DOMETAKSIM analoglari


Dori analoglarini taqqoslash DOMETAKSIM

DOMETAKSIM Klaforan Oritaksim
Дометаксим препарати сезувчан микроорганизмлар келтириб чиқарган касалликлар:

-                септицемия;

-                ўткир ва сурункали бронхит, бактериал пневмония, бронхит, ўпка абцесида ва кўкрак қафасининг операциясидан кейинги инфекциялар каби нафас   йўлининг инфекциялари;

-                ўткир ва сурункали пиелонефрит, цистит ва симптомсиз бактериурия каби сийдик     чиқариш йўллари инфекциялари;

-                тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;

-                перитонит ва жароҳат инфекциялари;

-                остеомиелит, септик артрит сингари суяк ва тўқималарнинг юқумли касалликлари;

-                кичик тос суяги органларининг яллиғланиши сингари акушерлик ва гинекологик инфекциялари;

-                гонорея (айниқса, организм пенициллинни ўзлаштира олмаганда ёки самарасизлигида);

-                менингит, антибиотиклар билан парентерал терапия қилишга мос келадиган препаратга таъсирчан бошқа инфекциялар;

-                Лайм касаллиги;

-                хирургик операцияларида инфекция тушишиги олдини олиш (инфекция сирасига кирувчи ёки тоза ҳисобланиб, касал юқишининг жиддий хавфи мавжуд касалликлар учун), даволаш учун мўлжалланган.

Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Retseptli Retseptli Retseptli
Kategoriya

Antibiotiklar

Antibiotiklar

Antibiotiklar

Nojo'ya ta'sirlar
Учраш тез-тезлиги бўйича ножўя реакцияларнинг таснифи: жуда тез-тез (≥ 10%); тез-тез (≥ 1% ва <10%); тез-тез эмас (≥ 0,1% ва <1%); кам ҳолларда (≥ 0,01% ва <0,1%); жуда кам ҳолларда <0,01%); тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида ножўя таъсирларнинг ривожланиш частотасини баҳолашнинг имкони йўқ).

Жуда тез-тез (≥ 10%):

-              инъекция ўрнида (мушак ичига юборилганда) оғриқ.

Тез-тез эмас (≥ 0,1% ва <1%):

-              лейкопения, эозинофилия, тромбоцитопения;

-              боррелиозани даволашда Яриш-Герксхаймер реакцияси;

-              тиришиш;

-              диарея;

-              жигар ферментлари фаоллигининг ошиши (аланинаминотрансферазалар [АЛТ], аспартатаминотрансферазалар [ACT], лактатдегидрогеназалар [ЛДГ], гаммаглутамилтрансферазалар [гамма-ГТ], ишқорли фосфатазалар [ЩФ]) ва/ёки билирубин концентрацияси);

-              тошма, қичима, эшакеми;

-              буйрак функциясининг сусайиши/креатинин концентрациясининг ошиши (айниқса, аминогликозидлар билан буюрилганда);

-              иситма, инъекция ўрнида яллиғланиш реакциялари, жумладан, флебит/тромбофлебит.

Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича баҳолашнинг имкони йўқ):

-              суперинфекция;

-              суяк кўмигида қон ҳосил бўлиши етишмовчилиги, панцитопения, нейтропения, агранулоцитоз, гемолитик анемия;

-              анафилактик реакциялар, ангионевротик шиш, бронхоспазм, анафилактик шок;

-              бош оғриғи, бош айланиши, энцефалопатия (масалан, онгни бузилиши, аномал ҳаракатлар);

-              аритмиялар (марказий вена катетери орқали оқим билан тез юбориш оқибатида);

-              кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, псевдомембраноз колит, кандидоз;

-              гепатит* (баъзан сариқ касаллиги билан);

-              кўп шаклли эритема, Стивенс - Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, ўткир умумлашган экзантематоз пустулез;

-              ўткир буйрак етишмовчилиги, интерстициал нефрит;

-              лидокаинга тизимли реакциялар (эритувчи сифатида қўлланилганда).

Яриш-Херксхаймер реакцияси

Боррелиоз (Лайм касаллиги)ни даволашда, даволашнинг дастлабки кунларида Яриш-Герксгеймер реакцияси кузатилиши мумкин. Боррелиозни бир неча ҳафта мобайнида даволагандан сўнг битта ёки бир нечта белгилар юзага келиши мумкин: терида тошма, қичима, иситма, лейкопения, жигар ферментлари даражасининг ошиши, оғир нафас олиш, бўғимларда оғриқ.

Гепатобилиар касалликлар

Жигар ферментлари (ALAT, ASAT, LDH, гамма-GT ва/ёки ишқорли фосфатазалар) ва/ёки билирубиннинг даражаси ошиши мумкин. Ушбу лаборатория кўрсаткичларини чекланиши кўпинча белгисиз кечиб, меъёрнинг юқори чегарасидан икки марта ошиб, одатда холестаз ҳодисалари билан кечадиган жигарнинг меъёрий ишидаги бузилишларни жуда кам ҳолатларда келтириб чиқарган.

Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Narh
Qadoqda soni -
Dozasi -
Narh* -
Qadoqda soni 1
Dozasi 1,0г
Narh* 23 100 so'm

Klaforan bo'yicha barcha narxlarni ko'rish

Qadoqda soni 1
Dozasi 1000мг
Narh* 31 754 so'm

Oritaksim bo'yicha barcha narxlarni ko'rish

Mavjud qadoq turlari
  • Kukun
  • Kukun
  • Kukun
Homiladorlik davrida qabul qilish
Ma'lumot topilmadi Ma'lumot topilmadi Ma'lumot topilmadi
Bog'lik kasalliklarni davolash
«DOMETAKSIM analoglar» dorisining ta'rifi Apteka.uz saytida qisqartilirlgan yoki rasmiy ko'rsatmalar bilan to'ldirilgan bo'lishi mumkin. Dorini sotib olishdan va ishlatishdan oldin siz shifokor bilan maslahatlashib, ishlab chiqaruvchi tomonidan tasdiqlangan izoh bilan tanishishingiz kerak.
×
×
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9