×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

KETANEYM suppozitorii 100mg N12

Kategoriya:
- Yallig'lanishga qarshi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Makedoniya
Faol modda:
Кетопрофен
Qadoqda soni:
- 12
Ishlab chiqaruvchi:
- REPLEK FARM Ltd.
Vakil:
- Spey Medical
ATX kodi:
- M01AE03
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

REKLIN tabletkalari 7,5mg N20 Vegapharm LLP., Великобритания произведено: Replek Farm Ltd. Skopje Makedoniya
NAYZILAT tabletkalari 600mg N10 Dr.Reddy's Laboratories Limited Hindiston
70 000 s`om dan
FLAMIDEZ tabletkalari N10 Organosyn Life Sciences Pvt. Ltd, Индия произведено: Evertogen Life Sciences Limited Hindiston
30 000 s`om dan
SUARON poroshok 100mg N10 GM Pharmaceuticals Ltd. Gruziya
23 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: суппозиторийлар

Таркиби:

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди :

фаол модда - кетопрофен – 100,00 мг

ёрдамчи модда: қаттиқ ёғ.

6 суппозиторийлардан поливинилхлорид (PVC) ва полиэтилен (PE) ли сут-оқ рангли ячейкали стрипларга жойлаштирилади.

2 стрипдан давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Кетопрофен бир қатор фармакологик самарага: яллиғланишга қарши, анальгетик ва ҳарорат туширувчи таъсирга эга самарали ностероид яллиғланишга қарши препарат ҳисобланади. Кетопрофен 10 мг/кг дозада юрак-қон томир, респиратор, марказий ва вегататив нерв тизимига таъсир кўрсатмади.
Ушбу дори шаклидан кетопрофеннинг биокираолишлиги тахминан 90% ташкил қилади. Ректал қўллангандан кейин кетопрофен яхши сўрилади, маҳаллий қабулдан кейин фақат кетопрофеннинг озгина қисмигина сўрилади. Кетопрофенни организм суюқликлари ва тўқималарида тақсимланиши тез ва тўлиқ юз беради. У плазмадаги максимал концентрациянинг 30% гачани ташкил қилувчи максимал концентрацияли синовиал суюқликка тақсимланади. Юборилгандан 4-6 соатдан кейин концентрациялар тенглашади. Кетопрофен плазма оқсиллари, асосан альбумин билан 99% боғланади. Кетопрофен метаболизми аниқ тури аниқланмаган, лекин маълумки, у жигарда, асосан глюкурон кислота билан конъюгация йўли орқалитез ва жадал метаболизмга учрайди. Кетопрофен ва унинг метаболитлари асосан сийдик ва қисман ахлат билан чиқарилади. Сийдик билан у асосан метаболитлар (кетопрофен глюкурониди) кўринишида ва фақат 1% ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Кексаларда ярим чиқариш даври қисман 3-5 соатга чўзилади, эҳтимол, препарат глюкуронизацияси жараёни сусайиши туфайли рўй беради. Буйрак функцияси бузилишлари бўлган пациентларда ярим чиқариш даври узаяди, бироз бузилганда (креатинин клериенси 20-60 мл/минут) у 3,5 соатни ташкил қилади.

Нохуш ножўя реакцияларни учраш тезлигига бўйича ривожланиш таснифи: жуда тез (1/10); тез-тез (1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотларга кўра ножўя таъсирларни учраш тезлиги бўйича ривожланишини баҳолашнинг имкони йўқ). Маълумотлар катталардаги ножўя реакциялар бўйича олинган.

Тез-тез (1/100 дан <1/10 гача):

- диспепсия, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, қайт қилиш, иштаҳа пасайиши.

Тез-тез эмас (1/1000 до <1/100):

- қабзият, диарея, метеоризм, гастрит

- тошма, қичишиш, шиш, чарчоқ.

Кам ҳолларда (1/10000 дан <1/1000 гача):

- геморрагик анемия, қон кетиш туфайли анемия

- анафилактик реакция (жумладан, шок)

- парестезия, визуал бузилишлар (кўриш хиралашуви), қулоқларда шовқин, вазн ортиши

- астма, бронхиал астма хуружи

- стоматит, ярали касаллик, гепатит, қон зардобида билирубиннинг, трансаминаз даражасининг ошиши (гепатит билан боғлиқ бузилишлар).

Жуда кам ҳолларда (<1/10000):

- панкреатит (НЯҚП қабул қилиш билан боғлиқ).

Тез-тезлиги номаълум:

- агранулоцитоз, тромбоцитопения, илик фаолияти тўхташи, нейтропения

- кайфият ўзгариши, тиришишлар, таъм билиш бузилиши, депрессия, онг хиралашуви, галлюцинация, бош айланиши, дармонсизлик, мудроқ, энса мушаклари ригидлиги билан, бош оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, безгак ёки ориентацияни бузилиши, кўриш нерви неврити билан кечувчи асептик менингит (айниқса тизимли қизил югирик бириктирувчи, тўқималар аралаш касаллиги каби аутоиммун касалликлари бўлган беморларда)

- юрак етишмовчилиги, шишлар, гипертония, томирлар кенгайиши

- бронхоспазм (айниқса аспиринга ва бошқа НФҚПларга юқорисезувчанлиги маълум беморларда), ринит, носпецифик аллергик реакциялар, хансираш

- колит ва Крон касаллиги зўрайиши, меъда-ичакдан қон кетиши ва перфорацияси, гастралгия, мелена, қонли қусиш, жигар функцияси бузилиши, сариқ касаллиги

Фотосезувчанлик реакцияси, соч тўкилиши, эшакеми, ангиодистрофия, буллёз тошмаси, жумладан Стивенс-Жонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз, эксфолиатив ва буллёз дерматозлар (жумладан эпидермал некролиз, мультишаклли эритема), пурпура

- ўткир буйрак етишмовчилиги, тубулоинтерстициал нефрит, буйрак синдроми, буйраклар функцияси бузилиши

- бош оғриғи, таъм бузилиши.           

Меъда-ичакдан қон кетиши баъзида ўлимга олиб бориши мумкин, айниқса кексаларда. Мавжуд маълумотларга кўра, баъзи НЯҚП қабул қилиниши (айниқса юқори дозаларда ва узоқ муддат даволанишда) артериал тромботик вазиятлар, масалан, миокард инфаркти ёки инсульт юзага келиши хавфини оширади.

Қисқа давр давомида энг кам самарали доза симптомларни бартараф қилиш учун қўлланганда ноҳуш реакциялар минимумга келтирилиши мумкин. Кетопрофеннинг НЯҚП, шу жумладан циклооксиген-2 селектив ингибиторлари билан мажмуада қўллашдан сақланиш керак.

Кексалар: НЯҚП га, айниқса баъзида ўлимга олиб келиши мумкин бўлган меъда-ичакдан қон кетиши ва перфорацияси бўлган кексаларда ножўя реакциялар ривожланиши хавфи юқори.

Юрак-қон томир, буйрак ва жигар бузилишлари: юрак етишмовчилиги, жигар дисфункцияси ва циррози, нефроз, сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган, диуретик даволаш қабул қилаётган (айниқса кексалар) пациентларда даволанишни бошида буйрак функцияси синчков текшириш керак.

Юрак-қон томир ва цереброваскуляр самаралар: гипертония ва/ёки енгил ёки бироз намоён бўлган димланган юрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун мувофиқ мониторинг ва тавсиялар керак, чунки НЯҚП билан даволашда суюқликлар туриб қолиши ва шишлар ҳақида хабар берилган.

Нафасни бузилиши: сурункали ринит, сурункали синусит ва/ёки бурун полиплари билан бирга астмаси бўлган пациентларда аспирин ва/ёки НЯҚП га аллергия ривожланиши хавфи юқори бўлади. Бу препаратларнинг қўлланилиши, айниқса аспирин ёки НЯҚП га аллергияли пациентларда астма ёки бронхоспазм хуружини чақириши мумкин.

Меъда -ичакдан қон кетиши, яранинг хосил бўлиши ва перфорацияси: ҳар қандай НЯҚП, даволаш давомида ҳар қандай вақтда қўлланганда яранинг хосил бўлиши, баъзида ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин бўлган перфорация ёки қон кетиши ҳақида хабарлар бўлган. Улар олдин анамнезда МИЙ томонидан жиддий вазиятлари, огоҳлантирувчи симптомлари билан ёки уларсиз бўлиши мумкин.

Аёллар репродуктив қобилияти: бошқа НЯҚП лар каби кетопрофенни қўллаш, аёллар фертиллигига таъсир кўрсатиши мумкин ва шунинг учун ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга тавсия қилинмайди. Уруғланиш қийин бўлган ва бепуштлик бўйича текширишлар ўтказилаётган аёлларда кетопрофенни  қўллаш мумкин эмас.

Юқумли касалликлар: бошқа НЯҚП ҳолатлари каби, инфекцион касалликларда кетопрофенни яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва ҳароратни туширувчи самаралари инфекциянинг зўрайишини (масалан, безгакда) ниқоблаши мумкин.

Стероид даволаш: агар кетопрофен билан даволаш вақтида, гормонлар дозаси камайтирилса ёки уни қабул қилиш тўхтатилса, гормон дозасини секин-аста камайтириш ва ножўя самараларини диққат билан назорат қилиш керак, чунки буйрак усти бези етишмовчилиги ривожланиши ва ревматоид артрит симптомлари зўрайиши мумкин.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўллаш

Постагландинлар синтези сусайиши ҳомиладорликка ва/ёки ҳомила ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ушбу кузатувлар ҳомиладорликнинг эрта босқичларида простагландин синтези ингибиторлари қўллангандан кейин ҳомила тушиб қолишини, юрак етишмовчилиги ва гастрошизис (олд қорин деворининг туғма нуқсони) хавфи юқори бўлиши ҳақида далолат беради. Юрак-қон томир тизими нуқсонлари ривожланиши мутлақ хавфи 1% дан кам тахминан 1,5% гача кўтарилади.

Автомобиль ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Пациентларни уйқучанлик, бош айланиши, тиришишлар, чарчоқ ва кўриш бузилиши ривожланиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантириш керак. Агар бу симптомлар кузатилса, улар машина ва ҳаракатланувчи механимларни бошқармасликлари лозим.

-    ревматоид артрит, остеоартрит, анкилозловчи спондилоартрит, ўткир бўғим ва периартикуляр бузилишлар (бурсит, капсулит, синовит, тендинит), бўйин спондилити, белдаги оғриқ (зўриқиш, люмбаго, ишиас, фиброзит), оғриқли мушак-скелет ҳолатлари, ўткир подагра, дисменорея;

-    ортопедик жарроҳликдан кейинги оғриқни ва яллиғланишни назорат қилиш учун қўлланилади.

Кетопрофен бўғимлардаги оғриқни ва яллиғланишни камайтиради, уларнинг ҳаракатчанлигини ва функционал фаоллигини оширишга хизмат қилади. Бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар каби, у асосий касалликни даволамайди.

анамнезда кетопрофенга, препаратнинг бошқа компонентларига ёки бошқа НЯҚП га бронхоспазм, астма хуружлари, ринит, ангиодистрофия, эшакеми каби юқори сезувчанлик реакциялари ёки бошқа аллергик реакциялар бўлганда;

- анус, тўғри ичак (проктит) ва сигмасимон ичакда яралар ёки ўткир яллиғланиш;

- оғир юрак етишмовчилиги;

- анамнезда фаол пептик яра ёки меъда-ичакдан қон кетиши, ярани ҳосил бўлиши ёки перфорацияси;

- геморрагик диатез;

- оғир буйрак етишмовчилиги;

- оғир жигар етишмовчилиги;

- ҳомиладорликнинг III уч ойлиги;

- болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирликда қўллаш мумкин эмас.

Агар бошқа бирон-бир дори препаратини қабул қилаётган бўлсангиз, албатта шифокорга маълум қилинг!

Бошқа анальгетиклар/НЯҚП (жумладан циклооксигеназ-2 селектив ингибиторлари) ва салицилатлар, юқори дозада: бир вақтда икки ва ундан кўп НЯҚП (жумладан аспирин) қабул қилишдан четланиш керак, чунки бу нохуш таъсир, айниқса меъда-ичак йўллари (ОИТ) яралари ва қон кетиши хавфини ошириш мумкин.

Антигипертензив воситалар (бета-блокаторлар, ангиотензин-айлантирувчи фермент ингибиторлари, диуретиклар): антигипертензив фаоллик сусайиши (НЯҚП, томир кенгайтирувчи воситалар простагландинлар сусайиши) хавфи.

Диуретиклар: пешоб ҳайдаш самараси камайиш хавфи. Диуретиклар қабул қилувчи ва айниқса, сувсизланган пациентлар простагландинлар сусайиши туфайли юзага келган буйрак қон айланиши камайишига нисбатан иккиламчи буйрак етишмовчилиги ривожланиши катта хавфига учрайди. Бундай пациентларда, кетопрофен буюришдан олдин, регидратация ўтказиш лозим. Даволаш бошланмасдан олдин буйраклар функциясини назорат қилиш олиш керак.

Юрак гликозидлари: НЯҚП юрак етишмовчилигини чуқурлаштириши, калавалар фильтрация тезлигини камайтириши ва плазмадаги гликозидлар даражасини ошириши мумкин.

Циклоспорин: нефротоксиклик хавфини, айниқса кексаларда, оширади.

Кортикостероидлар: меъда-ичак яраларининг ҳосил бўлиши ёки МИЙ дан қон кетиши хавфини оширади.

Қуруқ, ёруғликда ҳимояланган ерда 25ºСдан ошмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати тугагач қўлланилмасин.

Кетанейм суппозиторийлари тўғри ичакка киритилади, бир кунда бир ёки икки марта 1 суппозитарийдан, одатда ва эрталаб ва кечқурун қўлланади. Мажмуавий қўллаш мумкин: эрталаб ва кундузи 1 капсуладан кетопрофен (50 мг), кечқурун – 1 суппозитарий. Мажмуавий дозалашда максимал суткалик доза 200 мг ташкил этади. Кетопрофенни болаларга қўллаш тавсия этилмайди.

Симптомлар: кетопрофен дозаси 2,5 г гача бўлганда дозадан ошиб кетиш ҳолати ҳақида хаьарлар бўлган. Асосан кузатиладиган симптомлар зарарсиз бўлган ва летаргия, уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш ва эпигастрияда оғриқлар билан чекланган. Шунингдек бош оғриғи, баъзи ҳолларда диарея, ориентация йўқолиши, қўзланувчанлик, кома, бош айланиши, қулоқларда шовқин, ҳушдан кетиш, баъзида тутқаноқ ҳам кузатилиши мумкин. Пропион кислота ҳосилалари дозадан ошиб кетишида кузатиладиган гипотония, бронхоспазм ва МИЙ да қон қуйилиши каби ножўя оқибатларни кутиш керак. Кучли заҳарланишда ўткир буйрак етишмовчилиги ва жигар шикастланиши рўй бериши мумкин. Буйрак етишмовчилигида айланиб юрган дори воситасини кетказиш учун гемодиализ фойда бериши мумкин.

Даволаш: махсус антидот йўқ. Сувсизланиш компенсацияси, диурез назорати ва ацидозни тузатиш учун, агар улар мавжуд бўлса, симптоматик ва тутиб турувчи даволаш тавсия этилади. Кетопрофен секин ажралиб чиқиши туфайли, ичга тушгандан кейин 16 соат давомида сўрилишда давом этишини кутиш керак. Буйрак ва жигар функцияларини синчиклаб назорат қилиш лозим. Пациентлар кетопрофенни потенциал токсик дозаси қабул қилингандан кейин минимум тўрт соат кузатув остида бўлишлари лозим. Тез-тез ёки узоқ тутқаноқларда вена ичига диазепам юбориш тавсия этилади.

 

Постагландинлар синтези сусайиши ҳомиладорликка ва/ёки ҳомила ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ушбу кузатувлар ҳомиладорликнинг эрта босқичларида простагландин синтези ингибиторлари қўллангандан кейин ҳомила тушиб қолишини, юрак етишмовчилиги ва гастрошизис (олд қорин деворининг туғма нуқсони) хавфи юқори бўлиши ҳақида далолат беради. Юрак-қон томир тизими нуқсонлари ривожланиши мутлақ хавфи 1% дан кам тахминан 1,5% гача кўтарилади.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

KETANEYM suppozitorii 100mg N12 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
KETANEYM suppozitorii 100mg N12 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
KETANEYM suppozitorii 100mg N12 dori vositasi REPLEK FARM Ltd. tomonidan Makedoniya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
KETANEYM suppozitorii 100mg N12 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
KETANEYM suppozitorii 100mg N12 dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Analoglar
KETOMED 50 kapsulalar 50mg N25
KETONAL FORTE tabletkalari 100mg N20
Narh: 32 000 so'mdan Batafsil
KETONAL kapsulalar 50mg N25
Narh: 25 000 so'mdan Batafsil
KETANEYM FORTE tabletkalari 100mg N20
KETANEYM RETARD tabletkalari 150mg N20
KETANEYM krem 30g 5%
Narh: 20 000 so'mdan Batafsil
ABENOL NEO inyeksiya uchun eritma 2ml 100mg/2ml N6
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group СП OOO
ABENOL NEO inyeksiya uchun eritma 2ml 100mg/2ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group СП OOO
Narh: 51 000 so'mdan Batafsil
ABENOL NEO inyeksiya uchun eritma 2ml 100mg/2ml N3
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group СП OOO
ANOFEN inyeksiya uchun eritma 2ml 100mg/2ml N3
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi:
FEBROFID gel 50g 2,5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Polsha
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Medana Pharma S.A.
Febrofid gel 30g 2,5%
Narh: 27 800 so'mdan Batafsil
KETONAL gel 50g 2,5%
Narh: 38 500 so'mdan Batafsil
VALUSAL gel 50g 25mg/g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Latviya
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Гриндекс, АО
ARTROKOL suppozitorii 100mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ruminiya
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Limited, Великобритания произведено: S.C. Magistra C & S.R.L.
  • Vakil:
Narh: 44 000 so'mdan Batafsil
ARTROKOL inyeksiya uchun eritma 2ml 100mg/2ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S., Турция произведено: Pharma Vision Sanayi ve Ticaret A.S.
  • Vakil:
Narh: 49 700 so'mdan Batafsil
ARTROKOL gel 45g 2,5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ruminiya
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Limited, Великобритания произведено: S.C. Slavia Pharm SRL
  • Vakil:
Narh: 42 600 so'mdan Batafsil
ABENOL inyeksiya uchun eritma 2ml 50mg/2ml N3
KETOPROFEN gel 30g 2,5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Синтез, ОАО
Narh: 13 500 so'mdan Batafsil
BISTRUM gel 100g 2,5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Акрихин, АО
BISTRUM gel 50g 2,5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Акрихин, АО
BISTRUM gel 30g 2,5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Акрихин, АО
KETOKAPS NGP kapsulalar 100mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Neogalenpharm, ООО
KETOPROFEN gel 50g 2,5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Radiks, НПП
Narh: 19 000 so'mdan Batafsil
KETOPROFEN gel 30g 2,5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Radiks, НПП
Narh: 13 500 so'mdan Batafsil
KETOKAPS NGP kapsulalar 50mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Neogalenpharm, ООО
FASTUM gel 50g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Italiya
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: A. Menarini Industrie Farmaceutiche Riunite s.r.l. (Menarini Group) Италия Производитель: A.Menarini manufacturing Logistics and Services S.r.L
Narh: 48 500 so'mdan Batafsil
FASTUM gel 30g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Italiya
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: A. Menarini Industrie Farmaceutiche Riunite s.r.l. (Menarini Group) Италия Производитель: A.Menarini manufacturing Logistics and Services S.r.L
Narh: 38 600 so'mdan Batafsil
FELARAN kapsulalar 50mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group, СП ООО Узбекско-Британское для Citco Chemicals Ltd.
TOPOFEN kapsulalar 100mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Кетопрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group, СП ООО для Zefer Pharma Ltd
Ishlab chiqaruvchining dorilari
INFORIN krem 50g 10%
Narh: 46 000 so'mdan Batafsil
GERVETIN pastilkalar so vkusom myati 3mg N20
Narh: 67 088 so'mdan Batafsil
PARSOLET tabletkalari 20mg N30
Narh: 129 800 so'mdan Batafsil
KETANEYM FORTE tabletkalari 100mg N20
KETANEYM RETARD tabletkalari 150mg N20
KETANEYM krem 30g 5%
Narh: 20 000 so'mdan Batafsil
GERVETIN eritma 1,5mg
SVETOKS tabletkalari 10mg N20
Narh: 36 000 so'mdan Batafsil
GERVETIN sprey 30ml 1,5mg/ml
Narh: 99 000 so'mdan Batafsil
Другие формы препарата
KETANEYM krem 30g 5%
KETANEYM FORTE tabletkalari 100mg N20
KETANEYM RETARD tabletkalari 150mg N20
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9