×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

AMVASTAN tabletkalari 10mg N30

Kategoriya:
- Yurak-qon tomir
Ishlab chiqarilish joyi:
- Turkiya
Faol modda:
Аторвастатин
Qadoqda soni:
- 30
Ishlab chiqaruvchi:
- Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
Vakil:
- Rotapharm
ATX kodi:
- C10AA05
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

KARDIOMAGNIL tabletkalari 150 mg+30,39 mg N100 Takeda Osteurope Holding GmbH Daniya
53 800 s`om dan
KONKOR tabletkalari 10mg N50 Merck KgaA Germaniya
95 700 s`om dan
VENO RITZ tabletkalari 450mg+50mg N30 GM Pharmaceuticals Ltd. Gruziya
NIKOTINOVAYA KISLOTA inyeksiya uchun eritma 1ml 10mg/ml N10 Дальхимфарм, ОАО Rossiya
13 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: аторвастатин (аторвастатин кальций тригидрати) 10 мг ёки 20 мг.

ёрдамчи моддалар: кальций карбонати, лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, сахароза стеарати, магний стеарати.

қобиғини таркиби: Опадри® оқ Y-1-7000 (гипромеллоза, полиэтиленгликоль, титан диоксиди).

10 мг ёки 20 мг дан плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Гиполипидемик восита. Аторвастатин - З-гидрокси-З-метилглутарилкоэнзим А ни стеролларнинг, жумладан холестериннинг ўтмишдоши ҳисобланган мевалон кислотасига айлантирувчи фермент - ГМГ-КоА-редуктазанинг селектив рақобатли ингибиторидир. Триглицеридлар (ТГ) ва холестерин жигарда жуда паст зичликдаги липопротеинлар (ЖПЗЛП) нинг таркибига киради, плазмага тушади ва периферик тўқимларга ташилади. Паст зичликдаги липопротеинлар (ПЗЛП) ПЗЛП нинг рецепторлари билан ўзаро таъсир қилиши жараёнида ЖПЗЛП дан ҳосил бўлади. ГМГ-КоА-редуктазани сусайиши, жигарда холестерин синтезини сусайиши ва ҳужайралар юзасидаги ПЗЛП нинг “жигар” рецепторлари сонини ошиши ҳисобига плазмада холестерин ва липопротеинларнинг даражасини пасайтиради, бу ПЗЛП ни қамраб олиниши ва катаболизмини кучайишига олиб келади. ПЗЛП ҳосил бўлишини пасайтиради, ПЗЛП-рецепторларнинг фаоллигини яққол ва турғун ошишини чақиради. Одатда гиполипидемик дори воситалари билан даволашга берилмайдиган гомозиготали оилавий гиперхолестеринемияси бўлган беморларда ПЗЛП нинг даражасини пасайтиради. Умумий холестериннинг даражасини 30-46% га, ПЗЛП – 41-61% га, аполипопротеин В – 34-50% га ва ТГ – 14-33% га пасайтиради; ЮЗЛП-холестерини ва аполипопротеин А нинг даражасини оширади. Бошқа гиполипидемик дори воситалари билан даволашга резистент бўлган гомозиготали наслий гиперхолестеринемияси билан хасталанган беморларда ПЗЛП нинг даражасини дозага боғлиқ равишда пасайтиради. Ишемик асоратларни (шу жумладан, миокард инфаркти оқибатидаги ўлим) ривожланиш ҳавфини 16% га ишонарли пасайтиради, миокард ишемияси белгилари билан кечувчи стенокардия юзасидан қайтадан шифохонага тушиш ҳавфини – 26% га пасайтиради. Концероген ва мутаген таъсир кўрсатмайди. Терапевтик самарасига даволаш бошланганидан сўнг 2 ҳафтадан кейин эришади, 4 ҳафтадан кейин максимал даражага етади ва бутун даволаш давомида сақланиб туради.

     

Сўрилиши: ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади, максимал концентрациясига (Cmax) эришиш вақти 1-2 соатни ташкил этади. Сўрилиш даражаси ва препаратнинг дозаси ўртасида бир чизиқли боғлиқлик аниқланган. Биокираолишлиги 14% ни ташкил этади, ГМГ-КоА-редуктазага нисбатан ингибиция қилувчи фаоллигининг тизимли биокираолишлиги – 30% ни ташкил этади. Тизимли биокираолишлигини пастлиги меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватида тизим олди метаболизми ҳамда жигар орқали “биринчи марта ўтиш” самараси билан ифодаланади. Овқатланиш препаратнинг сўрилиш тезлиги ва давомийлигини (мувофиқ равишда 25% ва 9%) бироз пасайтиради, бироқ ПЗЛП-холестеринини пасайиши аторвастатинни овқатланмасдан қабул қилгандаги пасайиши билан бир хил. Аторвастатин кечки пайт қабул қилинганида плазмадаги концентрацияси эрталаб қабул қилингандагига нисбатан пастроқ (тахминан 30% га) бўлади. Шунга қарамасдан, ПЗЛП ни пасайиши препаратни қабул қилиш вақтига боғлиқ бўлмаган ҳолда юз беради.

Тақсимланиши: тақсимланиш ҳажми тахминан 381 литрни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси ≥ 98% ни ташкил этади.

Метаболизми: асосан жигарда цитохром CYP3A4 таъсирида метаболизмга учраб, фармакологик жиҳатдан фаол метаболитлар – орто- ва парагидроксил ҳосилаларни ҳамда бета-оксидланишнинг турли маҳсулотларини ҳосил қилади. Препаратнинг ГМГ-КоА-редуктазага нисбатан ингибиция қилувчи самараси тахминан 70% га айланиб юрувчи метаболитларнинг фаоллиги билан аниқланади.

Чиқарилиши: жигарда ва/ёки жигардан ташқарида метаболизмга учраганидан сўнг сафро билан чиқарилади (яққол ифодаланган ичак-жигар рециркуляциясига учрамайди). Препаратнинг ярим чиқарилиш даври – тахминан 14 соатни ташкил этади, аммо ГМГ-КоА-редуктазга нисбатан ингибиция қилиш фаоллигини ярим даври 20-30 соатни ташкил этади, бу фаол метаболитларни борлиги билан боғлиқ. Препаратнинг қабул қилинган дозасини 2% дан камроқ қисми сийдикда аниқланади.

Препаратнинг Сmax ва “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) кекса ёшдагиларда (65 ёш ва ундан катта) ўрта ёшдаги пациентлардагига (клиник аҳамиятга эга эмас) нисбатан мувофиқ равишда 40% ва 30% га юқори.

Буйрак касалликлари ПЗЛП нинг плазмадаги концентрациясига ёки даражасини пасайишига таъсир қилмайди; бундай пациентларда дозага тузатиш киритиш зарурияти йўқ.

Плазма оқсиллари билан кучли боғланганлиги сабабли, гемодиализ жараёнида чиқарилмайди. Жигарни алкоголли шикастланишлари бўлган пациентларда аторвастатиннинг плазмадаги концентрацияси аҳамиятли даражада ошади (Сmах ва AUC оғир ҳолатларда мувофиқ равишда 16 ва 11 марта ошади).

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Нохуш кўринишлари енгил даражада ва ўткинчи бўлади.

Назоратли клиник тадқиқотларда < 2% пациентлар аторвастатинга тегишли ножўя самаралар оқибатида даволашни тўхтатишган.

Энг кўп (1% ва ундан ортиқ) кузатиладиган ножўя самаралар: уйқусизлик, бош оғриғи, астеник синдром, кўнгил айниши, диарея, абдоминал оғриқ, диспепсия, метеоризм, қабзият, миалгия.

Камроқ кузатиладиган (1% дан кам) ножўя самаралари:

Нерв тизими томонидан: лоҳаслик, бош айланиши, амнезия, парестезия, периферик нейропатия, гипестезия.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қусиш, анорексия, гепатит, панкреатит, холестатик сариқлик.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: белда оғриқ, мушакларни тиришиши, миозит, миопатия, артралгия, рабдомиолиз.

Аллергик реакциялар: эшакеми, қичишиш, тери тошмаси, анафилаксия, беллёз тошма, полиморф экссудатив эритема (шу жумладан, Стивенс-Джонсон синдроми), Лайелл синдроми.

Қон яратиш аъзолари томонидан: тромбоцитопения.

Моддалар алмашинуви томонидан: гипо- ёки гипергликемия, зардобдаги креатинфосфокиназа (КФК) нинг фаоллигини ошиши.

Бошқалар: импотенция, периферик шишлар, тана вазнини ошиши, кўкракда оғриқ, иккиламчи буйрак етишмовчилиги, алопеция, қулоқларни шанғиллаши, толиқиш бўлиши мумкин.

Қонда липидларнинг даражасини пасайтириш учун ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторларини қўлланиши жигар фаолиятини акс эттирувчи биокимёвий кўрсаткичларни ўзгаришига олиб келиши мумкин. Жигар фаолиятини даволашни бошлашдан олдин, аторвастатинни қабул қилиш бошланганидан сўнг 6 ва 12 ҳафтадан кейин, дозаси ҳар сафар оширилганидан сўнг, шунингдек вақти-вақти билан, масалан ҳар 6 ойда назорат қилиш керак.

Анамнезида жигар касалликлари бўлганида, электролитлар мувозанатини оғир даражадаги бузилишлари, эндокрин ва метаболик бузилишларда, сурункали алкоголизмда, артериал гипотензия, оғир даражадаги ўткир инфекциялар (сепсис), назорат қилиб бўлмайдиган тутқаноқ, йирик жарроҳлик аралашувлари, жароҳатлар, скелет мушакларини касалликларида препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Аторвастатин қўлланганида, бошқа шу синф воситалар қўлланганида бўлгани каби, ўткир буйрак етишмовчилиги билан кечувчи рабдомиолиз ҳоллари таърифланган, бу миоглобинурияга сабаб бўлган. Миопатияни кузатилиши мумкин бўлган белгилари пайдо бўлганида ёки рабдомииолиз фонида буйрак етишмовчилигини ривожланиш ҳавф омиллари (масалан, оғир даражадаги ўткир инфекция, артериал гипотензия, жиддий операциялар, жароҳатлар, оғир даражадаги алмашинув, эндокрин ва электролит бузилишлар ҳамда назорат қилиб бўлмайдиган тиришишлар) бўлганида препарат билан даволашни вақтинчалик тўхтатиш ёки бутунлай бекор қилиш керак. Аторвастатин билан даволаш миопатияни чақириши мумкин. Миопатия ташхиси (мушакларда оғриқ ва бўшлиги, КФК нинг фаоллигини норманинг юқори чегарасига нисбатан 10 баробардан кўпроқ ошиши билан бирга кечувчи) тарқалган миалгиялар, мушакларда оғриқ ёки бўшлиги ва/ёки КФКнинг фаоллигини яққол ошиши бўлган беморларда муҳокама қилиниши керак. Мушакларда тушунтириб бўлмайдиган оғриқлар ёки мушаклар бўшлиги, агар улар лоҳаслик ёки иситма билан кечса, улар пайдо бўлганлиги ҳақида зудлик билан шифокорга хабар бериш кераклиги юзасида пациентларни огоҳлантириш керак. КФКнинг фаоллигини яққол ошганида ёки тасдиқланган ёки тахмин қилинган миопатия бўлганида аторвастатин билан даволашни тўхтатиш керак. Ушбу синф препаратлари билан даволанганда миопатияни ривожланиш ҳавфи циклоспорин, фибратлар, эритромицин, никотин кислотаси ёки азол замбуруғларга қарши воситалар билан бир вақтда қўлланганида ошган. Аторвастатин ушбу дори воситалари билан мажмуада гиполипидемик дозаларда буюрилганида, даволашдан кутилган фойда ва ҳавфни синчиклаб баҳолаш, мушакларда оғриқ ёки бўшлигини аниқлаш мақсадида, даволашнинг биринчи ойлари давомида ва ҳар қандай препаратнинг дозасини ошириш вақтида пациентларни мунтазам равишда кузатиш керак. Бундай ҳолатларда КФКнинг фаоллигини вақти-вақти билан аниқлашни тавсия этиш мумкин, гарчи бундай назорат оғир миопатияни ривожланишини олдини олиш имконини бермайди. Препарат билан даволаниш вақтида грейпфрут шарбатини истеъмол қилиш қон плазмасида аторвастатиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Препаратни қабул қилаётган пациентлар бу шарбатни истеъмол қилишдан сақланишлари керак.

Далачой аторвастатиннинг концентрациясини пасайтириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда ва лактация даврида Амвастанни қўллаш мумкин эмас.

Кўкрак ёшидаги болаларда нохуш кўринишларни ривожланиши мумкинлиги туфайли, лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш хақидаги масалани ҳал қилиш керак.

Препаратни даволаниш вақтида репродуктив ёшдаги аёллар мувофиқ контрацептив воситалардан фойдаланишлари керак. Ҳомиладор бўлиш эҳтимоли жуда кам бўлган ҳолдагина, репродуктив ёшдаги аёлларга аторвастатинни қўллаш мумкин; аторвастатин билан даволанганда пациент аёл ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган ҳавф ҳақида огоҳлантирилган бўлиши керак.

Педиатрияда қўлланиши

Педиатрия амалиётида препарат қатъий шифокок назорати остида қўлланади.

10 ёш ва ундан ошган пациентлар учун аторвастатиннинг тавсия этилган бошланғич дозаси кунига 10 мг ни ташкил этади, дозаси кунига 20 мг гача оширилиши мумкин. Дозани ошириш пациентнинг индивидуал реакцияси ва аторвастатинни ўзлаштирилишига қараб бажарилиши керак. Болаларда аторвастатинни 20 мг дан ортиқ дозаларда қўллаш ҳавфсизлиги чекланган.

6 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш тажрибаси чекланган.

10 ёшгача бўлган болаларга аторвастатинни қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Амвастан диққатни жамлашни талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

  

•       бирламчи гиперхолестеринемияси (гетерозиготали оилавий ва оилавий бўлмаган) ва аралаш дислипидемияси (Фредриксон бўйича II а ва II b турлари) бўлган беморларда умумий холестерин, ПЗЛП-холестерини, аполипопротеин В ва триглицеридларнинг ошган даражасини пасайтириш учун ва ЮЗЛП-холестеринининг даражасини ошириш учун парҳез билан бирга;

•       триглицеридларнинг зардобдаги даражаси юқори бўлган (Фредриксон бўйича IV тури) бўлган беморларни даволаш учун парҳез билан бирга;

•       диетотерапия адекват самара бермайдиган, дисбеталипопротеинемияси (Фредриксон бўйича III тури) бўлган беморларни даволаш учун;

•       гомозиготали оилавий гиперхолестеринемияси бўлган беморларда умумий холестерин ва ПЗЛП-холестеринининг даражасини пасайтириш учун бошқа даволаш усуллари билан бирга;

•       гетерозиготали оилавий гиперхолестеринемия билан хасталанган 10-17 ёшдаги ўғил ва қиз (постменопауза даврида) болаларда, ҳатто адекват парҳезга риоя қилинганида ҳам, агар:

а) ПЗЛП-холестеринининг даражаси ≥ 190 мг/дл қолса ёки

б) ПЗЛП-холестеринининг даражаси ≥ 160 мг/дл бўлса ва:

-       оилавий анамнезида ёшлик даврида юрак-қон томир касалликларини ривожланиши аҳамиятга эга бўлганида;

-       бемор болаларда юрак-қон томир касалликлари ривожланишини 2 ва ундан ортиқ ҳавф омиллари бўлганида, умумий холестерин, ПЗЛП-холестерини ва аполипопротеин В нинг ошган даражасини пасайтириш учун парҳез билан бирга қўлланади;

•       юрак-қон томир касалликлари (шу жумладан, юрак ишемик касаллигини клиник белгиларисиз кечувчи, аммо уни ривожланишини юқори ҳавф омиллари: 55 ёшдан ошган, никотинга қарамлик, артериал гипертензия, генетик мойиллигига эга бўлган пациентларда), шунингдек дислипидемия фонида – ўлим, миокард инфаркти, инсультнинг умумий ҳавфини пасайтириш, стенокардия ва реваскуляризация зарурияти юзасидан шифохонага қайта ётишни пасайтириш мақсадида иккиламчи олдини олиш учун қўлланади.

•     препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

•     жигар касаллигини фаол босқичи ёки жигар трансаминазаларини номаълум генезли ошиши (норманинг юқори чегарасидан уч марта ортиқ);

•     10 ёшгача бўлган болалар;

•     ҳомиладорлик ва лактация даври;

•     препаратни мувофиқ контрацепция воситаларидан фойдаланмайдиган, ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга қўллаш мумкин эмас.

Ушбу синф препаратлари циклоспорин, фибрат кислотаси ҳосилалари, ниацин, эритромиицин, аэрозол қатори замбуруғларга қарши препаратлари билан бирга даволанганда миопатияни ривожланиш ҳавфи ошади.

Амвастан ва таркибида магний ҳамда алюминий гидроксидини сақловчи суспензия бир вақтда қабул қилинганида қон плазмасида аторвастатиннинг концентрацияси тахминан 35% га пасайган, бироқ бунда ПЗЛП-холестеринининг концентрациясини пасайиш даражаси ўзгармаган.

Аторвастатин қон плазмасида этинилэстрадиол, норэтистерон (норэтиндрон) нинг концентрациясини аҳамиятсиз даражада оширади. Бу самарасини Амвастан препаратини қабул қилаётган аёллар учун перорал контрацептивни танлашда инобатга олиш керак.

Дигоксин ва 10 мг аторвастатин бирга кўп марта қўлланганида плазмада дигоксиннинг мувозанатли концентрацияси ўзгармайди. Шундай бўлса ҳам, 80 мг аторвастатинни кейинчалик кундалик қўлланиши дигоксиннинг концентрациясини тахминан 20% га оширади. Дигоксин қабул қилаётган пациентларни керакли тарзда назорат қилиш керак.

Колестипол билан бирга қабул қилинганида қон плазмасида аторвастатиннинг концентрацияси камайиши мумкин, бунда гиполипидемик самараси кучаяди.

Эритромицин (500 мг суткада 4 марта) ва кларитромицин (500 мг суткада 2 марта) бир вақтда қўлланганида қон плазмасида аторвастатиннинг концентрацияси бироз ошади, миопатияни ривожланиш ҳавфи ошади.

Амвастан (10 мг суткада 1 марта) ва азитромицин (500 мг суткада 1 марта) бир вақтда қўлланганида плазмада аторвастатиннинг концентрацияси ўзгармаган.

Дилтиазем, верапамил, израдипин билан бир вақтда қўлланганида қон плазмасида аторвастатиннинг концентрацияси ошиши ва миопатияни ривожланиш ҳавфи ошиши мумкин. Итраконазол аторвастатин билан бир вақтда қўлланганида қон плазмасида аторвастатиннинг концентрациясини аҳамиятли даражада ошиши туфайли, миопатияни ривожланиш ҳавфини ошиши кузатилади. Аторвастатин бир вақтда қўлланганида антипирин (феназон), терфенадиннинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.

Аторвастатин циметидин, кетоконазол, спиронолактон билан бирга қабул қилинганида эндоген стероид гормонларнинг даражасини пасайиш ҳавфини ошиши туфайли эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Аторвастатин варфарин қабул қилаётган пациентларга ишлатилганида протромбин вақтига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

10 мг амлодипин ва 80 мг аторвастатин бир вақтда бир вақтда қўлланганида аторвастатиннинг фармакокинетикаси мувозанатли ҳолатда ўзгармаган.

Амвастан ва антигипертензив воситаларни клиник жиҳатдан аҳамиятли нохуш ўзаро таъсири кузатилмаган. Амвастанни цитохром Р450 3А4 ингибиторлари ҳисобланган протеаза ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш қон плазмасида аторвастатиннинг концентрациясини ошиши билан кечади.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил

 

Аторвастатин билан умумий даволашни бошлашдан олдин гиперхолестеринемияни назорат қилиш мақсадида пациентларни, хусусан семизлик билан хасталанган пациентларни холестериннинг даражасини пасайтирувчи стандарт парҳезга ва тана вазнини камайтирувчи дастурга ўтказиш керак. Пациентлар даволаниш давомида шундай парҳезга риоя қилишлари керак.

Гиперхолестеринемия (гетерозиготали оилавий ва оилавий бўлмаган) ва аралаш дислипидемия (Фредриксон бўйича II а ва II b турлари)

10-20 мг дозани суткада 1 марта қабул қилиш билан бошлаш тавсия этилади. ПЗЛП-холестеринининг миқдорини аҳамиятли даражада пасайтириш талаб этилган пациентларга бошланғич дозаси 40 мг ни ташкил этади. Дозалар диапазони: суткада 10-80 мг. Препарат ичга куннинг исталган вақтида овқат билан ёки овқатланиш вақтидан қатъий назар қабул қилинади. Дозани асосий даволаш мақсадига ва даволашга нисбатан пациентнинг реакциясига мувофиқ танлаш керак. даволашни бошланишида ва/ёки дозани ошириш вақтида 2-4 ҳафта давомида липидларнинг даражасини баҳолаш ва зарурат бўлганида дозага тузатиш киритиш керак.

Гомозиготали оилавий гиперхолестеринемия

Суткада 10 мг дан 80 мг гача бўлган дозалар ишлатилади. Аторвастатин бошқа даволаш турларига қўшимча равишда ёки липидларнинг миқдорини камайтрувчи бошқа даволаш турлари мумкин бўлмаган ҳолларда ишлатилади.

Катталар учун юрак ишемик касаллигини олдини олиш учун қўлланадиган бошланғич доза – 10 мг ни ташкил этади, суткада 1 қабул қилинади.

Педиатрияда гетерозиготали оилавий гиперхолестеринемия (10-17 ёшдаги пациентлар)

Тавсия этилган бошланғич дозаси 10 мг дан суткада 1 марта; тавсия этилган максимал дозаси – 20 мг суткада 1 марта қабул қилинади (янада юқорироқ дозаларни буюриш ушбу ёшдаги пациентларда ўрганилмаган). Дозани камида 4 ҳафталик интервал билан плазмадаги липидлар миқдорини назорати остида ўзгартириш керак.

Педиатрия амалиётида препарат қатъий шифокок назорати остида қўлланади.

10 ёш ва ундан ошган пациентлар учун аторвастатиннинг тавсия этилган бошланғич дозаси кунига 10 мг ни ташкил этади, дозаси кунига 20 мг гача оширилиши мумкин. Дозани ошириш пациентнинг индивидуал реакцияси ва аторвастатинни ўзлаштирилишига қараб бажарилиши керак. Болаларда аторвастатинни 20 мг дан ортиқ дозаларда қўллаш ҳавфсизлиги чекланган.

6 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш тажрибаси чекланган.

10 ёшгача бўлган болаларга аторвастатинни қўллаш мумкин эмас.

Амвастан билан даволаниш учун дозани ошириб юборилиш характерли эмас, ножўя самаралари кучайиши мумкин.

Дозаси ошириб юборилганида симптоматик даволаш ўтказилади, специфик антидоти йўқ.

Гемодиализ самарасиз.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида Амвастанни қўллаш мумкин эмас.

Кўкрак ёшидаги болаларда нохуш кўринишларни ривожланиши мумкинлиги туфайли, лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш хақидаги масалани ҳал қилиш керак.

Препаратни даволаниш вақтида репродуктив ёшдаги аёллар мувофиқ контрацептив воситалардан фойдаланишлари керак. Ҳомиладор бўлиш эҳтимоли жуда кам бўлган ҳолдагина, репродуктив ёшдаги аёлларга аторвастатинни қўллаш мумкин; аторвастатин билан даволанганда пациент аёл ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган ҳавф ҳақида огоҳлантирилган бўлиши керак.

AMVASTAN tabletkalari 10mg N30 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA

AMVASTAN

AMVASTAN

 

Preparatning savdo nomi: Amvastan

Ta‘sir etuvchi modda (XPN): atorvastatin

Dori shakli: plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar.

Tarkibi:

Har bir plyonka qobiq bilan qoplangan tabletka quyidagilarni saqlaydi:

faol modda: 10 mg yoki 20 mg atorvastatin (atorvastatin kalsiy trigidrati),

yordamchi moddalar: kalsiy karbonati, laktoza monogidrati, mikrokristall sellyuloza, natriy kroskarmelloza, saxaroza stearati, magniy stearati,

qobig‘ini tarkibi: Opadri® oq Y-1-7000 (gipromelloza, polietilenglikol, titan dioksidi).

Ta‘rifi:

Amvastan 10 mg: dumaloq, ikki tomonlama qavariq, oq rangli plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar.

Amvastan 20 mg: dumaloq, ikki tomonlama qavariq, bir tomonida bo‘lish uchun riskasi bo‘lgan oq rangli plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar

Farmakoterapevtik guruhi: Gipolipidemik vosita. 3-gidroksi-3-metilglyutaril-koferment A reduktaza (GMG-KoA-reduktaza) ingibitori.

ATX kodi: S10AA05

 

Farmakologik xususiyatlari

Farmakodinamikasi

Gipolipidemik vosita. Atorvastatin – 3-gidroksi-3-metilglutarilkoenzim A ni sterollarning, shu jumladan xolesterinning o‘tmishdoshi hisoblangan mevalon kislotasiga aylantiruvchi ferment – GMG-KoA-reduktazaning selektiv raqobatli ingibitoridir. Trigliseridlar (TG) va xolesterin jigarda juda past zichlikdagi lipoproteinlar (JPZLP) ning tarkibiga kiradi, plazmaga tushadi va periferik to‘qimlarga tashiladi. Past zichlikdagi lipoproteinlar (PZLP) PZLP ning reseptorlari bilan o‘zaro ta‘sir qilishi jarayonida JPZLP dan hosil bo‘ladi. GMG-KoA-reduktazani susayishi, jigarda xolesterin sintezini susayishi va hujayralar yuzasidagi PZLP ning “jigar” reseptorlari sonini oshishi hisobiga plazmada xolesterin va lipoproteinlarning darajasini pasaytiradi, bu PZLP ni qamrab olinishi va katabolizmini kuchayishiga olib keladi. PZLP hosil bo‘lishini pasaytiradi, PZLP-reseptorlarning faolligini yaqqol va turg‘un oshishini chaqiradi. Odatda gipolipidemik dori vositalari bilan davolashga berilmaydigan gomozigotali oilaviy giperxolesterinemiyasi bo‘lgan bemorlarda PZLP ning darajasini pasaytiradi. Umumiy xolesterinning darajasini 30-46% ga, PZLP – 41-61% ga, apolipoprotein V – 34-50% ga va TG – 14-33% ga pasaytiradi; YUZLP-xolesterini va apolipoprotein A ning darajasini oshiradi. Boshqa gipolipidemik dori vositalari bilan davolashga rezistent bo‘lgan gomozigotali nasliy giperxolesterinemiyasi bilan xastalangan bemorlarda PZLP ning darajasini dozaga bog‘liq ravishda pasaytiradi. Ishemik asoratlarni (shu jumladan miokard infarkti oqibatidagi o‘lim) rivojlanish havfini 16% ga ishonarli pasaytiradi, miokard ishemiyasi belgilari bilan kechuvchi stenokardiya yuzasidan takroran gospitalizasiya xavfini – 26% ga pasaytiradi. Kanserogen va mutagen ta‘sir ko‘rsatmaydi. Terapevtik samarasiga davolash boshlanganidan so‘ng 2 haftadan keyin erishadi, 4 haftadan keyin maksimal darajaga yetadi va butun davolash davomida saqlanib turadi.

Farmakokinetikasi

So‘rilishi: ichga qabul qilinganidan so‘ng tez so‘riladi, maksimal konsentrasiyasi (Cmax) ga erishish vaqti 1-2 soatni tashkil etadi. So‘rilish darajasi va preparatning dozasi o‘rtasida bir chiziqli bog‘liqlik aniqlangan. Biokiraolishligi 14% ni tashkil etadi, GMG-KoA-reduktazaga nisbatan ingibisiya qiluvchi faolligining tizimli biokiraolishligi – 30% ni tashkil etadi. Tizimli biokiraolishligini pastligi me‘da-ichak yo‘llarining shilliq qavatida tizim oldi metabolizmi hamda jigar orqali “birinchi marta o‘tish” samarasi bilan ifodalanadi. Ovqatlanish preparatning so‘rilish tezligi va davomiyligini (muvofiq ravishda 25% va 9%) biroz pasaytiradi, biroq PZLP-xolesterinini pasayishi atorvastatinni ovqatlanmasdan qabul qilgandagi pasayishi bilan bir xil. Atorvastatin kechki payt qabul qilinganida plazmadagi konsentrasiyasi ertalab qabul qilingandagiga nisbatan pastroq (taxminan 30% ga) bo‘ladi. Shunga qaramasdan, PZLP ni pasayishi preparatni qabul qilish vaqtiga bog‘liq bo‘lmagan holda yuz beradi.

Taqsimlanishi: taqsimlanish hajmi taxminan 381 litrni tashkil etadi. Plazma oqsillari bilan bog‘lanish darajasi ≥ 98% ni tashkil etadi.

Metabolizmi: asosan jigarda sitoxrom CYP3A4 ta‘sirida metabolizmga uchrab, farmakologik jihatdan faol metabolitlar – orto- va paragidroksil hosilalarni hamda beta-oksidlanishning turli mahsulotlarini hosil qiladi. Preparatning GMG-KoA-reduktazaga nisbatan ingibisiya qiluvchi samarasi taxminan 70% ga aylanib yuruvchi metabolitlarning faolligi bilan aniqlanadi.

Chiqarilishi: jigarda va/yoki jigardan tashqarida metabolizmga uchraganidan so‘ng safro bilan chiqariladi (yaqqol ifodalangan ichak-jigar resirkulyasiyasiga uchramaydi). Preparatning yarim chiqarilish davri – taxminan 14 soatni tashkil etadi, ammo GMG-KoA-reduktazga nisbatan ingibisiya qilish faolligini yarim davri 20-30 soatni tashkil etadi, bu faol metabolitlarni borligi bilan bog‘liq. Preparatning qabul qilingan dozasining 2% dan kamroq qismi siydikda aniqlanadi.

Preparatning Smax va “konsentrasiya-vaqt” egri chizig‘i ostidagi maydon (AUC) keksa yoshdagilarda (65 yosh va undan katta) o‘rta yoshdagi pasientlardagiga (klinik ahamiyatga ega emas) nisbatan muvofiq ravishda 40% va 30% ga yuqori.

Buyrak kasalliklari PZLP ning plazmadagi konsentrasiyasiga yoki darajasini pasayishiga ta‘sir qilmaydi; bunday pasientlarda dozaga tuzatish kiritish zaruriyati yo‘q.

Plazma oqsillari bilan kuchli bog‘langanligi sababli, gemodializ jarayonida chiqarilmaydi. Jigarni alkogolli shikastlanishlari bo‘lgan pasientlarda atorvastatinning plazmadagi konsentrasiyasi ahamiyatli darajada oshadi (Smax va AUC og‘ir holatlarda muvofiq ravishda 16 va 11 marta oshadi).

Qo‘llanilishi

  • birlamchi giperxolesterinemiyasi (geterozigotali oilaviy va oilaviy bo‘lmagan) va aralash dislipidemiyasi (Fredrikson bo‘yicha II a va II b turlari) bo‘lgan bemorlarda umumiy xolesterin, PZLP-xolesterini, apolipoprotein V va trigliseridlarning oshgan darajasini pasaytirish uchun va YUZLP-xolesterinining darajasini oshirish uchun parhez bilan birga;
  • trigliseridlarning zardobdagi darajasi yuqori bo‘lgan (Fredrikson bo‘yicha IV turi) bo‘lgan bemorlarni davolash uchun parhez bilan birga;
  • dietoterapiya adekvat samara bermaydigan, disbetalipoproteinemiyasi (Fredrikson bo‘yicha III turi) bo‘lgan bemorlarni davolash uchun;
  • gomozigotali oilaviy giperxolesterinemiyasi bo‘lgan bemorlarda umumiy xolesterin va PZLP-xolesterinining darajasini pasaytirish uchun boshqa davolash usullari bilan birga;
  • geterozigotali oilaviy giperxolesterinemiya bilan xastalangan 10-17 yoshdagi o‘g‘il va qiz (postmenopauza davrida) bolalarda, hatto adekvat parhezga rioya qilinganida ham, agar:

a) PZLP-xolesterinining darajasi ≥ 190 mg/dl qolsa yoki

b) PZLP-xolesterinining darajasi ≥ 160 mg/dl bo‘lsa va:

  • oilaviy anamnezida yoshlik davrida yurak-qon tomir kasalliklarini rivojlanishi ahamiyatga ega bo‘lganida;
  • bemor bolalarda yurak-qon tomir kasalliklari rivojlanishini 2 va undan ortiq xavf omillari bo‘lganida, umumiy xolesterin, PZLP-xolesterini va apolipoprotein V ning oshgan darajasini pasaytirish uchun parhez bilan birga qo‘llanadi;
  • yurak-qon tomir kasalliklari (shu jumladan yurak ishemik kasalligini klinik belgilarisiz kechuvchi, ammo uni rivojlanishini yuqori havf omillari: 55 yoshdan oshgan, nikotinga qaramlik, arterial gipertenziya, genetik moyilligiga ega bo‘lgan pasientlarda), shuningdek dislipidemiya fonida – o‘lim, miokard infarkti, insultning umumiy havfini pasaytirish, stenokardiya va revaskulyarizasiya zaruriyati yuzasidan shifoxonaga qayta yotishni pasaytirish maqsadida ikkilamchi oldini olish uchun qo‘llanadi.

Qo‘llash usuli va dozalari

Atorvastatin bilan umumiy davolashni boshlashdan oldin giperxolesterinemiyani nazorat qilish maqsadida pasientlarni, xususan semizlik bilan xastalangan pasientlarni xolesterinning darajasini pasaytiruvchi standart parhezga va tana vaznini kamaytiruvchi dasturga o‘tkazish kerak. Pasientlar davolanish davomida shunday parhezga rioya qilishlari kerak.

Giperxolesterinemiya (geterozigotali oilaviy va oilaviy bo‘lmagan) va aralash dislipidemiya (Fredrikson bo‘yicha II a va II b turlari)

10-20 mg dozani sutkada 1 marta qabul qilish bilan boshlash tavsiya etiladi. PZLP-xolesterinining miqdorini ahamiyatli darajada pasaytirish talab etilgan pasientlarga boshlang‘ich dozasi 40 mg ni tashkil etadi. Dozalar diapazoni: sutkada 10-80 mg. Preparat ichga kunning istalgan vaqtida ovqat bilan yoki ovqatlanish vaqtidan qat‘iy nazar qabul qilinadi. Dozani asosiy davolash maqsadiga va davolashga nisbatan pasientning reaksiyasiga muvofiq tanlash kerak. Davolashni boshlanishida va/yoki dozani oshirish vaqtida 2-4 hafta davomida lipidlarning darajasini baholash va zarurat bo‘lganida dozaga tuzatish kiritish kerak.

Gomozigotali oilaviy giperxolesterinemiya

Sutkada 10 mg dan 80 mg gacha bo‘lgan dozalar ishlatiladi. Atorvastatin boshqa davolash turlariga qo‘shimcha ravishda yoki lipidlarning miqdorini kamaytruvchi boshqa davolash turlari mumkin bo‘lmagan hollarda ishlatiladi.

Kattalar uchun yurak ishemik kasalligini oldini olish uchun qo‘llanadigan boshlang‘ich doza – 10 mg ni tashkil etadi, sutkada 1 qabul qilinadi.

Pediatriyada geterozigotali oilaviy giperxolesterinemiya (10-17 yoshdagi pasientlar)

Tavsiya etilgan boshlang‘ich dozasi 10 mg dan sutkada 1 marta; tavsiya etilgan maksimal dozasi – 20 mg sutkada 1 marta qabul qilinadi (yanada yuqoriroq dozalarni buyurish ushbu yoshdagi pasientlarda o‘rganilmagan). Dozani kamida 4 haftalik interval bilan plazmadagi lipidlar miqdorini nazorati ostida o‘zgartirish kerak.

Nojo‘ya ta‘sirlari

Preparat odatda yaxshi o‘zlashtiriladi. Noxush ko‘rinishlari yengil darajada va o‘tkinchi bo‘ladi.

Nazoratli klinik tadqiqotlarda < 2% pasientlar atorvastatinga tegishli nojo‘ya samaralar oqibatida davolashni to‘xtatishgan.

Eng ko‘p (1% va undan ortiq) kuzatiladigan nojo‘ya samaralar: uyqusizlik, bosh og‘rig‘i, astenik sindrom, ko‘ngil aynishi, diareya, abdominal og‘riq, dispepsiya, meteorizm, qabziyat, mialgiya.

Kamroq kuzatiladigan (1% dan kam) nojo‘ya samaralari:

Nerv tizimi tomonidan: lohaslik, bosh aylanishi, amneziya, paresteziya, periferik

neyropatiya, gipesteziya.

Ovqat hazm qilish tizimi tomonidan: qusish, anoreksiya, gepatit, pankreatit, xolestatik sariqlik.

Tayanch-harakat apparati tomonidan: belda og‘riq, mushaklarni tirishishi, miozit, miopatiya, artralgiya, rabdomioliz.

Allergik reaksiyalar: eshakemi, qichishish, teri toshmasi, anafilaksiya, bellyoz toshma, polimorf ekssudativ eritema (shu jumladan Stivens-Djonson sindromi), Layell sindromi.

Qon yaratish a‘zolari tomonidan: trombositopeniya.

Moddalar almashinuvi tomonidan: gipo- yoki giperglikemiya, zardobdagi kreatinfosfokinaza (KFK) ning faolligini oshishi.

Boshqalar: impotensiya, periferik shishlar, tana vaznini oshishi, ko‘krakda og‘riq, ikkilamchi buyrak yetishmovchiligi, alopesiya, quloqlarni shang‘illashi, toliqish bo‘lishi mumkin.

Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar

  • preparatning komponentlariga o‘ta yuqori sezuvchanlik;
  • jigar kasalligining faol bosqichi yoki jigar transaminazalarini noma‘lum genezli oshishi (normaning yuqori chegarasidan uch marta ortiq);
  • 10 yoshgacha bo‘lgan bolalar;
  • homiladorlik va laktasiya davri;
  • preparatni muvofiq kontrasepsiya vositalaridan foydalanmaydigan, homiladorlikni rejalashtirayotgan ayollarga qo‘llash mumkin emas.

Dorilarning o‘zaro ta‘siri

Ushbu sinf preparatlari siklosporin, fibrat kislotasi hosilalari, niasin, eritromiisin, aerozol qatori zamburug‘larga qarshi preparatlari bilan birga davolanganda miopatiyani rivojlanish xavfi oshadi.

Amvastan va tarkibida magniy hamda alyuminiy gidroksidini saqlovchi suspenziya bir vaqtda qabul qilinganida qon plazmasida atorvastatinning konsentrasiyasi taxminan 35% ga pasaygan, biroq bunda PZLP-xolesterinining konsentrasiyasini pasayish darajasi o‘zgarmagan.

Atorvastatin qon plazmasida etinilestradiol, noretisteron (noretindron) ning konsentrasiyasini ahamiyatsiz darajada oshiradi. Bu samarasini Amvastan preparatini qabul qilayotgan ayollar uchun peroral kontraseptivni tanlashda inobatga olish kerak.

Digoksin va 10 mg atorvastatin birga ko‘p marta qo‘llanganida plazmada digoksinning muvozanatli konsentrasiyasi o‘zgarmaydi. Shunday bo‘lsa ham, 80 mg atorvastatinni keyinchalik kundalik qo‘llanishi digoksinning konsentrasiyasini taxminan 20% ga oshiradi. Digoksin qabul qilayotgan pasientlarni kerakli tarzda nazorat qilish kerak.

Kolestipol bilan birga qabul qilinganida qon plazmasida atorvastatinning konsentrasiyasi kamayishi mumkin, bunda gipolipidemik samarasi kuchayadi.

Eritromisin (500 mg sutkada 4 marta) va klaritromisin (500 mg sutkada 2 marta) bir vaqtda qo‘llanganida qon plazmasida atorvastatinning konsentrasiyasi biroz oshadi, miopatiyani rivojlanish havfi oshadi.

Amvastan (10 mg sutkada 1 marta) va azitromisin (500 mg sutkada 1 marta) bir vaqtda qo‘llanganida plazmada atorvastatinning konsentrasiyasi o‘zgarmagan.

Diltiazem, verapamil, izradipin bilan bir vaqtda qo‘llanganida qon plazmasida atorvastatinning konsentrasiyasi oshishi va miopatiyani rivojlanish havfi oshishi mumkin. Itrakonazol atorvastatin bilan bir vaqtda qo‘llanganida qon plazmasida atorvastatinning konsentrasiyasini ahamiyatli darajada oshishi tufayli, miopatiyani rivojlanish havfini oshishi kuzatiladi. Atorvastatin bir vaqtda qo‘llanganida antipirin (fenazon), terfenadinning farmakokinetikasiga ta‘sir qilmaydi.

Atorvastatin simetidin, ketokonazol, spironolakton bilan birga qabul qilinganida endogen steroid gormonlarning darajasini pasayish havfini oshishi tufayli ehtiyotkorlikka rioya qilish kerak. Atorvastatin varfarin qabul qilayotgan pasientlarga ishlatilganida protrombin vaqtiga klinik ahamiyatli ta‘sir ko‘rsatmaydi.

10 mg amlodipin va 80 mg atorvastatin bir vaqtda bir vaqtda qo‘llanganida atorvastatinning farmakokinetikasi muvozanatli holatda o‘zgarmagan.

Amvastan va antigipertenziv vositalarni klinik jihatdan ahamiyatli noxush o‘zaro ta‘siri kuzatilmagan. Amvastanni sitoxrom R450 3A4 ingibitorlari hisoblangan proteaza ingibitorlari bilan bir vaqtda qo‘llash qon plazmasida atorvastatinning konsentrasiyasini oshishi bilan kechadi.

Maxsus ko‘rsatmalar

Qonda lipidlarning darajasini pasaytirish uchun GMG-KoA-reduktaza ingibitorlarini qo‘llanishi jigar faoliyatini aks ettiruvchi biokimyoviy ko‘rsatkichlarni o‘zgarishiga olib kelishi mumkin. Jigar faoliyatini davolashni boshlashdan oldin, atorvastatinni qabul qilish boshlanganidan so‘ng 6 va 12 haftadan keyin, dozasi har safar oshirilganidan so‘ng, shuningdek vaqti-vaqti bilan, masalan har 6 oyda nazorat qilish kerak.

Anamnezida jigar kasalliklari bo‘lganida, elektrolitlar muvozanatini og‘ir darajadagi buzilishlari, endokrin va metabolik buzilishlarda, surunkali alkogolizmda, arterial gipotenziya, og‘ir darajadagi o‘tkir infeksiyalar (sepsis), nazorat qilib bo‘lmaydigan tutqanoq, yirik jarrohlik aralashuvlari, jarohatlar, skelet mushaklarini kasalliklarida preparatni ehtiyotkorlik bilan buyurish kerak.

Atorvastatin qo‘llanganida, boshqa shu sinf vositalar qo‘llanganida bo‘lgani kabi, o‘tkir buyrak yetishmovchiligi bilan kechuvchi rabdomioliz hollari ta‘riflangan, bu mioglobinuriyaga sabab bo‘lgan. Miopatiyani kuzatilishi mumkin bo‘lgan belgilari paydo bo‘lganida yoki rabdomiioliz fonida buyrak yetishmovchiligini rivojlanish xavf omillari (masalan, og‘ir darajadagi o‘tkir infeksiya, arterial gipotenziya, jiddiy operasiyalar, jarohatlar, og‘ir darajadagi almashinuv, endokrin va elektrolit buzilishlar hamda nazorat qilib bo‘lmaydigan tirishishlar) bo‘lganida preparat bilan davolashni vaqtinchalik to‘xtatish yoki butunlay bekor qilish kerak. Atorvastatin bilan davolash miopatiyani chaqirishi mumkin. Miopatiya tashxisi (mushaklarda og‘riq va bo‘shligi, KFK ning faolligini normaning yuqori chegarasiga nisbatan 10 barobardan ko‘proq oshishi bilan birga kechuvchi) tarqalgan mialgiyalar, mushaklarda og‘riq yoki bo‘shligi va/yoki KFKning faolligini yaqqol oshishi bo‘lgan bemorlarda muhokama qilinishi kerak. Mushaklarda tushuntirib bo‘lmaydigan og‘riqlar yoki mushaklar bo‘shligi, agar ular lohaslik yoki isitma bilan kechsa, ular paydo bo‘lganligi haqida zudlik bilan shifokorga xabar berish kerakligi yuzasida pasientlarni ogohlantirish kerak. KFKning faolligini yaqqol oshganida yoki tasdiqlangan yoki taxmin qilingan miopatiya bo‘lganida atorvastatin bilan davolashni to‘xtatish kerak. Ushbu sinf preparatlari bilan davolanganda miopatiyani rivojlanish xavfi siklosporin, fibratlar, eritromisin, nikotin kislotasi yoki azol zamburug‘larga qarshi vositalar bilan bir vaqtda qo‘llanganida oshgan. Atorvastatin ushbu dori vositalari bilan majmuada gipolipidemik dozalarda buyurilganida, davolashdan kutilgan foyda va havfni sinchiklab baholash, mushaklarda og‘riq yoki bo‘shligini aniqlash maqsadida, davolashning birinchi oylari davomida va har qanday preparatning dozasini oshirish vaqtida pasientlarni muntazam ravishda kuzatish kerak. Bunday holatlarda KFKning faolligini vaqti-vaqti bilan aniqlashni tavsiya etish mumkin, garchi bunday nazorat og‘ir miopatiyani rivojlanishini oldini olish imkonini bermaydi. Preparat bilan davolanish vaqtida greypfrut sharbatini iste‘mol qilish qon plazmasida atorvastatinning konsentrasiyasini oshishiga olib kelishi mumkin. Preparatni qabul qilayotgan pasientlar bu sharbatni iste‘mol qilishdan saqlanishlari kerak.

Dalachoy atorvastatinning konsentrasiyasini pasaytirishi mumkin.

Homiladorlik va laktasiya davrida qo‘llanishi

Homiladorlikda va laktasiya davrida Amvastanni qo‘llash mumkin emas.

Ko‘krak yoshidagi bolalarda noxush ko‘rinishlarni rivojlanishi mumkinligi tufayli, laktasiya davrida preparatni qo‘llash zarurati bo‘lganida emizishni to‘xtatish haqidagi masalani hal qilish kerak.

Preparatni davolanish vaqtida reproduktiv yoshdagi ayollar muvofiq kontraseptiv vositalardan foydalanishlari kerak. Homilador bo‘lish ehtimoli juda kam bo‘lgan holdagina, reproduktiv yoshdagi ayollarga atorvastatinni qo‘llash mumkin; atorvastatin bilan davolanganda pasient ayol homila uchun kuzatilishi mumkin bo‘lgan xavf haqida ogohlantirilgan bo‘lishi kerak.

Pediatriyada qo‘llanishi

Pediatriya amaliyotida preparat qat‘iy shifokor nazorati ostida qo‘llanadi.

10 yosh va undan oshgan pasientlar uchun atorvastatinning tavsiya etilgan boshlang‘ich dozasi kuniga 10 mg ni tashkil etadi, dozasi kuniga 20 mg gacha oshirilishi mumkin. Dozani oshirish pasientning individual reaksiyasi va atorvastatinni o‘zlashtirilishiga qarab bajarilishi kerak. Bolalarda atorvastatinni 20 mg dan ortiq dozalarda qo‘llash xavfsizligi cheklangan.

6 yoshdan 10 yoshgacha bo‘lgan bolalarda preparatni qo‘llash tajribasi cheklangan.

10 yoshgacha bo‘lgan bolalarga atorvastatinni qo‘llash mumkin emas.

Avtotransportni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri

Amvastan diqqatni jamlashni talab etuvchi potensial havfli faoliyat turlarini bajarish qobiliyatiga ta‘sir ko‘rsatmaydi.

Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin.

Dozani oshirib yuborilishi

Amvastan bilan davolanish uchun dozani oshirib yuborilish xarakterli emas, nojo‘ya samaralari kuchayishi mumkin.

Dozasi oshirib yuborilganida simptomatik davolash o‘tkaziladi, spesifik antidoti yo‘q.

Gemodializ samarasiz.

Chiqarilish shakli

10 mg yoki 20 mg dan plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar. 10 tabletka blisterda. 3 blister qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutiga joylangan.

Saqlash sharoiti

25°S dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin.

Yaroqlilik muddati

3 yil.

Dorixonalardan berish tartibi

Resept bo‘yicha beriladi.

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

AMVASTAN tabletkalari 10mg N30 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
AMVASTAN tabletkalari 10mg N30 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
AMVASTAN tabletkalari 10mg N30 dori vositasi Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S. tomonidan Turkiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
AMVASTAN tabletkalari 10mg N30 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
AMVASTAN tabletkalari 10mg N30 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
KOLTROL tabletkalari 20mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Agio Pharmaceutical Limited
Narh: 14 500 so'mdan Batafsil
LIPRIMAR tabletkalari 10mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: AQSh
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: «Пфайзер Фармасьютикалс ЭлЭлСи», Пуэрто-Рико, США
KOLTROL tabletkalari 10mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Agio Pharmaceutical Limited
TORVATOR tabletkalari 20mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Gruziya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: GM Pharmaceuticals Ltd, OOO
  • Vakil: GMP
Narh: 53 200 so'mdan Batafsil
TORVATOR tabletkalari 10mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Gruziya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: GM Pharmaceuticals Ltd, OOO
  • Vakil: GMP
Narh: 30 000 so'mdan Batafsil
TULIP tabletkalari 40mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Lek d.d.
TULIP tabletkalari 20mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Lek d.d.
VAZATOR tabletkalari 20mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Edge Pharma Ltd
Narh: 76 100 so'mdan Batafsil
AMVASTAN tabletkalari 20mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi
  • Vakil: Rotapharm
RESTATOR tabletkalari 40mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Makedoniya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Vegafarm LLP, Великобритания произведено: Replek Farm Ltd, Skopje
RESTATOR tabletkalari 10mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Makedoniya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Vegafarm LLP, Великобритания произведено: Replek Farm Ltd, Skopje
  • Vakil: VEGAPHARM
RESTATOR tabletkalari 20mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Makedoniya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Vegafarm LLP, Великобритания произведено: Replek Farm Ltd, Skopje
Narh: 64 000 so'mdan Batafsil
ATORIS tabletkalari 60mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: KRKA d.d.
Narh: 135 000 so'mdan Batafsil
ATORIS tabletkalari 10mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: KRKA d.d.
Narh: 22 800 so'mdan Batafsil
ATORIS tabletkalari 40mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: KRKA d.d.
Narh: 69 000 so'mdan Batafsil
ATORVAKOR tabletkalari 40mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Фармак, ПАО
Narh: 58 700 so'mdan Batafsil
ATORVAKOR tabletkalari 20mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Фармак, ПАО
Narh: 30 000 so'mdan Batafsil
ATORVAKOR tabletkalari 10mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Фармак, ПАО
Narh: 14 000 so'mdan Batafsil
ATORVASTATIN tabletkalari 10mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Belarusiya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Белмедпрепараты РУП
ATORIS 0,02 tabletkalari N90
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: КРКА, д.д., Ново место, АО
LIPRIMAR 0,08 tabletkalari N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Puerto-Riko / Germaniya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Пфайзер Фармасьютикалз ЭлЭлСи/Пфайзер Мэнюфэкчурин
LIPRIMAR 0,02 tabletkalari N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Puerto-Riko / Germaniya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Пфайзер Фармасьютикалз ЭлЭлСи/Пфайзер Мэнюфэкчурин
LIPRIMAR 0,04 tabletkalari N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Puerto-Riko / Germaniya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Пфайзер Фармасьютикалз ЭлЭлСи/Пфайзер Мэнюфэкчурин
ATORIS 0,01 tabletkalari N90
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: КРКА, д.д., Ново место, АО
ATORIS 0,03 tabletkalari N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: КРКА, д.д., Ново место, АО
ATORIS 0,01 tabletkalari N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: КРКА, д.д., Ново место, АО
ATORIS 0,02 tabletkalari N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Sloveniya
  • Faol modda: Аторвастатин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: КРКА, д.д., Ново место, АО
Ishlab chiqaruvchining dorilari
NEVRALON eritma 2ml N5
Narh: 53 800 so'mdan Batafsil
NEVRALON tabletkalari N20
Narh: 55 000 so'mdan Batafsil
DAPORIN tabletkalari 30mg N3
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Dapoksetin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
ARISTA tabletkalari 20mg N4
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Tadalafil ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
SEMILAKT tabletkalari 100 mg 100/20 mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Spironolakton, Furosemid ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
SEMILAKT tabletkalari 50 mg 50/20 mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Spironolakton, Furosemid ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
RIZOPROL tabletkalari 5mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Bisoprolol ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
FLAPROKS tabletkalari 500mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Siprofloksasin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
TOKSIVENOL tabletkalari 300 mg 300 mg+3 mg N30
ROLINOZ tabletkalari 10mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Setirizin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
Narh: 16 000 so'mdan Batafsil
ROLINOZ tomchilar dlya priema vnutr 20ml 10mg/ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Setirizin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
Narh: 52 000 so'mdan Batafsil
LIMENDA suppozitorii 750mg/200mg N7
Narh: 65 100 so'mdan Batafsil
BRAVEKS suspenziya 100ml 100mg/5ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Ibuprofen ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
Narh: 27 900 so'mdan Batafsil
ARTOKSAN tabletkalari 20mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Tenoksikam ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
Narh: 42 400 so'mdan Batafsil
ROFLOKSAN tabletkalari 200mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Ofloksasin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
LONDROMAKS tabletkalari 70mg N4
Narh: 85 000 so'mdan Batafsil
ORADRO tabletkalari 500mg N14
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Klaritromisin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
ORADRO tabletkalari 250mg N14
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Klaritromisin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
DAPORIN tabletkalari 60mg N3
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Dapoksetin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
FLAPROKS tabletkalari 500mg N14
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Siprofloksasin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
ROFLOKSAN tabletkalari 400mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Ofloksasin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
ROTAZAR tabletkalari 300mg N28
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Irbesartan ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
ROTAZAR tabletkalari 150mg N28
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Irbesartan ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
ROTAZAR PLYUS tabletkalari 300mg/25mg N28
ROTAZAR PLYUS tabletkalari 300mg/12,5mg N28
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9