×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

NIMID FORTE tabletkalari 100mg/2mg N100

Kategoriya:
- Yallig'lanishga qarshi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Нимесулид, Тизанидин
Qadoqda soni:
- 100
Ishlab chiqaruvchi:
- Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
Vakil:
- Kusum
ATX kodi:
- M01A
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 81 ta dorixonasida topildi

ico 176 800 s`om dan

Dorixonalardan izlash

O'xshash dorilar

AMELOTEKS tabletkalari 15mg N20 РЕПЛЕК ФАРМ ООО Скопье /ФармФирма Сотекс,ЗАО Makedoniya / Rossiya
32 500 s`om dan
DIKLOBERL inyeksiya uchun eritma 75mg/3ml N75 Berlin-Chemie AG (Menarini Group), Германия произведено: A.Menarini Manufacturing Logistics and Services s.r.l. Italiya
12 000 s`om dan
IBUPROFEN suspenziya 50ml 100mg/5ml Lafz, ООО O'zbekiston
5 936 s`om dan
NIMID FORTE tabletkalari 100mg/2mg N10 Kusum Healthcare Pvt. Ltd. Hindiston
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

нимесулид 100 мг;

тизанидин гидрохлориди тизанидинга эквивалент 2 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза PH102, натрий кроскармеллозаси, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

10 та таблеткадан 1 та блистерда, 1 та блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

10 та индивидуал ўрам гуруҳ қутида.

Нимид Форте® мажмуавий препарат бўлиб, у иккита дори воситасини: метансульфонанилидлар гуруҳига мансуб ностероид яллиғланишга қарши восита бўлган нимесулидни ва марказий таъсир қилувчи скелет мушаклари релаксанти бўлган тизанидинни бирлаштиради.

Нимесулиднинг таъсир механизми

Нимесулид яллиғланишга қарши, оғриқсизлантирувчи ва ҳарорат туширувчи таъсир кўрсатади. Нимесулиднинг даволовчи таъсири шундан келиб чиқадики, у арахидон кислотаси каскади билан ўзаро таъсирлашади ва циклооксигеназани ингибиция қилиш йўли билан простагландинларнинг биосинтезини камайтиради.

Тизанидиннинг таъсир механизми

Тизанидин – марказий таъсирга эга бўлган миорелаксанат бўлиб, унинг асосий таъсир қилиш жойи орқа мия ҳисобланади. Пресинаптик α-2-адрено-рецепторларни рағбатлантирган ҳолда у N-метил-D-аспартат рецепторларини (NMDA-рецепторларни) рағбатлантирувчи аминокислоталарнинг ажралиб чиқишини сусайтиради. Бунинг оқибатида орқа мияда нейронлараро боғлар даражасида мушакларнинг ҳаддан ортиқ тонусига жавоб берадиган сигналнинг полисинаптик узатилиши бостирилади ва мушаклар тонуси пасаяди. Тизанидин мушакларнинг ўткир оғриқли спазмларида ҳам, келиб чиқиши бош ва орқа мияга боғлиқ бўлган сурункали спастикликда ҳам самаралидир. У пассив ҳаракатларга қаршиликни пасайтиради, спазм ва клоник тиришишларни бостиради ҳамда мушакларнинг фаол қисқаришлари кучини яхшилайди.

 

 

 

Нимесулид

Одам организмида нимесулид перорал қабул қилинганида яхши сўрилади, 2-3 соат ўтгач плазмада энг юқори концентрациясига эришилади. Нимесулиднинг 97,5% гача миқдори плазма оқсиллари билан боғланади. Нимесулид Р450 цитохромининг изоферменти CYP2C9 иштирокида жигарда фаол метаболизмга учрайди. Шунингдек фармакологик фаолликка эга бўлган парагидроксиҳосиласи асосий метаболит бўлиб ҳисобланади. Ярим чиқарилиш даври 3,2 соатдан 6 соатгача. Қабул қилинган нимесулид дозасининг тахминан 50 % миқдори организмдан сийдик билан чиқарилади. Қабул қилинган дозанминг тахминан 29 % ахлат билан метаболизация қилинган кўринишда чиқарилади. Қабул қилинган дозанинг фақат 1-3 % организмдан ўзгармас кўринишда чиқарилади. Кекса ёшдаги пациентларда фармакокинетика профили ўзгармайди.

Тизанидин

Тизанидин тез сўрилади. Қон плазмасида максимал концентрацияларига қўлланилганидан кейин тахминан 1 соат ўтгач эришилади. Ўртача мутлақ биокираолиши 34% ни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 30% ни ташкил этади. Препарат жигарда жадал ва экстенсив метаболизмга учрайди. Метаболитлари фаол эмас. Улар кўпроқ буйраклар орқали (70%) чиқарилади, тизанидиннинг тахминан 2,7 % ўзгармас кўринишда чиқарилади.

Буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 25 мл/минутдан кам) бўлган беморларда плазмада энг юқори концентрациянинг ўртача қиймати соғлом кўнгиллилардаги ушбу кўрсаткичдан икки марта ортиқ бўлади, ярим чиқарилишининг якуний даври эса тахминан 14 соатгача ошади, бунинг натижасида «концентрация - вақт» эгри чизиғи остидаги майдон (АUС ) ўртача 6 марта ортади.

Тизанидин жигарда CYP1A2 ферменти томонидан метаболизмга учрайди. Жигар функцияси бузилишлари бўлган пациентларда қон плазмасида субстанциянинг анча юқори концентрациялари намоён бўлиши мумкин.

Кекса ёшдаги пациентларга тегишли бўлган фармакокинетика маълумотлари чекланган.

 

Нимесулид билан боғлиқ бўлган ножўя реакциялар:

Қон ва лимфа тизими томонидан: анемия, эозинофилия, тромбоцитопения, панцитопения, пурпура.

Иммун тизими томонидан: юқори сезувчанлик, анафилаксия.

Метаболизмнинг бузилиши: гиперкалиемия.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, энцефалопатия (Рейе синдроми), инсульт.

Руҳият томонидан: қўрқув ҳисси, жиззакилик, асабийлашувчанлик, тунги даҳшатли тушлар.

Кўриш аъзолари томонидан: кўришнинг ноаниқлиги, кўришнинг бузилиши.

Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан: вертиго (бош айланиши).

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал гипертензия, геморрагиялар, артериал босимнинг лабиллиги, “қуйилишлар хисси” , юрак етишмовчилиги, инфаркт.

Нафас олиш йўллари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: ҳансираш, астма, бронхоспазм.

Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, метеоризм, гастрит, қоринда оғриқ, диспепсия, стоматит, ахлатнинг қора рангга бўялиши, меъда-ичакдан қон кетиши, меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яраларининг перфорацияси, қон қусиш, колитлар ва Крон касаллигини зўрайиши, гастрит.

Гепатобилиар тизим томонидан: гепатит, фульминант (бир онда содир бўладиган) гепатит (шу жумладан ўлим билан якун топадиган ҳоллар), сариқлик, холестаз, жигар ферментлари даражасининг ошиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: қичишиш, тери тошмаси, юқори даражада терлаш, эритема, дерматит, эшакеми, ангионевротик шиш, юзнинг шиши, кўп шаклли эритема, Стивенс-Жонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, қавариқчаларнинг ҳосил бўлиши.

Буйрак ва сийдик ажратилиши тизими томонидан: дизурия, гематурия, сийдикни тутилиши, буйрак етишмовчилиги, олигурия, интерстициал нефрит.

Умумий бузилишлар: шишлар, қувватсизлик, астения, гипотермия.

Тизанидин билан боғлиқ ножўя реакциялар

Қон ва лимфа тизими томонидан: петехиялар ва кўкаришлар, тромбоцитопения.

Иммун тизими томонидан: юқори сезувчанлик, анафилаксия.

Руҳий бузилишлар: уйқусизлик, уйқунинг бузилиши, галлюцинациялар, депрессия.

Нерв тизими томонидан: уйқучанлик, бош айланиши, онгнинг чалкашиши, вертиго, уйқусизлик, уйқунинг бузилиши, синкопал ҳолатлар (ҳушдан кетиш, беҳушлик), қўзғалувчанлик, асабийлашиш, парестезиялар.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия, брадикардия, синкопе, юрак уришини ҳис этиш, QT сегментини узайиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: оғизнинг қуриши, меъда-ичак йўлларида оғриқлар, гастроинтестинал бузилишлар, иштаҳанинг пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, диарея.

Гепатобилиар тизим томонидан: қон зардобида трансаминазалар даражасини ошиши, гепатит, жигар етишмовчилиги, сариқлик.

Скелет-мушак тизими томонидан: мушак заифлиги, миалгия, белда оғриқ, мушакларнинг спазмли қисқариши, тремор.

Умумий бузилишлар: юқори даражада чарчаш, астения, қувватсизлик, препаратни қўллаш бекор қилиниши синдроми, гриппга ўхшаш ҳолат.

Кўриш аъзолари томонидан: кўришнинг хиралиги.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: қичишиш, тери тошмаси, эшакеми, алопеция.

 

 

Рецепт бўйича.

Нимесулид учун

Нохуш ножўя самараларни жуда қисқа вақт давомида самарали касаллик симптомларини назорат қилиш учун зарур бўлган энг кам дозани қўллаган ҳолда минимал даражага келтириш мумкин.

Даволаш самарадорлиги (касаллик симптоматикасини камайиши) мавжуд бўлмаганида даволашни тўхтатиш лозим.

Нимид Форте® препарати билан даволаш вақтида гепатотоксик препаратларни бир вақтда қўлланилишидан тийилиш, шунингдек алкоголь истеъмол қилишдан тийилиш тавсия этилади. НЯҚВ ни қўлланилиши фондаги бактериал инфекция билан боғлиқ тана ҳароратини кўтарилишини яшириши мумкин. Нимесулидни қабул қилаётган пациентларда тана ҳарорати кўтарилганида ёки гриппга ўхшаш симптомлар пайдо бўлганида, Нимид Форте® препарати қабул қилинишини бекор қилиш зарур.

Нимесулид билан даволаш вақтида жигар томонидан жиддий реакциялар, шу жумладан ўлим билан якун топувчи реакциялар ҳақида хабарлар бўлган. Анорексия, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқлар, чарчаш, сийдикнинг тўқ рангда эканлиги каби жигар шикастланиши симптомларига ўхшаш симптомлар кузатиладиган беморлар ва жигар функциясига доир лаборатория таҳлилларининг маълумотлари нормал қийматлардан оғадиган беморлар Нимид Форте® препарати қабул қилишни тўхтатишлари керак. Бундай беморларга нимесулидни такрорий буюриш мумкин эмас. Нимесулид билан даволаш вақтида бемор бошқа оғриқсизлантирувчи воситаларни қўллашдан тийилиши керак. Бошқа НЯҚВ ларни, шу жумладан циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторларини биргаликда қўллашдан тийилиш лозим.

Нимесулидни қабул қилаётган ва гриппга ўхшаш симптомлар пайдо бўлган беморлар препарат қўлланилишини тўхтатиши керак.

Кекса ёшдаги беморларда НЯҚВ га номақбул реакцияларнинг тез-тезлиги юқори бўлади, бу айниқса овқат ҳазм қилиш йўлларида эҳтимол мумкин бўлган қон кетишлар ва тешилишларга тааллуқли бўлиб, улар ўлимга олиб келиши билан хавфли бўлиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш йўлларида яра, қон кетиши ёки тешилиш беморнинг ҳаётига, айниқса агар анамнезда бундай ҳолатлар беморда ҳар қандай бошқа НЯҚВ қўлланилганида (ўтиш муддатисиз) юзага келганлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлса, хавф солиши мумкин. Анамнезда овқат ҳазм қилиш йўлларида яраси, айниқса қон кетиши ёки тешилиши билан асоратли бўлган беморларда, шунингдек кекса ёшдаги беморларда НЯҚВ дозаси ортиши билан биргаликда бундай ҳолатларнинг хавфи ортиб боради. Бундай беморларда даволашни самарали энг кам дозадан бошлаш лозим. Ушбу беморлар учун, шунингдек ацетилсалицил кислотасининг ёки овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан асоратлар юзага келиши хавфини оширувчи бошқа препаратларнинг паст дозаларини параллел равишда қабул қилаётган шахслар учун ҳимоя қилувчи моддалар, масалан мизопростол ёки протон помпаси ингибиторлари қўлланган ҳолда мажмуавий даволаш имкониятини кўриб чиқиш лозим.

Овқат ҳазм қилиш йўлларида токсик шикастланиши бўлган беморлар, айниқса кекса ёшдаги пациентлар овқат ҳазм қилиш йўллари соҳасида юзага келадиган ҳар қандай ноодатий симптомлар, айниқса қон кетишлар ҳақида хабар беришлари керак. Бу даволашнинг бошланғич босқичларида айниқса муҳим. Кортикостероидлар, антикоагулянтлар, серотонинни қайта қамраб олувчи селектив ингибиторлари, антитромбоцитар воситалар (ацетилсалицил кислотаси) каби яралар ёки қон кетишлар юзага келиши хавфини оширувчи биргаликда қўлланиладиган препаратларни қабул қилаётган беморларни нимесулидни қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарурати ҳақида хабардор қилиш зарур.

Нимид Форте® препаратини қабул қилаётган беморда овқат ҳазм қилиш йўлларида қон кетишлар ёки яра юзага келганида, препарат билан даволашни тўхтатиш лозим.

Анамнезда Крон касаллиги ёки хос бўлмаган ярали колити бўлган беморларга НЯҚВ ни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим, чунки нимесулид уларнинг зўрайишига олиб келиши мумкин.

Нимесулидни перорал контрацептивлар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар каби бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланилиши Крон касаллиги ва овқат ҳазм қилиш йўлларининг бошқа касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Анамнезда артериал гипертензияси ва/ёки юрак етишмовчилиги бўлган беморлар, шунингдек НЯҚВ қўлланилиши оқибатида организмда суюқлик ушланиб қоладиган ва шишлари бўлган беморлар ҳолатни тегишли равишда назорат қилишга ва шифокор маслаҳатига муҳтож бўлади.

Айрим НЯҚВ лар, айниқса юқори дозаларда ва узоқ вақт қўлланилганида гоҳида артериал тромботик эпизодларга, масалан, миокард инфаркти ва инсультга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд. Нимесулид қўлланилганида бундай ҳолатлар юзага келиши хавфини истисно этиш учун маълумотлар етарли эмас.

Назорат қилинмайдиган артериал гипертензияси, ўткир юрак етишмовчилиги, юракнинг аниқланган ишемик касаллиги, периферик артериялар касалликлари ва/ёки цереброваскуляр касалликлари бўлган беморларга нимесулидни уларнинг ҳолати синчков баҳоланганидан кейин буюриш лозим. Бу шунингдек юрак-томир касалликлари ривожланиши хавфи омиллари бўлган беморларга, масалан артериал гипертензияда, гиперлипидемияда, қандли диабетда, чекишда тааллуқлидир.

Буйрак функцияси бузилиши бўлган ёки юрак етишмовчилиги бўлган беморларга буйрак функцияси ёмонлашиши эҳтимоли муносабати билан препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Бемор ҳолати ёмонлашганида даволашни тўхтатиш лозим.

Кекса ёшдаги пациентларда овқат ҳазм қилиш йўлларида қон кетишлар ва тешилишлар ривожланиши, буйрак, жигар ёки юрак функцияси бузилиши эҳтимоли туфайли, синчков кузатувни олиб бориш зарур. Нимесулид тромбоцитлар функциясига таъсир қилиши мумкинлиги туфайли, уни геморрагик диатези бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Бироқ нимесулид юрак-томир касалликларини олдини олишда ацетилсалицил кислотаси ўрнини боса олмайди.

НЯҚВ қўлланилганида оғир тери реакцияларининг кам учрайдиган ҳоллари ҳақида хабар берилган бўлиб, уларнинг айримлари, масалан, эксфолиатив дерматит, Стивенс-Жонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз ўлимга олиб келувчи даражада хавфли бўлиши мумкин. Агар бундан аввалги даволаш курсининг биринчи ойи давомида бундай реакциялар юз берган бўлса, у ҳолда пациентларда уларнинг юзага келиши хавфи сезиларли равишда ортади. Тери тошмаси, шиллиқ қаватларнинг шикастланиши ва бошқа аллергик реакцияларнинг дастлабки белгилари пайдо бўлганида Нимид Форте® препарати билан даволашни бекор қилиш зарур.

Нимесулиднинг қўлланилиши аёллар фертиллигини бузиши мумкин ва ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга тавсия этилмайди. Ҳомиладор бўлиши қийин бўлган ёки бепуштликка доир текширувда бўлган аёлларга Нимид Форте® препаратини буюриш тавсия этилмайди.

Тизанидин учун

CYP1A2-ингибиторларини тизанидин билан бир вақтда қўлланилиши тавсия этилмайди.

Препарат қўлланилиши тўсатдан бекор қилинганидан ёки доза тезда пасайтирилганидан кейин пациентларда артериал гипертензия ва тахикардия юзага келиши мумкин. Айрим ҳолларда бундай рикошетли артериал гипертензия инсультни келтириб чиқариши мумкин. Тизанидин билан даволашни тўсатдан тўхтатиш мумкин эмас, балки дозани босқичма-босқич пасайтириб бориш лозим.

Буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <25 мл/минут) бўлган пациентлар учун тавсия этиладиган бошланғич доза суткада 1 марта 2 мг ни ташкил этади. Дозани босқичма-босқич, кичик қадамлар билан, самарадорлиги ва препарат таъсири кўтара олинишини ҳисобга олган ҳолда ошириб бориш лозим.

Тизанидин қўлланилиши билан боғлиқ жигар етишмовчилиги ҳақида хабар берилган бўлиб, бироқ 12 мг гача суткалик дозани қабул қилган пациентларда бу кам ҳолларда кузатилган. Шу муносабат билан жигар етишмовчилигини кўрсатувчи клиник симптомлари (масалан, кўнгил айниши, иштаҳанинг йўқолиши ёки келиб чиқиши номаълум бўлган юқори даражада чарчаш) бўлган пациентларда жигар функциясини назорат қилиш тавсия этилади. Агар қон зардобида АЛТ ёки АСТ даражалари узоқ вақт давомида норманинг юқори чегарасидан 3 марта ва ундан ортиқ ошса, Нимид Форте® препарати қўлланилишини тўхтатиш лозим.

Артериал гипотензия тизанидин қўлланилганида, шунингдек CYP1A2 ингибиторлари ва/ёки антигипертензив препаратлар билан дориларнинг ўзаро таъсирлашиши натижасида юзага келиши мумкин. Ҳушдан кетиш ва циркулятор коллапс каби артериал гипотензиянинг оғир шакллари ҳақида хабар берилган.

Нимид Форте® препаратини QT интервалини узайтириши мумкин бўлган воситалар (масалан, цизаприд, амитриптилин, азитромицин) билан қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Юрак ишемик касаллиги ва/ёки юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур. Бундай пациентларда Нимид Форте® препарати қўлланилиши бошланишида мунтазам интерваллар билан ЭКГ тадқиқотларини ўтказиш лозим.

Ушбу препаратни гравис миастенияли пациентларда қўллашдан олдин хавф-фойда нисбатини синчковлик билан баҳолаш зарур.

Болалар ва ўсмирларда қўллаш тажрибаси чекланган ва шу сабабли ушбу тоифадаги пациентларда тизанидинни қўллаш тавсия этилмайди.

Ушбу препаратни кекса ёшдаги пациентларда қўллашд эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Бўғимлар ва бўғимдан ташқари тўқималари ревматик касалликларининг умумий ва дегенератив шаклларида: остеоартрит, анкилозловчи спондилоартрит, бурсит, тендинитда; умуртқа поғонасининг яллиғланиши, дегенератив-дистрофик ва жароҳатли шикастланишлари оқибатида келиб чиққан оғриқ синдромларида; тўқималарнинг яллиғланиши ва шишиши келтириб чиқарган жароҳатдан кейин ва жарроҳлик операциясидан кейинги оғриқ синдромларида; умуртқа поғонаси касалликлари (бўйин ва бел спондилёзи) туфайли ва ортопедия ва травматологияда жарроҳлик аралашувларидан кейин оғриқли мушак спазмларида; неврологик касалликларда (тарқоқ склероз, церебрал фалаж, умуртқанинг дегенератив касалликлари) скелет мушакларининг спазмларида; яллиғланиш ва оғриқли синдром билан кечадиган гинекологик касалликларда қўлланилади.

•                Препаратнинг таъсир этувчи моддаларига ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик.

•                Анамнезда ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар қўлланилганида юқори сезувчанлик реакциялари (бронхоспазм, ринит, эшакеми).

•                Меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яраси зўрайиши фазаси, анамнезда овқат ҳазм қилиш йўлларида яра, перфорация ёки қон кетиши мавжуд бўлганида.

•                Анамнезда ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг эрта қўлланилиши билан боғлиқ меъда-ичакдан қон кетишлар ва перфорация.

•                Анамнезда цереброваскуляр қон кетишлар ёки бошқа қон қуйилишларнинг, шунингдек қон кетиши билан кечадиган касалликларнинг мавжудлиги.

•                Жигар функциясининг оғир бузилишларида (жигар етишмовчилигида); анамнезда нимесулидга нисбатан гепатотоксик реакцияларда; потенциал гепатотоксик таъсирга эга воситаларни бир вақтда қўлланилишида.

•                Қон ивишининг оғир бузилишлари.

•                Оғир юрак етишмовчилиги.

•                Буйрак функциясининг оғир бузилиши.

•                Алкоголизмда; наркотик қарамлик.

•                Тана ҳарорати кўтарилиши ва/ёки гриппга ўхшаш ҳолат.

•                Ўткир жарроҳлик патологиясига шубҳа қилинганида.

•                флувоксамин ва ципрофлоксацин билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

   

Нимесулид билан боғлиқ ўзаро таъсирлар.

Кортикостероидлар. Овқат ҳазм қилиш йўлларида яра ёки қон кетиши юзага келиши хавфи ортади.

Тромбга қарши воситалар ва серотонинни қайта қамраб олиш селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ). Овқат ҳазм қилиш йўлларидан қон кетишлар юзага келиши хавфи ортади.

Антикоагулянтлар. НЯҚВ варфарин ёки ацетилсалицил кислотаси каби антикоагулянтлар таъсирини кучайтириши мумкин, шу туфайли бундай мажмуани оғир даражадаги коагуляция бузилишлари бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас. Агар бундай мажмуавий даволаш зарур бўлса, қон ивиши кўрсаткичлари синчков назоратини олиб бориш зарур.

Диуретик воситалар, ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари ва ангиотензин II антагонистлари. НЯҚВ диуретиклар ва бошқа антигипертензив препаратлар таъсирини сусайтириши мумкин. Буйрак функциясида бузилишлар бўлган айрим беморларда (масалан, сувсизланган беморларда ёки кекса ёшдаги пациентларда) ААФ ингибиторларини, ангиотензин II антагонистларини ёки циклооксигеназа тизимини бостирувчи моддаларни биргаликда қўлланилиши буйрак функцияси янада ёмонлашишини ва қоидага кўра қайтувчан бўлган ўткир буйрак етишмовчилигини келтириб чиқариши мумкин. Бемор Нимид Форте® препаратини ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин II антагонистлари билан биргаликда қабул қилаётганда ушбу ўзаро таъсирларни ҳисобга олиши керак. Бундай мажмуани қўллаганда айниқса кекса ёшдаги пациентлар ўта эҳтиёткор бўлиш керак. Беморлар етарли даражада суюқликни қабул қилишлари керак, буйраклар функциясини эса бундай мажмуа қўлланилиши бошланганидан кейин синчков назорат қилиниши керак. Нимесулид натрийни чиқарилишига нисбатан фуросемид таъсирини вақтинча сусайтиради ва калий чиқарилишига нисбатан камроқ даражада таъсир кўрсатади, шунингдек диуретик таъсирни камайтиради. Фуросемидни ва Нимид Форте® препаратини буйрак ёки юрак функциясида бузилиши бўлган беморларда биргаликда қўлланилиши эҳтиёткорликни талаб қилади.

Соғлом кўнгиллиларда нимесулид фуросемиднинг натрийни чиқарилишига ва камроқ даражада калийни чиқарилишига йўналтирилган таъсирини тезда пасайтиради, шунингдек сийдик ҳайдаш таъсирини пасайтиради. Нимесулид ва фуросемидни бир вақтда қўлланилиши «концентрация – вақт» эгри чизиғи остидаги майдонни (AUC) камайишига (тахминан 20% га) ҳамда фуросемиднинг буйрак клиренси ўзгармаган ҳолда фуросемиднинг кумулятив экскрецияси пасайишига олиб келади.

Литий препаратлари. НЯҚВ литий клиренсини пасайтириши ҳақида хабар берилган бўлиб, бу плазмада литий даражасини ва литий токсиклигини ортишига олиб келади. Нимид Форте® препарати литий препаратлари билан даволанаётган беморларга буюрилганида плазмада литий даражасини тез-тез назорат қилиш лозим.

Глибенкламид, теофиллин, варфарин, дигоксин, циметидин ва антацид препаратлари (алюминий ва магний гидроксиди мажмуаси) билан клиник аҳамиятга эга in vivo ўзаро таъсири йўқ.

CYP2С9 ферментининг субстратлари бўлган дорилар. Нимесулид CYP2С9 ферментининг фаоллигини бостиради. Нимид Форте® ни ушбу ферментнинг субстратлари бўлган дорилар билан бир вақтда қўлланилганида плазмада уларнинг концентрацияси ошиши мумкин. Агар нимесулид метотрексат қабул қилинишига қадар 24 соатдан кам вақтда ёки қабул қилинганидан кейин 24 соатдан кам вақтда буюрилса, эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур, чунки қон зардобида метотрексат даражасини ошиши ва унинг токсиклиги ортиши мумкин.

Циклоспоринлар. Нимесулид циклоспориннинг нефротоксиклигини унинг буйрак простагландинларига таъсири туфайли ошириши мумкин.

Бошқа препаратларнинг нимесулидга таъсири. In vitro тадқиқотлари толбутамид, салицил кислотаси ва вальпрой кислотаси билан боғланган жойдан нимесулид сиқиб чиқарилишини кўрсатади. Ушбу ўзаро таъсирлар қон плазмасида аниқлаганлигига қарамай, кўрсатилган таъсирлар препаратнинг клиник қўлланилиши жараёнида кузатилмаган.

Тизанидин билан боғлиқ ўзаро таъсирлар.

CYP1A2 ингибиторлари. CYP1A2 нинг маълум ингибиторларини бир вақтда қўлланилиши қон плазмасида тизанидин даражасини ошириши мумкин. Қон плазмасида тизанидин даражасини ошиши QT интервалини узайиши каби дозани ошириб юборилиши симптомлари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Флувоксамин, ципрофлоксацин. Тизанидин билан бир вақтда қўлланилиши мумкин эмас.

Аритмияга қарши препаратлар (амиодарон, мексилетин, пропафенон). Тизанидин билан бир вақтда қўлланилиши тавсия этилмайди.

Циметидин. Тизанидин билан бир вақтда қўлланилиши тавсия этилмайди.

Фторхинолонлар (эноксацин, пефлоксацин, норфлоксацин). Тизанидин билан бир вақтда қўлланилиши тавсия этилмайди.

Рофекоксиб. Тизанидин билан бир вақтда қўлланилиши тавсия этилмайди.

Перорал контрацептивлар. Тизанидин билан бир вақтда қўлланилиши тавсия этилмайди.

Тиклопидин. Тизанидин билан бир вақтда қўлланилиши тавсия этилмайди.

CYP1A2 индукторлари. CYP1A2 нинг маълум индукторлари билан бир вақтда қўлланилиши қон плазмасида тизанидин даражасини пасайтириши мумкин. Қон плазмасида тизанидин даражасини пасайиши унинг даволаш таъсири пасайишига олиб келиши мумкин.

Антигипертензив препаратлар (жумладан диуретиклар). Тизанидин билан бир вақтда қўлланилиши баъзи ҳолларда артериал гипертензияни ва брадикардияни келтириб чиқариши мумкин. Антигипертензив препаратлар билан бир вақтда даволанган айрим пациентларда тизанидин қўлланилиши тўсатдан бекор қилинганида рикошетли артериал гипертензия ва рикошетли тахикардия кузатилган. Айрим ҳолларда рикошетли артериал гипертензия инсультни келтириб чиқариши мумкин.

Рифампицин. Тизанидинни рифампицин билан бир вақтда қўлланилиши тизанидин концентрациясини 50% га пасайишига олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, Нимид Форте® препарати билан даволаш давомида рифампицин қўлланилганида даволаш таъсири пасайиши мумкин, бу айрим пациентлар учун клиник жиҳатдан аҳамиятли бўлиши мумкин. Узоқ вақт бир вақтда қўлланилишидан тийилиш лозим, агар бу зарур бўлса, у ҳолда дозага ўта эҳтиёткорлик билан тузатиш киритиш лозим.

Чекиш. Чекувчи (бир кунда 10 тадан ортиқ сигарета) эркакларда тизанидинни қўлланилиши унинг тизимли таъсири пасайишига олиб келади.

Марказий таъсир этувчи дори воситалари (седатив ва уйқу воситалари (бензодиазепин ёки баклофен), антигистамин препаратлари ва анальгетиклар, психотроп воситалар, наркотик воситалар). Тизанидин билан бир вақтда қўлланилиши препаратлардан ҳар бирининг таъсирини кучайтириши ва тизанидиннинг ухлатувчи таъсирини кучайтириши мумкин.

Алкоголь. Нимид Форте® препарати билан даволанаётганда алкоголни истеъмол қилишдан тийилиш лозим, чунки тизанидиннинг таъсири олдиндан айтиб бўлмас даражада ўзгариши мумкин ва ножўя реакциялар юзага келиши хавфи ортади.

Α-2 адренергик агонистлар (масалан, клонидин). Потенциал аддитив гипотензив таъсири муносабати билан тизанидин билан бир вақтда буюрилишидан тийилиш лозим.

 

25°С юқори бўлмаган ҳароратда қуруқ ва ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда сақлансин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин

 

Ножўя реакцияларнинг юзага келишини олдини олиш ва уларнинг намоён бўлишини камайтириш мақсадида препаратни энг қисқа вақт давомида ва самарали энг минимал дозада қабул қилиш лозим. Препаратни фақат фойда/хавф нисбати синчков баҳоланганидан кейин буюриш лозим.

Препарат овқатдан кейин ичга қабул қилинади ва етарли миқдордаги суюқлик билан ичилади.

Даволашнинг максимал давомийлиги – 15 сутка.

Катталарда. Суткада 2 марта – эрталаб ва кечқурун 1 та таблеткадан қабул қилинади. Оғриқсизлантирувчи таъсирга эришилганидан кейин препарат қўлланилишини тўхтатиш лозим.

Кекса ёшдаги пациентларда. Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Буйрак функциясининг бузилиши бўлган пациентлар. Буйрак функциясининг енгил ёки ўртача даражада бузилиши (креатинин клиренси 30-80 мл/минут) бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди, айни вақтда буйрак функциясининг оғир даражадаги бузилишида (креатинин клиренси <30 мл/минут) Нимид Форте® препарати қўлланилиши мумкин эмас.

 

 

Симптомлари. Летаргия, уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ, меъда-ичакдан қон кетиши, артериал гипертензия, брадикардия, ўткир буйрак ва жигар етишмовчилиги, артериал гипотензия, бош айланиши, миоз, ҳаловатсизлик, нафас олишнинг бостирилиши, респиратор дистресс, QT интервалини узайиши, анафилактоид реакциялар ва кома.

Даволаш. Специфик антидот мавжуд эмас. Дозани ошириб юборилишини даволаш симптоматик ва ушлаб турувчи даволаш билан амалга оширилади. Препарат қабул қилинганидан кейин дастлабки 4 соатда беморларга меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмирни (катталар учун 60-100 г) қабул қилиш зарур. Гемодиализ самарасиздир.

Буйрак ва жигар функциясини синчков назорат қилиш зарур.

Ҳомиладорлик даврида

Простагландинлар синтезини бостирилиши ҳомиладорликка ва/ёки ҳомиланинг ривожланишига нохуш таъсир этиши мумкин. Эпидемиологик тадқиқотларда олинган маълумотлар ҳомиладорликнинг эрта муддатларида простагландин синтезини бостирувчи препаратларнинг қўлланилиши ўзидан ўзи бола ташлаш хавфини ошириши, ҳомилада юрак нуқсонлари ва гастрошизис юзага келиши ҳақида хулоса қилишга имкон беради. Юрак-томир тизимида аномалиялар ривожланишининг мутлақ хавфи 1% дан камроқдан 1,5% гача ошди. Препарат дозаси ва қўллаш давомийлиги ортиши билан хавф ортиб боради деб ҳисобланади.

Нимесулидни ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи триместри даврида ўта зарурат бўлмаганида қабул қилиш керак эмас. Ҳомиладор бўлишга уринаётган аёлларда ёки ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи триместрида препарат қўлланилганида, энг кам мумкин бўлган дозани ва энг кам мумкин бўлган даволаш муддатини буюриш лозим.

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида простагландинлар синтезини бостирувчи барча ингибиторлари ҳомилада қуйидагиларни келтириб чиқариши мумкин:

·               пневмокардиал токсик шикастланиш (артериал оқимлар муддатидан илгари ёпилиши ва ўпка артерияси тизимида гипертензия);

·               камсувлилик ривожланган ҳолда буйрак етишмовчилига қадар етиб бориши мумкин бўлган буйраклар дисфункцияси ривожланишига олиб келиши мумкин.

Она ва ҳомилада ҳомиладорликнинг якунида:

·               қон кетиши вақти ошиши;

·               препаратнинг ҳатто жуда паст дозалари қўлланилганида ҳам юзага келиши мумкин бўлган агрегатланишига қарши таъсир бўлиши;

·               туғруқ даври ушланиб қолишига ёки узайишига олиб келиши мумкин бўлган бачадоннинг қисқариш функциясини сусайиши мумкин.

Шу сабабли нимесулидни ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Простагландинлар синтезини бостирувчи НЯҚВ каби нимесулид баталов оқимининг муддатидан илгари ёпилишини, ўпка гипертензиясини, олигурияни, камсувлиликни келтириб чиқариши мумкин. Қон кетиши ривожланиши, туғиш жараёни заифлиги ва периферик шиш хавфи ортади. Оналари ҳомиладорликнинг сўнгида нимесулидни қўллаган янги туғилган чақалоқларда буйрак етишмовчилиги ҳақида алоҳида хабарлар мавжуд. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда препаратнинг атипик репродуктив токсиклиги исботланган, аммо ҳомиладорларда нимесулид қўлланилганлиги ҳақидаги ишончли маълумотлар мавжуд эмас.

Тизанидинни ҳомиладор аёлларда қўллашга доир маълумотлар чекланган, шу сабабли уни ҳомиладорлик даврида буюриш лозим эмас, она учун потенциал фойда ҳомила учун хавф эҳтимолидан ортиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Она сути билан эмизиш

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар тизанидин она сутига аҳамиятсиз миқдорда ўтишини кўрсатди. Нимесулид она сутига ўтиши номаълумлиги туфайли, препаратни  эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Фертиллиги

Нимесулиднинг қўлланилиши аёлларда фертиллик функциясини ёмонлаштириши мумкин, шу сабабли уни ҳомиладор бўлишга уринаётган аёлларга буюриш тавсия этилмайди. Ҳомиладор бўлиш билан боғлиқ муаммолари бўлган аёлларда ёки бепуштликка доир текширувлардан ўтаётган аёлларда нимесулидни қабул қилиш тўхтатилиши лозим. Агар ҳомиладорлик нимесулидни қабул қилиниши даврид аниқланган бўлса, у ҳолда бу ҳақда шифокорни хабардор қилиш зарур.

NIMID FORTE tabletkalari 100mg/2mg N100 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA

NIMID®

NIMID®

 

Preparatning savdo nomi: Nimid®

Ta‘sir etuvchi modda (XPN): nimesulid

Dori shakli: granulalar.

Tarkibi:

har bir sashe (2 g granula) quyidagilarni saqlaydi:

faol modda: nimesulid – 100 mg;

yordamchi moddalar: laktoza monogidrati (tablettoza 80), povidon K-30, natriy saxarini, limon kislotasi monogidrati, kolloid kremniy dioksidi, apelsin aromatizatori (DC100 PH), izopropil spirti va tozalangan suv.

Ta‘rifi: apelsin ta‘mli och-sariq rangli granulalar.

Farmakoterapevtik guruhi: nosteroid yallig‘lanishga qarshi vosita.

ATX kodi: M01AX17.

 

Farmakologik xususiyatlari

Farmakodinamikasi

Nimid® nosteroid yallig‘lanishga qarshi vosita bo‘lib hisoblanadi. U yallig‘lanishga qarshi, isitmani pasaytiruvchi va og‘riqsizlantiruvchi ta‘sirlarga ega. U siklooksigenaza-2 (SOG-2) fermentini ingibisiya qilish hisobiga prostaglandinlar sintezining selektiv ingibitori bo‘lib hisoblanadi. U fosfodiesteraza IV ni ingibisiya qiladi, bu fagositar va xemotaksik faoliyatga biron-bir ta‘sirsiz neytrofillarni faollashtirish yo‘li bilan superoksid hosil bo‘lishining pasayishiga olib keladi.

Nimid® fagositoz jarayonida hosil bo‘ladigan gipoxlorid kislotasini hujayradan tashqarida mavjud bo‘lishini pasaytiradi va konsentrasiyaga bog‘liq holda bazofillar va labrositlardan gistaminning ajralib chiqishini ingibisiya qiladi. Bu shuningdek trombositlarni faollashtirish omili shakllanishini pasaytiradi.

Nimid® metalloproteazalar (kollagenaza va stromelizin) sintezini ingibisiya qilish yo‘li bilan tog‘ay to‘qimasi buzilishini kamaytiradi.

Nimesulid yallig‘lanish sohalarida elastaza faolligini nazorat qiladi, bu yallig‘lanishga qarshi ta‘sirni ta‘minlaydi.

Farmakokinetikasi

Peroral qabul qilinganidan keyin nimesulid yaxshi so‘riladi. Ovqatning mavjudligi nimesulidning so‘rilish qobiliyatiga ta‘sir ko‘rsatmaydi.

Maksimal konsentrasiyasiga erishish vaqti (Tmax) ichga qabul qilinganida 1,2-3,3 soatni tashkil etadi. Taqsimlanish hajmi (Vd) 0,18-0,39 l/kg ni tashkil etadi, qon plazmasi oqsillari bilan bog‘lanishi 99% ni tashkil etadi. Preparat gistogematik to‘siqdan yaxshi o‘tadi.

Nimesulid 4-gidroksi-nimesulidga jigar tomonidan metabolizmga uchraydi. Yarim parchalanish davri 1,8-5,25 soatni tashkil etadi. Umumiy klirens 31,02 dan 106,16 ml/soat/kg gacha o‘zgarib turadi.

Nimesulid metabolitlarini siydik bilan chiqarilishi 50,5-62,5% ni, axlat bilan chiqarilishi 17,9-36,2% ni tashkil etadi va 0,1% o‘zgarishsiz bo‘ladi.

Qo‘llanilishi

  • bo‘g‘imlar va yumshoq to‘qimalarning yallig‘lanish va degenerativ revmatik kasalliklari: osteoartrit, osteoartroz, ankilozlovchi spondilit, bursit, tendinitda;
  • umurtqaning yallig‘lanish, degenerativ-distrofik va travmatik shikastlanishlari keltirib chiqargan og‘riq sindromida;
  • to‘qimalar yallig‘lanishi va shishi keltirib chiqargan posttravmatik va operasiyadan keyingi og‘riq sindromida;
  • yallig‘lanish va og‘riq sindromi bilan ginekologik kasalliklar: birlamchi algodismenoreya, adneksitda;
  • LOR-a‘zolar, tishlar, milklarning og‘riq bilan kechadigan yallig‘lanish kasalliklari: faringit, tonzillit, otit, aftoz stomatit, gingivitda qo‘llanadi.

 

Qo‘llash usuli va dozalari

Preparat ovqatlangandan keyin ichga qabul qilinishi lozim.

Kattalar va 12 yoshdan katta bo‘lgan bolalar uchun odatdagi doza– 100 mg (bitta sashe ichidagi miqdor) bir kunda ikki marta ertalab va kechqurun qabul qilinadi. Paket ichidagi modda 1 stakan iliq suvda eritiladi va darhol ichiladi.

Keksa yoshdagi pasientlar uchun dozalash tartibiga tuzatish kiritish talab qilinmaydi.

Davolash kursi individual ravishda aniqlanadi.

 

Nojo‘ya reaksiyalari

Tez-tez(≥ l/100,  l/10):

  • diareya, ko‘ngil aynishi, qusish;
  • jigar fermentlari faolligini oshishi.

Tez-tez emas (≥l/1,000, <l/100):

  • bosh aylanishi;
  • arterial gipertenziya;
  • hansirash;
  • qabziyat, meteorizm, gastrit;
  • qichishish, toshma, kuchli terlash;
  • shishlar.

Kam hollarda (≥l/10000, <l/1,000):

  • anemiya, eozinofiliya;
  • yuqori sezuvchanlik;
  • giperkaliemiya;
  • qo‘rquv hissi, asabiylik, tungi dahshatli tushlar;
  • ko‘rishni noaniqligi;
  • taxikardiya;
  • qon quyilishi, arterial bosimning labilligi, quyilishlar;
  • eritema, dermatit;
  • dizuriya, gematuriya, siydikning tutilib qolishi;
  • xolsizlik, asteniya.

Juda kam ollarda (<l/10000):

  • trombositopeniya, pansitopeniya, purpura;
  • anafilaksiya;
  • bosh og‘rig‘i, uyquchanlik, ensefalopatiya (Reye sindromi);
  • bosh aylanishi;
  • ko‘rishning buzilishi;
  • astma, bronxospazm;
  • qorinda og‘riq, dispepsiya, stomatit, melena, me‘da-ichakdan qon ketishlar, o‘n ikki barmoq ichak yarasi va teshilishi, me‘da yarasi va teshilishi;
  • gepatit, yashin tezligida yuz beradigan gepatit (shu jumladan o‘lim bilan yakunlanuvchi), sariqlik, xolestaz;
  • eshakemi, angionevrotik shish, yuzni shishi, ko‘p shaklli eritema, Stivens-Djonson sindromi, toksik epidermalnekroliz;
  • buyrak yetishmovchiligi, oliguriya, interstisial nefrit;
  • gipotermiya.

 

Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar

  • nimesulidga yoki preparatning yordamchi moddalaridan biriga yuqori sezuvchanlikda;
  • anamnezda asetilsalisil kislotasi yoki boshqa nosteroid preparatlar qo‘llanilishidan kelib chiqadigan giperergik reaksiyalar (masalan, bronxospazm, rinit, eshakemi) bo‘lganida;
  • anamnezda nimesulidga gepatotoksik reaksiyalar bo‘lganida;
  • boshqa potensial gepatotoksik preparatlardan bir vaqtda foydalanilganda;
  • alkogolizmda, narkomaniyada;
  • me‘da yoki o‘n ikki barmoq ichak yarasi qo‘zg‘alish fazasida, me‘da-ichak yaralarida, teshilishlarida yoki anamnezda qon quyilishida;
  • bosh miya qon tomirlariga qon quyilganida yoki anamnezda boshqa qon quyilishlarida, shuningdek gemofiliya bilan bog‘liq kasalliklarda;
  • qon ivishi tizimining og‘ir buzilishlarida;
  • og‘ir yurak yetishmovchiligida;
  • og‘ir buyrak yetishmovchiligida (kreatinin klirensi< 30 ml/min);
  • jigar kasalliklarida, jigar fermentlari faolligi oshganida, buyrak yetishmovchiligida;
  • shamollash va gripp simptomlari bo‘lgan pasientlarda;
  • 12 yoshgacha bo‘lgan bolalarda;
  • homiladorlik va laktasiya davrida;
  • fruktozani nasliy o‘zlashiraolmaslikda, glyukoza-galaktoza so‘rilishi buzilishida, saxaroza-izomaltaza tanqisligida qo‘llash mumkin emas.

 

Dorilarning o‘zaro ta‘siri

Nimesulid va furosemidni bir vaqtda qo‘llanilishi peroral yuborilganida furosemidning biokiraolishligi pasayishiga, kalavalar filtrasiyasiga uning ta‘siri va buyrakda qon oqimi pasayishiga olib kelishi mumkin.

Nimesulid antigipertenziv preparatlarning ta‘sirini kamaytiradi.

Buyrak funksiyasini buzilishi bo‘lgan bemorlarda nimesulid va AAF ingibitorlarini, angiotenzin II reseptorlari, shuningdek siklooksigenaza-supressorlari tizimi antagonistlarini bir vaqtda qo‘llanilishi odatda qaytuvchan bo‘lgan og‘ir buyrak yetishmovchiligiga olib kelishi mumkin.

Nimesulidni teofillin bilan doimiy davolash vaqtida qo‘llanilishi teofillinning plazmadagi darajalarining marginal pasayishini ko‘rsatadi.

Nimesulid bir vaqtda qo‘llanilganida varfarin yoki boshqa shunga o‘xshash antikoagulyantlar ta‘sirini kuchaytiradi.

NYAQV ni beta-adrenoblokatorlar bilan bir vaqtda qo‘llanilishi arterial bosimni oshirishi mumkin.

Nimesulid litiy klirensini pasaytirishi mumkin, bu plazmada litiy darajasi va uning toksikligi oshishiga olib kelishi mumkin.

Nimesulidni siklosporin bilan bir vaqtda qo‘llanilishi siklosporinning nefrotoksikligini oshirishi mumkin.

 

Maxsus ko‘rsatmalar

Nimesulid ikkinchi qator preparati sifatida tavsiya etiladi. Nimesulid bilan davolash boshlanishi haqidagi qaror har bir alohida olingan pasient uchun barcha xavflarni baholashga asoslangan.

Nimesulidni furosemid, gipotenziv preparatlar, AAF ingibitorlari, siklooksigenaza ingibitorlari bilan birga qo‘llanilganida, ayniqsa keksa yoshdagi pasientlarda ehtiyotkorlikni namoyon qilish tavsiya etiladi. Preparatlarning bunday birgalikda qo‘llanilishi yetarli miqdorda suyuqlik iste‘mol qilinishini va buyrak funksiyasini nazorat qilinishini talab qiladi.

NYAQP ni beta-adrenoblokatorlar bilan bir vaqtda yuborilganida arterial bosimni nazorat qilish tavsiya etiladi.

Nimesulid litiy bilan davolanayotgan pasientlarga buyurilganida plazmada litiy darajasini nazorat qilish talab qilinadi.

Agar nimesulid metotreksat bilan davolashgacha yoki undan keyin 24 soatdan kam vaqt ichida qo‘llanilsa, ehtiyotkorlik talab qilinadi, chunki plazmada metotreksat darajasi va demak, ushbu preparat toksikligi oshishi mumkin.

Agar nimesulidni qabul qilayotgan pasientlarda tana harorati oshsa yoki gripp simptomlari paydo bo‘lsa, davolash to‘xtatilishi kerak.

Jigar shikastlanishi simptomlari (anoreksiya, ko‘ngil aynishi, qusish, qorinda og‘riq, charchash, siydikni to‘q rangga kirishi) paydo bo‘lganida yoki laboratoriya tadqiqotlari natijalari normal ko‘rsatkichlardan o‘zgarganida nimesulid bilan davolashni to‘xtatish tavsiya etiladi.

Ushbu hollarda bunday pasientlarga nimesulidni takroriy buyurish mumkin emas.

Nimesulid bilan davolash vaqtida pasientlar boshqa analgetiklarni, boshqa NYAQP larni, shu jumladan siklooksigenaza 2 selektiv ingibitorlarini qabul qilishdan saqlanishlari lozim.

Nimesulidni quyidagi hollarda ehtiyotkorlik bilan qabul qilish lozim:

  • jigar kasalliklarida, qon ivishi tizimi buzilishlarida, arterial gipertenziya, shish bilan bog‘liq yurak-qon tomir kasalliklarida; me‘da-ichak yaralarida, me‘da-ichakda qon ketishlarda yoki teshilishlarda, buyrak yetishmovchiligida;
  • dori ta‘siridagi og‘ir va o‘rtacha og‘irlikdagi gepatit. Nimesulidni qabul qilayotgan bunday pasientlar jigar funksiyasini nazoratidan (zarurat bo‘lganida qon plazmasida AST/ALT testidan) o‘tishlari kerak.

Gepatotoksiklikning birinchi belgilarida nimesulid bilan davolashni to‘xtatish zarur.

Homiladorlik yoki laktasiya davrida qo‘llanilishi

Homiladorlik davri

Homiladorlikning so‘ngi uch oyligida NimidÒ preparatini qo‘llash mumkin emas. Nimesulidning qo‘llanilishi ayollarda fertillik buzilishiga olib kelishi mumkin va u homiladorlikni rejalashtirayotgan ayollarga tavsiya etilmaydi. Prostaglandinlar sintezini so‘ndiradigan boshqa nosteroid yallig‘lanishga qarshi vositalar kabi NimidÒ botall teshigining muddatidan ilgari yopilishiga sabab bo‘lishi, o‘pka gipertenziyasi, oliguriya, kam suvlikni keltirib chiqarishi mumkin. Bachadondan qon ketishi, bachadon atoniyasi va periferik shishlar rivojlanishi xavfi ortadi. Preparatni homilador ayollar tomonidan qo‘llanilishiga doir ma‘lumotlar mavjud emasligini hisobga olgan holda NimidÒ preparatini homiladorlikning І va ІІ uch oyliklarida buyurish tavsiya etilmaydi.

Laktasiya davri

Nimesulid ko‘krak sutiga o‘tishi noma‘lumligi tufayli, NimidÒ preparatini laktasiya davrida qo‘llash mumkin emas.

Avtotransportni boshqarish yoki boshqa mexanizmlar bilan ishlash qobiliyatiga ta‘siri

Preparatning ehtimol yuz berishi mumkin bo‘lgan noxush ta‘sirlari tufayli, avtotransportni boshqarish yoki potensial xavfli uskunani ishlatish vaqtida ehtiyotkorlikni namoyon qilish tavsiya etiladi.

Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tganidan keyin ishlatilmasin.

 

Dozani oshirib yuborilishi

Simptomlari: gipoglikemiya, tana haroratini pasayishi, uyquchanlik, ko‘ngil aynishi, qusish, epigastral sohada og‘riqlar.

Davolash:me‘dani yuvish, simptomatik davolash.

 

Chiqarilish shakli

2 g dan sasheda, 30 sashe tibbiyotda qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnoma bilan birga karton qutiga joylangan.

 

Saqlash sharoitlari

Quruq, yorug‘likdan himoyalangan joyda, 25°S dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin.

 

Yaroqlilik muddati

4 yil.

 

Dorixonalardan berish tartibi

Resept bo‘yicha.

 

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

NIMID FORTE tabletkalari 100mg/2mg N100 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
NIMID FORTE tabletkalari 100mg/2mg N100 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
NIMID FORTE tabletkalari 100mg/2mg N100 dori vositasi Kusum Healthcare Pvt. Ltd. tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
NIMID FORTE tabletkalari 100mg/2mg N100 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
NIMID FORTE tabletkalari 100mg/2mg N100 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
NIMID FORTE tabletkalari 100mg/2mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Нимесулид, Тизанидин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
  • Vakil: Kusum
Ishlab chiqaruvchining dorilari
DERMAZOL shampun 100ml 2%
Narh: 39 000 so'mdan Batafsil
DERMAZOL shampun 50ml 2%
Narh: 34 000 so'mdan Batafsil
MUKEKS sirop 100ml 30mg/5ml
Narh: 26 000 so'mdan Batafsil
UKRLIV tabletkalari 250mg N30
Narh: 165 000 so'mdan Batafsil
DOMRID tabletkalari 10mg N30
Narh: 35 800 so'mdan Batafsil
DOMRID suspenziya 60ml 1mg/ml
ESZOL tabletkalari 100mg N10
Narh: 84 900 so'mdan Batafsil
REMOV LOSON 50ml 4% N1
Narh: 33 000 so'mdan Batafsil
OKSAPIN tabletkalari 300mg N30
Narh: 35 500 so'mdan Batafsil
MEZAKAR tabletkalari 200mg N50
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
MEZAKAR SR tabletkalari 400mg N50
Narh: 78 000 so'mdan Batafsil
LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100
Narh: 89 600 so'mdan Batafsil
ZARDEKS kapsulalar 300mg N100
DIKLOSEYF suppozitorii 50mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
  • Vakil: Kusum
Narh: 30 000 so'mdan Batafsil
DIKLOSEYF suppozitorii 100mg N10
Narh: 32 000 so'mdan Batafsil
DIKLOSEYF MAKS gel 30g 5%
Narh: 25 000 so'mdan Batafsil
VOLVIT/WOLVIT tabletkalari 5 mg N30
VERTINEKS tabletkalari 5mg N10
ASKOSIN tabletkalari N100
Narh: 93 072 so'mdan Batafsil
ARTRIKYUR tabletkalari N60
ALFAFORKAL kapsulalar 0,25mkg N30
TAYGERON tabletkalari 750mg N5
Narh: 49 000 so'mdan Batafsil
TAYGERON tabletkalari 500mg N5
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
REKOL tabletkalari 10mg N14
Narh: 46 400 so'mdan Batafsil
MUKEKS tabletkalari 30mg N100
Narh: 78 400 so'mdan Batafsil
Другие формы препарата
NIMID granuli 2g N30
NIMID gel 30 g 10 mg/g
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9