30 000 s`om dan
Dorixonalardan izlash83 600 s`om dan + yetkazish
Buyurtma berish25 000 s`om dan
Bron qilishТаркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фоал моддалар: қарағай мойи oleum Abies – 67,60 мг, қалампир ялпиз мойи oleum Menthae piperitae - 16,90 мг, ёввойи сабзи меваларининг суюқ экстракти (1:1) еxtractum fructuum Dauci sativi fluidum (экстрагент 96% этанол), флавоноидларнинг умумий миқдори 0,03% кам бўлмага холда гиперозид хисобида -194,35 мг; қумлоқ қуббаларининг суюқ экстракти (1:1) еxtractum fructuum Strobili lupuli fluidum (экстрагент 96% этанол), флавоноидларнинг умумий миқдори 0,05% кам бўлмага холда гиперозид хисобида -278,80 мг; тоғрайхон ўсимлигининг суюқ экстракти (1:1) еxtractum herbae Origani fluidum (экстрагент 96% этанол), флавоноидларнинг умумий миқдори 0,03% кам бўлмага холда гиперозид хисобида -192,95 мг;
ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати; канакунжут мойи.
Уролесан® мочевина ва хлоридлар чиқарилишини оширади, сийдик пуфаги ва буйракдан майда конкрементлар ва қумларни чиқарилишини осонлаштиради.
Препарат яхши сўрилади, унинг таъсири 20-30 минутдан кейин бошланади ва 4-5 соат давом этади. Максимал самараси 1-2 соат ўтгач амалга ошади. Овқат ҳазм қилиш йўллари ва буйраклар орқали чиқарилади.
– овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: диспептик кўринишлар (жумладан кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ);
– иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, жумладан қичишишни ҳис қилиш, юзни қизариши, тери тошмаси, эшакеми, ангионевротк шиш (оғизда ачишиш ҳисси, нафасни қийинлашиши, юзни, тилни шишлари), анафилактик шок;
– марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, атаксия, мушаклар тремори;
– юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипертензия, гипотензия, брадикардия кузатилиши мумкин.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўлланилиши ўрганилмаган.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир хусусияти. Ўрганилмаган.
– гастрит, меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллиги;
– анамнезида тиришишлари бўлган болалар (фибрил ёки фибрилсиз)да қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Яроқлилик муддати
3 йил
Катталар учун тавсия этиладиган дозалари: 8-10 томчидан ( қандга, қандли диабети бўлган пациентлар учун-нонга) суткада 3 марта. Буйрак ва жигар санчиқлари пайдо бўлганда бир марталик доза 15-20 томчини ташкил қилади. Даволаш курси давомийлиги 5 кундан 7 кунгача, сурункали ҳолатларда – 7 кундан 1 ойгачани ташкил этади.
7-14 ёшли болалар учун тавсия этиладиган дозалари: 5-6 томчидан ( қандга, қандли диабети бўлган пациентлар учун-нонга) суткада 3 марта.
Бир марталик дозани, қабул қилиш дозаси ва давомийлигини шифокор шахсий белгилайди.
Болалар. Зарур холларда 7 ёшгача бўлган болаларга Уролесан® сиропи қўллаш тавсия этилади.
Даволаш: жуда кўп илиқ ичимлик, тинчлик, фоаллаштирилган кўмир, атропин сульфат (0,0005- 0,001 г) буюриш керак..