×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

NUBETAL eritma dlya ingalyasiy 2mg N10

Kategoriya:
- Nafas olish tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
сальбутамол сульфат
Qadoqda soni:
- 10
Ishlab chiqaruvchi:
ATX kodi:
- R03CC02
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

ASTANOL tabletkalari 5mg N10 Remedy Group СП OOO O'zbekiston
SALBUTAMOL aerozol 100 mkg/doza 200 doz Sandoz Pharmaceuticals d.d., Словения произведено: Aeropharm GmbH Germaniya
18 000 s`om dan
LYUKAMONT KIDS tabletkalari 4mg N28 Pharmactive Ilac San. Ve Tic. A.S. Turkiya
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: ингаляция учун эритма.

Таркиби:

фаол модда:

Сальбутамол сульфати – 1,2/2,4 мг

Сальбутамолга қайта ҳисобланганда – 1,0/2,0 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, сульфат кислотаси, инъекция учун сув – 1 мл гача.

2,5 мл дан полиэтилен ёки тиббий полипропилен небулалар (ампулалар)да. Небулалар (ампулалар) қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга артон қутига жойланади.

Нубетал бета2-адренорецепторларнинг селектив агонистидир. Терапевтик дозаларда у миокарднинг бета1-адренорецепторларига аҳамиятсиз таъсир кўрсатиб, бронхларнинг силлиқ мушакларидаги бета2-адренорецепторларга таъсир кўрсатади. Бронхларнинг спазмини олдини олиб ёки бартараф этиб, яққол бронходилатацияловчи самара кўрсатади, нафас йўлларида қаршиликни камайтиради. Ўпканинг ҳаётий хажмини оширади. Тавсия этилаётган терапевтик дозаларда юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатмайди, артериал босимни ошишини чақирмайди. Шу гуруҳга мансуб бошқа дори воситаларига нисбатан, камроқ даражада мусбат хроно- ва инотроп таъсир кўрсатади. Коронар артерияларнинг кенгайишини чақиради. Бир қатор метаболик самараларга эга: қонда калий концентрациясини камайтиради, гликогенолиз ва инсулин секрециясига таъсир кўрсатади, гипергликемик (айниқса бронхиал астмаси бўлган пациентларда) ва ацидоз ривожланиши хавфини ошириб, липолитик самара кўрсатади.

Ингаляция қилинганда таъсири тез бошланади, самарасини бошланиши – 5 минутдан кейин, максимум – 30-90 минутдан кейин (максимал самаранинг 75% га 5 минут давомида эришилади), давомийлиги – 4-6 соатни ташкил этади.

Сўрилиши ва тақсимланиши. Ингаляцион юборилгандан кейин юборилган дозанинг 10-20% қуйи нафас йўлларига етиб боради. Дозанинг қолган қисми ингаляторда қолади ёки бурун-ҳалқум шиллиқ қаватига чўкади ва сўнгра ютиб юборилади. Нафас йўлларининг шиллиқ қаватига тушган фракцияси ўпка тўқимаси ва қонга сўрилади, лекин ўпкада метаболизмга учрамайди. Препаратнинг таъсирини бошланиши ингаляциядан кейин 4-5 минутга тўғри келади, таъсир давомийлиги 4-6 соатни ташкил этади. Сальбутамолнинг плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси тахминан 10% ни ташкил қилади.

Метаболизми ва чиқарилиши. Тизимли қон оқимига тушганидан сўнг препарат жигарда метаболизмга учрайди ва асосан буйраклар оқали ўзгармаган ҳолда ва фенол сульфати метаболити кўринишида чиқарилади. Бурун-ютқундан овқат ҳазм қилиш тизимига тушган препаратнинг дозаси меъда-ичак йўлларидан сўрилади ва жигарда метаболизмининг биринчи босқичи кечади ва фенол сульфати бирикмаси ҳосил бўлади, сўнгра буйрак орқали чиқарилади.

Қуйида келтирилган ножўя таъсирлар аъзолар ва тизимлар ҳамада юз бериш тезлигига мувофиқ таснифланган. Юз бериш тезлиги қуйидагича таснифланиши мумкин: жуда тез-тез (1/10), тез-тез (1/100 ва 1/10), тез-тез эмас (1/1000 ва 1/100), кам ҳолларда (1/10000 ва 1/1000), жуда кам ҳолларда учрайдиган (<1/10000), шу жумладан якка ҳолатлар. Умуман олганда, жуда тез-тез ва тез-тез учрайдиган ножўя самаралар клиник тадқиқотларнинг маълумотлари бўйича аниқланади, айни пайтда кам ва жуда кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралар эса – спонтан хабарлар бўйича аниқланади.

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – дерматит; жуда кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш, эшакеми, бронхоспазм, артериал гипотензия ва коллапс.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – тремор, бош оғриғи, хавотирлик; кам ҳолларда – бош айланиши, уйқучанлик, чарчоқ; жуда кам ҳолларда – гиперфаоллик.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез – тахикардия, юрак уришини ҳис қилиш; кам ҳолларда – тери гиперемияси билан кечувчи периферик қон томирларни кенгайиши, кўкракда дискомфорт ёки оғриқ; жуда кам ҳолларда – юрак ритмини бузилиши, шу жумладан юрак қоринчалари фибрилляцияси, суправентрикуляр тахикардия ва экстрасистолия, периферик вазодилатация; учраш тезлиги аниқланмаган – миокард ишемияси.

Нафас тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – парадоксал бронхоспазм. Бошқа ингаляцион дори воситалари қўлланганда бўлгани каби бўғилишни кучайиши билан бирга кечувчи парадоксал бронхоспазм юз бериши мумкин. Бундай ҳолларда зудлик билан  препаратнинг муқобил дори шаклларини ёки бошқа тез таъсир қилувчи ингаляцион бронходилататорларни буюриш керак. Нубетални дарҳол бекор қилиш, беморнинг аҳволини баҳолаш ва зарурат туғилганда муқобил терапияни бошлаш керак.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: тез-тез эмас – оғиз бўшлиғи ва ҳиқилдоқ шиллиқ қаватини таъсирланиши, таъм билиш ҳиссини ўзгариши, кўнгил айниши, қусиш.

Моддалар алмашинуви томонидан: кам ҳолларда – гипокалиемия. Потенциал оғир гипокалиемия бета-2-агонистлар билан даволаш натижасида пайдо бўлиши мумкин; жуда кам ҳолларда – лактоацидоз. Вена ичига ёки небулайзер орқали юбориладиган сальбутамол билан даволанаётган зўрайиш босқичидаги астмаси бўлган беморларда жуда кам ҳолларда лактоацидоз пайдо бўлиши мумкин.

Суяк-мушак тизими томонидан: тез-тез эмас – мушак тиришишлари.

Нубетални оғиз орқали ингаляция усули билан ишлатиш керак ва инъекция йўли билан юбориш ёки ютиш мумкин эмас.

Бронхиал астмани даволаш босқичма-босқич дастурга мувофиқ ўтказилиши, пациентнинг ҳолатини функционал ўпка синамалари ёрдамида клиник баҳолаш керак.

Қисқа таъсир қилувчи ингаляцион бета-2-агонистларни ишлатишлар сонини ошиши, бронхиал астма устидан назоратни ёмонлашганидан далолат беради. Бундай ҳолларда беморни даволашни қайта кўриб чиқиш керак, чунки бронхиал астманинг кечишини ёмонлашиши ҳаётга хавфли, кортикостероидларни қўллашни бошлаш ёки оширишига муҳтож ҳолат ҳисобланади. Хавф гуруҳига кирувчи пациентларда, максимал нафас чиқаришлар сонини назорат қилишни ҳар куни ўтказиш тавсия этилади.

Нубетал препарати билан уйда даволанаётган беморларни қуйидагилар ҳақида огоҳлантириб қўйиш керак: агар препаратнинг самарали дозаси билан даволаниш  енгиллик келтирмаса ёки бу енгилликнинг давомийлиги камайса, шифокорга мурожаат қилиш, препаратнинг дозасини ёки уни қўллаш сонини мустақил оширмаслик керак.

Бошқа симпатомиметикларнинг катта дозаларини қабул қилаётган беморларни даволаш учун Нубетал эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Симпатомиметикларни, шу жумладан сальбутамолни қўллаш, юрак-қон томир тизимига таъсир қилади. Юрак касалликлари (масалан, юрак ишемик касаллиги, аритмия ёки оғир юрак етишмовчилиги) бўлган ва сальбутамол билан даволанаётган пациентлар, кўкракда оғриқлар ёки юрак касаллигини зўрайишидан далолат берувчи бошқа симптомлар пайдо бўлган ҳолларда, тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилишлари керак. Диққатни бўғилиш ва кўкрак оғриғи каби симптомларни баҳолашга қаратиш керак, улар ҳам юрак касаллигини, ҳам нафас тизими касалликларининг оқибати бўлиши мумкин.

Тиреотоксикози бўлган беморларга Нубетал эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Бета-2-агонистлари билан даволаш оқибатида оғир гипокалиемия юз бериши мумкин; асосан бу парентерал шаклдаги воситалар ёки небулайзер қўлланганида кузатилади. Ўткир оғир бронхиал астмаси бўлган беморларга алоҳида эътибор берилади, чунки гипокалиемия ксантин дериватлари, стероидлар ва диуретикларни ёндош қўлланиши ва гипоксия таьсирида потенцияланиши мумкин. Бундай вазиятларда қон зардобидаги калий даражасини текшириш тавсия этилади.

Бета-адренорецепторларнинг бошқа агонистлари каби, Нубетал ҳам тескари метаболик ўзгаришларга, масалан, қон зардобида қанд миқдорини ошишига олиб келиши мумкин. Қандли диабети бўлган беморларда бундай ўзгаришларни ҳамма вақт ҳам компенсация қилиб бўлмайди, шунинг учун бундай беморларда кетоацедозни ривожланиши ҳақида алоҳида хабарлар бор. Бир вақтда кортикостероидларни қўллаш, бу ҳолатни кучайтириши мумкин.

Жуда кам ҳолларда зўрайиш босқичидаги бронхиал астмаси бўлган, вена ичига ёки небулайзер орқали қўлланган сальбутамолнинг юқори дозалари билан даволанган беморларда, лактоацидозни ривожланиш ҳоллари ҳақида хабар берилган. Қонда лактатнинг даражасини ошиши, бўғилиш ва ўпканинг компенсатор гипервентиляциясини ривожланишига олиб келиши мумкин, бу астмага қарши даволашнинг самарадорлиги етарли эмаслиги сифатида хато баҳоланиши ва, ўз навбатида қисқа таъсир қилувчи бета-агонистлар билан даволашни ноўрин жадаллаштирилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун бундай беморларда қон зардобида лактат даражасини ва мувофиқ равишда, уларда метаболик ацидоз мавжудлигини назорат қилиш керак.

Болалар. 18 ойликкача бўлган болаларда небулизация йўли билан Нубетални клиник самарадорлиги аниқланмаган, шунинг учун препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

1.   Бронхиал астма:

-     бронхиал астма, шу жумладан оғир кечувчи бронхиал астмани зўрайишида хуружларни бартараф этиш;

-     аллергенлар таъсири билан боғлиқ ёки жисмоний ўриқиш оқибатида чақирилган бронхоспазм хуружларини олдини олиш;

-     бронхиал астмани узоқ вақт самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашнинг бир компоненти сифатида қўллаш.

2.   Нафас йўлларининг қайтувчан обструкцияси билан кечувчи ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК), сурункали бронхитда қўлланади.

·            Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

·            юрак ишемик касаллиги;

·            оғир юрак етишмовчилиги;

·            юрак ритми бузилишлари (пароксизмал тахикардия, политоп юрак қоринчалари экстрасистолияси);

·            миокардит;

·            юрак нуқсонлари, аортал стеноз;

·            тутқаноқ;

·            пилородуоденал стеноз;

·            носелектив бета-адреноблокаторларни бир вақтда қабул қилиш;

·            буйрак ва жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, глаукома, гипертиреоз, феохромоцитома, декомпенсацияланган қандли диабет, буйрак ва жигар касалликлари, ҳомиладорлик, лактация даврида, 18 ойликгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

 

Нубетал бошқа фармакологик гуруҳларга мансуб астмага қарши препаратлар (глюкокортикостероидлар, мембрана стабилизаторлари, антигистамин, балғам кўчирувчи воситалар, муколитиклар, холинолитиклар, ксантинлар) билан ўзаро таъсирга яхши киришади.

Сальбутамолни ва носелективных бета-адреноблокаторларни (пропранолол каби) бронхиал астмаси бўлган беморларда, оғир бронхоспазмни ривожланиш хавфи туфайли бир вақтда буюриш тавсия этилмайди.

Нубетални моноаминооксидаза ингибиторлари (МАОИ) ни қабул қилаётган пациентларга буюриш қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланмайди. Бироқ моноаминооксидаза ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар сальбутамолнинг таъсирини кучайтиришини ҳисобга олиш керак, бу арт ериал босимни кескин пасайишига олиб келиши мумкин.

Сальбутамол марказий нерв тизими стимуляторларининг таъсирини, қалқонсимон без гормонларининг юракка бўлган ножўя таъсирини кучайтиради.

Сальбутамол билан даволаш фонида юрак қисқаришлари сони ошган ва бунинг оқибати сифатида артериал босим ошган ҳолларда, нитратлар ва гипотензив препаратларга бўлган эҳтиёж ошади.

Сальбутамол юрак гликозидларини қабул қилиш фонида экстрасистолияларни ривожланиш эҳтимолини кучайтиради.

Теофиллин ва бошқа ксантинлар бир вақтда қўлланганда тахиаритмияларни ривожланиш хавфини, ингаляцион анестезия воситалари, леводопа қўлланганда эса – оғир юрак қоринчалари аритмияларини ривожланиш эҳтимолини оширади.

М-холинолитиклар (шу жумладан ингаляцион) билан бир вақтда қўлланилиши кўз ички босимини ошишига олиб келиши мумкин.

Диуретиклар ва глюкокортикостероидлар Нубеталнинг гипокалиемик таъсирини кучайтиради. 

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Нубетал препарати небулайзер ёрдамида оғиз орқали нафас олиш йўли билан ингаляцион қўллаш учун мўлжалланган ва шифокорнинг назорати остида қўлланади.

Эритмани иньекция йўли билан юбориш ёки ютиш мумкин эмас.

Катталар (шу жумладан кекса ёшли пациентлар)

Ингаляция йўли билан юбориладиган сальбутамолнинг одатдаги бошланғич дозаси 2-2,5 мг ҳисобланади. У 4-5 мг гача оширилиши мумкин. Ингаляцияни суткада 4 мартагача такрорлаш мумкин.

Нафас йўлларининг оғир обструкцияси бўлган катта беморларни даволаш учун дозалар суткада 40 мг гача оширилиши мумкин, лекин бундай даволашни стационар шароитларида шифокорнинг синчков кузатуви остида ўтказиш керак.

Болалар

Ингаляция йўли билан юбориладиган сальбутамолнинг одатдаги бошланғич дозаси
2-2,5 мг ҳисобланади. У 4-5 мг гача оширилиши мумкин. Ингаляцияни суткада 4 мартагача такрорлаш мумкин.

18 ойликкача бўлган болаларда сальбутамолни небулизация йўли билан қўллашнинг клиник самарадорлиги аниқланмаган.

Транзитор гипоксемия юз бериши мумкинлиги туфайли, қўшимча кислородли терапия ўтказиш заруратини ҳисобга олиш керак.

Нубетал одатда суюлтирилмаган ҳолда қўлланади. Лекин, ингаляцияни узоқ вақт (10 минутдан кўпроқ) давомида ўтказиш керак бўлса, небула (ампула) ичидагиси стерил физиологик эритма билан суюлтирилиши мумкин.

Ингаляция махсус юз ниқоби ёки мундштук ёрдамида ўтказилиши мумкин.

Ингаляция ўтказилаётган хонани вақти-вақти билан шамоллатиш керак. Гиповентиляция оқибатида гипоксияни ривожланиш хавфи пайдо бўлганда, олинаётган ҳавони кислород билан бойитиш керак.

Препаратнинг дозасини ва қўллаш тез-тезлигини оширишни, доза оширилганида ножўя таъсирларини пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, фақат шифокор амалга ошириши мумкин.

Нубетал препаратини ишлатиш учун йўриқнома

Небулайзерни ишлатишга тайёрланг.

Небула (ампула) ни чайқатинг.

Небула (ампула) ни очинг.

Небула (ампула) нинг ичидаги суюқликни небулайзерга қуйинг. Препаратнинг ҳаммаси небулайзерга оқиб ўтганига ишонч ҳосил қилинг.

Небулайзерни йиғинг ва кўрсатма бўйича ишлатинг.

Ишлатилганидан сўнг небулайзерни ювинг, препаратнинг қолдиқларини утилизация қилинг.

 

Нубеталнинг дозасини ошириб юборилишининг энг тарқалган белгилари ва симптомлари, бета-агонистлар билан фармакологик индукцияланган транзитор ўзгаришлар (масалан, тахикардия, тремор, бош оғриғи) ҳисобланади.

Сальбутамолнинг дозасини ошириб юборилиши натижасида гипокалиемия пайдо бўлиши мумкин, шунинг учун қон зардобида калийнинг даражасини текшириш керак.

Даволаш Нубетални қўллашни тўхтатиш ва юрак симптоматикаси (масалан, тахикардия) кузатилган пациентларни даволаш учун кардиоселектив бета-блокаторларни буюриш каби мувофиқ симптоматик терапияни бошлашдан иборат.

Бета-блокаторлар гуруҳи препаратларини анамнезида бронхоспазми бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Нубетал ҳомиладорлик вақтида фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомилага мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳолдагина буюрилади.

Нубетал кўкрак сутига ажралиб чиқиши мумкинлиги туфайли, она учун кутилаётган фойда, бола учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган вазиятлардан ташқари, лактация даврида уни буюриш тавсия этилмайди.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

NUBETAL eritma dlya ingalyasiy 2mg N10 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
NUBETAL eritma dlya ingalyasiy 2mg N10 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
NUBETAL eritma dlya ingalyasiy 2mg N10 dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
NUBETAL eritma dlya ingalyasiy 2mg N10 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
NUBETAL eritma dlya ingalyasiy 2mg N10 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
NUBETAL eritma dlya priema vnutr 5ml 2mg/5ml N10
Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 10 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 851 so'mdan Batafsil
Narh: 7 490 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 800 so'mdan Batafsil
Narh: 5 301 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 1 100 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 24 500 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 800 so'mdan Batafsil
Narh: 4 000 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9