×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

SUPRA 1ml 2,0% N10

Kategoriya:
- Antiallergik dorilar
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
хлоропирамина гидрохлорид
Qadoqda soni:
- 10
Ishlab chiqaruvchi:
ATX kodi:
- R06AC03
Shifokor konsultatsiyasi:
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

ZODAK tabletkalari 10mg N30 Zentiva k.s. Chexiya
75 000 s`om dan
FENISTIL NYu tomchilar dlya priema vnutr 20ml 0,1% Novartis Consumer Health S.A. Shveytsariya
55 000 s`om dan
FENKAROL tabletkalari 10mg N20 Олайнфарм, АО Latviya
40 300 s`om dan
ZIRTEK tomchilar dlya priema vnutr 10ml 10mg/ml GlaxoSmithKline Export Limited, Великобритания произведено: Aesica Pharmaceuticals S.r.l. Italiya
72 000 s`om dan
Yaroqlilik muddati (oy) 5 yil.
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: хлоропирамин гидрохлорид – 20,0 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1,0 мл.

1,0 мл.дан ампулалар.
Хлоропирамин -  Н1-гистамин рецепторларининг  блокатори.  Химиявий тузилиши бўйича  этилендиамин ҳосиласи бўлиб ҳисобланади.  Хлоропирамин Н1-гистамин рецепторларини  селектив блоклайди ва  капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради. Аллергик реакциялар ривожланишини олдини олади ва кечишини енгиллаштиради. Седатив, антигистамин, м-холиноблокловчи таъсирга эга ва қичишга қарши кучли  таъсир кўрсатади. Қусишга қарши ва ўртача ифодаланган спазмолитик фаолликка эга.

Организмда, жумладан  марказий асаб тизимида бир хил тақсимланади. Гематоэнцефалик барьердан ўтади. Хлоропираминнинг қон зардоби оқсиллари билан боғланиши 7,9% ни ташкил этади. pH 6,8-7,4 да кучли боғланиш  юз беради.  Терапевтик концентрацияси 4-6 соат сақланади. Жигарда интенсив метаболизмга учрайди. Асосан буйраклар томонидан сийдик билан метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Алоҳида клиник ҳолатларда фармакокинетикаси: болаларда хлоропирамин катталарга нисбатан тезроқ  ажралиб чиқиши мумкин.

Ножўя таъсирлар, одатда, камдан-кам ҳолатларда пайдо бўлади, вақтинчалик хусусиятга эга бўлиб, дори воситаси қўлланилиши бекор қилингандан сўнг ўтиб кетади.

Қон яратиш тизими томонидан: жуда камдан-кам – лейкопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия ва қон ҳужайравий таркибининг бошқа ўзгаришлари.

Марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик, тез чарчаш, бош айланиши, нерв қўзғалиши,  тремор, бош оғриши, эйфория,  тиришишлар, энцефалопатия.

Кўриш аъзоси томонидан: кўришни хиралашиши, глаукома (кўз ички босими ошиши).

Юрак- қон томир тизими томонидан: артериал қон босимининг  пасайиши, тахикардия, аритмия (ушбу ножўя таъсирлар ҳар доим ҳам дори воситасини қабул қилиш билан бевосита боғлиқлиги аниқланмаган).

Овқатни ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда ноқулайлик, оғиз қуриши, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият, иштаҳа йўқолиши ёки ошиши, эпигастрал соҳада оғриқ.

Сийдик айириш  тизими томонидан: сийдик ажралишини қийинлашуви, сийдик ушланиб қолиши.

Суяк-мушак тизими томонидан: мушак холсизлиги.

Бошқа реакциялар: фотосенсибилизация, аллергик реакциялар.

Юқорида қайд этилган ножўя таъсирлардан  бири пайдо бўлса, дори воситаси  қўллашни тўхтатиш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур

Рецепт бўйича берилади.
Даволаш вақтида алкоголли ичимликлар қабул қилиш мумкин эмас. Тери аллергик синамалари ўтказилганда антигистамин дори воситалари натижага таъсир қилиши мумкин. Шу сабабли синама  ўтказилишидан бир неча кун аввал препарат қабул қилишни тўхтатиш лозим. Ототоксик дори воситалари билан бирга қўлланганда Супра ототоксик таъсирни  эрта аломатларини ниқоблаши мумкин.

Дори воситаси узоқ вақт давомида қўлланилганида тана ҳароратининг тушунарсиз ошиши, ларингит, тери қопламалари рангпарлиги, сариқлик, оғизда яралар пайдо бўлиши, гематомалар пайдо бўлиши, ғайриоддий ва узоқ вақт давом этадиган қон кетиш кузатилса қоннинг шаклли элементлари сонини аниқлаган ҳолда қоннинг клиник таҳлилини ўтказиш керак. Агар таҳлил натижаларида қон формуласи ўзгарганлиги аниқланса  дори воситасини қабул қилиш тўхтатилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш қарши кўрсатилган.

Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

 Хлоропирамин қабул қилувчи пациентларга транспорт воситаларини ҳайдаш, механизмлар билан ишлаш ҳамда юқори эътибор ва тезкор психомотор реакцияларни  талаб қиладиган фаолият турлари билан шуғулланмаслик тавсия этилади.

·      мавсумий ва йил давомидаги аллергик ринит симптомлари ва аллергик конъюнктивитни даволаш;

·      эшак еми;

  • поллиноз;

·      контактли дерматит;

·      тери қичиши;

  • ўткир ва сурункали экзема;
  •  атопик дерматит;
  • озиқ-овқат ва дори воситаларига аллергия;
  • ҳашаротлар чақишига аллергик реакциялар;
  • ангионевротик шиш (Квинке шиши)

·      зардоб касаллигида қўлланилади.

  • препарат ёки унинг таркибидаги моддаларга индивидуал юқори сезувчанлик;
  • бронхиал астма ўткир хуружи;
  • бир вақтнинг ўзида  моноаминоксидаза ингибиторларини қўллаш;
  • янги туғилган чақалоқлар  (1 ойгача);
  • ёпиқ бурчакли  глаукомада;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • меъда яра касаллигининг ҳуруж даври;
  • простата бези гиперплазияси;
  • сийдик тутилиши;
  • ўткир миокард инфарктида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

Дори воситаси кекса ёшдаги пациентларда,  жигар ва/ёки буйрак функциялари бузилишларида, юрак-томир касалликларида, меъда ёки 12 бармоқли ичак яра касаллигида, марказий нерв тизимига фаолиятини сусайтирувчи таъсирга эга  дори воситаларини қабул қилганда эҳтиёткорлик билан қўлланилиши лозим.

Препарат умумий анестезия учун қўлланиладиган препаратлар, барбитуратлар, седатив дори воситалари, транквилизатолар, М-холиноблокаторлар, опиоид анальгетиклар, маҳаллий анестетиклар таъсирини кучайтиради.

Трициклик антидепрессантлар ва  моноаминоксидаза ингибиторлари  хлоропираминнинг антихолинергик ва марказий нерв тизимига таъсирини кучайтиради. Кофеин ва фенамин марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини камайтиради.  Этанол билан бир вақтда  қабул қилиш тавсия қилинмайди (марказий нерв тизими фаолиятини кескин сусайиши).

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати тугагандан сўнг ишлатилмасин.

Вена ичига ёки мушак ичига юборилади. Вена ичига юборилиши фақат ўткир оғир ҳолатларда шифокор назорати остида қўлланилади.

Катталарга тавсия этиладиган суткалик доза – мушак ичига 1-2 мл (1-2 ампула). Болаларда даво  5 мг (0,25 мл) дозадан бошланади.Кейинчалик боланинг ёшини ҳисобга олган холда доза оширилади.  

Болаларга қуйидаги дастлабки дозалар тавсия этилади:

Ёш

Доза

1 ойдан 12 ойгача

0.25 мл (1/4 ампула), мушак ичига

1 ёшдан 6 ёшгача

0.5 мл (1/2 ампула), мушак ичига

6 ёшдан 14 ёшгача

0.5-1 мл (1/2-1 ампула), мушак ичига

Препарат дозасини пациент реакцияси ва кузатиладиган ножўя таъсирларга қараб эҳтиёткорлик билан ошириш мумкин. Бироқ доза ҳеч қачон 2 мг/кг тана вазнига нисбатан ошмаслиги керак.

Аллергия оғир кечишида даволаш дори воситасини эҳтиёткорлик билан аста-секин вена ичига юбориш  орқали бошланади, сўнг мушак ичига  юбориш билан давом эттирилади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Кекса ёшдагилар, заифлашган пациентлар: дори воситасини қўллаш алоҳида эҳтиёткорликни талаб қилади, чунки бундай пациентларда антигистамин дори воситаларининг ножўя таъсирлари  (бош айланиши, серуйқулик) кўпроқ ривожланади.

Жигар функцияси бузилишига эга пациентлар: жигар касалликларида дори воситаси фаол таркибий моддасининг метаболизми пасайиши туфайли дозани камайтириш талаб қилиниши мумкин.

Буйрак функцияси бузилишига эга пациентлар: фаол таркибий модда асосан буйраклар томонидан ажралиб чиқарилиши туфайли дори воситасини қабул қилиш режимини ўзгартириш ва дозани камайтириш талаб қилиниши мумкин.

Симптомлари: галлюцинациялар, хавотирлик, атаксия, ҳаракат координациясининг бузилиши, атетоз, тиришишлар; эрта ёшдаги болаларда – қўзғалувчанлик, хавотирлик, оғиз қуриши, кўз қорачиқларининг кенгайиб қолиши, юз қизариши, синусли тахикардия, сийдик  ушланиб қолиши, иситмалаш, кома; катталарда – иситма ва юз қизариши ҳар доим ҳам  кузатилмайди, қўзғалиш  давридан сўнг тиришиш ва тиришишдан  кейинги депрессия, кома юз беради.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш қарши кўрсатилган.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

SUPRA 1ml 2,0% N10 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
SUPRA 1ml 2,0% N10 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
SUPRA 1ml 2,0% N10 dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
SUPRA 1ml 2,0% N10 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
SUPRA 1ml 2,0% N10 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 10 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 851 so'mdan Batafsil
Narh: 7 490 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 800 so'mdan Batafsil
Narh: 5 301 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 1 100 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 24 500 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 800 so'mdan Batafsil
Narh: 4 000 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Другие формы препарата
SUPRA 1ml 2,0% N10
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9