Таркиби:
фаол модда: фруктоза - 50 ёки 100 г;
ёрдамчи моддалар: pH гача етказиш учун 1M хлорид кислотаси, инъекция учун сув 1000 мл гача.
Фруктолнинг таъсир этувчи моддаси – фруктоза, ўзининг кимёвий тузилиши жиҳатидан моносахарид – глюкозанинг изомеридир. Фруктозанинг метаболизми глюкозанинг метаболизмидан фарқ қилади – жадалроқ кечади, фруктозанинг катта қисми жигарда метаболизмга учрайди, бундан ташқари, метаболизми жараёнида буйрак ва ичак ҳам иштирок этади. Бу жараён инсулин томонидан бошқарилмайди. Фруктозани вена ичига юборилиши, уни жигарда тезда гликогенга айланиши туфайли, гипергликемия ва инсулинни ажралиб чиқиши билан кечмаслиги аниқланган, шу сабабли уни қандли диабети бўлган беморларда қўллаш мумкин. Фруктол углевод алмашинуви бузилишларини мувофиқлаштиради: жигарда глюкоза ва гликоген ҳосил бўлишини рағбатлантиради, глюкозани ҳужайрага ўтишини кучайтиради. Гликогеннинг қондаги концентрацияси, фруктозани хатто бир марта қабул қилингандан кейин хам, энергетик мувозанатни узоқ вақт ушлаб тура оладиган даражада бўлади.
Фруктол яққол антикетоген таъсирга эга, бир оз диуретик таъсирга эга, бу уни юқори суткалик дозаларда қўллаш имконини беради, оқсил алмашинувига специфик самарага эга бўлиб, бу таъсири гликонеогенезда аминокислоталарнинг кам ишлатилиши ҳисобига уларни сақланиб қолиши билан намоён бўлади.
Фруктозани ҳомиладорларнинг тўхтатиб бўлмайдиган қусишида қўлланиши юзасидан клиник маълумотлар мавжуд.
Тадқиқотлар жараёнида, фруктоза организмда алкоголь (этанол) метаболизмини тезлаштириши исботланган. Унинг бу ҳусусияти алкоголли интоксикация ва ичкилик карахти синдромини даволашда фаол ишлатилади.
Шунингдек фруктоза баъзи дори воситаларини эритиш ва суюлтириш учун ишлатилиши мумкин.
Маҳалий реакциялар: инъекция жойида тромбофлебит (тез юборилганда).
Бошқалар: лактоацидоз, гиперурикемия.
· Даволаниш даврида лактат, электролитларнинг концентрацияси, плазманинг осмолярлигини назорат қилиш лозим.
· Даволаш фонида углеводларни истеъмол қилиниши ошганида, калийга бўлган суткалик эҳтиёж ошиши ва гипофосфатемия ривожланиши мумкин.
· Фруктол препаратини қўллаш фонида алкоголь қабул қилинмасин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Фруктолни хомиладорлик ва лактация даврида, фақат она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.
· қандли диабетда (мажмуавий даволашда глюкозанинг ўрнини босувчи восита сифатида);
· парентерал озиқлантиришда (шу билан бирга жарроҳлик амалиётларидан олдин ва кейинги даврларда, кахексияда);
· ўткир алкоголли интоксикацияда;
· бош мия ички гипертензиясида (фруктолнинг фақат 10% ли эритмаси ишлатилади);
· глаукомада қўлланилади.
· гиперволемия;
· метанол билан заҳарланиш;
· лактат-ацидоз;
· декомпенсацияланган қандли диабет;
· декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги;
· гипоксия;
· ўпка шиши;
· олигурия;
· анурия;
· оғир буйрак/жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: болаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Фруктолни наслий, илгари аниқланмаган ўзлаштира олмаслик кўринишлари намоён бўлиш эҳтимоли бор.
· эуфилин, аминофилин;
· мезлоциллин;
· тиоктат (альфа-липоат) кислотаси.
Фруктолнинг 5% ли эритмаси қуйидагилар билан мутаносиб:
· офлоксацин (инфузия учун эритма дори шаклида);
· в/и юбориладиган цефтриаксон;
· дитилин;
· суксаметоний йодиди ва суксаметоний хлориди.
Фруктолнинг 10% ли эритмаси қуйидагилар билан мутаносиб:
· в/и ва м/и юбориладиган эритма кўринишидаги нетилмицин.
Фруктолнинг 5 ва 10% ли эритмаси қуйидагилар билан мутаносиб:
· пирацетам (инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат кўринишидаги винпоцетин + пирацетам мажмуаси таркибида);
· в/и юбориладиган цефазолин эритмаси.
Фруктол эритмасининг бошқа дори препаратлари билан мутаносиблигини аниқлаш учун, мувофиқ препаратларнинг қўллаш бўйича йўриқномаси билан танишиб чиқиш керак.
Яроқлилик муддати
2 йил
Доза касалликнинг оғирлиги, организмнинг ҳолати, беморнинг ёши, вазни ва буйрак функциясига қараб белгиланади.
Суткада максимал 2000 мл гача (суткада 3 г/кг дозада) юборилади. Фруктол препаратининг максимал юбориш тезлиги соатига 0,25 г/кг ни ташкил қилади.
5% ли эритма учун – минутига 100 томчигача (тахминан минутига 5мл ёки соатига 300 мл) тезликда;
10% ли эритма учун – минутига 40 томчигача (тахминан минутига 2мл ёки соатига 150 мл) тезликда ;
болаларга – соатига 250 мг/кг (соатига 4,5мл/кг) тезликда юборилади.
Фруктол юборилганидан ўн икки соат ўтганидан кейин, инфузиянинг максимал тезлиги – соатига 125 мг/кг (минутига 3 мл ёки 60 томчи) ни ташкил этади.
Препаратни буюришдан аввал, беморда фруктозани ўзлаштира олмаслик бор ёки йўқлигини аниқлаш лозим. Бунинг учун қуйидаги синамани ўтказиш керак: вена ичига 0,2 г/кг фруктозани 4-5 минут давомида юбориб, бошқа қўлидан ўн минутлик интервал билан қондаги глюкозани аниқловчи бешта синама олинади. Агар гликемиянинг минимал даражаси – 3,5 ммоль/л, лактатнинг қон зардобидаги концентрацияси эса 1,2 ммоль/л дан юқори бўлмаса, демак пациент ўзлаштира олади деб қаралади.
Даволаш:симптоматик даволаш ўтказилади.