×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

GERVETIN pastilkalar so vkusom myati 3mg N20

Kategoriya:
- Stomatologik
Ishlab chiqarilish joyi:
- Makedoniya
Faol modda:
Бензидамин
Qadoqda soni:
- 20
Ishlab chiqaruvchi:
- REPLEK FARM Ltd.
Vakil:
- Spey Medical
ATX kodi:
- A01AD02
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 21 ta dorixonasida topildi

ico 67 088 s`om dan

Dorixonalardan izlash

O'xshash dorilar

AMETRONID gel 10g Akriti Pharmaceuticals Pvt. Ltd Hindiston
19 400 s`om dan
STOMATIDIN eritma 200ml 0,1% Bosnalijek JSC Bosniya va Gertsegovina
47 500 s`om dan
SVETKI ROMASHKI 1g N25 ZAMONA RANO Узбекистан
21 200 s`om dan
GEKSORAL aerozol 40ml 0,2% Джонсон & Джонсон, ООО, Россия произведено: Фамар Орлеан Frantsiya
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: қалампир ялпиз таъмли пастилкалар

Таркиби:

Бир пастилка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: бензидамина гидрохлорид 3,00 мг;

ёрдамчи моддалар: ментол, қалампир ялпизи ароматизатори 27198/14, повидон, натрий цикламат, маннитол, сорбитол, микрокристалл целлюлоза, қайта желатинланган маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний, магний стеарати, тозаланган сув*, этанол 96%*, тозаланган сув;

қобиқнинг таркиби: Опадрай® яшил 03F31219, натрий цикламат, ментол, қалампир ялпизи ароматизатори 27198/14, этанол 96%*, тозаланган сув*,

*эритувчи охирли маҳсулот таркибида сақламайди

10 та пастилкадан поливинилхлорид/термопластик эластомер/поливинилиденхлорид ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

2 контур уяли ўрамлар давлат ва рус тилидаги тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан  картон қутига жойланади.

Бензидамин яллиғланишга қарши препарат бўлиб, индазол гуруҳига мансубдир. Яллиғланишга қарши ва маҳаллмий оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади, микроорганизмларга қарши кенг таъсирли антисептик таъсир кўрсатади.

Препаратнинг таъсир қилиш механизми ҳужайра мембраналарининг стабилизацияланиши ва простагландинларнинг синтез ингибиция қилади.

Бензидамин, ҳужайра тузилишини зарарланиши билан ва метаболик жараёнлар ва лизис ҳужайраси билан микроорганизмларнинг мембранаси орқали тез ўтиши ҳисобига бактерияларга қарши ва алоҳида микробларга қарши таъсир кўрсатади.

Маҳаллий қўлланилганда препарат шиллиқ қават орқали яхши сўрилади ва яллиғланган тўқималарга кириб боради. Таркибида 3 мг бензидамин бўлган пастилка шимилганда 2 соатдан сўнг плазмада энг юқори концентрация - соатига 37,8 нг/мл ва AUC - 367 нг/мл кузатилган. Бироқ, бу даражалар тизимли фармакологик таъсирларнинг юзага келиши учун етарли эмас.

Препарат экскрецияси асосан буйраклар ва метаболитлар ёки конъюгация маҳсулотлари кўринишида ичаклар орқали чиқарилади. Бензидаминнинг маҳаллий қўлланилганда у яллиғланган тўқималарда тўпланиши туфайли эпителий ҳужайрасига кириб боради самарали концентрацияга эришади

Учраш тезлиги бўйича нохуш ножўя реакциялар таснифи: жуда тез-тез (≥ 10%); тез-тез (≥ 1% ва <10%); тез-тез эмас (≥ 0,1% ва <1%); кам ҳолларда (≥ 0,01% ва <0,1%); жуда кам ҳолларда <0,01%); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида ножўя таъсирларнинг ривожланиш учраш тезлиги баҳолаш имкони йўқ).

Тез-тез эмас:

- фотосезувчанлик.

Кам ҳолларда:

- оғиз бўшлиғида ачишиш, оғиз қуриши.

Жуда кам ҳолларда:

-ларингоспазм

-ангионевротик шиш, қичишиш, эшакеми, тошма

Учраш тезлиги номаълум:

- оғизда жимирлаш ҳисси

- анафилактик реакциялар, юқорисезувчанлик реакциялари.

Препарат бронхиал астма билан хасталанган пациентларда (шу жумладан анамнезида) бронхаспазмни чақириш мумкин, шунинг учун ушбу пациентлар бу тўғрисида огоҳлантирилиши шарт. Препарат салицил кислотасига ва бошқа нестероид яллиғланишга қарши препаратларга юқорисезувчанлиги бўлган беморларга тавсия этилмайди. Айрим пациентларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва томоқдаги яллиғланиш ва яралар жиддий касалликлар кўрсаткичи бўлиши мумкин. 3 кунлик даволаниш вақтида яллиғланиш ҳолати ёки белгиларида яхшиланиш кузатилмаса ва иситма ёки бошқа белгилари юзага келса, даволовчи шифокорга ёки стоматолокга мурожаат қилиш керак. Пастилкалар сорбитни сақлайди. Фруктозага нисбатан наслий ўзлаштира олмаслик белгилари бўлган пациентларга ушбу препаратни қўллаш тавсия қилинмайди. Сорбит ўртача бўшаштирувчи таъсир кўрсатади. Битта пастилка 0,415 мг сорбит (1,08 ккал) сақлайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Бензидаминнинг ҳомиладорликда ва эмизикли аёлларда қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас. Препаратни кўкрак сутига ўтиши бўйича тадқиқотлар олиб борилмаган. Инсон учун потенциал хавфи маълум эмас, шунинг учун ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия қилинмайди.

Автомобил ва мураккаб механизмларни бошқаришга таъсири

Тавсия этилган дозада қабул қилинганда, препарат автомобилни бошқариш ёки диққат талаб этувчи фаолиятни олиб боришга таъсир кўрсатмайди.

 

- оғиз бўшлиғидаги ва таъсирланиш ҳолатни енгиллаштириш учун катталар ва 6 ёшдан катта болаларни симптоматик даволашда қўлланилида.

  

- препарат компонентларга нисбатан юқори сезувчанлик.

- 6 ёшгача бўлган болаларга тавсия этилмайди.

- фруктозани наслий ўзлаштира олмасликда қўллаш мумкин эмас.  

Герветин бошқа дори воситалари билан пастилкасининг ўзаро клиник сезиларли таъсири аниқланмаган.

25ºС дан юқори бўлмаган харорат жойда, оригинал ўрамда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда саклансин! 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Катталар ва 6 ёшдан катта болалар: 1 пастилкадан кунига 3 маҳал, охиригача шимилгунча оғизда тутиб турилади, оғизда секин эриши лозим, ютиш ва чайнаш мумкин эмас. Даволаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак

6-11 ёшли болаларда

Дори препаратини катталар назорати остида 1 та пастилкадан кунига 3 маҳал қўлланилади..

6 ёшгача бўлган болаларда

Ушбу дори воситаси(пастилка) 6 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди.

 

Белгилари: болаларда, жуда кам ҳолатларда, бензидамин перорал қабул қилингач (дозалашда тахминан 100 марта унинг пастилкалардаги таркибидан ошганда), қўзғалиш, тиришиш, куп терлаш, ҳаракатнинг бузилиши, тремор ва қайт қилиш каби симптомлар кузатилган.

Даволаш: меъда ювиш, синчков назорат, тутиб турувчи терапия, гидратациянинг адекват даражаси.
Бензидаминнинг ҳомиладорликда ва эмизикли аёлларда қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас. Препаратни кўкрак сутига ўтиши бўйича тадқиқотлар олиб борилмаган. Инсон учун потенциал хавфи маълум эмас, шунинг учун ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия қилинмайди.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

GERVETIN pastilkalar so vkusom myati 3mg N20 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
GERVETIN pastilkalar so vkusom myati 3mg N20 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
GERVETIN pastilkalar so vkusom myati 3mg N20 dori vositasi REPLEK FARM Ltd. tomonidan Makedoniya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
GERVETIN pastilkalar so vkusom myati 3mg N20 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
GERVETIN pastilkalar so vkusom myati 3mg N20 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
ANGIDAK sprey 30ml 0,255mg 176 doz
GERVETIN eritma 1,5mg
GERVETIN sprey 30ml 1,5mg/ml
Narh: 99 000 so'mdan Batafsil
ZVEZDOCHKA LOR sprey 30ml 0,15%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Vetnam
  • Faol modda: Бензидамин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Danson-BG, OOD, Болгария произведено: Danapha Pharmaceutical Joint Stock Company
Narh: 32 000 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
INFORIN krem 50g 10%
Narh: 46 000 so'mdan Batafsil
PARSOLET tabletkalari 20mg N30
Narh: 129 800 so'mdan Batafsil
KETANEYM FORTE tabletkalari 100mg N20
KETANEYM RETARD tabletkalari 150mg N20
KETANEYM krem 30g 5%
Narh: 20 000 so'mdan Batafsil
GERVETIN eritma 1,5mg
SVETOKS tabletkalari 10mg N20
Narh: 36 000 so'mdan Batafsil
GERVETIN sprey 30ml 1,5mg/ml
Narh: 99 000 so'mdan Batafsil
KETANEYM suppozitorii 100mg N12
Другие формы препарата
GERVETIN eritma 1,5mg
GERVETIN sprey 30ml 1,5mg/ml
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9