×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ALKA-ZELTSER tabletkalari N10

Kategoriya:
- Og'riq qoldiruvchi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Germaniya
Faol modda:
Ацетилсалициловая кислота
Qadoqda soni:
- 10
Ishlab chiqaruvchi:
- Bayer Consumer Care AG
Vakil:
- Bayer
ATX kodi:
- N02BA51
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan
Toshkentning 8 ta dorixonasida topildi

ico 28 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Таъсир этувчи модда: ацетилсалицил кислотаси 324 мг.

Ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, натрий гидрокарбонати, повидон 25, натрий сахарини, лимон ароматизатори, лайм ароматизатори, диметикон, кальций силикати, натрий докузати, натрий бензоати.

2 таблеткадан алюмин фольга билан ламинация қилинган қоғоз стрипда; 5 стрипдан йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Ацетилсалицил кислотаси оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга кислота ҳосил қилувчи ностероид яллиғланишга қарши моддалар гуруҳига мансуб. Унинг таъсир механизми простагландинлар синтезида иштирок этувчи циклооксигеназ энзимларини қайтмас ингибиция қилиш билан боғлиқ.

Ацетилсалицил кислотаси 0,3 ва 1,0 г ичга қабул қилиш учун дозаларда енгилдан ўртача жадалликдаги бош оғриғи ва тана ҳароратини ошишида, масалан: шамоллаш ва гриппда, тана ҳароратини пасайтириш учун ва мушакдаги оғриқлар ва бўғимлардаги оғриқни даволаш учун қўлланади.

Шундай даражада ревматоид артрит, остеоартроз ва анкилозловчи спондилоартрит каби ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликларини даволаш учун ҳам қўлланади. Ацетилсалицил кислотаси тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади, чунки тромбоцитларда тромбоксан А2 синтезини блоклайди. Шунинг учун юрак-қон томир касалликларининг турли белгиларида кунига 75 дан 300 мг гача буюрилади.

Қуйидаги тасниф нохуш реакцияларни юзага келиши тез-тезлигини баҳолаш учун қўлланади: жуда тез-тез – 10 нафар одамдан 1 тадан кўпроғида юзага келиши мумкин, тез-тез – 10 нафар одамдан 1 тадан камроғида юзага келиши мумкин, тез-тез эмас - 100 нафар одамдан 1 тадан камроғида юзага келиши мумкин, кам холларда - 1000 нафар одамдан 1 тадан камроғида юзага келиши мумкин, жуда кам холларда - 10000 нафар одамдан 1 тадан камроғида юзага келиши мумкин ва тез-тезлиги номаълум – мавжуд маълумотлар асосида юзага келиш тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди.

Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар: кам холларда ва жуда кам холларда – жиддий қон кетишлар, масалан, церебрал қон қуйилишлар, айниқса аниқланмаган қон босимини ошиши бўлган пациентларда ва/ёки антикоагулянтлар бидан бир вақтда даволаганда, бу айрим холатларда ўлимга олиб келиши мумкин.

Қон ивиши вақтини узайииши билан кечиши мумкин бўлган бурундан қон кетиши, милкларни қонаши, теридан қон кетиши ёки урогенитал йўллардан қон кетиши. Препаратни қабул қилиш тўхтатилдан кейин 4-8 кун ўтгач самара тўхтайди.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназани жиддий танқислиги бўлган пациентларда гемолиз ва гемолитик анемия ҳақида хабар берилган.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: кам холларда – жиғилдон қайнаши; кўнгил айниши; қусиш; қоринда оғриқ, меъда яраси, у кам холларда перфорацияга олиб келиши мумкин; меъда-ичакдан қон кетиши, у айрим холатларда темир танқислиги анемиясига олиб келиши мумкин; меъда-ичак йўлларини яллиғланиши.

Нерв тизим томонидан бузилишлар: бош оғриғи, бош айланиши, эшитишни бузилиши, қулоқларда шовқин (тиннитус) ва онгни чалкашиши дозани ошириб юборилиши симптомлари бўлиши мумкин (“Дозани ошириб юборилиши” бўлимига қаранг).

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – тери реакциялари кўринишидаги аллергик реакциялар; кам холларда – оғир тери реакциялари кўринишидаги аллергик реакциялар (ҳатто кўп шаклли экссудатив эритемагача).

Иммун тизими томонидан бузилишлар: кам холларда – нафас йўллари, МИЙ ва юрак-қон томир тизимининг аллергик реакциялари, энг аввало астмаси бўлган пациентларда. Қуйидагилар симптомлари бўлиши мумкин: қон босимини пасайиши, бўғилиш холатлари, ринит, бурун битиши, анафилактик шок ёки Квинке шиши.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: жуда кам холларда – жигар кўрсаткичларини ошиши.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: буйракни функционал бузилишлари ва ўткир буйрак етишмовчилиги.

Нохуш реакциялар ҳақида хабар бериш.

Агар Сизда бирон-бир нохуш реакциялар кузатилса, шифокор билан маслаҳатлашинг. Ушбу тавсия ҳар қандай кузатилиши мумкин бўлган нохуш реакцияларга, шу жумладан йўриқномада санаб ўтилмаган нохуш реакцияларга тааллуқли. Сиз шунингдек дори препаратларига нохуш реакциялар (таъсирлар) бўйича информацион маълумотлар базаси орқали нохуш реакциялар ҳақида, шу жумладан дори препаратларининг самарасизлиги ҳақида хабар беришингиз мумкин. Нохуш реакциялар ҳақида хабар бериб, Сиз препаратнинг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумот олишга ёрдам берасиз.

Кучсиздан ўртача даражадаги оғриқлар.

Тана ҳароратини ошишида қўлланади.

Болалар ва ўсмирларда қўлланилишига кўрсатмаларга эътибор беринг («Эҳтиёткорлик чоралари» бўлимига қаранг).

АСК ва бошқа НЯҚВ ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; фаол пептик яра; геморрагик диатез; хафтада 15 мг ва ундан юқори дозада метотрексат билан бирга қўллаш; салицилатлар ёки бошқа НЯҚВ қабул қилиш чақирган астма; оғир даражадаги сурункали буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги; оғир даражадаги сурункали юрак етишмовчилиги; ҳомиладорлик (III уч ойлик); болалар ва 15 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Яллиғланишга қарши агентлар томонидидан метотрексатнинг буйрак клиренсини пасайиши ва уни қон плазмасидаги оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқарилганлиги туфайли, метотрексатнинг гепатотоксиклиги кучаяди.

Гипогликемик препаратлар, гепарин, сульфаниламидлар, трийодтиронин, резерпиннинг самарасини кучайтиради.

Антикоагулянтлар, тромболитиклар ва тромбоцитлар агрегацияси ингибиторлари қон кетиши хавфини оширади.

Серотонинни қайта қамраб олишнинг селектив ингибиторлари ва бошқа НЯҚВ юқори дозаларда синергия самараси туфайли меъда-ичакда яра пайдо бўлиши ва қон кетиши ривожланиши хавфини оширади.

Буйрак экскрецияси пасайиши туфайли қон плазмасида дигоксин, барбитуратлар ва литий препаратларининг концентрацияси ошади.

Антидиабетик препаратлар (масалан инсулин, сульфонилмочевина) гипогликемик самарани оширади.

Диуретиклар юқори дозадаги АСК билан бирга ва ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари калавалар фильтрациясини пасайтиради.

Тизимли глюкокортикостероидлар даволаш жараёнида қон плазмасида салицилатларнинг даражасини пасайтиради, қўллаш якунлангандан кейин эса – салицилатлар дозасини ошириб юборилиши хавфини оширади: меъда-ичак йўллари томонидан ножўя самаралар ривожланиши хавфи ошади.

Вальпроат кислотасини қон плазмасидаги оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқарилиши оқибатида унинг токсиклиги ошади.

Алкоголь МИЙ шиллиқ қаватига шикастловчи таъсирини оширади, меъда-ичакдан қон кетиши ривожланиши хавфини оширади.

Урикозурик препаратлар (масалан бензбромарон, пробенецид), гипотензив воситалар ва диуретикларнинг самарасини пасайтиради.

Магний ва/ёки алюмин гидроксиди сақловчи антацидлар АСК сўрилишини секинлаштиради ва қийинлаштиради.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин. 

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Таблетка/таблеткаларни бир стакан сувда эритилади ва қабул қилинади.

Катталар ва 15 ёшдан ошган ўсмирлар: бир марталик доза 1-2 вишилловчи таблеткани ташкил қилади, максимал суткалик доза 8 таблеткадан ошмаслиги керак. Зарурати бўлганида бир марталик дозани 4-8 соатлик интервал билан суткада 3 мартагача қабул қилиш мумкин.

Кекса одамлар учун: одатдаги доза 1 таблеткани ташкил қилади, кучлироқ оғриқ ёки иситма холатида 2 таблетка қабул қилинади. Иккила холатда ҳам зарурати бўлганида қабул қилишни такрорлаш мумкин, аммо 4 соатдан эрта эмас. Максимал суткалик доза 4 таблеткани ташкил қилади.

Даволаш давомийлиги (шифокор маслаҳатисиз) оғриқ қолдирувчи восита сифатида буюрилганда 5 кундан ва иситма туширувчи восита сифатида буюрилганда – 3 кундан ошмаслиги керак
Кекса одамларда интоксикациядан сақланиш керак (терапевтик дозани ошириб юборилиши ёки катта интоксикация ўлимга олиб келиши мумкин).

Ўртача оғирлик даражасидаги дозани ошириб юборилиши симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, қулоқларда шовқин, эшитишни бузилиши, бош оғриғи, бош айланиши ва онгни чалкашиши. Препаратнинг дозаси пасайтирилганда ушбу симптомлар ўтиб кетади.

Оғир даражадаги дозани ошириб юборилиши: иситма, гипервентиляция, кетоз, респиратор алкалоз, метаболик ацидоз, кома, кардиоген шок, нафас етишмовчилиги, яққол гипогликемия.

Даволаш: госпитализация, лаваж, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, кислота-ишқор мувозанатини мониторинги, ишқорий диурез, гемодиализ, йўқотилган суюқлик ўрнини тўлдириш, симптоматик даволаш.

Простагландинлар синтези ингибиторлари ҳомиладорликни кечиши ва/ёки эмбрион/ҳомилани ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида бола ташлаш ва нуқсонларни ривожланиши хавфи препаратнинг дозасини ва қабул қилиш давомийлиги ошириш билан бирга ортиб боради.

Ҳомиладорликнинг 3-чи уч ойлиги давомида қуйидаги хавфлар кузатилиши мумкин: буйрак дисфункцияси, у оқибатда буйрак етишмовчилиги ва камсувликка; ҳомилада – юрак-ўпка токсиклигига олиб келиши мумкин. Ҳомиладорликнинг сўнги ойларида онади ва болада – қон ивиши ошиши мумкин; антиагрегацион самара; туғруқ тўлғоқларини сусайиши.

Салицилатлар ва уларнинг метаболитлари оз миқдорда кўкрак сутига киради, бу тромбоцитлар функциясини издан чиқиши туфайли болада қон кетиши хавфини оширади. Препаратни тўсатдан (бир марта) қабул қилгандан кейин чақалоққа нохуш таъсири холатлари хозирги кунгача қайд этилмаганлиги туфайли, эмизишни тўхтатиш зарурати йўқ. Аммо мунтазам қабул қилганда ёки юқори дозаларни қабул қилганда эмизишни тўхтатиш керак.

Циклооксигеназа/простагландинлар синтезини ингибиция қилувчи медикаментлар аёллар фертиллигини издан чиқишига олиб келади, чунки овуляция жараёнига таъсир кўрсатади. Даволаш тўхтатилгандан кейин ушбу жараён қайтувчандир.

Препаратни қуйидаги холатларда алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак:

Бошқа анальгетиклар/яллиғланишга қарши/ревматизмга қарши воситалар ёки бошқа аллерген воситаларга юқори сезувчанлик; АСК бронхоспазм, бронхиал астма хуружи чақириши мумкин, айниқса аллергия (масалан тери реакцияси, қичишиш, эшакеми), анамнезида бронхиал астма, пичан тумови, бурун полипозида, сурункали бронх-ўпка касалликлари бўлганида; антикоагулянтлар билан бир вақтда даволаш; анамнезида меъдадан ёки меъда-ичакдан қон кетиши; жигар функциясини чекланиши; буйрак функциясини чекланиши ёки юрак-қон томирда қон айланишини пасайиши бўлган пациентлар учун: АСК буйракнинг функционал бузилишлари ёки ўткир буйрак етишмовчилиги хавфини ошириши мумкин; операциядан олдин (тишни олиб ташлаш каби катта бўлмаган аралашувларда ҳам) қон кетишига мойилликни ошириши мумкин; глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислигини ошиши бўлган пациентлар учун: АСК гемолиз ёки гемолитик анемияга олиб келиши мумкин. Юқори доза, тана ҳароратини ошиши ёки ўткир инфекцияларда гемолиз хавфи ошади.

Алка-Зельтцер препаратининг бир таблеткаси 477 мг натрий сақлайди, буни натрийни истеъмол қилиш назоратланган парҳезда эътиборга олиш керак.

Мойиллиги бўлган тегишли пациентларда натрий бензоати терида ва шиллиқ қаватларда таъсирланиш шаклида аллергик реакцияларга олиб келиши мумкин. Оғриқ қолдирувчи воситаларни узоқ вақт қабул қилганда бош оғриғи юзага келиши мумкин, улар препаратни такроран қабул қилишга олиб келади, бу давомли бош оғриқларини такроран чақириши мумкин.

Оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилиш буйрак етишмовчилиги (анальгетик нефропатия) хавфи билан кечувчи буйрак томонидан бузилишларга олиб келиши мумкин. Ушбу хавф айниқса турди оғриқ қолдирувчи воситаларни мажмуавий қабул қилганда ошади.

АСК паст дозаларда сийдик кислотасини чиқарилишини пасайтиради. Диурезни пасайиши хавфи бўлган пациентларда подаграни зўрайиши кузатилиши мумкин.

15 ёшдан ошган ўсмирлар АСК ни фақат шифокор кузатуви остида ва фақат бошқа препаратлар самарасиз бўлганда қўллаш керак. Болалар ва 15 ёшдан кичик ўсмирларда АСК ни А типдаги грипп, В типдаги грипп, сувчечак каби вирусли касалликларда қўллаганда Рейе синдроми ривожланиши хавфи мавжуд. Рейе синдроми симптомлари бўлиб давомли қусиш, ўткир энцефалопатия, жигарни катталашиши ҳисобланади.

ALKA-ZELTSER tabletkalari N10 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

ILOVA-VARAQA (PASIENTLAR UCHUN)

ALKA-ZELTSER®

ALKA-SELTZER®

 

Savdo nomi: Alka-Zeltser®

Dori shakli: vishillovchi tabletkalar

Ta‘rifi: dumaloq, oq rangli, bir tomonida aylana dumaloq perimetri bo‘ylab «ALKA SELTZER» gravirovkasi bo‘lgan yassi tabletkalar. Boshqa tomonida faskasi bor.

Tarkibi:

Ta‘sir etuvchi moddalar: 324 mg asetilsalisil kislotasi, 965 mg suvsiz limon kislotasi, 1625 mg natriy gidrokarbonati.

Yordamchi moddalar: povidon 25, siloksan/silikat, doss-natriy benzoati, natriy saxarin, limon va laym hushbo‘yi.

Farmakoterapevtik guruhi: nosteroid yallig‘lanishga qarshi vosita.

Farmakologik xususiyatlari

Majmuaviy preparat bo‘lib, ta‘siri uning tarkibiga kiruvchi ta‘sir etuvchi moddalarga bog‘liqdir.

Asetilsalisil kislotasi (ASK) og‘riq qoldiruvchi, isitmani tushiruvchi, yallig‘lanishga qarshi ta‘sir ko‘rsatadi, bu prostaglandinlar sintezida ishtirok etuvchi siklooksigenza enzimlarini susayishi bilan bog‘liq; A2 tromboksan sintezini bloklab, trombositlar agregasiyasini susaytiradi. Qon tomir kasalliklarini davolashda asetilsalisil kislotasining sutkalik dozasi 75 dan 300 mg gachani tashkil qiladi.

Natriy karbonati me‘dada erkin xlorid kislotasini neytrallaydi, bu preparatning ta‘sirlovchi ta‘sirni kamaytiradi.

Limon kislotasi preparatni tez so‘rilishiga yordam beradi.

Qo‘llanilishi

Bosh og‘rig‘i, tish og‘rig‘i, tomoq, bel va mushak, bo‘g‘imdagi og‘riqlar, xayz ko‘rishdagi og‘riqlarni yengillashtirish uchun qo‘llanadi.

Kattalar va 15 yoshdan oshgan bolalarda shamollash va boshqa infeksion-yallig‘lanish kasalliklarida tana harorati oshganda qo‘llanadi.

Qo‘llash usuli va dozalari

Tabletka/tabletkalar bir stakandagi suvda eritiladi va ichiladi.

Kattalar va 15 yoshdan katta o‘smirlar: bir martalik doza 1-2 vishillovchi tabletkani tashkil qiladi, maksimal sutkalik doza 8 tabletkadan oshmasligi lozim. Zarurat bo‘lganida bir martalik dozani 4-8 soatlik interval bilan sutkada 3 martagacha qabul qilish mumkin.

Keksa yoshli shaxslar uchun: odatdagi doza 1 tabletkani tashkil qiladi, kuchliroq og‘riqlar yoki isitmalarda 2 tabletkadan qabul qilinadi. Ikkala holatda ham zarurati bo‘lsa, preparatni qabul qilishni takrorlash mumkin, biroq ko‘pi bilan 4 soatdan keyin. Maksimal sutkalik doza 4 tabletkani tashkil qiladi.

Davolash davomiyligi (shifokor maslahatisiz) og‘riq qoldiruvchi vosita sifatida buyurilganda – 5 kundan va isitmani tushiruvchi vosita sifatida esa – 3 kundan oshmasligi lozim.

 

Nojo‘ya ta‘sirlar

Qon va limfatik tizim kasalliklari: kam – jiddiy qon ketishlari, masalan serebral qon quyilishlari, asosan aniqlanmagan yuqori qon bosimi va/yoki antikoagulyantlar bilan bir vaqtda davolanayotgan pasientlarda, bu alohida hollarda o‘limga olib kelishi mumkin.

Burundan qon ketish, milklardan qon oqishi, qonni davomli ivishi tufayli, terida qon ketishlarni yoki urogenital yo‘llardan qon ketishlari. Bu samaralar preparatni qabul qilish to‘xtatilgandan keyin 4-8 kundan keyin o‘tib, samara to‘xtaydi.

Glyukoza-6-fosfatdegidrogenazaning jiddiy tanqisligi bo‘lgan pasientlarda gemoliz va gemolitik anemiya haqida xabar berilgan.

MIY kasalliklari: kam – jig‘ildon qaynashi, ko‘ngil aynishi, qusish, qorinda og‘riq, me‘da yarasi, me‘da-ichakdan qon ketishlari.

MNT kasalliklari: bosh og‘rig‘i, bosh aylanishi, eshitishni buzilishlari, quloqlarda shovqin (tinnitus) va ongni chalkashuvi.

Teri kasalliklari: tez-tez emas – allergik reaksiyalar.

Immun tizimi tomonidan: kam – nafas yo‘llarining MIY va yurak-qon tomir tizimining, eng avvalo astmasi bo‘lgan pasientlarda allergik reaksiyalari kuzatiladi. Simptomlari, qon bosimini tushishi, bo‘g‘ilish hollari, rinit, burunni bitishi, anafilaktik shok yoki Kvinke shishi bo‘lishi mumkin.

Jigar va o‘t pufagi kasalliklari: juda kam – jigar ko‘rsatkichlarini oshishi.

Buyrak va siydik yo‘llarining kasalliklari: buyrakning funksional buzilishi va o‘tkir buyrak yetishmovchiligi.

Shunga o‘xshash simptomlar paydo bo‘lganida, preparatni qabul qilishni to‘xtatish va darhol shifokorga murojaat qilish tavsiya qilinadi.

Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar

ASK va boshqa NYAQV yoki preparatning boshqa komponentlariga yuqori sezuvchanlik: faol peptik yara: gemorragik diatez; metotreksatni haftada 15 mg dozada va undan ko‘p miqdorda birga qo‘llash; salisilatlar yoki boshqa NYAQV larni qabul qilish natijasida chiqarilgan astma; og‘ir surunkali buyrak va/yoki jigar yetishmovchiligi; og‘ir surunkali yurak yetishmovchiligi; homiladorlik (III uch oyligi); bolalar va 15 yoshdan kichik o‘smirlarda qo‘llash mumkin emas.

Dozani oshirib yuborilishi

Keksa shaxslarda intoksikasiyadan saqlanish lozim (terapevtik dozani oshirib yuborilishi yoki kuchli intoksikasiya o‘limga olib kelishi mumkin).

O‘rta og‘irlik darajasidagi dozani oshirib yuborilishi simptomlari: ko‘ngil aynishi, qusish, quloqlarni shang‘illashi, eshtishni buzilishi, bosh og‘rig‘i, bosh aylanishi, va es-hushni chalkashishi. Ushbu simptomlar preparatning dozasi kamaytirilganda o‘tib ketadi.

Og‘ir darajadagi dozani oshirib yuborilishi: isitma, giperventilyasiya, ketoz, respirator alkaloz metabolik asidoz, koma, kardiogen shok, nafas yetishmovchiligi, yaqqol gipoglikemiya.

Davolash: gospitalizasiya, me‘dani yuvish, faollashtirilgan ko‘mirni qabul qilish, kislota-ishqor muvozanatini monitoringi, ishqoriy diurez, gemodializ, yo‘qotilgan suyuqlikning o‘rnini to‘ldirish, simptomatik davolash tavsiya qilinadi.

Maxsus ko‘rsatmalar va ehtiyotkorlik choralari

Preparatni quyidagi holatlarda maxsus ehtiyotkorlik bilan qabul qilish lozim:

boshqa analgetiklarga/yallig‘lanishga qarshi/revmatizmga qarshi vositalar yoki ayrim allergen vositalarga yuqori sezuvchanlik; ASK, bronxospazm, bronxial astma xurujlarini, ayniqsa, anamnezida allergiyasi (masalan teri kasalliklari, qichishish, eshakemi bilan), bronxial astma, pichan tumovi, burun polipozida, surunkali bronx-o‘pka kasalliklari mavjud bo‘lganida chaqirishi mumkin; antikoagulyantlar bilan bir vaqtda davolash; me‘da yarasi yoki anamnezida me‘da-ichakdan qon ketishlari, jigarning cheklangan faoliyati; buyrak faoliyati cheklangan pasientlar uchun yoki yurak-qon tomirlar qon aylanishi sekinlashgan pasientlar: ASK buyrakning funksional buzilishlari yoki o‘tkir buyrak yetishmovchiligi xavfini oshirishi mumkin; operasiyadan oldin (shuningdek, tishlarni olish kabi, katta bo‘lmagan aralashuvlarda) qon oqishiga moyillikni oshirishi mumkin; glyukoza-6-fosfatdegidrogenaza tanqisligi yuqori bo‘lgan pasientlar uchun: ASK gemolizga yoki gemolitik anemiyaga olib kelishi mumkin. Yuqori dozalarda qo‘llanganda, yuqori haroratda yoki o‘tkir infeksiyalarda gemoliz xavfi oshadi.

Bir Alka-Zeltser tabletkasida 477 mg natriy saqlanadi, bu natriyni qabul qilishni nazorat qilinadigan parhezda hisobga olinishi zarur.

Moyilligi bo‘lgan muvofiq pasientlarda tabletkada natriy benzoatini saqlanishi terida va shilliq qavatlarda ta‘sirlanish shaklidagi allergik reaksiyalarga olib kelishi mumkin.

Og‘riq qoldiruvchi vositalar uzoq muddat qabul qilinganda, bosh og‘rig‘i kelib chiqishi mumkin, bu preparatni takroriy qabul qilishga olib keladi, bu esa yana davomli bosh og‘riqlarini chaqirishi mumkin.

Og‘riq qoldiruvchi vositalarni qabul qilish buyrak tomonidan buyrak yetishmovchiligi xavfi bilan davomli buzilishlarga olib kelishi mumkin (analgetik nefropatiya). Ushbu xavf, asosan turli og‘riq qoldiruvchi vositalarni majmuada qabul qilinganda oshadi. ASK kichik dozalarda siydik kislotasini chaqirilishini kamaytiradi. Diurezni susayishiga moyilligi bo‘lgan pasientlar, podagra zo‘rayishi mumkin.

15 yoshdan oshgan o‘smirlar ASK ni, faqat boshqa preparatlar samarasiz bo‘lgan hollardagina qabul qilishlari mumkin. 15 yoshdan kichik bolalarda va o‘smirlarda gripning A turi, gripning V turi, suvchechak kabi, virusli kasalliklarda ASK ni qo‘llashda, Reye sindromini rivojlanish xavfi mavjud. Reye sindromining simptomlari bo‘lib, davomli qusish, o‘tkir ensefalopatiya, jigarni kattalashishi hisoblanadi.

Homiladorlik va laktasiya

Prostaglandinlar sintezi ingibitorlari, homiladorlikni kechishiga va/yoki embrion/homilani rivojlanishiga salbiy ta‘sir ko‘rsatish mumkin. Homiladorlikning erta muddatlarida homilani tushib qolishi va rivojlanish nuqsonlarini xavfi dozani va preparatni qabul qilish davomiyligini oshishi bilan ortadi. Homiladorlikning uchinchi uch oyligi davomida quyidagi xavflar bo‘lishi mumkin: buyrak disfunksiyasi bu oxir oqibat buyrak yetishmovchiligiga va kam suvlikka, homilada esa, yurak-o‘pka toksikligiga olib kelishi mumkin. Ona va bolada homiladorlikning so‘nggi oylarida qon ivishini oshishi; antiagregasion samara; tug‘ruq dardlarini susayishi kuzatilishi mumkin.

Salisilatlar va ularning metaboliti oz miqdorda ko‘krak sutiga o‘tadi, bu esa bolada trombositlar faoliyatini buzilishi tufayli, qon ketishini yuz berishi xavfini chaqiradi. Hozirgi kungacha preparatni tasodifan qabul qilgandan keyin (bir marta) chaqaloqda nohush ta‘sir holatlari aniqlanmaganligi tufayli, bunda emizishni to‘xtatishga zarurat yo‘q. Biroq muntazam yoki yuqori dozalarda qabul qilingan emizishni to‘xtatish lozim. Siklooksigenazani/prostaglandinlar sintezini susaytiruvchi tibbiy preparatlar ayollar fertilligini buzilishiga olib kelishi mumkin, chunki ovulyasiya jarayoniga ta‘sir qiladi. Ushbu jarayon davolash tugaganidan keyin o‘z o‘rniga qaytadi.

Boshqa dori vositalar bilan o‘zaro ta‘siri

Yallig‘lanishga qarshi moddalar tomonidan metotreksatning buyrak klirensini pasayishi va uni qon plazmasi oqsillari bilan bog‘lanishidan siqib chiqarilishi tufayli, metotreksatning gepatotoksikligini kuchaytiradi.

Geparin, sulfanilamidlar, triyodtironin, rezerpin, gipoglikemik preparatlarning samarasini kuchaytiradi.

Antikoagulyantlar, trombolitiklar va trombositlar agregasiyasini ingibitorlari qon ketish xavfini oshiradilar.

Serotoninni qayta qamrab olinishini ingibitorlari boshqa NYAQV ni yuqori dozalarda sinergizm samarasi tufayli, me‘da-ichak yo‘llarida yarali shikastlanishlarni va me‘da-ichak qon ketishlarini rivojlanish xavfini oshiradi.

Buyrak ekskresiyasini kamayishi tufayli, qon plazmasida digoksin, barbituratlar va litiy preparatlarining konsentrasiyasi oshadi.

Diabetga qarshi preparatlar (masalan, insulin, sulfanilmochevina) gipoklikemik samarani oshiradi.

Diuretiklar ASK ning yuqori dozasi bilan birga va angiotenzinga aylantiruvchi ferment ingibitorlari buyrakda kalava filtrasiyasini kamaytiradi.

Tizimli glyukokortikoidlar davolash jarayonida qon plazmasida salisilatlar darajasini kamaytiradi, qabul qilish tugaganidan keyin – salisilatlar bilan dozani oshirib yuborilish xavfini oshiradi: me‘da-ichakda nojo‘ya samaralarini rivojlanish xavfi oshadi.

Qon plazmasi oqsillari bilan bog‘langan valproat kislotasini ajralib chiqishi natijasida, uning toksikligi oshadi.

Alkogol MIYning shilliq qavatiga ta‘sirlovchi ta‘sirini oshiradi, me‘da-ichakdan qon ketishini rivojlanish xavfini oshiradi.

Urikozurik preparatlar (masalan, benzbromaron, probenesid) gipotenziv vositalar va diuretiklarni samarasini kamaytiradi.

Magniy va/yoki alyuminiy gidroksidini saqlovchi antasidlar, ASK ni so‘rilishini sekinlashtiradi va yomonlashtiradi.

Avtomobilni yoki mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri

Ta‘sir qilmaydi.

Saqlash sharoiti

25oS dan yuqori bo‘lmagan haroratda, bolalar olaolmaydigan joyda saqlansin.

Yaroqlilik muddati

3 yil. O‘ramda ko‘rsatilgan yaroqlilik muddati o‘tgandan so‘ng qo‘llanilmasin.

O‘rami

2 tabletkadan stripda; 5 stripdan ilova-varaqasi bilan birga qutiga joylangan.

Berish tartibi

Resept bo‘yicha.

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ALKA-ZELTSER tabletkalari N10 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ALKA-ZELTSER tabletkalari N10 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ALKA-ZELTSER tabletkalari N10 dori vositasi Bayer Consumer Care AG tomonidan Germaniya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ALKA-ZELTSER tabletkalari N10 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ALKA-ZELTSER tabletkalari N10 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
ASK tabletkalari 75mg N50
Narh: 35 800 so'mdan Batafsil
KARDIO ASS tabletkalari 50mg N30
ASEKARD tabletkalari 100mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: NIKA PHARM OOO
  • Vakil: Nika Pharm
Narh: 4 300 so'mdan Batafsil
AZPIZAL tabletkalari 325mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: AQSh
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: KEM Pharma LLS, США произведено: LNK International, Inc.
ASEKARD tabletkalari 75mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Nika Pharm
Narh: 5 600 so'mdan Batafsil
ASEKARD tabletkalari 50mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Nika Pharm, ДХО
  • Vakil: Nika Pharm
Narh: 5 600 so'mdan Batafsil
TROMBOMAK 75 tabletkalari 75mg N60
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: God Gift Laboratory Pvt. Ltd.
TROMBOPOL tabletkalari 75mg N60
  • Ishlab chiqarilish joyi: Polsha
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Pharmaceutical Works Polpharma S.A.
Narh: 24 000 so'mdan Batafsil
TROMBO ASS tabletkalari 50mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Avstriya
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Валеант,ООО, Россия произведено: G.L. Pharma GmbH
Narh: 9 100 so'mdan Batafsil
TROMBO ASS tabletkalari 100mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Avstriya
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Валеант,ООО, Россия произведено: G.L. Pharma GmbH
Narh: 14 000 so'mdan Batafsil
TROMBO ASS tabletkalari 75mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Avstriya
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ВАЛЕАНТ, ООО, Россия произведено: G.L. Pharma GmbH
Narh: 12 300 so'mdan Batafsil
ASEKARDOL tabletkalari 300mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Синтез, ОАО
AZPIZAL tabletkalari 81mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: AQSh
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: KEM Pharma LLS, США произведено: LNK International, Inc.
KARDISEYV tabletkalari 75mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Фармак, ПАО
ASPIKARD tabletkalari 75mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Belarusiya
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Борисовский завод медицинских препаратов, ОАО
ASPIRIN KARDIO tabletkalari 100mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Bayer
  • Vakil: Bayer
ASETILSALISILOVAYA KISLOTA KARDIO 0,1 eritma N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Татхимфармпрепараты, АО
ASETILSALISILOVAYA KISLOTA tabletkalari so vkusom meda N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Медисорб, АО
UPSARIN UPSA tabletkalari 0,5g N16
  • Ishlab chiqarilish joyi: Frantsiya
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: УПСА САС
Narh: 32 000 so'mdan Batafsil
ASEKARDOL 0,3 eritma N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Синтез АКОМПиИ,ОАО ("Синтез" ОАО)
ASEKARDOL 0,05 eritma N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Синтез АКОМПиИ,ОАО ("Синтез" ОАО)
ASEKARDOL 0,1 eritma N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Синтез АКОМПиИ,ОАО ("Синтез" ОАО)
ASETILSALISILOVAYA KISLOTA tabletkalari 250mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Radiks, ЧНПП
ASETILSALISILOVAYA KISLOTA tabletkalari 0,5g N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Samo, OOO
Narh: 4 700 so'mdan Batafsil
ASETILSALISILOVAYA KISLOTA tabletkalari 0,5g N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Ацетилсалициловая кислота ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Samo, OOO
Narh: 1 000 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
BEPANTEN PLYUS krem 5% 30g N1
Narh: 199 000 so'mdan Batafsil
SUPRADIN KIDS VOLSHEBNIYe draje N90
KLARITIN tabletkalari 10mg N10
Narh: 39 424 so'mdan Batafsil
Narh: 127 500 so'mdan Batafsil
SUPRADIN KIDS VOLSHEBNIYe draje N60
Narh: 111 328 so'mdan Batafsil
SUPRADIN KIDS RIBKI pastilkalar jevatelnie N30
SUPRADIN KIDS MISHKI pastilkalar jevatelnie N30
Narh: 112 000 so'mdan Batafsil
Narh: 207 200 so'mdan Batafsil
Narh: 56 000 so'mdan Batafsil
Narh: 114 000 so'mdan Batafsil
Narh: 88 000 so'mdan Batafsil
Narh: 56 800 so'mdan Batafsil
Narh: 127 996 so'mdan Batafsil
Narh: 102 000 so'mdan Batafsil
Narh: 185 000 so'mdan Batafsil
BEPANTEN maz 5% 100g N1
Narh: 130 000 so'mdan Batafsil
BEPANTEN maz 30g 5%
Narh: 57 000 so'mdan Batafsil
RENNI jevatelnie tabletkalari so vkusom apelsina N24
Narh: 39 700 so'mdan Batafsil
Narh: 238 800 so'mdan Batafsil
Narh: 312 000 so'mdan Batafsil
TERAFLEKS kapsulalar N120
Narh: 348 000 so'mdan Batafsil
RELIF ADVANS maz 28,4g 200mg/g
Narh: 56 000 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9