×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

VERTINEKS tabletkalari 5mg N10

Kategoriya:
- Uyqu dorisi va sedativlar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
прохлорперазина малеат
Qadoqda soni:
- 10
Ishlab chiqaruvchi:
- Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
Vakil:
- Kusum
ATX kodi:
- N05AB04
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

BETAMAKS tabletkalari 200mg N30 Гриндекс, АО Latviya
GRANDAKSIN tabletkalari 50mg N20 Egis Pharmaceuticals PLC Vengriya
58 000 s`om dan
OLZAP tabletkalari 5mg N30 GM Pharmaceuticals Ltd, OOO Gruziya
72 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
10 та таблеткадан 1 та ПВХ/ПВДХ блистерда: 1 ёки 10 блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картон ўрамда.
Прохлорперазина малеат кучли таъсир кўрсатувчи фенотиазинли нейролептик ҳисобланади.
Одам қонидаги даражалари, тақсимланиши ва экскрецияси тўғрисида маълумотлар кам. Фенотиазинлар метаболизми ва экскрецияси кекса ёшда пасаяди.
Одатда, ножўя реакциялар кам-ҳолларда учрайди; энг кенг тарқалган ножўя реакциялар нерв тизими бузилишларидан иборат.
Салбий таъсирлар:
Иммун тизим томонидан бузилишлар: ангиоэдема ва эшакеми касаллиги каби I турдаги ўта сезувчанлик реакциялари.
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар:
Узоқ вақт юқори дозаларда қабул қилинган 30% ҳолларда ўртача лейкопения кузатилади. Агранулоцитоз кам ҳолларда кузатилади: дозага боғлиқ эмас.
Эндокрин тизим томонидан бузилишлар:
Гиперпролактинемия, у галакторея, гинекомастия, аменорея ва импотенцияга олиб келиши мумкин.
Нерв тизими томонидан бузилишлар:
Ўткир дистония ёки дискинезия, шу жумладан окулогир криз, одатда, ўткинчи бўлиб, болалар ва ёшларда одатий ҳолат ҳисобланади, одатда, даволашнинг биринчи 4 куни давомида ёки доза оширилгандан кейин пайдо бўлади.
Акатизия дастлабки катта дозалардан кейин хос тарзда пайдо бўлади.
Паркинсонизм кўпроқ катталар ва кекса ёшдагиларда учрайди. Одатда, у бир неча ҳафта ёки ой давомида даволангандан сўнг ривожланади. Қуйидаги бир ёки бир неча факторларни кўриш мумкин: тремор, ригидлик, акинезия ёки бошқа паркинсонизмнинг бошқа турлари. Одатда, оддий тремор.
Кечки дискинезия: агар бу юз берса, одатда, давомий ёки юқори доза қабул қилингандан сўнг кузатилади. Бу даволаш тўхтатилгандан кейин ҳам юз бериши мумкин. Шундай қилиб, имкони бўлган вақтда, дозалаш паст даражада қолдирилиши керак.
Уйқусизлик ва хавотирли қўзғлувчанлик пайдо бўлиши мумкин.
Кўриш органи томонидан бузилишлар:
Узоқ вақт давомида (тўрт йилдан саккиз йилгача) узлуксиз равишда хлорпромазин қабул қилган айрим шахсларда, кўпроқ аёлларда окуляр ўзгаришлар ва терининг ҳимояланмаган қисмларида металл кул ранг-бинафша рангли туслар ривожланиши қайд этилган. Бу Вертинекс® билан боғлиқ ҳолда юз бериши мумкин.
Юрак томонидан бузилишлар:
ЭКГ ўзгаришлари QT узайиши (бошқа нейролептиклардаги каби), ST амплитудасини камайиши, U-тўлқини ва T-тўлқини ўзгаришларини ўз ичига олади. Фенотиазинлар ҳосилалари нейролептиклар билан даволашда, эҳтимол, доза билан боғлиқ юрак аритмиялари, шу жумладан, юрак қоринчалари аритмиялари ва юрак бўлмалари аритмиялари, a-v блоки, юрак қоринчалари тахикардияси тўғрисида маълум қилинган бўлиб, бу юрак қоринчалари фибрилляциясига ёки юрак тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин. Олдинги юрак касаллиги, кексалик, гипокалиемия ва бир вақтда қўлланган трициклик антидепрессантлар бунга мойилликни пайдо қилиши мумкин.
Фенотиазинлар ҳосилалари нейролептиклар қабул қилган беморларда юрак касаллиги эҳтимолибўлган тўсатдан ўлим ҳолати, шунингдек тушуниб бўлмайдиган тўсатдан ўлим ҳолатлари тўғрисида айрим хабарлар бўлган.
Юрак-қон томир тизими фаолияти бузилиши:
Одатда, гипотония, кўпинча постурал тарзда пайдо бўлади. Айниқса, кекса ёшдаги ёхуд озиб кетган ёки куч-қувватдан қолган беморлар бунга мойил бўладилар; мушак ичига инъекция қилингандан сўнг пайдо бўлиш эҳтимоли кўпроқ. Антипсихотик препаратлар қўлланганда вена тромбоэмболияси ҳолатлари, шу жумладан ўпка эмболияси ҳолатлари ва веналар чуқур тромбози ҳолатлари тўғрисида маълум қилинган – такрорланиш тезлиги номаълум.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:
Оғиз қуриши пайдо бўлиши мумкин.
Моддалар алмашинуви ва овқатланиш тизими томонидан бузилишлар:
Гипонатриемия, ўтмайдиган антидиуретик синдроми, гормонал секреция.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва умуртқа билан кўкс оралиғи органлари аъзолари бузилишлар:
Касалликка мойил беморларда нафас етишмовчилиги бўлиши мумкин.
Бурун битиши мумкин.
Гепатобилиар бузилишлар: 
Сариқлик, одатда, ўткинчи бўлиб, нейролептиклар қабул қиладиган жуда кам сонли беморларда учрайди. Даволашнинг бир-уч ҳафтасидан кейин тўсатдан иситмалаш бошланиши бундан дарак бериши мумкин, шундан сўнг сариқлик касали ривожланади. Нейролептик сариқлик био-кимёвий ва обструктив сариқликнинг бошқа тавсифлари билан эга бўлиб, ўт каналчаларида тромблар ҳосил бўлиши билан боғлиқ; кўпгина ҳолларда эозинофилия кечадиган ушбу ҳолатнинг аллергик хусусиятидан далолат беради. Сариқлик касали ривожланганда даволаш тўхтатилиши керак.
Тери ва тери ости бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар:
Терининг контактли сенсибилизацияси кўпинча муайян фенотиазин дори воситалари билан ишлайдиганларда кам ҳолларда пайдо бўлиши мумкин. Препарат қабул қилган беморларда турли хил тери тошмалари ҳам кузатилиши мумкин. Юқори доза қабул қилган беморлар уларда қуёшли об-ҳавода ёруғликка сезувчанлик ривожланиши мумкинлиги ва бевосита қуёш нурлари таъсиридан сақланиши тўғрисида огоҳлантирилишлари керак.
Умумий касалликлар ва дори воситаси юборилган жойдаги бузилишлар:
Хавфли нейролептик синдром (гипертермия, ригидлик, вегетатив дисфункция ва фикрлашдаги ўзгариш) ҳар қандай нейролептикда пайдо бўлиши мумкин.
Глюкозага чидамсизлик, гипергликемия.
Ҳомиладорлик, туғишдан кейинги ва перинатал ҳолатлар:
Дори воситаси бекор қилиниши неонатал синдроми – такрорланиш тезлиги номаълум.
Жигар ёки буйрак дисфункцияси, Паркинсон касаллиги, гипотиреоз, юрак етишмовчилиги, феохромоцитомага, гравис миастенияси, простата бези гипертрофиясига бўлган беморлар Вертинекс® дори воситасини қабул қилмасликлари керак. Уни фенотиазинларга ўта сезувчан ёки тор бурчакли глаукома ёки агранулоцитоз тарихига бўлган беморлар қўлланмаслиги керак.  
Эпилепсияга ёки анамнезида томир тиришиш хуружлари эга беморлар учун синчклова мониторинг талаб қилинади, чунки фенотиазинлар тиришишлар бўсағасини пасайтириши мумкин.
Агранулоцитоз тўғрисида маълум қилинганидек, ёйилган қон кенг таҳлилининг мунтазам мониторинги ўтказилиши керак. Тушунтириб бўлмайдиган инфекциялар ёки иситмалаш пайдо бўлиши қон ҳужайравий таркибининг турғун патологик ўзгаришидан далолат бериши мумкин ва дарҳол гематологик текширувни талаб қилади.
Тушунтириб бўлмайдиган иситмалашда даволашни тўхтатиш жуда муҳим, чунки бу нейролептик хавфли синдром аломати бўлиши мумкин (рангпарлик, гипертермия, вегетатив дисфункция, англаш ҳолатини ўзгариши, мушак ригидлиги). Терлаш ва артериал беқарорлик каби вегетатив дисфункция аломатлари гипертермия бошланишидан дарак бериши ва эрта огоҳлантириш аломатлари сифатида хизмат қилиши мумкин. Гарчи нейролептик хавфли синдром кечиши бўйича фарқ қилсада, дегидратация ва миянинг органик касаллигига мойиллик яратадиган омиллар ҳисобланади.
Дори воситаси қўлланишини бекор қилиш ўткир симптомлари, шу жумладан кўнгил айниши, ҳусусий қилиш ва уйқусизлик, жуда кам ҳолларда нейролептиклар юқори дозалари кескин тўхтатилгандан сўнг кузатилган. Қайталаниш ҳам юз бериши мумкин, кутилмаган экстрапирамидли реакциялар пайдо бўлганлиги тўғрисида маълум қилинади. Шу туфайли дори воситаси қўллашни аста-секин бекор қилиш тавсия этилади.
Шизофренияда нейролептик даволашга жавоб кечиктирилиши мумкин. Агар даволаш бекор қилинган бўлса, симптомлар такрорланиши муайян вақт давомида пайдо бўлмаслиги мумкин.
Нейролептик фенотиазинлар QT оралиқ вақти узайишини кучайтириши мумкин, бу эса “пируэт” туридаги полиморф юрак қоринчаси тахикардияси каби жиддий юрак қоринчаси аритмиялари пайдо бўлиш хавфини кучайтиради, ўз ўрнида, бу потенциал фаол ҳисобланади (тўсатдан ўлим). Жумладан, брадикардия, гипокалиемия ва туғма ёки орттирилган (яъни, дори воситаси туфайли) QT давомийлиги мавжуд ҳолатда QT оралиқ вақти узайиши ёмонлашади.
Вертинекс® дори воситаси билан даволашни бошлашдан олдин хавф-фойда тўлиқ баҳоланиши керак. Агар клиник вазият имкон берса, Вертинекс® дори воситаси билан даволаш бошлангунгача ва даволашнинг дастлабки босқичида ёки зарур ҳолларда, даволаш вақтида хавф факторлари (масалан, юрак касалликлари, QT оралиқ вақти узайиши оилавий тарихи, гипокалиемия, гипокальциемия ёки гипомагниемия каби моддалар алмашинуви бузилиши, оч қолиш, алкоголни суиистеъмол қилиш, QT оралиқ вақтини узайтирадиган бошқа дори воситалари билан бирга даволаниш) эҳтимолларини истисно қилиш мақсадида тиббий ва лаборатория баҳолаш керак (масалан, био-кимёвий мақоми ва ЭКГ).
Бошқа нейролептиклар билан бирга даволанишга йўл қўйманг.
Инсульт: деменцияга эга ва айрим нотипик антипсихотик препаратлар билан даволанган кекса ёшдаги беморларда ўтказилган рандомизацияланган клиник синовларда плацебога нисбатан цереброваскуляр бузилишлар хавфининг 3 баравар ошиши кузатилган. Бундай хавф ошиш механизми номаълум. Бошқа антипсихотик препаратлар ёки беморларнинг бошқа касалликлари хавфи ошишини истисно қилиб бўлмайди. Инсульт хавфи факторларига эга беморларда Вертинекс® эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.
Барча антипсихотик препаратлардаги каби Вертинекс® депрессия устунлик қилган пайтда монопрепарат сифатида қўлланмаслиги керак. Бироқ у депрессия ва психоз бирга юз берган ҳолатларни даволаш учун антидепрессант терапия билан бирга қўлланиши мумкин.
Фотосенсибилизация хавфи туфайли беморларга бевосита қуёш нури таъсирига йўл қўймаслик тавсия этилади.
Фенотиазинлар препаратларига тез-тез мурожаат қиладиган шахсларда тери аллергик реакциялари олдини олиш учун терига тушишига йўл қўймаслик мақсадида максимал эҳтиёткор бўлиш керак.
У кекса ёшдагиларда, айниқса, жуда иссиқ ёки жуда совуқ кунларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак (гипер-, гипотермия хавфи мавжуд).
Кекса ёшдагилар постурал гипотензияга айниқса мойил бўладилар.
Кекса ёшдагиларда уларнинг марказий асаб тизимига таъсир кўрсатувчи дори воситаларига мойиллиги туфайли Вертинекс® эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак ва пастроқ дастлабки доза тавсия этилади.
Кекса ёшдагиларда дори воситаси туфайли, айниқса, узоқ вақт фойдаланилгандан сўнг паркинсонизм пайдо бўлишининг юқори хавфи мавжуд. Шунингдек, Вертинекс® дори воситаси салбий реакцияларини, масалан, ортостатик гипотензияни асосий касаллик туфайли пайдо бўлган таъсирлар билан адаштирмаслик учун эҳтиёткорлик талаб қилинади.
Болалар: Вертинекс® дистоник реакциялар билан боғлиқ бўлиб, бу, айниқса, 0,5 мг/кг умумий дозадан сўнг намоён бўлади. Шундай қилиб, у болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.
Деменцияга эга кекса ёшдагилар орасида юқори ўлим ҳолати
Иккита йирик обсервацион тадқиқот маълумотлари шуни кўрсатдики, антипсихотик препаратлар билан даволанаётган деменцияга эга кекса ёшдагилар даволанмаётган кекса ёшдагиларга нисбатан бироз юқори ўлим хавфига эгалар. Ушбу хавф ҳажмини аниқ баҳолаш имконини берадиган маълумотлар етарлича эмас ва юқори хавф сабаби номаълум.
Вертинекс® деменция билан боғлиқ хатти-ҳаракат бузилишларини даволаш учун лицензияга эга эмас.
Антипсихотик препаратлар қўлланганда веноз тромбоэмболияси (ВТЭ) ҳолатлари тўғрисида маълум қилинган. Антипсихотик препаратлар қабул қилаётган беморларда кўпинча ВТЭ учун орттирилган хавф факторлари мавжудлиги туфайли Вертинекс®  препарати билан даволашгача ва даволаш вақтида ВТЭ учун барча хавф факторлари эҳтимолларини аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўриш керак.
Гипергликемия ёки глюкозага чидамсизлик антипсихотик фенотиазинлар билан даволанаётган беморларда кузатилган. Қандли диабет ташхиси қўйилган ва Вертинекс®  препарати билан даволанишни бошлаган диабет ривожланиш хавф факторларига эга беморлар даволаниш вақтида тааллуқли гликемик мониторинг қабул қилишлари керак.

Меньер синдроми, лабиринтит ва бошқа сабаблар туфайли пайдо бўлган бош айланиши, шунингдек ҳар қандай сабабларга кўра, шу жумладан мигрень билан боғлиқ кўнгил айниши ва қусиш.
Шунингдек, шизофренияда (айниқса, сурункали босқичда), ўткир маниакал синдромда ва хавотирликни қисқа муддатли бошқаришга ёрдамчи восита сифатида ҳам фойдаланилиши мумкин.

Прохлорперазинга ёки унинг бошқа таркибий моддаларига маълум ўта юқори сезувчанлик.
Вертинекс® дори воситасини дозаси ошириб юборилганда билан қайта дозалашда адреналин беморлар томонидан қўлланилмасин. 
Алкоголь, антидепрессантлар ва бошқа седатив воситалар билан антипсихотик моддаларнинг марказий нервасаб тизимига сусайтирадиган таъсири (аддитив тарзда) кучайиши мумкин. Нафас етишмовчилиги пайдо бўлиши мумкин.
Антихолинергик воситалар нейролептикларнинг антипсихотик таъсирини пасайтириши, нейролептикларнинг енгил антихолинергик таъсири эса бошқа антихолинергик дори воситалари билан кучайиши мумкин, бу эса ич қотишларга, иссиқлик уришига ва ҳ.к. ҳолатларга олиб келиши мумкин.
Айрим дори воситалари нейролептиклар сўрилишига тўсқинлик қилади: антацидлар, Паркинсон касаллигида қўлланадиган препаратлар ва литий препаратлари.
Нейролептиклар билан қўзғатилган экстрапирамид симптомларини даволаш талаб қилинадиган ҳолатларда, леводопа ўрнига антихолинергик Паркинсон касаллигига қарши дори воситалари қўлланиши керак, чунки нейролептиклар юқори дозалари гипогликемик воситаларга реакцияни камайтиради, улар дозаси ошириб юборилган бўлиши мумкин.
Кўпчилика антигипертензив препаратларнинг гипотензив таъсири, айниқса, альфа-адренорецепторлар блокаторлари нейролептиклар томонидан оширилиши мумкин.
Айрим препаратлар таъсири фенотиазин нейролептикларига қарама-қарши бўлиши мумкин: уларга амфетамин, леводопа, клонидин, гуанетидин, адреналин тегишлидир.
Бир қатор дори воситалари, масалан, пропранолол, фенобарбиталнинг плазмадаги концентрациялари ошиши ёки камайиши аниқланган, бироқ клиник аҳамиятга эга бўлмаган.
Десферриоксамин ва прохлорперазиннинг бир вақтда қўлланиши 48-72 соат давомида ҳушидан кетиш билан кузатиладиган вақтинчалик метаболик энцефалопатияни пайдо бўлишини чақиради.
Нейролептиклар QT оралиқ вақтини узайтирувчи дори воситалари (шу жумладан, антиаритмик воситалар, антидепрессантлар ва бошқа антипсихотик препаратлар) ва электролитлар дисбалансини қўзғатувчи дори воситалари билан бирга қўлланганда аритмия пайдо бўлиш хавфн ошиши мавжуд. 
Нейролептиклар карбамазепин ёки айрим антибиотиклар ва цитотоксик препаратлар каби миелосупрессив потенциал билан бир вақтда қўлланганда агранулоцитознинг юқори хавфи мавжуд. 
Нейролептиклар ва литий билан бир вақтда даволанган беморларда нейротоксиклик тўғрисида камдан-кам маълумотлар кузатилган.

Катта ёшдаги беморлар 
Тавсиялар Дозалар
Кўнгил айниши ва қайт қилишни олдини олиш Кунига икки ёки уч марта 5 мг дан 10 мг гача.
Кўнгил айниши ва қайт қилишни даволаш Бирйўла 20 мг, шундан сўнг, зарур ҳолларда, икки соатдан кейин 10 мг.
Бош айланиши ва Меньер синдромида Кунига уч марта 5 мг, зарур ҳолларда, умумий миқдорни кунига 30 мг гача оширилади. Бир неча ҳафтадан кейин дозалаш аста-секин кунига 5-10 мг гача камайтирилиши мумкин.
Хавотирликни қисқа муддатли бошқаришга ёрдамчи восита Дастлабки босқичда бўлинган дозалар билан кунига 15-20 мг, зарур ҳолларда, бўлинган дозалар билан кунига  максимал 40 мг миқдоргача оширилиши мумкин.
Шизофрения ва бошқа руҳий касалликларда Одатдаги самарали доза суткасига 75-100 мг ни ташкил этади. Беморлар реакциялари қаттиқ фарқ қилиши мумкин. Қуйидаги қабул қилиш режаси тавсия этилади: дастлаб 7 кун давомида кунига икки марта 12.5 мг, сўнгра кундалик доза қониқарли натижага эришилгунгача 4-7 кун оралиқ вақт билан 12.5 мг миқдорга оширилиши керак. Бир неча ҳафта самарали доза қўллангандан сўнг дозани камайтиришга уриниш керак. Жами кундалик 50 мг ёки ҳатто 25 мг миқдор ҳам баъзан самарали бўлади. 
Не рекомендуется детям до 12 лет.
Фенотиазинлар дозаси ошириб юборилганда кузатиладиган симптомлари уйқучанлик ёки ҳушидан кетишни, гипотензия, тахикардия, ЭКГ ўзгаришини, юрак қоринчаси аритмияси ва гипотермияни ўз ичига олади. Оғир экстрапирамид дискинезия пайдо бўлиши мумкин.
Агар бемор токсикли доза қабул қилгандан сўнг дарҳол тез (6 соатгача) тиббий кўрикдан ўтказилса, ошқозонни ювиб ташлаш амалга оширилиши мумкин. Қусиш фармакологик индукциясининг фойда бериш эҳтимоли кам. Фаоллаштирилган кўмир бериш керак. Заҳарга махсус қарши дори йўқ. Бир маромда ушлаб турувчи даволаш амалга оширилади.
Генерализацияланган вазодилатация томир коллапсига олиб келиши мумкин; беморнинг оёқларини кўтариб қўйиш етарли бўлиши мумкин. Оғир ҳолатларда вена ичидан суюқликлар билан ҳажмни кучайтириш талаб қилиниши мумкин; гипотермияни оғирлаштирмаслик учун инфузион суюқликлар юборилишдан олдин илитилиши керак. 
Агар суюқлик алмашинуви томир етишмовчилигини тузатиш учун етарли бўлмаса, допамин каби мусбат инотроп агентлар қўлланиб кўрилиши керак. Периферик томир торайтирувчи воситалар, одатда, тавсия этилмайди. Адреналиндан фойдаланишга йўл қўйманг.
Юрак қоринчаси ёки суправентрикуляр тахиаритмия, одатда, тананинг меъёрий ҳарорати тикланишига ва қон айланиши тузатилишига ёки моддалар алмашинуви бузилишига реакция билдиради. Турғун ёки ҳаёт учун хавфли ҳолатларда тааллуқли антиаритмик терапия кўриб чиқилиши мумкин. Лидокаин ва имкон даражасида, узоқ вақт таъсир кўрсатадиган антиаритмик препаратлар қўлланишига йўл қўйманг.
Марказий нерв тизими яқол сусуйганда, нафас олиш найчасидан ёки фавқулодда вазиятларда ёрдамчи сунъий ўпка вентиляциясидан фойдаланиш талаб қилинади.
Оғир дистоник реакциялар, одатда, мушак ичига ёки вена ичига қўлланадиган проциклидин (5-10 мг) ёки орфенадрин (20-40 мг)га жавоб қайтаради. Конвульсияларни диазепам вена ичига юборилиши ёрдамида даволаш керак.
Хавфли нейролептик синдромни совутиш орқали даволаш керак. Дантролен натрийни хам қўлланиб кўрилиши мумкин.
Ҳомиладорликда хавфсизликнинг етарлича далил-исботлари йўқ. Ҳайвонларга зарарли таъсири тўғрисида маълумотлар мавжуд. Ҳомиладорлик вақтида, агар шифокор зарур деб ҳисобламаса, Вертинекс® қўлланишига йўл қўймаслик керак. Нейролептиклар баъзан туғиш вақтини узайтириши мумкин, ушбу даврда бачадон бўйни 3-4 см кенгайгунгача қабул қилишни тўхтатиш керак. Чақалоқлар учун эҳтимолий ножўя таъсирлар летаргия ёки парадоксал ўта сесканувчанликни, тремор ва апгар паст кўрсаткичини ўз ичига олади.  
Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги вақтида антипсихотиклар (шу жумладан, прохлорперазин) таъсирига учраган чақалоқлар ножўя таъсирларга, шу жумладан, экстрапирамид ва/ёки абстинент симптомларига дуч келади, ушбу симптомлар оғирлик даражаси ва туғишдан кейинги давомийлиги бўйича бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Хавотирли асабийлашиш, гипертония, гипотония, тремор, серуйқулик, нафас етишмовчилиги ёки овқатланиш бузилишлари тўғрисида маълумотлар мавжуд. Тааллуқли равишда, чақалоқлар диққат билан кузатиб борилиши керак.
Фенотиазинлар сутга сингиб ўтиши мумкин, тааллуқли равишда, даволаш вақтида кўкракдан эмизишни вақтинча тўхтатиб қўйиш керак.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

VERTINEKS tabletkalari 5mg N10 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
VERTINEKS tabletkalari 5mg N10 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
VERTINEKS tabletkalari 5mg N10 dori vositasi Kusum Healthcare Pvt. Ltd. tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
VERTINEKS tabletkalari 5mg N10 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
VERTINEKS tabletkalari 5mg N10 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
DERMAZOL shampun 100ml 2%
Narh: 39 000 so'mdan Batafsil
DERMAZOL shampun 50ml 2%
Narh: 34 000 so'mdan Batafsil
MUKEKS sirop 100ml 30mg/5ml
Narh: 26 000 so'mdan Batafsil
NIMID FORTE tabletkalari 100mg/2mg N100
Narh: 176 800 so'mdan Batafsil
UKRLIV tabletkalari 250mg N30
Narh: 165 000 so'mdan Batafsil
DOMRID tabletkalari 10mg N30
Narh: 35 800 so'mdan Batafsil
DOMRID suspenziya 60ml 1mg/ml
ESZOL tabletkalari 100mg N10
Narh: 84 900 so'mdan Batafsil
REMOV LOSON 50ml 4% N1
Narh: 33 000 so'mdan Batafsil
OKSAPIN tabletkalari 300mg N30
Narh: 35 500 so'mdan Batafsil
MEZAKAR tabletkalari 200mg N50
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
MEZAKAR SR tabletkalari 400mg N50
Narh: 78 000 so'mdan Batafsil
LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100
Narh: 89 600 so'mdan Batafsil
ZARDEKS kapsulalar 300mg N100
DIKLOSEYF suppozitorii 50mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
  • Vakil: Kusum
Narh: 30 000 so'mdan Batafsil
DIKLOSEYF suppozitorii 100mg N10
Narh: 32 000 so'mdan Batafsil
DIKLOSEYF MAKS gel 30g 5%
Narh: 25 000 so'mdan Batafsil
VOLVIT/WOLVIT tabletkalari 5 mg N30
ASKOSIN tabletkalari N100
Narh: 93 072 so'mdan Batafsil
ARTRIKYUR tabletkalari N60
ALFAFORKAL kapsulalar 0,25mkg N30
TAYGERON tabletkalari 750mg N5
Narh: 49 000 so'mdan Batafsil
TAYGERON tabletkalari 500mg N5
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
REKOL tabletkalari 10mg N14
Narh: 46 400 so'mdan Batafsil
MUKEKS tabletkalari 30mg N100
Narh: 78 400 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9