×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

SEPTUM FORTE eritma 5ml 0,5% N10

Kategoriya:
- Antiseptiklar
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
Хлоргексидина биглюконата
Qadoqda soni:
- 10
Ishlab chiqaruvchi:
ATX kodi:
- D08AC02
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

LOROBEN eritma 200ml Drogsan Ilaclari San. ve Tic. A.S. Turkiya
43 600 s`om dan
KAMFORA eritma 50ml 10% Ziyo Nur Farm ЧП O'zbekiston
3 500 s`om dan
vodorod perikisi eritma 100ml 3% Lafz, ООО O'zbekiston
1 100 s`om dan
MIRAMISTIN eritma 50ml 0,1mg/ml Дарница АО Ukraina
49 900 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: 0,5 % ли сиртга қўллаш учун эритма.

Таркиби:

Фаол модда: хлоргексидин биглюконати 20% ли эритма – 25 мл.

Ёрдамчи модда: тозаланган сув 1 л гача.

5 мл ва 10 мл дан тиббий полиэтилен ампулалар, тиббий полипропилен флаконларда 100 мл, 250 мл и 500 мл, 50 мл ва 100 мл дан ПЭТ флаконларда.

Хлоргексидина биглюконатининг эритмаси дихлорсақловчи бигуанид ҳисобланади, асосан бактерицид, фунгицид ва вирулицид самараси билан махаллий антисептик ва дезинфекция қилувчи таъсир кўрсатади.

Хлоргексидин кўпчилик граммусбат ва грамманфий аэроб ва анаэроб бактериялар (шу жумладан касалхона ички инфекциялар, туберкулёз кўзғатувчилари, ичак таёқчалари, стафилококклари, стрептококклари, сальмонелалар) нисбатан тез ва кучли таъсир кўрсатади.

Хлоргексидин қўлланадиган концентрациясига қараб граммусбат ва грамманфий бактерияларга нисбатан бактериостатик ва бактерицид таъсир кўрсатади.

Бактерицид таъсир. Хлоргексидин хужайралар оқсилларининг аминогуруҳини блоклайди. Кислородни истеъмол учун тўсқинлик қилиб, бактериал хужайраларнинг хужайра ички мембраналарига ўтади, цитоплазмага чўкади ва мембрана функциясига ўтилади, бу хужайра АТФ даражасини камайтириши хужайра нобуд бўлишига олиб келади. Микроорганизмларда ДНК ва ДНК синтезини бузади. Бактерицид таъсир 1 минут давомида таъсир қилиб ва 22°С хароратда 0,01% кўпроқ концентрациясида намоён қилади.

Бактериостатик таъсир. Препарат камида 6 соат давомида қўллангандан кейин микроорганизмлар кўпайишига тўсқинлик қилиб, ўзоқ муддатли вақти-вақти билан авж олувчи микробларга қарши фаолликни таъминлайди. Бактериостатик таъсир 0,01% ва камроқ концентрацияда намоён бўлади.

Фунгицид таъсир – Candida, трихофитлар ва дерматофитлар авлодигини замбуруғларга нисбатан намоён бўлади. Таъсири 22°С хароратда 0,05% концентрциясида 10 минут давомида намоён бўлади.

Вирулицид таъсири липофил вирусларга (А, В, С гепатит вруслари, ротавируслар, энтеровируслар, поилмиелит, грипп, герпес, ОИТС инфекция, қизилча, қизамиқ, тепки кўзғатувчилари, цитомегаловируслар, ўткир респиратор вирусли инфекциялар қўзғатувчилари) нисбатан намоён бўлади. Вирулицид таъсири концентрацияси 0,01% дан кўпроқ бўлганида намоён бўлади.

Бактериялар кислотага чидамли шакллари - Pseudomonas spp., Proteus spp. айрим штамлари    хлоргексидинга кам сезувчан.

Хлоргексидин қон, йиринг, турли секретлар ва органик моддалар муҳитида фаоллигини сақлайди.

Хлоргексидин терини шикастланишини чақирмасдан уни тозалайди ва дезинфекция қилади. Катион табиати сабабли терига (қўллар, жарроҳлик майдони) ишлов берилганда тери ва шиллиқ қаватлари билан яхши боғланади, барқарор қолади, бактерицид самарани намоён бўлиши учун терида бир неча миқдорда сақланиб қолади.

Маҳаллий қўлланилганда хлоргексидин тизимли қон оқимига сўрилмайди, тизимли таъсир кўрсатмайди, организмда тўпланмайди.

Тасодифан 300 мг ютилгандан кейин Сmax 30 минутдан кейин эришилади (Тmax) ва 0,206 мкг/л ни ташкил қилади. препарат қонда 12 соатдан кейин аниқланмайди.

Шикастланмаган терига, шиллиқ ва сероз қаватларига қўлланилганда паст тизимли сўрилишига эга (1% дан кам). Интакт тери орқали ўтмайди. Агар шох қавати бузилган бўлса, тизимли сўрилиш ошиши мумкин.

Ҳайвонларда ва соғлом кўнгилларда ўтказилган экспериментларда перорал қабул қилинганда хлоргексидинни биокираолишлиги1% дан камроқни ташкил қилади.

Асосан аҳлат массалари орқали (90%), 1% камроғи буйраклар орқали чиқарилади.

Аллергик реакциялар (тери тошмаси) оғиз қуриши ва терини қичишиши, дерматит, фотосенсибилизация, қўллларнинг терини ёпишқоқлиги (3-5 минут давомида).

Айрим ҳолатларда препарат маҳаллий қитиқловчи таъсир кўрсатиши мумкин. Гингивитларни даволашда тишларни эмали бўялиши, тиш тошларини тўпланиши, таъмни бузилиши пайдо бўлиши мумикн.

Ҳар қандай ножўя ҳолатлар пайдо бўлган ҳолатларда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожат қилиш лозим.

Препаратнинг эритмасини конъюнктивани ишлов қилиш ва тананинг бўшлиқларни ювиш учун, чуқур жароҳатлар, III-IV даражали куйишлари ишлов қилиш учун ишлатиш мумкин эмас. Кўзни шиллиқ қаватларига тушган ҳолатларда сув билан тез ва яҳшилаб ювиш лозим.

Қаттиқ сув препаратнинг бактерицид хусусиятларни камайтиради.

Септум форте сиртга қўлланилганда совун қолдиқларни яхшилаб ювиб ташлаб тоза қуруқ терига қўллаш тавсия қилинади. Совун мавжудлигини хлоргексидин биглюконатини фаолсизлантириши мумкин.

Кўчага чиқишдан олдин Септум форте препаратини қўллаш тавсия қилинмайди,қуёш нурларига тери сезувчанлигиниоширади (фотосенсибилизацияси).

Септум форте бошқа дезинфекция қилувчи воситалар ёки косметик кремлари билан бир вақтда қўлланилганда ўзаро фаолсизлантириш хавфи мавжуд.

Шишадан, пластмассадан ва металлардан тайёрланган предметларга Септум форте шикастланувчи таъсир кўрсатмайди.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни фақат она учун кутиладиган фойда ҳомила/бола учун потенциал хавфдан устун бўлганида қўллаш мумкин.

Эмизишдан олдин сут безларини юзасини ишлов берилмасин!

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Препарат транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

  

Турли инфекцияларда, антисептик илов ва дезинфекцияси учун даволаш-профилактик восита сифатида:

Жарроҳликда:

Ÿ Яралар, шиллинган тери, тирланган жойи, қашланган тери, ҳашоратларни чақиши, шу жумладан инфекцияланган яралар ва терини ёрилишига ишлов бериш ва ювиш.

Ÿ Операциядан кейинги ва куйиш яраларни антисептик ишлов бериш учун.

Ÿ Тери ва шиллиқ қаватлар бактериал ва замбуруғ касалликларида қўлланилади.

Умумий антисептик ишлов бериш ва дезинфекция учун:

Қўлларни гигиеник ишлов бериш учун.

70ºС хароратда тиббий жиҳозларни стерилизациясида қўлланилади.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

III-IV даражали куйишлари.

Конъюнктивани ишлов қилиш учун ва бўшлиқларни ювиш учун Септум форте эритмасини қўллаш мумкин эмас.

Очиқ бош мия суяги жарроҳатлари, орқа мия шикастланиши, қулоқ пардасиперфорацияси бўлган пациентларда бош мия юзасига, мия пардасига ва ички қулоқ бўшлиқка Септум форте эритмасини тушишдан сақланиш лозим.

Эҳтиёткорлик билан

Болалар,ҳомиладорлик, лактация даври, аллергик реакцияларга ва аллергик касалликларга мойиллик, дерматит, катта юзали жарроҳатлар ва чуқур яралар.

 

Хлоргексидин совун, ишқорлар, анион гуруҳини сақловчи детергентлар (сапонинлар, натрий лаурилсульфати, натрий карбоксиметилцеллюлоза, коллоидлар, гуммиарабик) фармацевтик номутаносиб.

Хлоргексидин боратлар, карбонатлар, бикарбонатлари, хлоридлар, цитратлар, фосфатлари, сульфатлари, бензоатлари, нитратлари билан номутаносиб, чунки қийин эрийдиган чўкмалар ҳосил бўлади.

Хлоргексидин бриллиант кўки, хлорамфеникол, мис сульфати, натрий флуоресцеини, формальдегид, кумуш нитрати, рух сульфати билан номутаносиб.

Дерматит ривожланишдан сақланиш учун хлоргексидин ва йод препаратлари бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Хлоргексидин катион гуруҳини сақловчи (бензалконий хлорид, цетримоний бромиди) билан бир вақтда қўлланиши бактерицид фаолликнисинергик ошишига ёрдам беради.

Этанол хлоргексидиннинг антисептик фаоллигини кучайтиради.

Қаттик сув билан суюлтириш кальций ва магний катионлар билан ўзаро таъсир натижасида эримайдиган тузлар кўринишида чўқиши мумкин.

 

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.

 

Септум Форте эритмаси фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган!

Дори восита ювиш ва аппликация кўринишида қўлланилади.

Шикастланган тери ёки шиллиқ қаватларни юзасига суткада 2-3 марта 1-3 экспозицияси билан 5-10 мл эритма қўлланилади (аппликация ёки ювиш йўли билан).

Ярани ва ярани атрофидаги терини 2-3 минут давомида ишлов берилади, зарур бўлганида препарат билан намланган салфетка қўйилади ва фиксация қилинади.

Септум форте эритмаси I-II даражали термик ёки кимёвий куйиб қолган жойларни эҳтиёткорлик билан ишлов бериш мумкин. Сувли эритма бир вақтда антисептик ва совутувчи таъсир кўрсатади, кимёвий куйишларда куйишни чақирган кимёвий моддаларни ювиб ташлаш мумкин.

Тиббий жиҳозларни стерилизация учун – Септум форте 3 соат давомида 70°С хароратда ишлатилади.

Ҳозирги вақтда сиртга ва маҳаллий қўллашда дозани ошириб юбориш ҳолатлари тўғрисида хабар берилмаган.

Тасодифан  препарат ичга тушганда деярли сўрилмайди (сут, хом туҳим, желатин билан меъдани ювиш лозим)

Зарур бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни фақат она учун кутиладиган фойда ҳомила/бола учун потенциал хавфдан устун бўлганида қўллаш мумкин.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

SEPTUM FORTE eritma 5ml 0,5% N10 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
SEPTUM FORTE eritma 5ml 0,5% N10 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
SEPTUM FORTE eritma 5ml 0,5% N10 dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
SEPTUM FORTE eritma 5ml 0,5% N10 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
SEPTUM FORTE eritma 5ml 0,5% N10 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
SEPTUMETIL sprey 100ml 0,5%
SEPTUMETIL sprey 50ml 0,5%
SEPTUM FORTE eritma 10ml 0,5% N10
SEPTUM eritma 5ml 0,05% N10
GEKSIKON suppozitorii 16mg N10
Narh: 71 500 so'mdan Batafsil
SEPTUM FORTE eritma 500ml 0,5%
SEPTUM FORTE eritma 250ml 0,5%
SEPTUM FORTE eritma 100ml 0,5%
SEPTUM eritma 500ml 0,05%
SEPTUM eritma 250ml 0,05%
SEPTUM eritma 100ml 0,05%
Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 10 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 851 so'mdan Batafsil
Narh: 7 490 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 800 so'mdan Batafsil
Narh: 5 301 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 1 100 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 24 500 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 800 so'mdan Batafsil
Narh: 4 000 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Другие формы препарата
SEPTUMETIL sprey 100ml 0,5%
SEPTUMETIL sprey 50ml 0,5%
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9