51 700 s`om dan
Dorixonalardan izlash49 000 s`om dan
Bron qilishТаркиби:
100 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фоал моддалар: оққарағай мойи – 0,419 г, қалампирмунчоқ мойи – 0,105 г, ёввойи сабзи меваларининг суюқ экстракти (Extractum fructum Dauci sativi fluidum) (1:1) (экстрагент 96% этанол) – 1,204 г, хмел сўталарининг суюқ экстракти (Extractum fructum Strobili lupuli fluidum) (1:1) (экстрагент 96% этанол) – 1,726 г, жамбил ўсимлигининг суюқ экстракти (Extractum herbae Origani fluidum) (1:1) (экстрагент 96% этанол) – 1,195 мг;
ёрдамчи моддалар: полисорбат-80; лимон кислотаси, моногидрат; сорбин кислотаси; қандли сироп; динатрий эдетати; тозаланган сув.
Уролесан® мочевина ва хлоридлар чиқарилишини оширади, сийдик пуфаги ва буйракдан майда конкрементлар ва қумларни чиқарилишини осонлаштиради.
– овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: диспептик кўринишлар (жумладан кўнгил айниши, қусиш);
– иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, жумладан қичишишни ҳис қилиш, юзни қизариши, тери тошмаси, эшакеми, ангионевротк шиш (оғизда ачишиш ҳисси, нафасни қийинлашиши, юзни, тилни шишлари), анафилактик шок;
– марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, атаксия, мушаклар тремори;
– юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипертензия, гипотензия, брадикардия кузатилиши мумкин.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўлланилиши ўрганилмаган.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир хусусияти. Ўрганилмаган.
Болалар. Препаратни 2 ёшгача бўлган болалар қабул қилмасин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
– гастрит, меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллиги;
– анамнезида тиришишлари бўлган болалар (фибрил ёки фибрилсиз)да қўллаш мумкин эмас.
Очилганидан кейин 28 суткадан ортиқ бўлмаган муддатда 2 °С дан 8 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Истеъмол қилишдан олдин чайқатилсин.
Яроқлилик муддати
2 йил
Катталар учун тавсия этиладиган дозалари: сироп 1 чой қошиқдан (5 мл) суткада 3 марта. Ўткир ҳолатларда (шу жумладан буйрак ва жигар санчиқларида) даволаш курси давомийлиги 5 кундан 7 кунгача, сурункали ҳолатларда – 7 кундан 1 ойгачани ташкил этади. Буйрак ва жигар санчиқлари пайдо бўлганда бир марталик дозани 2 чой қошиққача бир марта ошириш мумкин (10 мл), кейин олдинги одатдаги бир марталик (5 мл) дозани қабул қилишларга қайтилади.
Болалар учун тавсия этиладиган дозалари: 2-7 ёш – 2-4 мл дан суткада 3 марта; 7-14 ёш – 4-5 мл дан суткада 3 марта. Дозалаш шприц-дозатор ёрдамида амалга оширилади.
Даволаш: жуда кўп илиқ ичимлик, тинчлик, фоаллаштирилган кўмир, атропин сульфат (0,0005- 0,001 г) буюриш керак..