Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).
Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда – МИЙ ни таъсирланиш белгилари (шу жумладан меъдани тўлиб кетиши ҳисси, эпигастрал соҳада эзилиш ҳисси, кўнгил айниши, қабзият ёки диарея). Сўрилмаган темирни ахлат билан чиқарилиши туфайли, ахлат тўқ рангга бўялиши мумкин (клиник аҳамиятга эга эмас).
Бошқалар: аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик реакциялар (учраш тезлиги номаълум).
Шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар
Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакологик назорат тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.