×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

BRAVEKS suspenziya 100ml 100mg/5ml N1

Kategoriya:
- Yallig'lanishga qarshi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Turkiya
Faol modda:
Ибупрофен
Qadoqda soni:
- 1
Ishlab chiqaruvchi:
- Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
Vakil:
- Rotapharm
ATX kodi:
- M01AE01
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 14 ta dorixonasida topildi

ico 27 900 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 10 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

FLAMADEKS inyeksiya uchun eritma 2ml 25mg/ml N5 ФармФирма "Сотекс",ЗАО Rossiya
45 000 s`om dan
AERTAL krem 60g 1,5% Гедеон Рихтер, ОАО Vengriya
58 000 s`om dan
DIKLOFENAK suppozitorii 50mg N10 Биосинтез, ПАО Rossiya
6 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия.

Таркиби

5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ибупрофен 100 мг.

ёрдамчи моддалар: калий сорбати, аспартам, полисорбат 20, сахароза, натрий кармеллоза, микрокристалл целлюлоза, ксантан камеди, сансет сариғи, «Апельсин»ароматизатори, ароматизатор 501522Т ниқобловчи таъм, сувсиз лимон кислотаси, тозаланган сув.

Ичга қабул қилиш учун суспензия 100 мл дан бураладиган қопқоқли сариқ шиша флаконларда.

Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стаканчаси билан бирга картон қутида.

Ибупрофен оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатувчи пропион кислотасининг ҳосиласидир.

Ибупрофен простагландинлар синтезини сусайтиради, бундан ташқари у тромбоцитлар агрегациясини қайтувчан сусайтиради.

Ибупрофеннинг анальгетик ва ҳароратни туширувчи таъсири препарат қабул қилинганидан кейин 30 минутдан сўнг бошланиши кўрсатиб ўтилган.

Экспериментал тадқиқотларнинг маълумотлари, ибупрофен бир вақтда қўлланганда ацетилсалицил кислотасининг паст дозаларини тромбоцитлар агрегациясига бўлган таъсирини сусайтириши мумкинлигидан далолат беради.

Айрим фармакодинамик тадқиқотлар, ибупрофеннинг бир марталик дозасини (400 мг) тез ажралиб чиқувчи ацетилсалицил кислотасини (81 мг) қабул қилишдан 8 соат олдин ёки 30 минутдан кейин қабул қилинганда ацетилсалицил кислотасининг тромбоксанни ҳосил бўлиши жараёнига ва тромбоцитлар агрегациясига бўлган таъсирини сусайиши юз беришини кўрсатади. Бу маълумотларнинг чекланганлигига қарамай, ибупрофенни узоқ муддат давомида мунтазам қўлланиши ацетилсалицил кислотасининг паст дозаларини кардиопротектив самарасини пасайтириши мумкинлигини истисно қилиш мумкин эмас. Ибупрофен мунтазам қўлланмаганда клиник аҳамиятли самарани юз бериш эҳтимоли кам.

Сўрилиши

Ибупрофен меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан тез сўрилади, биокира олишлиги 80-90% ни ташкил этади.

Қон плазмасида максимал концентрациясига эришиш вақти, препарат қабул қилингандан кейин 1-2 соатни ташкил этади.

Овқатдан кейин қабул қилинганда, чўққи концентрацияси оч қоринга қабул қилинганига нисбатан пастроқ ва унга секинроқ эришилади. Овқатланиш тўлиқ биокира олишликка жиддий таъсир кўрсатмайди.

Тақсимланиши

Ибупрофен қон плазмаси оқсиллари билан фаол (90%) боғланади. Ибупрофен кичик тақсимланиш ҳажмига эга, у катталарда тахминан 0,12-0,2 л/кг ни ташкил этади.

Биотрансформацияси

Ибупрофен жигарда цитохром P450, асосан CYP2C9 ёрдамида тез метаболизмга учрайди, натижада иккита нофаол метаболит: 2-гидроксиибупрофен ва 3-карбоксиибупрофен ҳосил бўлади.

Перорал қабул қилингандан сўнг препаратнинг тахминан 90% метаболитлар шаклида ва уларнинг глюкурон кислотаси билан конъюгацияси маҳсулотлари кўринишида буйрак орқали чиқарилади. Ибупрофеннинг жуда оз миқдори сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Чиқарилиши

Ибупрофен буйрак орқали тез ва тўлиқ чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташкил этади. Бир марталик доза қабул қилинганидан кейин препарат 24 соат давомида тўлиқ чиқарилади.
Энг кўп МИЙ томонидан нохуш реакциялар кузатилади.

Нохуш реакцияларнинг қуйида ишлатилган учраш тезлигининг параметрлари қуйидаги тарзда белгиланган: тез-тез эмас (≥ 1/1000, лекин < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, лекин < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); тез-тезлиги номаълум (маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли, тез-тезлиги аниқланмаган).

Инфекциялар ва инвазиялар: жуда кам ҳолларда - ностероид яллиғланишга қарши восита (НЯҚВ) ларни қўлланиши билан тўғри келадиган яллиғланиш билан боғлиқ инфекцияларни (масалан, некрозланувчи фасциитни) зўрайиши таърифланган. Бу, эҳтимол, НЯҚВ нинг таъсир механизми билан боғлиқ бўлса керак. Агар инфекция белгилари ибупрофен ишлатилган вақтда ўтиб кетмаса, пациент, кечиктирмай, шифокорга мурожаат қилиши тавсия этилади.

Қон ва лимфа тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – қон яратилишини бузилиши (анемия, лейкопения, тромбоцитопения, панцитопения, агранулоцитоз). Бундай бузилишларнинг биринчи белгилари бўлиб, иситма, томоқда оғриқ, оғиз бўшлиғида юзаки яралар, гриппга ўхшаш симптомлар, кучли ҳолсизлик, тушунтириб бўлмайдиган қон кетишлари ва қонталашлар ҳисобланади.

Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанликнинг оғир реакциялари.

Бундай бузилишларнинг симптомлари: юз, тил ёки хиқилдоқ шиши, ҳансираш, тахикардия, гипотония (анафилактик реакция, Квинке шиши ёки оғир шок) бўлиши мумкин.

Астма, бронхиал астмани зўрайиши ёки бронхоспазм.

Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи; тез-тезлиги номаълум - асептик менингит.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тезлиги номаълум - шишлар, гипотония ва юрак етишмовчилиги НЯҚВ билан даволаш оқибатида қайд этилган.

Клиник синовларнинг натижалари, ибупрофенни қабул қилиниши, айниқса юқори дозаларда (суткада ≥2400 мг) қабул қилиниши ва артериал тромботик асоратлар (масалан, миокард инфаркти ва инсульт) хавфини бироз ошиши ўртасида ўзаро боғлиқлик борлигини тахмин қилади.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез эмас – қорнда оғриқ, кўнгил айниши ва диспепсия; кам ҳолларда - диарея, метеоризм, қабзият ва қусиш; жуда кам ҳолларда – пептик яраларни ҳосил бўлиши, яра перфорацияси ёки меъда-ичакдан қолн кетишлари, мелена, қон аралаш қусиш, баъзан, айниқса кекса ёшдаги пациентларда ўлим билан якун топади, ярали стоматит, гастрит.

Ярали колитни зўрайиши ва Крон касаллиги.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда - жигар функциясини бузилиши.

Тери қопламалари томонидан: тез-тез эмас – эшакеми ва қичишиш билан кечувчи турли тери тошмалари; жуда кам ҳолларда – эксфолиятив ва буллез дерматитлар, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема ва токсик эпидермал некролиз каби тери реакцияларининг оғир шаклларини ривожланиши; тез-тезлиги номаълум – камдан-кам ҳолларда жиддий тери инфекциялари ва сувчечак вақтида юмшоқ тўқималарнинг асоратлари ривожланиши мумкин.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги, папилляр некроз, айниқса узоқ муддат қўлланганда, шишлар ва қон зардобида мочевинани даражасини ошиши билан боғлиқ кечади.

Шубҳа қиқлинган нохуш реакциялар тўғрисида хабарлар

Дори воситаси рўйхатдан ўтказилганидан кейин тушувчи шубҳа қиқлинган нохуш реакциялар тўғрисидаги хабарлар муҳим ҳисоланади. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакцияси аниқланганда ёки мазкур бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакоогоҳлик тизими талабига мувофиқ хабардор қилишингизни сўраймиз.

Ибупрофен қўлланган ҳоллардаги нохуш реакцияларни, симптомларни қисқа вақт давомида назорат қилиш учун зарур бўлган минимал самарали дозани қўллаш йўли билан минимумга етказиш мумкин.

Барча НЯҚВ каби, ибупрофен ҳам инфекцияларнинг симптомларини ниқоблаши мумкин.

Кекса пациентларда нохуш реакцияларни (айниқса ўлим билан якунланиши мумкин бўлган меъда-ичакдан қон кетишлари ва перфорациялар) юз бериш тезлигини ошиши кузатилади.

Нафас аъзолари

Астмаси ёки аллергик касалликлари бўлган пациентларда ҳозирги вақтда ва анамнезда бронхоспазм юз бериши мумкин.

Бошқа НЯҚВ

Ибупрофенни бошқа НЯҚВ билан, жумладан циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторлари билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Тизимли қизил югурик ва бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари

Тизимли қизил югурик ва бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари бўлган пациентлар асептик менингитни юз бериши юзасидан юқори хавфга дучор бўлишлари мумкин.

Асептик менингит

Асептик менингитнинг энса мушакларининг ригидлиги, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, иситма ёки дезориентация каби симптомлари кузатилиши мумкин.

Кам ҳолларда асептик менингит ибупрофен қабул қилаётган пациентларда кузатилиши мумкин, ва бунинг эҳтимоли тизимли қизил югурик ва бириктирувчи тўқима касалликлари бўлган пациентларда кўпроқ эканлигига қармай, бу ҳолат дастлаб сурункали касалликлари бўлмаган пациентларда қайд этилган.

Буйрак

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларнинг ҳолати ёмонлашиши мумкин. Бу реакцияга кўпроқ буйрак функциясини бузилиши, юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар, диуретиклар ва ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторларини қабул қилаётган пациентлар ҳамда кекса ёшдаги пациентлар дучор бўладилар.

Сувсизланиш аниқланган болаларда буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи мавжуд.

Жигар

Жуда кам ҳолларда жигар функциясини бузилиши кузатилиши мумкин.

Юрак-қон томир тизими, шу жумладан бош мия қон томирлари

Анамнезида гипертонияси ва/ёки юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга узоқ муддатли даволашни эҳтиёткорлик билан бошлаш лозим (шифокорнинг маслаҳати зарур), чунки ибупрофен билан даволашда, бошқа НЯҚВ билан даволашда бўлгани каби, суюқликни тутилиши, гипертония ва шишлар тўғрисида хабар берилган.

Клиник синовларнинг натижалари, ибупрофенни қабул қилиниши, айниқса юқори дозаларда (суткада ≥2400 мг) қабул қилиниши ва узоқ муддат давомида даволаш, артериал тромботик асоратлар (масалан, миокард инфаркти ва инсульт) ни ривожланиш хавфини бироз ошиши ўртасида ўзаро боғлиқлик бор бўлиши мумкинлигини тахмин қилади. Эпидемиологик тадқиқотлар ибупрофеннинг паст дозалари (суткада ≥1200 мг) ни қабул қилиниши ва артериал тромботик асоратларни ривожланиш хавфини бироз ошиши ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тахмин қилмайди.

Назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензияси, NYHA таснифига мувофиқ II-III синф димланган юрак етишмовчилиги, аниқланган юрак ишемик касаллиги, периферик артерияларнинг касалликлари ва/ёки цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентларга ибупрофенни, фақат фойда/хавф нисбати синчковлик билан баҳолангандан кейингина буюриш керак. Бундай ҳолларда ибупрофеннинг юқори дозаларини (суткада ≥2400 мг) қўллашдан сақланиш керак.

Юрак-қон томир асоратларини ривожланиш хавф омиллари (масалан, гипертония, гиперлипидемия, қандли диабети, чекиш) бўлган пациентларда ибупрофен билан, айниқса юқори дозалари (суткада ≥2400 мг) билан узоқ муддатли даволаш бошлангунича, фойда/хавф нисбатини синчков баҳолашни ўтказиш лозим.

Аёллардаги фертиллик

Циклооксигеназа/простагландин синтеза ингибиторлари аёлларда овуляцияга таъсир қилиб, фертилликни ёмонлаштириши мумкинлиги тўғрисида чекланган маълумотлар мавжуд. Бу даволаш тўхтатилганда қайтувчан жараён ҳисобланади.

Меъда-ичакдан қон кетишлари, яра ҳосил бўлиши ва перфорация

НЯҚВ ни анамнезида МИЙ касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бу касалликлар зўрайиши мумкин.

НЯҚВ билан даволашнинг исталган босқичида, хабар берувчи симптомларни ёки анамнезда МИЙ томонидан оғир бузилишларни борлигидан қатъий назар, эҳтимол ўлим билан якунланувчи меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, перфорация ва яра ҳосил бўлиши ҳолатлари тўғрисида хабар берилган.

Меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, перфорация ва яра ҳосил бўлиши хавфи, анамнезида меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган, айниқса қон кетиши ёки перфорация билан асоратланган пациентларда ва кекса ёшдаги шахсларда, НЯҚВ дозаси ошгани сайин ошиб боради. Бундай пациентларда даволашни паст дозалардан бошлаш лозим. Ацетилсалицил кислотасининг паст дозаси ёки меъда-ичак йўллари томонидан хавфни оширувчи бошқа препаратлар билан ёндош даволашга муҳтож пациентлар учун ҳимоя воситалари билан (масалан, мизопростол ёки протон помпаси ингибиторлари билан) мажмуавий даволаш кўриб чиқилиши лозим.

Анамнезида МИЙ га НЯҚВ нинг токсик таъсири тўғрисида маълумотлар бўлган пациентлар (айниқса кекса пациентлар), МИЙ томонидан ҳар қандай ғайри-табиий симптомлар (айниқса меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари) тўғрисида, хусусан даволашни бошида хабар беришлари керак.

Меъда-ичак яраларини ҳосил бўлиши ёки қон кетишлари хавфини ошириши мумкин бўлган перорал кортикостероидлар, антикоагулянтлар (масалан, варфарин), серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари ёки антитромбоцитар воситалар (масалан, ацетилсалицил кислотаси) каби препаратларни бир вақтда қабул қилаётган пациентларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ибупрофенни қабул қилаётган пациентларда меъда-ичак яраси ҳосил бўлган ёки қон кетишлари юз берган ҳолларда, даволашни дарҳол тўхтатиш керак.

Дерматологик реакциялар

Жуда кам ҳолларда НЯҚВ ни узоқ муддат қўллаш фонида ўлимга олиб келиши мумкин бўлган тери реакцияларининг оғир шакллари, шу жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз тўғрисида хабар берилган. Бундай реакцияларнинг энг юқори хавфи даволашнинг бошида мавжуд бўлади, кўпчилик ҳолларда ушбу реакциялар даволашнинг 1-чи ойи давомида бошланган. Тери тошмаси, шиллиқ қаватининг патологик ўзгаришларини биринчи белгиларида ёки ўта юқори сезувчанликнинг ҳар қандай бошқа белгиларида ибупрофенни бекор қилиш керак.

Кам ҳолларда сувчечак тери ва юмшоқ тўқималарнинг жиддий асоратларини қўзғатиши мумкин. Айни шу пайтда бу инфекцияларни оғирлашишида НЯҚВ нинг ролини инкор этиб бўлмайди. Шундай қилиб, ибупрофенни сувчечакда қўллашдан сақланиш керак.

Бошқа эҳтиёткорлик чоралари

Анальгетикларни узоқ вақт (> 3 ой) қўлланганда, ҳар 2 кунда ва ундан кўп қўлланганда бош оғриғи қайта бошланиши ёки кучайиши мумкин. Анальгетикларнинг дозасини ошириб юборилиши оқибатидаги бош оғриғи (дори воситаларини хаддан зиёд ишлатилиши оқибатидаги бош оғриғи) дозани ошириш йўли билан даволанмаслиги лозим. Таърифланган ҳолатда анальгетикларни қўллаш тўхтатилиши лозим, пациент эса, шифокор билан масалаҳатлашиши лозим.

Фруктозани туғма ўзлаштира олмаслиги бўлган шахсларда, сахараза ва изомальтаза танқислигида ўзига хос эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Бравекс таркибида қанд сақлайди, шунинг учун уни қандли диабети бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Простагландинлар синтезини сусайиши ҳомиладорлик ва/ёки эмбриофетал ривожланишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Эпидемиологик тадқиқотларнинг натижалари, ҳомиладорликнинг илк муддатларида простагландинлар синтезини ингибиторлари қўлланганидан сўнг ҳомилани тушиш хавфи ҳамда юрак нуқсонларни юз бериши ва гастрошизис хавфини ошишини кўрсатади. Юрак-қон томир тизими дефектларни юз беришининг мутлоқ хавфи камида 1% дан тахминан 1,5% гача ошган. Хавф, доза ва даволаш давомийлиги ошгани сайин ошиб боради деб ҳисоблайдилар. Простагландинлар синтези ингибиторларини ҳайвонларда қўлланиши, пре- ва постимплантацион йўқотишлар ва эмбриофетал ўлим сонини ошишини чақирган. Бундан ташқари, простагландинлар синтези ингибиторларини органогенез даврида қабул қилган ҳайвонларда ривожланишнинг турли нуқсонларини, шу жумладан юрак-қон томир тизими нуқсонларини юз бериш тезлиги ошган. Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойликларида ибупрофенни фақат ўткир зарурат бўлгандагина қабул қилиш керак. Ҳомиладор бўлишга уринаётган ёки . ҳомиладорликнинг биринчи ёки иккинчи уч ойлиги даври кечаётган аёл томонидан ибупрофен қўлланганда, мумкин бўлган энг қисқа вақт давомида минимал дозани ишлатиш лозим. Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида простагландинлар синтезининг барча ингибиторлари ҳомилани қуйидаги хавфга дучор қилишлари мумкин:

-      юрак-ўпка токсиклиги хавфи (артериал йўлни барвақт беркилиши ва ўпка гипертензияси билан кечади);

-      буйрак функциясини бузилиши, у олигогидрамнион билан кечувчи буйрак етишмовчилигига қадар авж олиши мумкин;

она ва болани ҳомидаорликнинг охирида қуйидаги хавфга дучор қилиши мумкин:

-      қон кетиш вақти ошиши мумкин, айни пайтда антиагрегант самара хатто жуда паст дозаларда ҳам кузатилиши мумкин;

-      туғруқни кечикиши ёки унинг даврини узайишига олиб келувчи бачадон қисқаришларини сусайиши.

Демак, ибупрофенни ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Лактация

Чекланган сонли тадқиқотларда ибупрофен кўкрак сутида жуда паст концентрацияларда аниқланган, шунинг учун препаратнинг эмизилаётган чақалоққа салбий таъсир эҳтимоли жуда кам.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат болаларда ҳаётининг 3 ойлигидан бошлаб, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш учун мўлжалланган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Бравекс препаратини қабул қилиш вақтида транспортни бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш мумкин эмаслиги тўғрисида маълумотлар йўқ, чунки препарат 12 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик керак.

 

Бравекс болаларда ҳаётининг 3 ойлигидан бошлаб, 12 ёшгача иситмани туширувчи восита сифатида ўткир респиратор касалликларда, гриппда, болалар инфекцияларида, эмлашдан кейинги реакцияларда ва тана ҳароратини ошиши билан кечувчи бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларида қўлланилади. Препарат оғриқ қолдирувчи восита сифатида кучсиз ёки ўртача жадалликдаги оғриқли синдромда: шу жумладан бош ва тиш оғриғида, мигренда, невралгияларда, қулоқ ва томоқда оғриқда, пай чўзилгандаги оғриқлар ва бошқа турдаги оғриқларда ишлатилади.

-      Ибупрофенга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

-      Ибупрофенни, анамнезида аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларини қабул қилинганда юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, бронхиал астмаси, ринити ёки эшакеми) бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас;

-      қайталанувчи пептик яра ёки ярадан қон кетиши, шу жумладан анамнезда: яра ҳосил бўлиши ёки қон кетишларини тасдиқловчи икки ва ундан ортиқ алоҳида эпизод;

-      анамнезда меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларидан меъда-ичакдан қон кетишларини мавжудлиги ёки НЯҚВ ни аввал қабул қилиниши билан боғлиқ перфорациялар;

-      оғир буйрак ёки жигар етишмовчилиги;

-      оғир юрак етишмовчилиги (NYHA бўйича IV синф);

-      ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги;

-      қон кетишларига юқори мойиллик билан боғлиқ ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.

Ибупрофенни қуйидагилар билан мажмуада қўллаш мумкин эмас:

ацетилсалицил кислотаси билан, чунки бу нохуш реакцияларни юз бериш хавфини ошириши мумкин.

Лаборатор тадқиқотларнинг натижаларига кўра, ибупрофен ацетилсалицил кислотасининг паст дозалари билан бир вақтда қўлланганда тромбоцитлар агрегациясини рақобатли ингибиция қилиши мумкинлиги тахмин қилинади. Гарчи бу маълумотларни клиник амалиётга экстраполяция қилиш ноаниқлигича қолсада, ибупрофенни мунтазам равишда узоқ вақт қабул қилиниши ацетилсалицил кислотасининг паст дозаларини кардиопротектор таъсирини сусайтириши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Ибупрофенни эпизодик қўлланишининг ацетилсалицил кислотасининг кардиопротектор хусусиятларига бўлган таъсир эҳтимоли кам.

Бошқа НЯҚВ билан, шу жумладан циклооксигеназы-2 нинг селектив ингибиторлари билан. Бошқа НЯҚВ билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, чунки бу нохуш реакцияларни юз бериш хавфини ошириши мумкин.

Антикоагулянтлар билан. НЯҚВ варфарин каби антикоагулянтларнинг самарасини кучайтириши мумкин.

Антиромбоцитар агентлар билан. Меъда-ичакдан қон кетишлари хавфи ошади.

Мифепристон билан. НЯҚВ ни простагландинлар синтезини сусайтириш хусусияти туфайли, препаратнинг самарадорлиги назарий жиҳатдан пасайиши мумкин.

Зидовудин билан. Зидовудин ва НЯҚВ бирга қўлланганда гематотоксиклик хавфи ошади. Зидовудин ва ибупрофен билан бирга ёндош даволаш қабул қилаётган гемофилия билан кечувчи ОИТВ-инфекцияланган пациентларда гемартроз ва гематомани ривожланиш хавфини ошиши юзасидан далиллар мавжуд;

Сульфонилмочевина препаратлари билан. НЯҚВ сульфонилмочевина препаратларининг таъсирини кучайтириши мумкин. Сульфонилмочевина препаратларини ибупрофен билан ёндош қўлланганда пациентларда гипогликемиянинг кам ҳоллари тўғрисида хабар берилган.

Метотрексат билан. НЯҚВ метотрексатнинг буйрак найчалари орқали секрециясини ингибиция қилиши ва унинг клиренсини камайтириши мумкин. Шунинг учун метотрексатнинг юқори дозалари билан даволанаётган пациентлар НЯҚВ ни қабул қилмасликлари лозим.

Юрак гликозидлари билан. НЯҚВ юрак етишмовчилигини кучайтириши, буйрак калавалари фильтрацияси функциясини сусайтириши ва қон плазмасида юрак гликозидлари даражасини ошириши мумкин;

Ибупрофенни қуйидаги препаратлар билан мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак:

Антигипертензив дори воситалари, бета-блокаторлар ва диуретиклар билан. НЯҚВ бу воситаларнинг таъсир самарасини пасайтирииши мумкин. Диуретиклар НЯҚВ нинг нефротоксик таъсир хавфини ошириши мумкин.

Аминогликозидлар билан. НЯҚВ амноглкозидларнинг чиқарилишини сусайтириши мумкин.

Кортикостероидлар билан. Меъда-ичак йўлларида яраларни пайдо бўлиши ёки қон кетишлари хавфи ошади.

Серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ) билан. Меъда-ичакдан қон кетишлари хавфи ошади;

Литий билан. Қон плазмасида хам литийнинг концентрациясини потенциал ошиши хусусида далиллар мавжуд.

Метотрексат билан. Метотрексатнинг паст дозалари билан даволанганда, НЯҚВ ва метотрексат ўртасида потенциал ўзаро таъсир хавфини, айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эътиборга олиш лозим. Мажмуавий даволаш ўтказилганда буйрак функцияси мониторингини ўтказиш лозим. НЯҚВ ва метотрексатни 24 соатдан кам бўлган вақт оралиғида қўллагнада эҳтитёкорликка риоя қилиш керак, чунки қон плазмасида метотрексатнинг даражасини ошиш эҳтимоли мавжуд бўлади, бу эса, унинг токсиклигини ошишига олиб келиши мумкин.

Циклоспорин билан. Нефротоксиклик хавфи ошади.

Такролимус билан. НЯҚВни такролимус билан бир вақтда қўлланганда нефротоксиклик хавфи ошиши мумкин.

Холестирамин билан. Ибупрофенни ва холестираминни бир вақтда қўлланилиши, охиргини МИЙ да сўрилишини пасайишига олиб келиши мумкин. Шундай бўлсада, клиник аҳамияти маълум эмас.

CYP2C9 ингибиторлари билан. CYP2C9 ингибиторлари и ибупрофенни бир вақтда қўлланилиши охиргининг таъсирини кучайтириши мумкин. CYP2C9 нинг кучли ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганда, айниқса ибупрофен юқори дозаларда қўлланганда, ибупрофеннинг дозасини пасайтириш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш керак.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Флакон очилганидан кейин препаратни 12 ой давомида ишлатиш мумкин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Препарат қисқа вақт давомида қўллаш учун мўлжалланган. Симптомларни енгиллаштириш учун зарур бўлган минимал самарали дозани энг қисқа вақт давомида ишлатиш керак.

Препарат ичга овқатдан кейин қабул қилинади.

Қўллашдан олдин флаконни, бир хил суспензия олингунга қадар чайқатиш керак.

Препаратни дозалаш учун, бир томонидан 2,5 мл, 5 мл, 7,5 мл, 10 мл, 15 мл ва 20 мл га ва бошқа томонидан 1,25 мл, 6,25 мл, 8,75 мл, 11,25 мл, 13,75 мл ва 16,25 мл га градуировка қилинган ўлчов стаканчаси ишлатилади.

3 ёшдан катта болалар:

Иммунизациядан кейинги иситма: 2,5 мл ли битта доза, кейинчалик зарурат туғилганида 6 соатдан кейин яна 2,5 мл буюрилади.

24 соат давомида 5 мл дан ортиқ қўлланмасин.

Иситма (қизиш) ва оғриқ ҳамда шамоллаш ва грипп симптомлари:

Ичга қабул қилиш учун суспензия кўринишидаги ибупрофеннинг кундузги дозаси, дозаларга бўлинган ҳолда, тана вазнига 20-30 мг/кг ни ташкил этади.

3 дан 6 ойликкача бўлган эмизикли (5 кг дан ортиқ) болалар: 2,5 мл дан сутка давомида 3 марта (бу суткада 150 мг ибупрофенга тўғри келади).

6 дан 12 ойликкача бўлган эмизикли (7-10 кг) болалар: 2,5 мл дан сутка давомида 3 дан 4 мартагача (бу суткада 150-200 мг ибупрофенга тўғри келади).

1 ёшдан 3 ёшгача бўлган (10-15 кг) болалар: 5 мл дан сутка давомида 3 марта (бу суткада 300 мг ибупрофенга тўғри келади).

4 ёшдан 6 ёшгача бўлган (15-20 кг) болалар: 7,5 мл дан сутка давомида 3 марта (бу суткада 450 мг ибупрофенга тўғри келади).

7 ёшдан 9 ёшгача бўлган (20-30 кг) болалар: 10 мл дан сутка давомида 3 марта (бу суткада 600 мг ибупрофенга тўғри келади).

10 ёшдан 12 ёшгача бўлган (30-40 кг) болалар: 15 мл дан сутка давомида 3 марта (бу суткада 900 мг ибупрофенга тўғри келади).

Дозани ҳар 6-8 соатда, навбатдаги дозалар орасида минимум 4 соатлик оралиқ вақтга амал қилган ҳолда такрорлаш мумкин.

3 ойликкача ёки тана вазни 5 кг дан кам бўлган болаларга, самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқлиги туфайли, ибупрофенни қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш давомийлиги

Фақат қисқа вақт қўллаш учун мўлжалланган.

Агар ибупрофенни 6 ойликгача бўлган болаларда қўлланганда касаллик симптомлари 24 соат ва ундан ортиқ вақт давомида сақланиб қолса ёки ёмонлашса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Агар ибупрофенни 6 ойликдан катта болаларда қўлланганда касаллик симптомлари 3 кун ва ундан ортиқ вақт давомида сақланиб қолса ёки ёмонлашса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Тавсия этилган дозани оширмаслик керак.

Буйрак етишмовчилиги

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ибупрофенни қўллаганда эҳтиёткорликка амал қилиш керак. Доза индивидуал равишда буюрилиши ва у қанча иложи бўлса, шунча паст бўлиши керак. Буйрак функциясининг мониторинги ўтказилиши лозим.

Жигар етишмовчилиги

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда ибупрофенни қўллаганда эҳтиёткорликка амал қилиш керак. Доза индивидуал равишда буюрилиши ва у қанча иложи бўлса, шунча паст бўлиши керак.
Препарат болаларда ҳаётининг 3 ойлигидан бошлаб, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш учун мўлжалланган.

Дозани ошириб юборилиши муаммолари жуда кам юз беради.

Заҳарланиш белгилари ва симптомлари одатда, болалар ва катталарда 100 мг/кг дозадан паст дозада хам кузатилмаган.

Болаларда ичга 400 мг/кг ёки ундан ортиқ дозада қабул қилиш жиддий токсик реакцияларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Катталарда “доза-самара” нинг таъсири камроқ намоён бўлади.

Доза ошириб юборилганда ярим чиқарилиш даври 1,5-3 соатни ташкил этади.

Симптомлари: доза ошириб юборилганда кўпчилик пациентларда фақат кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ ва (камроқ) диарея пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек қулоқни шанғиллаши, бош оғриғи ва меъда-ичакдан қон кетишлари юз бериши мумкин. Оғир заҳарланишларда, баъзида қўзғалиш даврлари билан уйқучанлик, дезориентация ва кома кўринишида намоён бўлувчи марказий нерв тизимига токсик таъсири қайд этилади. Баъзида пациентларда тиришишлар ривожланади. Оғир заҳарланишларда метаболик ацидоз ва протромбин вақтини узайиши ривожланиши (Халқаро нормаллаштирилган нисбат ошиши) мумкин, бу эҳтимол, қонда айланиб юрган қон ивиши факторларини ингибицияси оқибатида юз берса керак. Ўткир буйрак етишмовчилиги ва жигарни шикастланиши ривожланиши мумкин. Бронхиал астмаси бўлган пациентларда касаллик зўрайиши мумкин.

Даволаш: нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлашни ва юрак функцияси ва бошқа ҳаётий муҳим аъзоларнинг фукнциясини барқарорлашгунича назорат қилишни ўз ичига олувчи симптоматик ва тутиб турувчи даволашни ўтказиш керак. Препаратнинг потенциал токсик миқдори истеъмол қилингандан сўнг 1 соат давомида ичга фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш керак. Тез-тез ёки узоқ давом этувчи тиришишларда вена ичига диазепам ёки лоразепам юбориш керак. Астмада бронхларни кенгайтирувчи воситалар қўлланилади.

Ҳомиладорлик

Простагландинлар синтезини сусайиши ҳомиладорлик ва/ёки эмбриофетал ривожланишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Эпидемиологик тадқиқотларнинг натижалари, ҳомиладорликнинг илк муддатларида простагландинлар синтезини ингибиторлари қўлланганидан сўнг ҳомилани тушиш хавфи ҳамда юрак нуқсонларни юз бериши ва гастрошизис хавфини ошишини кўрсатади. Юрак-қон томир тизими дефектларни юз беришининг мутлоқ хавфи камида 1% дан тахминан 1,5% гача ошган. Хавф, доза ва даволаш давомийлиги ошгани сайин ошиб боради деб ҳисоблайдилар. Простагландинлар синтези ингибиторларини ҳайвонларда қўлланиши, пре- ва постимплантацион йўқотишлар ва эмбриофетал ўлим сонини ошишини чақирган. Бундан ташқари, простагландинлар синтези ингибиторларини органогенез даврида қабул қилган ҳайвонларда ривожланишнинг турли нуқсонларини, шу жумладан юрак-қон томир тизими нуқсонларини юз бериш тезлиги ошган. Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойликларида ибупрофенни фақат ўткир зарурат бўлгандагина қабул қилиш керак. Ҳомиладор бўлишга уринаётган ёки . ҳомиладорликнинг биринчи ёки иккинчи уч ойлиги даври кечаётган аёл томонидан ибупрофен қўлланганда, мумкин бўлган энг қисқа вақт давомида минимал дозани ишлатиш лозим. Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида простагландинлар синтезининг барча ингибиторлари ҳомилани қуйидаги хавфга дучор қилишлари мумкин:

-      юрак-ўпка токсиклиги хавфи (артериал йўлни барвақт беркилиши ва ўпка гипертензияси билан кечади);

-      буйрак функциясини бузилиши, у олигогидрамнион билан кечувчи буйрак етишмовчилигига қадар авж олиши мумкин;

она ва болани ҳомидаорликнинг охирида қуйидаги хавфга дучор қилиши мумкин:

-      қон кетиш вақти ошиши мумкин, айни пайтда антиагрегант самара хатто жуда паст дозаларда ҳам кузатилиши мумкин;

-      туғруқни кечикиши ёки унинг даврини узайишига олиб келувчи бачадон қисқаришларини сусайиши.

Демак, ибупрофенни ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Лактация

Чекланган сонли тадқиқотларда ибупрофен кўкрак сутида жуда паст концентрацияларда аниқланган, шунинг учун препаратнинг эмизилаётган чақалоққа салбий таъсир эҳтимоли жуда кам.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

BRAVEKS suspenziya 100ml 100mg/5ml N1 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
BRAVEKS suspenziya 100ml 100mg/5ml N1 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
BRAVEKS suspenziya 100ml 100mg/5ml N1 dori vositasi Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S. tomonidan Turkiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
BRAVEKS suspenziya 100ml 100mg/5ml N1 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
BRAVEKS suspenziya 100ml 100mg/5ml N1 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
KYUPEN SMILE suspenziya 100ml 100mg/5ml
IBUFEN FORTE suspenziya 100 ml 200 mg/5 ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Polsha
  • Faol modda: Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Pharmaceutical Works POLPHARMA SA, Польша произведено: Medana Pharma SA
  • Vakil: Polpharma S. A.
Narh: 38 000 so'mdan Batafsil
ASEFENAK KIDDO suspenziya dlya priema vnutr 100 ml 100 mg/5 ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: BKRS Pharma PVT. LTD
Narh: 20 300 so'mdan Batafsil
BRUFEN RAPID kapsulalar 400mg N10
Narh: 18 000 so'mdan Batafsil
BRUFEN RAPID kapsulalar 200mg N10
Narh: 16 000 so'mdan Batafsil
ELDNIL EKSPRESS kapsulalar 200mg N10
INFORIN krem 50g 10%
Narh: 46 000 so'mdan Batafsil
ELDNIL EKSPRESS kapsulalar 200mg N20
Narh: 33 900 so'mdan Batafsil
PERUFEN sirop so vkusom klubniki 100ml 100mg/5ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: GM Pharmaceuticals Ltd, ООО, Грузия произведено: World Medicine Ilac San. Ve Tic. A.S.
PERUFEN sirop so vkusom apelsina 100ml 100mg/5ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: GM Pharmaceuticals Ltd, ООО, Грузия произведено: World Medicine Ilac San. Ve Tic. A.S.
MIG DETSKIY suspenziya 100ml 100mg/5ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ispaniya
  • Faol modda: Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Berlin-Chemie AG (Menarini Group), Германия произведено: Alcala Farma S.L.
MIG 400 tabletkalari 400mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Berlin Chemie AG (Menarini Group)
Narh: 50 000 so'mdan Batafsil
GOFEN 400 kapsulalar 400mg N60
  • Ishlab chiqarilish joyi: Tailand
  • Faol modda: Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Mega Lifesciences Public Company Limited
IBUPROFEN tabletkalari 200mg N50
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Технолог, ЧАО
Narh: 2 700 so'mdan Batafsil
IBUPROFEN tabletkalari 200mg N50
  • Ishlab chiqarilish joyi: Belarusiya
  • Faol modda: Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Борисовский завод медицинских препаратов, ОАО
Narh: 2 700 so'mdan Batafsil
IBUPROFEN tabletkalari 200mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Belarusiya
  • Faol modda: Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Борисовский завод медицинских препаратов, ОАО
IBUPROFEN suspenziya 100ml 100mg/5ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Lafz, ООО
Narh: 6 700 so'mdan Batafsil
IBUPROFEN suspenziya 50ml 100mg/5ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Lafz, ООО
Narh: 5 936 so'mdan Batafsil
IBUPROFEN suspenziya 50ml 100mg/5ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Radiks, ЧНПП
Narh: 5 936 so'mdan Batafsil
NUROFEN tabletkalari 200mg N20
Narh: 60 000 so'mdan Batafsil
NUROFEN tabletkalari 200mg N10
IBUPROFEN suspenziya 100ml 100mg/5ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Radiks, НПП
Narh: 6 700 so'mdan Batafsil
DOLGIT krem 20g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dolorgiet GmbH & Co. KG
Narh: 37 000 so'mdan Batafsil
DOLGIT krem 100g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dolorgiet GmbH & Co. KG
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
DOLGIT krem 100g
Narh: 42 000 so'mdan Batafsil
NUROFEN EKSPRESS kapsulalar 200mg N16
NUROFEN EKSPRESS kapsulalar 200mg N8
NUROFEN DLYA DETEY suspenziya so vkusom apelsina 150ml 100mg/5ml
Narh: 54 000 so'mdan Batafsil
NUROFEN DLYA DETEY suspenziya so vkusom klubniki 150ml 100mg/5ml
Narh: 54 000 so'mdan Batafsil
NUROFEN DLYA DETEY suspenziya so vkusom klubniki 100ml 100mg/5ml
Narh: 35 000 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
NEVRALON eritma 2ml N5
Narh: 53 800 so'mdan Batafsil
NEVRALON tabletkalari N20
Narh: 55 000 so'mdan Batafsil
DAPORIN tabletkalari 30mg N3
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Dapoksetin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
ARISTA tabletkalari 20mg N4
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Tadalafil ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
SEMILAKT tabletkalari 100 mg 100/20 mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Spironolakton, Furosemid ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
SEMILAKT tabletkalari 50 mg 50/20 mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Spironolakton, Furosemid ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
RIZOPROL tabletkalari 5mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Bisoprolol ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
AMVASTAN tabletkalari 10mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Atorvastatin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
FLAPROKS tabletkalari 500mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Siprofloksasin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
TOKSIVENOL tabletkalari 300 mg 300 mg+3 mg N30
ROLINOZ tabletkalari 10mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Setirizin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
Narh: 16 000 so'mdan Batafsil
ROLINOZ tomchilar dlya priema vnutr 20ml 10mg/ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Setirizin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
Narh: 52 000 so'mdan Batafsil
LIMENDA suppozitorii 750mg/200mg N7
Narh: 65 100 so'mdan Batafsil
ARTOKSAN tabletkalari 20mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Tenoksikam ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
Narh: 42 400 so'mdan Batafsil
ROFLOKSAN tabletkalari 200mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Ofloksasin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
LONDROMAKS tabletkalari 70mg N4
Narh: 85 000 so'mdan Batafsil
ORADRO tabletkalari 500mg N14
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Klaritromisin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
ORADRO tabletkalari 250mg N14
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Klaritromisin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
DAPORIN tabletkalari 60mg N3
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Dapoksetin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
FLAPROKS tabletkalari 500mg N14
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Siprofloksasin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
ROFLOKSAN tabletkalari 400mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Ofloksasin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
ROTAZAR tabletkalari 300mg N28
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Irbesartan ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
ROTAZAR tabletkalari 150mg N28
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Irbesartan ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
ROTAZAR PLYUS tabletkalari 300mg/25mg N28
ROTAZAR PLYUS tabletkalari 300mg/12,5mg N28
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9