқарорлашуви ҳусусиятини намоён қилувчи ва яллиғланишга қарши таъсир қилувчи, давомли таъсирга эга бўлган аллергияга қарши кучли моддадир. In vivo (клиника олди) ва in vitro шароитларида ўтказилган тадқиқотларнинг маълумотлари, азеластин аллергик реакцияларнинг эрта ва кечки босқичларида таъсир кўрсатадиган кимёвий медиаторлар, масалан, лейкотриенлар, гистамин, тромбоцитлар фаоллашуви омили (PAF) ва серотонинни синтези ва ажралиб чиқишини бостиришини кўрсатади.
Назал симптомларни енгиллашиши препарат қўлланганидан сўнг 15 минут давомида кузатилади.
Препарат ҳар бир ноздрига (548 мкг азеластин гидрохлориди ва 200 мкг флутиказон) икки марта пуркаб интраназал қўлланганидан кейин қон плазмасида ўртача (± стандарт силжиш) максимал концентрацияси (Cmax) азеластин учун 194,5 ± 74,4 пг/мл ва флутиказон пропионати учун 10,3 ± 3,9 пг/мл ни ташкил этган; ўртача умумий концентрацияси (AUC) азеластин учун 4217 ± 2618 пг/мл соатни ва флутиказон учун 97,7 ± 43,1 пг/мл соатни ташкил этган. Бир марталик дозаси қўлланганидан сўнг максимал концентрацияга эришилгунича (Tmax) кетадиган медиана вақти азеластин учун 0,5 соатни ва флутиказон учун 1,0 соатни ташкил этган.
Азеластин гидрохлориди ва флутиказон пропионати ўртасидаги фармакокинетик ўзаро таъсир қилиш белгилари аниқланмаган.
Тақсимланиши
Флутиказон пропионати мувозанат ҳолатида катта тақсимланиш ҳажми (тахминан 318 литр) га эга. Плазма оқсиллари билан боғланиши 91% ни ташкил этади. Азелатиннинг тақсимланиш ҳажми юқори, унинг юқорилигини моддани периферик тўқималарга тақсимланиши кўрсатади. Плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси 80-90% ни ташкил этади. Бундан ташқари, ҳар иккала препарат кенг терапевтик таъсир доирасига эга. Шундай экан, ушбу моддалар учун алмашиниш реакцияси эҳтимоли кам.
Биотрансформацияси
Флутиказон пропионати тизимли қон оқимидан, жигарда асосан цитохром Р450 тизимининг CYP3A4 ферменти ёрдамида нофаол метаболит карбонат кислотасигача метаболизмга учраш йўли билан тезда чиқарилади. Ичга қабул қилинганида флутиказон пропионати шунингдек жадал тизим олди метаболизмига учрайди. Азеластин ферментлар тизимининг турли CYP изоферментлари, асосан CYP3A4, CYP2D6 ва CYP2C19 ферментлари ёрдамида N-десметилазеластингача метаболизмга учрайди.
Чиқарилиши
Вена ичига юборилган флутиказон пропионатининг чиқарилиш тезлиги 250-1000 мкг дозалар диапазонида бир чизиқли ҳисобланади ва қон плазмасидан чиқарилиш тезлигини юқорилиги (клиренс = 1,1 л/мин) билан характерланади. Қон плазмасидаги модданинг максимал концентрациялари 3-4 соат давомида 98% га камаяди; 7,8 соатга тенг бўлган терминал ярим чиқарилиш даврида қон плазмасида модданинг кичик концентрациялари аниқланади. Флутиказон пропионатининг буйрак клиренси аҳамиятсиз (< 0,2%) ҳисобланади; дозанинг 5% дан камроқ қисми карбонат кислотаси метаболити шаклида чиқарилади. Флутиказон пропионати ва унинг метаболитларини асосий чиқарилиш йўли – сафро билан чиқарилиш ҳисобланади.
Азеластиннинг бир марталик дозаси юборилгандан кейин қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври азеластин учун 20-25 соатни ва терапевтик жиҳатдан фаол метаболит N-десметилазеластин учун 45 соатни ташкил этади. Асосан ахлат билан чиқарилади. Дозанинг катта бўлмаган миқдорларини ахлат билан давомли чиқарилиши, моддани энтерогепатик циркуляция бўлиши мумкинлигини кўрсатади.Препарат қўлланганидан кейин кўпинча препарат учун хос бўлган оғизда ёқимсиз таъм юзага келиши мумкин (бу ҳолат нотўғри қўллаш сабабли юзага келади, хусусан препаратни қўллаш вақтида бош орқага ҳаддан ташқари кўп эгилганида юз беради).
Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик, жумладан анафилактик реакциялар, ангионевротик шиш (юзни ёки тилни шиши ва тери тошмаси) бронхоспазм.
Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, дисгевзия (оғизда ёқимсиз таъм), ёқимсиз таъмни ҳис этиш; жуда кам ҳолларда – бош айланиши, уйқучанлик.
Кўриш аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – глаукома, кўз ички босимини ошиши, катаракта.
Нафас, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: жуда тез-тез – бурундан қон кетиши; тез-тез эмас – бурунда дискомфорт (жумладан таъсирларниши, ачишиш, бурунни қичишиши), аксириш, бурунни қуриши, йўтал, томоқни қуриши, томоқни таъсирланиши; жуда кам ҳолларда – бурун тўсиғини перфорацияси, шиллиқ қаватни эрозияси бўлиши мумкин.
Меъда-ичак йўллари томонидан: кам ҳолларда – оғизни қуриши; жуда кам ҳолларда – кўнгил айниши.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: жуда кам ҳолларда – тошма, қичишиш, эшакеми.
Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: жуда кам ҳолларда – толиқиш (чарчоқлик, лоҳаслик), ҳолсизлик.
Айрим назал кортикостероидларнинг тизимли самаралари ривожланиши мумкин, айниқса улар юқори дозаларда ва узоқ вақт давомида қўлланганида кузатилиши мумкин.
Назал кортикостероидларни олган болаларда ўсишни кечикиши кузатилган. Ўсишни кечикиши шунингдек ўсмирларда ҳам кузатилиши мумкин.
Назал глюкокортикостероидлар узоқ муддат қўлланганида кам ҳолларда остеопороз кузатилган.
Шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар
Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакологик назорат тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.Флутел Плюс препарати экстензив тизим олди метаболизмига учрайди, шунинг учун оғир даражадаги жигар касалликлари бўлган пациентларда интраназал флутиказон пропионатининг тизимли таъсири ошади. Бу ҳолат тизимли нохуш реакцияларнинг ривожланиш тезлигини ошишига олиб келиши мумкин. Бундай пациентларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Назал кортикостероидларнинг тавсия этилган дозаларга нисбатан юқорироқ дозалари билан даволаш клиник аҳамиятли адренал супрессияни келтириб чиқариши мумкин. Тавсия этилган дозаларга нисбатан юқорироқ дозаларини қўллаш белгилари бўлганида стресс даврларида ёки факультатив жарроҳлик аралашувларида қўшимча тизимли кортикостероидларни қўллаш эҳтимолини кўриб чиқиш керак.
Одатда, интраназал флутиказон пропионатининг дозасини, ринитнинг симптомларини самарали назорат қилинишини таъминлайдиган минимал дозагача пасайтириши керак. Бошқа бирча интраназал кортикостероидлар билан бўлгани каби, кортикостероидларнинг бошқа шакллари бир вақтда қўлланганида умумий тизимли юкламани инобатга олиш керак.
Ўсишни орқада қолиши назал кортикостероидларни рухсат этилган дозаларда қабул қилган болаларда кузатилган. Ўсмирларда ўсиш давом этганлиги сабабли, назал кортикостероидларни узоқ вақт давомида қабул қилган ўсмирларнинг ўсишини мунтазам равишда назорат қилиш тавсия этилади. Ўсишдан орқада қолганида назал кортикостероидларнинг дозаларини, агар иложи бўлса, симптомларни самарали назорат қилишни таъминлайдиган минимал дозаларгача пасайтириш мақсадида даволашни қайтадан кўриб чиқиш керак.
Анамнезида кўришни ўзгаришлари ёки кўз ички босими юқори бўлган, глаукома ва/ёки катарактаси бўлган пациентларни синчиклаб назорат қилишга кафолат бериш керак. буйрак усти безларининг функциясини бузилишига шубҳа қилинганида пациентлар тизимли стероидлардан Флутел Плюс препаратига ўтказилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Туберкулёз билан хасталанган, ҳар қандай даволанмаган инфекцияси, яқинда ўтказилган жарроҳлик аралашуви ёки бурун, ёки оғизни жароҳатлари бўлган пациентларда даволашдан кутиладиган фойда ва ҳавфни баҳолаш керак. Бурун йўллари инфекциялари антибактериал ёки антимикотик препаратлари билан даволаниши керак ва Флутел Плюс препарати билан даволашга қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланмайди.
Флутел Плюс препарати таркибида, бурун бўшлиғининг шиллиқ қаватини таъсирланиши ва бронхоспазмни чақириши мумкин бўлган бензалконий хлоридини сақлайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладор аёлларда азеластин гидрохлориди ва флутиказон пропионатини қўллаш юзасидан маълумотлар чекланган ёки мавжуд эмас. Шундай экан, ҳомиладорлик даврида Флутел Плюс препаратини, потенциал фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун эканлиги оқланган ҳолатдагина қўллаш мумкин.
Назал қўлланадиган азеластин гидрохлориди ва флутиказон пропионати ёки унинг метаболитларини кўкрак сутига ажралиб чиқиши номаълум. Лактация даврида Флутел Плюс препаратини, потенциал фойда янги туғилган чақалоқ/гўдак учун потенциал ҳавфдан устун эканлиги оқланган ҳолатдагина қўллаш керак.
Педиатрияда қўлланиши
Флутел Плюс препарати 12 ёшдан кичик бўлган болаларда қўллаш учун тавсия этилмаган, чунки ушбу ёшдаги гуруҳда уни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат механизмларни ҳайдаш ва бошқариш қобилиятига аҳамиятсиз таъсир кўрсатади.
Препарат қўлланганида чарчоқлик, толиқиш, лоҳаслик, бош айланиши ёки ҳолсизлик кузатилиши мумкин, улар шунингдек касаллик оқибатида ҳам чақирилган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда механизмларни ҳайдаш ва бошқариш қобилияти бузилиши мумкин. Алкоголь ушбу самарани кучайтириши мумкин.
Нормал шароитларда флутиказон пропионати интраназал қўлланганидан кейин ичак ва жигардаги цитохром Р450 3А4 изоферментининг таъсири оқибатидаги экстенсив тизим олди метаболизми ва юқори тизимли клиренси сабабли қон плазмасида модда кичик концентрацияларга эришади. Шу сабабли, флутиказон пропионати билан боғлиқ бўлган клиник аҳамиятли дориларнинг ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли кам ҳисобланади.
Соғлом кўнгиллиларда дориларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотда, ритонавир (цитохром Р450 ЗА4 нинг жуда кучли ингибитори) қон плазмасида флутиказон пропионатининг концентрациясини ошириб, қон зардобида кортизолнинг концентрациясини аҳамиятли пасайишига олиб келиши мумкинлиги кўрсатилган.
Постмаркетинг тадқиқотларда, интраназал ёки ингаляцион флутиказон пропионати ва ритонавирни қабул қилган пациентларда дориларнинг клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари хақида хабар берилган, бу тизимли кортикостероид самаралар, шу жумладан Кушинга синдроми ва адренал супрессияни чақирган. Шундай қилиб, флутиказон пропионати ва ритонавирни бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, пациент учун потенциал фойда тизимли кортикостероидларнинг самараларини потенциал ривожланиш ҳавфидан устун бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Тадқиқотлар, цитохром Р450 3А4 нинг бошқа ингибиторлари қон зардобида кортизолнинг концентрациясини сезиларли пасайишисиз, флутиказон пропионатининг тизимли таъсирини аҳамиятсиз (эритромицин) ва бироз (кетоконазол) кучайишини чақиришини кўрсатган. Шундай бўлса-да, флутиказон пропионатининг тизимли таъсири потенциал ошиши мумкинлиги сабабли, цитохром Р450 3А4 нинг кучли ингибиторлари (масалан, кетоконазол) бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Азеластин гидрохлориди
Азеластин гидрохлориди назал спрейи билан дориларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Юқори перорал дозалари билан дориларнинг ўзаро таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилган. Шундай бўлса ҳам, улар азеластин назал спрейига тегишли, чунки унинг тавсия этиладиган назал дозалари аҳамиятли даражада паст тизимли ўзаро таъсирни келтириб чиқаради. Бироқ седатив воситалари ёки марказий нерв тизимига таъсир қилувчи дори воситаларини бир вақтда қабул қилаётган пациентларга азелатин гидрохлориди қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки седатив таъсири кучайиши мумкин. Алкоголь ҳам ушбу самарани кучайтириши мумкин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Қўллашдан олдин флаконни бироз эгган ҳолатда юқоридан пастга 5 минут давомида эҳтиёткорлик билан чайқатиш, шундан кейин қалпоқчасини ечиш керак. Флутел Плюс препаратини биринчи марта қўллашдан олдин 6 марта давомида насосни босиш ва қўйиб юбориш йўли билан ишлатишга тайёрлаш керак. Агар Флутел Плюс препарати 7 кун давомида ишлатилмаган бўлса, насосни бир марта босиш ва қўйиб юбориш йўли билан яна қайтадан ишлатишга тайёрлаш керак.
Бурун бўшлиғи тозалангандан кейин бошни орқага эгиб суспензия ҳар бир ноздрига пуркалади. Ишлатилганидан кейин пуркагичнинг учи артилади ва қалпоқча билан ёпилади.
Бутунлай ижобий терапевтик таъсирга эришиш учун қўллаш мунтазамлигига риоя қилиш керак. Кўзларга тушишидан сақланиш керак.
Флутел Плюс препарати узоқ муддат қўллаш учун мўлжалланган. Даволаш давомийлиги аллергенни таъсир қилиш даврига тўғри келиши керак.
Катталар ва ўсмирлар (12 ёш ва ундан ошган): ҳар бир ноздрига бир пуркашдан суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун) қўлланади.
12 ёшгача бўлган болалар: Флутел Плюс препарати 12 ёшдан кичик бўлган болаларга қўллаш учун тавсия этилмаган, чунки ушбу ёшдаги пациентлар гуруҳида препаратни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Кекса ёшдаги пациентлар
Ушбу пациентлар гуруҳи учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Буйрак ва жигар функциясини бузилиши
Буйрак ва жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар учун маълумотлар йўқ.
Флутиказон пропионатини интраназал қўллаётган пациентларда ўткир ёки сурункали дозани ошириб юборилиши бўйича маълумотлар йўқ.
Соғлом кўнгиллиларга 2 мг флутиказон пропионатини (бу тавсия этилган суткалик дозадан 10 баробар юқори) суткада 2 марта 7 кун давомида интраназал қўллаш гипоталамо-гипофизар-адренал тизимининг функциясига таъсир кўрсатмаган. Тавсия этилган дозалардан ортиқ ортиқ дозаларда узоқ муддат қўллаш буйрак усти безларининг функциясини вақтинчалик сусайишини чақирган.
Бундай пациентларда Флутел Плюс препарати билан даволашни касалликнинг симптомларини назорат қилиш учун етарли дозаларини қўллаш билан давом эттириш керак; буйрак усти безларининг функцияси бир неча кундан кейин тикланиши мумкин, бу қон плазмасида кортизолнинг концентрациясини ўлчаш билан текширилиши мумкин.
Препарат ичга бехосдан қабул қилинганидан кейин дозаси ошириб юборилганида марказий нерв тизими томонидан, азеластин гидрохлориди таъсирида чақирилган бузилишлар (жумладан уйқучанлик, онгни чалкашиши, кома, тахикардия ва гипотензия) кузатилиши мумкин, бу ҳолатни ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари асосида кутиш мумкин.
Бундай бузилишларни даволаш – симптоматик ҳисобланади. Ютиб юборилган препаратнинг миқдорига қараб меъдани ювиш тавсия этилиши мумкин. Антидоти номаълум.