Таркиби:
1 та таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: нифуроксазид – 100 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, повидон К-30, магний стеарати;
қобиқ таркиби: макроголь, гипромелоза, титана диоксид.
Нифуроксазид Proteus vulgaris, Klebsiella spp., Proteus mirabilis, Providencia spp. ва Pseudomonasspp. туридаги бактерияларга нисбатан антибактериал таъсирга эга эмас.
Нифуроксазид овқатни ҳазм қилиш йўлларининг нормал бактериал флораси таркибига таъсир этмайди.
Ўткир даражали бактериал диареяда ичаклар эубиозини тиклайди. Энтеротроп вируслар юқтирилганида бактериал суперинфекциялар ривожланишига тўсқинлик қилади.
Препаратнинг батафсил таъсир механизми номаълум, нифуроксазид бактериялар ҳужайраларида дегидрогеназ фаоллигини ва оқсиллар синтезини тўхтатиши, нафас йўллари занжирларини, трикарбон кислотаси циклини ва микроб ҳужайрасидаги бошқа бир қатор биокимёвий жараёнларни бартараф этиши тахмин қилинади. Микроб ҳужайраси мембранасини бузади, микроорганизмлар томонидан токсинлар ишлаб чиқаришини пасайтиради.
Препаратга чидамли штаммлар пайдо бўлишини юзага келтирмайди, бошқа бактерияларга қарши препаратлар билан кесишган чидамлилик ҳам кузатилмаган. Нифуроксазид таъсирининг самарадорлиги ичаклар оралиғидаги pH муҳитига ва микроорганизмларнинг бактерияларга қарши препаратларга нисбатан сезувчанликка боғлиқ эмас. Препарат овқатни ҳазм қилиш йўлларидан деярли сўрилмайди, фақат ичаклар оралиғида таъсир этади.
Тизимли шикастланиш (умумий аҳвол ёмонлашиши, тана ҳарорати кўтарилиши, интоксикация ёки инфекциялар симптомлари) белгиларига эга бактериал диареяда тизимли таъсир этувчи антибактериал препаратлар қўлланилиши тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.
Нифуроксазид билан даволаш вақтида алкоголь ичимликларини истеъмол қилиш дисульфирамсимон реакцияларни пайдо қилиши мумкин.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари (нафас сиқилиши, тери тошмаси, тери қичишиши) пайдо бўлган ҳолатда препарат қабул қилинишини тўхтатиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Она учун кутиладиган фойда ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатдагина препарат ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши мумкин.
Транспорт воситаларини ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этмайди.
Дисульфирамсимон реакциялар ривожланишини пайдо қиладиган препаратлар, марказий нерв тизими функциясини сусайтирадиган дори препаратлари билан бир вақтда қўлланиши тавсия этилмайди.
Агар Сиз бошқа дори препаратларини (шу жумладан, рецептурасиз) қабул қилаётган бўлсангиз, Бакдиар препарати қўлланилишидан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.
Катта ёшдаги пациентлар ва 7 ёшдан катта ёшдаги болалар: бир кунда 4 маҳал 6 соат оралиқ вақт билан 2 тадан таблетка (200 мг). Таблетка бутунлигича ютилиши, устидан тегишли миқдорда сув ичилиши керак. Таблеткани чайнаш, майдалаш мумкин эмас.
Даволаш курси давомийлиги: 5-7 кун, бироқ 7 кундан кўп эмас.
Агар препарат қабул қилинган дастлабки 3 кун давомида соғайиш кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Препарат фақатгина ундан фойдаланишга доир йўриқномада қайд этилган қўлланиш усули ва дозаларга мувофиқ қўлланилиши керак. Зарур ҳолларда, дори препарати қўлланилишидан олдин, илтимос, шифокор билан маслаҳатлашинг.