×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

TIOSERAT inyeksiya uchun eritma 5ml N10

Kategoriya:
- Asab tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
Пирацетам, Морфолиниевая соль тиазотной кислоты
Qadoqda soni:
- 10
Ishlab chiqaruvchi:
ATX kodi:
- N06BX
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

PIRASETAM inyeksiya uchun eritma 5ml 200mg/ml N10 Борисовский завод медицинских препаратов, ОАО Belarusiya Respublikasi
10 000 s`om dan
SITIOKS P tabletkalari 500mg/800mg N20 Synokem Pharmaсeuticals Ltd Hindiston
147 900 s`om dan
AMARIL tabletkalari 2mg N30 Санофи С.п.А. Italiya
38 000 s`om dan
ELFUNAT inyeksiya uchun eritma 5ml 50mg/ml N5 Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: Mefar Ilac Sanayii A.S. Turkiya
85 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

фаол моддалар:

тиазот кислотасининг морфолин тузи (тиотриазолин) – 25,0 мг;

пирацетам –                                                                           100,0 мг;

ёрдамчи модда:

инъекция учун сув –                                                             1,0 мл гача.

5,0 мл ёки 10,0 мл ампулаларда.

Тиоцерат цереброфаол воситалар гуруҳига мансуб бўлиб, ноотроп, ишемияга қарши, антиоксидант ва мембранани барқарорлаштирувчи хусусиятларга эга. Препаратнинг фармакологик самараси тиотриазолин ва пирацетам ўзаро кучайтирувчи таъсири билан боғлиқ,

Тиоцерат аэроб ва анаэроб оксидланиш реакцияларида глюкозанинг ўзлаштираолишлигини тезлаштиради, биоэнергетик жараёнларни нормаллаштиради, бош мия тўқималарида метаболизмни барқарорлаштиради ва организмни гипоксияга турғунлигини оширади.

Препарат кислороднинг фаол шакллари пайдо бўлиш йўлларини тормозлайди, ферментатив антиоксидант тизимини, айниқса, супероксиддисмутазани қайта фаоллаштиради, ишемия ҳолатида бош мия тўқималаридаги эркин радикал жараёнларни тормозлайди, фибринолитик тизим фаоллашиши ҳисобига қоннинг реологик хусусиятларини яхшилайди ва некроз ва ишемия соҳаларини барқарорлаштиради ва камайтиради.

Тиоцерат метаболик ГАМК-шунти фаолиятининг жадаллигини ва ишемияга учраган тўқималарда ГАМК концентрациясини оширади.

Тиоцерат бош миянинг интегратив ва когнитив фаолиятини яхшилайди, ўқиш жараёнига ёрдам беради, амнезияни бартараф қилади, қисқа вақтли ва узоқ вақтли хотира кўрсаткичларини оширади, стресс (хавотирлик ҳис қилиш, фобия, депрессия, уйқуни бузилиши) оқибатларини бартараф қилади.

Ўрганилмаган.

Инъекция учун эритма Тиоцерат препарати дори воситаси клиник қўлланганда, асосан, препаратнинг компонентлари (пирацетам ва тиоазот кислотаси) билан боғлиқ алоҳида ножўя реакциялар ҳолатлари кузатилиши мумкин, айнан эса:

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, умумий ҳолсизлик.

Овқат ҳазм қилиш йўли томонидан: кўнгил айниши, қусиш.

Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан тошмалар, қичишиш, эшакеми, анафилактик шиш, анафилактик шок.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимини камайиши.

Вестибуляр тизими томонидан: бош айланиши.

Умумий бузилишлари ва юбориш жойидаги бузилишлари: терини гиперемияси ва юбориш жойидаги қичишиш.

Беморларда препаратнинг алоҳида компонентларига боғлиқ ножўя реакциялар ривожланиши мумкин.

Пирацетам:

Қон ва лимфа томонидан: геморрагик бузилишлар.

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик, анафилактик реакциялар.

Руҳий бузилишлар: асабийлик, депрессия, юқори таъсирчанлик, ҳавотирлик, онгни чалқашиши, галлюцинациялар.

Нерв тизими томонидан: гиперкинезия, уйқучанлик, атаксия, мувозанатни бузилиши, тутқаноқнинг хуружларни тез-тезлигини ошиши, бош оғриғи, уйқусизлик, тремор.

Эшитиш аъзоси ва лабиринт томонидан: бош айланиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: абдоминал оғриқ, қоринни юқори қисмидаги оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш.

Тери ва тери ости тўқималар томонидан: ангионевротик шиш, дерматитлар, тошма, эшакеми, қичишиш.

Репродуктив тизими томонидаан: жинсий фаолликни ошиши.

Қон томир бузилишлари: гипотензия, тромбофлебит.

Умумий бузилишлари ва юбориш жойидаги бузилишлари: астения, юбориш жойидаги оғриқ, иситма, тана вазнини ошиши.

Тиазот кислотаси:

Бошқа препаратлар қабул қилиш фонида пациентларда, асосан кекса ёшли пациентларда ножўя реакциялар ҳоллатлари таърифланган.

Аллергик реакциялар: терини гиперемияси, иситма.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, қулоқларда шовқин.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимни ошиши.

Меъда-ичак йўли томонидан: оғизни кўриши, қоринни дам бўлиши.

Нафас тизими томонидан: ҳансираш, бўғилиш хуружлари.

 

Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препарат юрак-қон томир патологияси бўлган кекса ёшли шаҳсларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, шу туфайли юқорида санаб ўтилган ножўя таъсирлар бу беморлар гуруҳида кўпроқ учрайди.

Аллергияга мойиллик бўлган шаҳсларда аллергик реакциялар кўпроқ учрайди.

Препаратнинг таркибидаги пирацетам тромбоцитларнинг агрегациясини камайтиради, гемостазни бузилиши бўлган пациентларга, қон кетишлари билан кечиши мумкин  бўлган ҳолатларда (меъда-ичак йўли яралари), катта жарроҳлик операцияларда (шу жумладан стоматологик аралашувлар), оғир қон кетишлар симптомлари ёки анамнезда геморрагик инсульт бўлган пациентларга, антикоагулянтлар, тромбоцитар антиагрегантлар, шу жумладан ацетилсалицил кислотанинг паст дозалари қабул қилаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш зарур.

Кекса ёшдаги беморларда узоқ муддатли даволашда буйрак фаукциясининг кўрсткичларини мунтазам назорат қилиш тавсия қилинади.

Болалар.

Педиатрик амалиётида қўлланмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш тажрибаси йўқ. Препаратнинг таркибидаги пирацетам кўкрак сутига ўтади, шунинг учун даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қобилияти

Автотранспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлайдиган шахсларга нерв тизими томонидан эҳтимолий ножўя реакциялар ривожланиш хавфи туфайли Тиоцерат қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

  • ишемик инсультни ва унинг нутқ бузилиши, руҳий ва соматик бузилишлари, фаоллигини пасайиши, эмоционал соҳа бузилишлари каби оқибатларини даволаш;
  • қон томир, токсик, травматик диабетик энцефалопатияни даволаш (тикланиш даврида);
  • алкоголь интоксикациясида абстинент синдромини бартараф қилишда қўлланилади.

  • пирацетам ёки тиазот кислотасига, шунингдек препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи, ўткир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига <20 мл);
  • Хантингтон хореяси.
  •  геморрагик тури бўйича бош мия қон айланишининг ўткир бузилиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Тиоцератни таркиби кислотали рН мавжуд препаратлари билан бирга буюрилиши мумкин эмас.

Таркибида пирацетам мавжудлиги туфайли қуйидаги турлари ўзаро таъсирлар бўлиши мумкин:

Тиреоид гормонлар. Тиреод гормонлар билан мажмуада юқори таъсирчанлик, дезориентация ва уйқуни бузилиши кузатилиши мумкин.

Аценокумарол. Оғир кечувчи қайталанувчи тромбози бўлган беморларда протромбин вақтининг кўрсаткични эришиш учун пирацетаммнинг юқори дозаларда (суткасига 9,6 г) қўлланиши аценокумаролнинг дозалаш тартибига таъсир қилмаган, бироқ Тиоцерат бир вақтда қўлланганда тромбоцитлар агрегация даражасини, фибриногенни, Виллебранд факторини (коагуляцион фаоллиги (VII;C); ристоцетин ко-фактори (VIII;vW;Rco); қон плазмасида протеинни (VIII;vW;Ag); қон ва плазма ёпишқоқлиги аҳамиятли даражада камайиши кузатилган.

Фармакокинетик ўзаро таъсирлар. Бошқа препаратлар таъсирида пирацетамнинг фармакодинамикаси ўзгариш имконияти кам, чунки  препаратни 90% ўзгармаган кўринишида сийдик билан чиқарилади.

Пирацетам in vitro тажрибаларда 142, 426, 1422 мкг/мл концентрацияларда Р450 CYP1A2, 2B6, 2C8, 2C9, 2C19, 2D6, 2E1 ва 4 А9/11 изоформаларини сусайтирмайди. 1422 мкг/мл концентрацияда CYP2A6 (21%) ва 3А4/5 (11%) аҳамиятсиз сусайиши кузатилган. Шунинг учун шу ферментлари билан биотрансформацияга учрайдиган препаратлари билан метаболик ўзаро таъсир эҳтимоли кам.

Тутқаноқка қарши воситалар. Тутқаноқ бўлган беморларда пирацетамни суткада 20 мг дозада 4 хафта ва ундан кўп муддат давомида қўлланиши қон зардобида тутқаноқка қарши препаратларнинг (карбамазепин, фенитоин, фенобарбитал, натрий вальпроати) концентрациянинг эгри даражасини ва максимал концентрацияни ўзгартирмайди.

гармаган кўринишида Эналаприл, каптоприл билан бир вақтда қабул қилиш юрак-томир тизими томонидан ножўя реакциялар ривожланиш хавфини оширади.

Алкоголь билан бирга қабул қилиш қон зардобида пирацетамнинг концентрация даражасига таъсир кўрсатмайди, ва 1,6 г пирацетам қабул қилиши алкогольни концентрацияси қон зардобида ўзгармаган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар ололмайдиган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин

Яроқлилик муддати

2 йил. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг ишлатилмасин.

Ишемик инсультда ва унинг оқибатларини даволаш учун препаратни олдиндан 100–150 мл 0,9% ли натрий хлорид эритмасида эритилган 20–30 мл дан буюрилади ва суткасига 1 марта вена ичига томчилатиб юборилади. Даволаш курси 2 ҳафтани ташкил этади.

Энцефалопатияни даволаш ва алкоголь интоксикациясида абстинент синдромини бартараф қилиш учун 10-15 сутка давомида суткасига 1 марта мушак ичига 5 мл препарат буюрилади.

Диабетик энцефалопатияда 10 кун давомида суткасига 1 марта мушак ичига 5 мл дан буюрилади.

Болалар

Педиатрик амалиётида қўлланмайди.

Даволаш дозаларда қўлланганда дозани ошириб юборилиш ҳолатлари кузатилмаган. Бироқ тавсия қилинган дозалар оширилганда препаратнинг ножўя самаралари (қўзғалиш, уйқуни бузилиши, диспептик ҳолатлар) пайдо бўлиши ёки ифодаланиш даражаси ошиши мумкин. Бундай ҳолатларда препаратни қўлланиши тўхтатилади ва симптоматик даволаш буюрилади.

  

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

TIOSERAT inyeksiya uchun eritma 5ml N10 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
TIOSERAT inyeksiya uchun eritma 5ml N10 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
TIOSERAT inyeksiya uchun eritma 5ml N10 dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
TIOSERAT inyeksiya uchun eritma 5ml N10 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
TIOSERAT inyeksiya uchun eritma 5ml N10 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
TIOSERAT inyeksiya uchun eritma 10ml N10
TIOSETAM inyeksiya uchun eritma 5ml N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Пирацетам, Морфолиниевая соль тиазотной кислоты ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Галичфарм, ПАО
  • Vakil: Arterium
Narh: 66 000 so'mdan Batafsil
TIOSETAM inyeksiya uchun eritma 10ml N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Пирацетам, Морфолиниевая соль тиазотной кислоты ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Галичфарм, ПАО
  • Vakil: Arterium
Narh: 90 000 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 10 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 851 so'mdan Batafsil
Narh: 7 490 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 800 so'mdan Batafsil
Narh: 5 301 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 1 100 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 24 500 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 800 so'mdan Batafsil
Narh: 4 000 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9