×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

BELARA tabletkalari 2mg/0,03mg N21

Kategoriya:
- Tanosil tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Vengriya
Faol modda:
Этинилэстрадиол, Хлормадинон
Qadoqda soni:
- 21
Ishlab chiqaruvchi:
- Гедеон Рихтер ОАО
Vakil:
- Gedeon Richter
ATX kodi:
- G03AA
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 187 ta dorixonasida topildi

ico 77 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 108 000 s`om dan + yetkazish

Buyurtma berish

ico 93 000 s`om dan

Bron qilish
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 2 мг хлормадинон ацетати ва 0,03 мг этинилэстрадиол
ёрдамчи моддалар: магний стеарати, повидон-К 30, маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати.
Плёнка қобиқ: темир (III) оксиди (Е 172) бўёвчиси, пропиленгликоль, макрогол 6000, тальк титан диоксиди (Е 171), лактоза моногидрати, гипромеллоза.
Белара препаратни узлуксиз 21 кун давомида қўллаш гипофиз томонидан фолликулани стимуляция қилувчи гормон (ФСГ) ва лютеинизация қилувчи гормон (ЛГ) секрециясини сусайтиради ва натижада овуляцияни бостиради. Бир вақтнинг ўзида эндометрий пролиферацияси ва унинг секретор трансформацияси юз беради. Шунингдек цервикал шиллиқнинг консистенцияси ўзгаради, бунда сперматозоидларнинг цервикал каналдан ўтиши қийинлашади ва уларнинг ҳаракатчанлигининг бузилишига олиб келади.
Хлормадинон ацетатининг овуляциясини тўлиқ сўндирилишини таъминлайдиган минимал дозаси 1,7 мг ни ташкил этади. Эндометрий трансформацияси учун керак доза бир циклга 25 мг ни ташкил этади.
Хлормадинон ацетати антиандроген хусусиятга эга бўлган гестаген ҳисобланади. Унинг таъсир этиш механизми специфик рецепторларда андрогенлар ўрнини босувчи хусусиятига асосланган.
Хлормадинон ацетати (ХМА)
Сўрилиши
ХМА ичга қабул қилинганидан сўнг тез ва тўлиқ сўрилади. ХМА нинг тизимли биокираолишлиги юқори, чунки у жигарда бирламчи метаболизмга учрамайди. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Cmax) 1-2 соатдан кейин эришилади.
Тақсимланиши
ХМА нинг 95% дан ортиғи қон плазмаси оқсиллари, айниқса альбумин билан бирикади. ХМА жинсий гормонларни (ГСПГ) боғлайдиган глобулин ёки кортизолни боғловчи глобулин билан боғланмайди.
Метаболизми
Оксидланиш, қайтарилиш ва глюкуронидлар ва сульфатлар билан боғланиш каби турли жараёнлар кўпгина метаболитлар пайдо бўлишига олиб келади. Қон плазмасидаги асосий метаболитларига 3-альфа ва 3-бета-гидрокси-ХМА кириб, метаболизмга учрамаган ХМА дан ярим чиқарилиш даври бўйича сезиларли фарқ қилмайди. 3-гидокси-метаболитлари ХМА фаоллигига ўхшаш антиандроген фаолликка эга. Метаболитлар сийдикда асосан конъюгатлар кўринишида бўлади. Ферментатив парчалангандан кейин асосий метаболити бўлиб 2-альфа-гидрокси-ХМА ҳисобланади, шунингдек 3-гидрокси-метаболитлар ва дигидроксиметаболитлар ҳосил бўлади.
Чиқарилиши
Қон плазмасидан ХМА нинг ўртача ярим чиқарилиш даври тахминан 34 соат (бир марталик доза қабул қилгандан сўнг) ва тахминан 36-39 соат (кўп марта қабул қилгандан кейин) ни ташкил этади.
Ичга қабул қилинганда ХМА ва унинг метаболитлари тахминан бир хил миқдорда буйрак ва ичак орқали чиқарилади.
Этинилэстрадиол (ЭЭ)
Сўрилиши
ЭЭ ичга қабул қилингандан кейин тез ва деярли тўлиқ сўрилади, Тmax га 1,5 соатдан сўнг эришилади. Тизимолди боғланиши ва жигардаги метаболизми натижасида унинг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 40% ни ташкил этади ва кучли индивидуал ўзгарувчанликка эга (20-65%).
Тақсимланиши
Қон плазмасидаги ЭЭ концентрацияси тўғрисида адабиётларда келтирилган маълумотлар кучли бир-биридан фарқ қилади. Тахминан 98% этинилэстрадиол қон плазмаси оқсиллари билан, деярли фақат альбумин билан боғланади.
Метаболизми
Табиий эстрогенлар каби, ЭЭ ароматик халқаси гидроксилланиши орқали биотрансформацияга учрайди (цитохром Р-450 тизими медиатор ҳисобланади). Асосий метаболити бўлиб 2-гидрокси-ЭЭ ҳисобланади, у бошқа метаболитлари ва конъюгатларигача трансформацияга учрайди. Этилинэстрадиол ҳам ингичка ичак шиллиқ қаватида, ҳам жигарда тизимолди боғланишга учрайди. Сийдикда асосан глюкуронидлар, ўт таркибида ва қон плазмасида эса – сульфатлар аниқланади.
Чиқарилиши
ЭЭ нинг қон плазмасидан ўртача ярим чиқарилиш даври тахминан 12-14 соат ни ташкил этади. ЭЭ буйрак ва ичак орқали 2:3 нисбатда чиқарилади. Ўт билан чиқиб кетаётган ЭЭ сульфати ичак бактериялари таъсирида гидролизга учрагандан кейин, ичак-жигар циркуляциясига учрайди.
Белара препаратини клиник тадқиқотлар жараёнида, препаратнинг тез-тез учрайдиган ножўя таъсирларига (>20%) шиддатли қон кетиш, қиндан аҳамиятсиз қонли ажралмалар, бош оғриғи ва сут бези соҳасида дискомфорт бўлган. Белара препаратини узоқ вақт қабул қилинганда мунтазам бўлмаган қон кетишлари эҳтимоллиги камаяди.
Ножўя реакцияларнинг учраш тез-тезлиги қуйидагича аниқланади:
жуда тез-тез: ≥1/10; тез-тез:≥1/100, <1/10; тез-тез эмас:≥1/1000, <1/100; кам ҳолларда: ≥1/10000, <1/1000; жуда кам ҳолларда: <1/10000.
Қуйидаги аъзо ва тизимлар томонидан ножўя реакциялар кузатилиш мумкин:
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: препаратга ўта юқори сезувчанлик, шу жумладан тери аллергик реакциялари.
Руҳиятни бузилиши
Тез-тез: кайфият тушиши, асабийлик.
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез: бош айланиши, мигрень, (ва/ёки мигренни кучайиши).
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар
Тез-тез: кўришни бузилиши.
Кам ҳолларда: конъюнктивит, контакт линзаларни ўзлаштираолмаслик.
Эшитиш аъзолари томонидан ва мувозанатнинг бузилишлари
Кам ҳолларда: эшитиш қобилиятини тўсатдан йўқолиши, қулоқда шовқин.
Қон томирлар томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: артериал гипертензия, артериал гипотензия, хушдан кетиш, веналарни варикоз кенгайиши, веналар тромбози.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Жуда тез-тез: кўнгил айниши.
Тез-тез: қусиш.
Тез-тез эмас: қоринда оғриқ, қоринни дам бўлиши, диарея.
Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузилишлар
Тез-тез: акне.
Тез-тез эмас: пигментацияни бузилиши, хлоазма, алопеция, тери қуриши.
Кам ҳолларда: уртикар тошмалар, эшакеми, қичишиш, псориазни зўрайиши, гипертрихоз.
Жуда кам ҳолларда: тугунли эритема.
Суяк-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар
Тез-тез: оғирликни ҳис қилиш.
Тез-тез эмас: белда оғриқ, мушакдаги бузилишлар.
Жинсий аъзолар ва сут бези томонидан бузилишлар
Жуда тез-тез: қиндан ажралмалар, дисменорея, аменорея.
Тез-тез: қоринни пастки соҳасида оғриқлар
Тез-тез эмас: галакторея, сут бези фиброаденомаси, қин кандидози.
Кам ҳолларда: сут безини катталашиши, вульвовагинит, меноррагия, ҳайздан олдинги синдром.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар
Тез-тез: таъсирчанлик, толиқиш, шишлар, тана вазнини ошиши.
Тез-тез эмас: либидони пасайиши, гипергидроз.
Кам ҳолларда: иштаҳани кучайиши.
Лаборатор ва инструментал текширувлар натижаларига таъсири
Тез-тез: артериал босимни ошиши.
Тез-тез эмас: қонда липидлар миқдорининг ўзгариши, шу жумладан гипертриглицеридемия.
0,03 мг этинилэстрадиол ва 2 мг хлормадинон ацетати сақлаган мажмуавий перорал контрацептив (МПК) ларни қўллаганда, шунингдек қуйидаги ножўя самаралар тўғрисидаги ҳам хабар берилган:
Веноз ва артериал тромбоэмболиялар хавфи ошиши (масалан, веналар тромбози, ўпка артерияси эмболияси, инсульт, миокард инфаркти). Бу хавф қўшимча омиллар таъсирида кучайиши мумкин.
Ўт чиқариш йўллари касалликлари хавфининг ошиши.
Кам ҳолларда жигарда хавфсиз ўсмалар ривожланиш хавфи ошиши, жуда кам ҳолларда – хавфли ўсмалар, баъзида бу ўсмалар ҳаётга хавф солувчи қорин бўшлиғи ички қон кетишларига сабаб бўлган.
Ичакнинг сурункали яллиғланиш касалликларини зўрайиши (Крон касаллиги, ярали колит)
Чекиш МПК препаратини қабул қилиш билан боғлиқ бўлган юрак-қон томир жиддий асоратлари хавфини оширади. Хавф ёш ошган сари, чекаётган сигареталар сони кўпайганда ошади ва 35 ёшдан ошган аёлларда юқори бўлади. 35 ёшдан ошган чекувчи аёллар контрацепциянинг бошқа усулларини қўллаши керак.
МПК қўллаш миокард инфаркти, тромбоэмболия, инсульт ёки жигар ўсмалар каби жиддий касалликлар хавфининг ошишига олиб келади.
Артериал гипертензия, гиперлипидемия, семириш ва диабет каби бошқа хавф омиллари асоратлар ва ўлим хавфини сезиларли оширади.
Бирон бир касаллик/хавф омили бўлса, потенциал хавф ва Белара препаратини қўллашдан кутилаётган фойдани солиштириш керак, шунингдек шу препаратни қабул қилишдан олдин аёл билан муҳокама қилиш керак. Агар препарат қўлланилаётган вақтда шу касаллик ёки хавф омиллари пайдо бўлса ёки авж олса, пациент даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиши керак. Шифокор даволашни давом эттириш ёки тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.
Тромбоэмболия ва бошқа қон-томир касалликлари
Эпидемиологик тадқиқотлар натижалари, перорал контрацептивларни қабул қилиш ва веноз ва артериал тромбоэмболик касалликлар, масалан, миокард инфаркти, бош мияга қон қуйилиши, чуқур веналар тромбози ва ўпка артерияси эмболияси хавфи ошиши орасида боғлиқликлар борлигини кўрсатди. Бу касалликлар кам ҳолларда ривожланади.
МПК қўлланилиши, уни қабул қилмаганга қараганда веноз тромбоэмболияси (ВТЭ) ривожланиш хавфининг ошишига олиб келади. ВТЭ нинг бундай хавфи мажмуавий перорал контрацептивлар биринчи йил давомида қабул қилган аёлларда юқори. Бу хавф ҳомиладорлик билан боғлиқ ВТЭ хавфидан кам у 10000 ҳомиладорликка 60 ҳолатни ташкил этади; ВТЭ 1-2% ҳолатда ўлимга олиб келади.
Беларани қабул қилиш бошқа мажмуавий перорал контрацептивларга қараганда ВТЭ хавфини қандай ошириши номаълум.
МПК қабул қилган аёлларда веноз тромбоэмболияси хавфи қуйидаги ҳолатларда ошади:
ёш ўтган сари;
ирсий мойиллик бўлганда (масалан, ака-ука, опа-сингилларда ёки ота-онада ёшлигида веноз тромбоэмболияси). Ирсий мойилликка гумон бўлганида, аёлни МПК қабул қилишга қарор қабул қилгунча мутахассис қабулига юбориш керак.
узоқ вақт иммобилизация ҳолати бўлса;
семизликда (тана вазни индекси 30 кг/м2 дан юқори).
Артериал тромбоэмболия хавфи қуйидаги ҳолатларда ошади:
ёши ўтган сари;
чекиш;
дислипопротеинемия;
семириш (тана вазни индекси 30 кг/м2 дан юқори);
артериал гипертензия;
юрак клапанлари нуқсони;
юрак бўлмачалари фибрилляцияси;
ирсий мойиллик бўлганда (масалан, ака-ука, опа-сингилларда ёки ота-оналарда нисбатан ёш даврида артериал тромбоэмболия). Ирсий мойилликка гумон бўлганда, МПК қабул қилишга қарор қабул қилишдан олдин аёлни мутахассис қабулига юбориш керак.
Қон айланишига таъсир этувчи бошқа касалликларга диабет, тизимли қизил югурик, гемолитик-уремик синдром, ичакнинг сурункали яллиғланиш касалликлари (Крон касаллиги, ярали колит), шунингдек ўроқсимон ҳужайрали анемия киради.
Препаратнинг фойда/хавф нисбатан баҳоланганда, юқорида кўрсатилган касалликларни адекват даволаш тромбозлар хавфини камайтириш мумкинлигини эътиборга олиш лозим.
Шунингдек, тромбоэмболик асоратлар хавфи туғруқдан кейинги даврда ошишини ҳисобга олиш керак.
Юзаки тромбофлебит ва/ёки веналар варикоз кенгайиши ва веноз тромбоэмболия этиологияси орасида ўзаро боғлиқлик борлиги тўғрисида бир ҳил мулоҳазалар йўқ.
Вена ва артериялар тромбози симптомлари қуйидагилар бўлиши мумкин:
оёқда оғриқ ва/ёки шиш;
кўкракда тўсатдан кучли оғриқ, чап қўлга тарқалиши бор ёки йўқлигидан қатъий назар;
ҳансирашнинг бирдан хуружи, номаълум сабабли тўсатдан йўтал
кутилмаганда кучли ва давомли бош оғриғи;
кўриш қобилиятининг қисман ёки тўлиқ йўқолиши, диплопия/нутқнинг бузилиш ёки афазия;
бош айланиши, ҳушдан кетиш, шу жумладан баъзи ҳолатларда фокал тутқаноқ хуружлари;
тўсатдан ҳолсизлик ёки тананинг бир томонидан ёки тананинг бир қисмида дизестезия;
ҳаракат бузилиши;
қоринда кучли оғриқ.
МПК қабул қилаётган пациентларда тромбоз пайдо бўлишининг келиб чиқиши мумкин бўлган симптомлари пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилиш кераклиги тўғрисида огоҳлантирилган бўлишлари керак.
Тромбозга шубҳа ёки тромбоз тасдиқланган бўлса, Белара препаратини қабул қилишни тўхтатиш керак.
МПК препаратини қабул қилиш фонида мигрен хуружларининг тез-тезлигини ва жадаллиги ошиши (бу бош мияда қон айланишини бузилишининг продромал фазасига кўрсатиши мумкин) препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатишга кўрсатма бўлиши мумкин.
Ўсмалар
Баъзи эпидемиологик тадқиқотлар перорал контрацептивларни узоқ вақт қабул қилиш аёлларда, одам папиллома вируси (ОПВ) билан инфекцияланган аёлларда бачадон бўйни раки ривожланиш хавфи пайдо бўлиши мумкин. Лекин бу масала мунозаралидир, чунки бошқа омиллар (масалан, жинсий партнер сони ёки контрацепциянинг тўсиқли усулларидан фойдаланишдаги фарқи) олинган натижаларга қандай таъсир этиши номаълум.
МПК қабул қилаётган аёлларда сут бези раки ривожланишининг нисбатан хавфи юқори (RR=1,24). Бу юқори хавф МПК қабул қилиш тўхтатилгандан 10 йил давомида секин-аста камайиб боради. Касаллик ва препаратни қабул қилиш орасидаги сабаб-оқибат боғлиқлиги борлиги аниқланмаган. Кузатилаётган юқори хавф МПК препаратини қабул қилаётган аёлларда сут бези раки, препарат қабул қилмаганларга қараганда олдинроқ диагностика қилинади, шунингдек МПК нинг биологик таъсири ёки иккала омилнинг мажмуаси боғлиқлиги билан тушунтириш мумкин.
Кам ҳолларда перорал контрацептивлар қабул қилгандан кейин жигарнинг хавфсиз ўсмалари пайдо бўлиши қайд қилинган, хавфли ўсмалар ундан ҳам камроқ қайд қилинган. Баъзида бу ўсмалар ҳаётга хавф солувчи қорин бўшлиғи ички қон кетишларни чақириши мумкин. Қоринда кучли оғриқ пайдо бўлиб, ўз-ўзидан йўқолиб кетмаган ҳолларда, гепатомегалияда ёки қорин бўшлиғи ички қон кетиш белгилари кузатилса, жигар ўсмаси ривожланиши эҳтимолини ҳисобга олиш ва Белара препаратини қабул қилишни тўхтатиш керак.
Бошқа касалликлар
Перорал контрацептивларни қабул қилаётган кўпчилик аёлларда артериал қон босимининг бироз ошиши кузатилган. Клиник аҳамиятга эга бўлган артериал босимнинг кўтарилиши кам ҳолларда кузатилган. Перорал контрацептивларни қабул қилиш ва клиник намоён бўлган артериал гипертензия орасидаги ўзаро боғлиқлик ҳозирги пайтда тасдиқланмаган. Агар Белара препаратини қабул қилиш фонида клиник аҳамиятга эга бўлган артериал қон босимининг ошиши кузатилса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва артериал гипертенизияни даволаш керак. Антигипертензив даволаш фонида артериал босим кўрсаткичлари нормаллашиши билан Белара препаратини қабул қилиш давом эттирилади.
Анамнезида ҳомиладорлар герпеси бўлган аёлларда, МПК қабул қилиш фонида бу касаллик қайталаниши мумкин. Анамнезида ёки оила анамнезида гипертриглицеридемияга кўрсатмалар бўлган аёлларда, МПК қабул қилиш фонида панкреатит ривожланиш хавфи ортади.
Жигар фаолиятини ўткир ва сурункали бузилишларида жигар фаолияти кўрсаткичлари нормаллашгунигача МПК қабул қилишни тўхтатиб туриш талаб этилиши мумкин.
Ҳомиладорлик даврида ёки жинсий гормонларни қабул қилиш натижасида биринчи марта диагностика қилинган холестатик сариқлик қайталаниши кузатилса, МПК қабул қилишни тўхтатиш керак.
МПК қабул қилиш периферик инсулино-резистентлик ёки глюкозага нисбатан толерантликка таъсир этиши мумкин. Шунинг учун диабети бўлган ва перорал контрацептивларни қабул қилаётган пациентлар ҳолатини синчковлик билан кузатиб бориш керак.
Кам ҳолатларда, айниқса анамнезида ҳомиладорлар хлоазмаси бўлган аёлларда хлоазма пайдо бўлиши мумкин. Перорал контрацептивларни қабул қилиш вақтида хлоазмага мойиллиги бўлган аёлларга қуёш остида туриш, шунингдек ультрабинафша нурланишдан сақланиш керак.
Кам учрайдиган галактозага ирсий ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилмасликлари керак.
Эҳтиёткорлик чоралари
Эстроген, ёки эстроген/гестаген сақловчи препаратларни қабул қилиш баъзи касалликлар ва ҳолатларга салбий таъсир этиши мумкин. Қуйидаги ҳолатларда синчковлик билан тиббий кузатув талаб этилади:
тутқаноқ;
тарқалган склероз;
тетания;
мигрень;
астма;
юрак ёки буйрак етишмовчилиги;
хорея;
қандли диабет;
жигар касалликлари;
дислипопротеинемия;
аутоиммун касалликлар (тизимли қизил югурик);
семириш;
артериал гипертензия;
эндометриоз;
веналар варикоз кенгайиши;
тромбофлебит;
қон ивишини бузилишлари;
мастопатия;
бачадон миомаси;
ҳомиладорлар герпеси;
депрессия;
ичакнинг сурункали яллиғланиш касалликлари (Крон касаллиги, ярали колит).
Мажмуавий перорал контрацептивларни буюришдан олдин қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ва хавф омилларини аниқлаш мақсадида, пациентни синчиклаб тиббий кўрикдан ўтказиш ва тўлиқ оилавий ва шахсий анамнезни аниқлаш керак. Белара препаратини қабул қилиш давомида юқоридагилар ҳар йили амалга оширилиши керак. Мунтазам тиббий кўриклар шунингдек қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар (масалан, транзитор ишемик хужум) ёки хавф омиллари (масалан, вена ёки артериялар тромбозининг шахсий ёки оилавий анамнези) МПК қабул қилиш фонида биринчи марта пайдо бўлиши мумкинлиги учун ҳам зарурдир. Тиббий текширишлар ўз ичига артериал босимни ўлчаш, сут безларини, қорин бўшлиғи аъзоларини, ташқи ва ички жинсий аъзоларни кўрикдан ўтказиш ва тегишли лаборатор тахлилларни ўз ичига олади.
Перорал контрацептивларни қабул қилиш, шу жумладан Белара препаратини қабул қилиш, ОИТВ инфекцияси (ОИТС), шунингдек ва бошқа жинсий йўл орқали юқадиган бошқа касалликлардан ҳимоя қилмаслиги тўғрисида оид маълумотлар олган бўлиши керак.
Самарадорликни камайиши
Қобиқ билан қопланган таблеткани қабул қилишини ўтказиб юбориш, қусиш ёки ичак томонидан бузилишлар, шу жумладан диарея, баъзи ёндош дори препаратларини узоқ вақт қўллаш ёки жуда кам ҳолатларда моддалар алмашинувининг бузилишлари препартнинг контрацептив самарасини пасайтириши мумкин.
Ҳайз циклини назорат қилишга таъсири
Шиддатли қон кетишлар ва аҳамиятсиз қонли ажралмалар
Барча перорал контрацептивларни қўллаш қиндан қон кетишларига олиб келиши мумкин (шиддатли қон кетишлари ва аҳамиятсиз қонли ажралмалар), айниқса препарат қабул қилишнинг биринчи циклида. Шунинг учун мунтазам бўлмаган циклларни тиббий баҳолаш фақат биринчи уч циклга тўғри келадиган адаптация давридан кейин амалга оширилиши керак. Агар Белара препаратини қабул қилиш фонида ҳар доим кузатиладиган ёки биринчи марта пайдо бўладиган шиддатли қон кетишлар пайдо бўлса, илгари цикл мунтазам давом этган бўлса ҳам, ҳомиладорлик ва органик касалликларни инкор қилиш мақсадида текширишлар ўтказиш керак. Ҳомиладорлик ва органик касалликлар инкор қилингандан кейин Белара препаратини қабул қилишни давом эттириш ёки бошқа препаратларни қабул қилишга ўтиш мумкин. Ҳайз орасидаги қон кетишлари контрацептив самарадорлик пасайганлиги симптоми бўлиши мумкин.
“Бекор қилиш” қон кетишларнинг йўқлиги
Одатда препарат қабул қилишнинг 21 кунидан кейин “бекор қилиш” қон кетиши пайдо бўлади. Баъзида, айниқса препарат қабул қилишнинг биринчи уч ойида “бекор қилиш” қон кетиш бўлмаслиги мумкин. Шунга қарамасдан, бу ҳолатда албатта контрацептив самарадорлик пасайишдан далолат бермайди. Агар қон кетиш қабул қилишнинг битта циклидан кейин бўлмаса, шу вақт давомида пациент қобиқ билан қопланган таблеткаларни қабул қилишни унутмаган бўлса, пациентда қусиш ва диарея кузатилмаган, таблеткларни қабул қилишда 7 кунлик танаффус чўзилмаган бўлса, унда тухум ҳужайрасининг уруғланиши эҳтимоли кам ва Белара препаратини қабул қилиш давом эттириш мумкин. Агар “бекор қилиш” қон кетишлари биринчи марта бўлмаслигига Белара препаратини қўллаш бўйича йўриқномани бузган ҳолда қабул қилган бўлса ёки “бекор қилиш” қон кетишлари бўлмаслиги икки цикл давомида кузатилса, препаратни қабул қилишни давом эттиргунча ҳомиладориликни инкор қилиш керак.
Белара препарати билан ўзида тешик далачой (Hypericum perforatum) сақловчи ўсимликлардан олинган дори препаратлари қабул қилиш мумкин эмас.
Гормонал контрацепция.
ЭЭ, Белара препарати эстроген компонентининг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири қон зардобида ЭЭ концентрациясининг ошиши ёки камайишини чақириши мумкин. Бу моддалар билан узоқ вақт даволаш керак бўлганда контрацепциянинг гормон бўлмаган усуллардан фойдаланиш керак. Қон зардобида ЭЭ концентрациясининг камайиши шиддатли қон кетишлар, цикл бузилиши ва Белара препаратининг контрацептив самарадорлиги камайишига олиб келиши мумкин; қон зардобида ЭЭ концентрацияси ошиши ножўя самаралар тез-тезлиги ва оғирлиги ошишига олиб келиши мумкин.
Қуйидаги дори препаратлари/таъсир этувчи моддалар қон зардобида ЭЭ концентрациясини камайтириши мумкин:
меъда-ичак йўллари моторикасини кучайтирувчи (масалан, метоклопрамид) ёки сўрилишини бузувчи (масалан, фаоллаштирилган кўмир) барча дори препаратлари;
рифампицин, рифабутин, барбитуратлар, тиришишга қарши препаратлар (масалан, карбамазепин, фенитоин ёки топирамат), гризеофульвин, барбексаклон, примидон, модафинил, протеазаларнинг баъзи ингибиторлари (масалан, ритоновир) ва тешик далачой препаратлари (Hypericum perforatum) каби жигар микросомал ферментларини индукция қиладиган моддалар;
баъзи аёлларда айрим антибиотиклар (масалан, ампициллин, тетрациклин), эҳтимол эстрогенларни ичак-жигар циркуляциясини пасайиши ҳисобига.
Шу дори препаратларини/таъсир этувчи моддаларини Белара препарати билан қисқа вақт давомида бир вақтда қўлланилганда даволаш вақтида ҳам даволаш тамом бўлгандан кейин биринчи 7 кун давомида контрацепциянинг қўшимча тўсиқ усулларини қўллаш керак. Жигар микросомал ферментлари индукцияси ҳисобига қон плазмасида ЭЭ концентрациясини камайтирадиган таъсир этувчи моддалар қабул қилинганда, қўшимча тўсиқ усулларини даволаш тамом бўлгандан кейин 28 кун давомида қўллаш керак. Агар блистер ўрамдаги МПК таблеткалари тамом бўлгандан кейин ёндош қўлланиладиган дори препаратини қабул қилишни давом эттириш, талаб этилса одатдаги етти кунлик танаффусни қилмасдан, кейинги ўрамдаги таблеткаларни қабул қилишни бошлаш керак.
Қуйидаги дори препаратлар/таъсир этувчи моддалар қон зардобида этинилэстрадиол концентрациясини ошириши мумкин:
ичак деворида ЭЭ сульфатланишини сусайтирадиган таъсир этувчи моддалар масалан, аскорбин кислотаси ёки парацетамол;
аторвастатин (этинилэстрадиол “концентрация-вақт” эгри чизиқ остидаги майдон (AUC) ни 20% га оширади);
замбуруғларга қарши препаратлар: имидазол ҳосилалари ҳисобланган (масалан, флуконазол), индинавир ёки тролеандомицин каби жигар микросомал ферментлар фаоллигини сусайтирувчи таъсир этувчи моддалар.
Этинилэстрадиол бошқа моддалар метаболизмига таъсир этиши мумкин:
жигар микросомал ферментлари фаоллигини бостиради ва шу билан боғлиқ, қон зардобида диазепам (ва метаболизми гидроксилланиш орқали амалга ошадиган бошқа бензодиазепинлар), циклоспорин, теофиллин ва преднизолон каби таъсир этувчи моддаларнинг концентрациясини оширади;
жигарда глюкуронизацияни индукция қилади ва шунинг натижасида клофибрат, парацетамол, морфин ва лоразепам каби моддаларнинг концентрациясини камайтиради.
Белара препаратини қабул қилиш фонида инсулин ва перорал диабетга қарши воситаларга бўлган талаб ўзгариши мумкин, чунки препарат глюкозага бўлган толерантликка таъсир этади.
Бу ҳолат шунингдек Белара препарати қабул қилишдан олдин қўлланган препаратларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.
Белара препарати билан бўлиши мумкин бўлган ўзаро таъсирни аниқлаш учун, дори препаратини буюришдан олдин, унинг қисқа тавсифномасини (SPC) ўрганиш керак.
Лаборатор текширувлар
МПК препаратларини қабул қилиш фонида баъзи бир лаборатор текширувлар кўрсаткичлари ўзгариши мумкин, масалан, жигар, қалқонсимон бези, буйрак усти бези фаолияти кўрсаткичлари, плазмада ташиб юрувчи оқсиллар миқдори, (масалан, жинсий гормонлар боғловчи глобулин (ЖГБГ) липопротеинлар), шунингдек углевод алмашинуви, коагуляция ва фибринолиз кўрсаткичлари ўзгариши мумкин. Лаборатор кўрсаткичларнинг ўзгариши характери ва даражаси қандай гормонлар ва қандай дозада қўлланилишига боғлиқ.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларни дозалаш
Ичга қабул қилиш учун буюрилади. Ҳафтанинг тегишли куни белгиланган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткани блистерли ўрамдан олинади ва бутунлигича кам миқдордаги сув билан ичилади. Плёнка қобиқ билан қопланган бир таблеткани ҳар куни бир вақтда (яхшиси кечқурун) 21 кун давомида кетма-кет қабул қилинади, кейин таблеткани қабул қилишда 7 кун танаффус қилинади; охирги таблеткани қабул қилгандан икки-тўрт кундан кейин худди хайз қон кетишидек “бекор қилиш” қон кетиши пайдо бўлади. Етти кунлик танаффус тамом бўлгандан кейин, қон кетиши тўхташи ёки тўхтамаслигидан қатъий назар, Белара препаратини кейинги қутидан қабул қилишни бошлаш керак.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар қабул қилишни бошлаш
Агар гормонал контрацептивлар илгари қўлланилмаган бўлса (охирги хайз цикли давомида)
Плёнка қобиқ билан қопланган биринчи таблеткани аёлнинг табиий циклининг биринчи куни, яъни кейинги ҳайз қон кетишларининг биринчи куни қабул қилинади. Агар биринчи таблетка ҳайзнинг биринчи кунида қабул қилинган бўлса, препаратнинг контрацептив таъсири қабул қилишнинг биринчи кунидан бошланади ва таблеткалар қабул қилишнинг етти кунлик танаффусида ҳам давом этади.
Қон кетишни тўхтаган ёки тўхтамаганлигига қарамасдан плёнка қобиқ билан қопланган биринчи таблетка ҳайзнинг 2-5 кунида ҳам қабул қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда қабул қилишнинг етти куни давомида контрацепциянинг қўшимча тўсиқли усуллардан фойдаланиш керак.
Агар ҳайз қон кетишлари беш кундан ортиқ вақтдан олдин бошланган бўлса, аёлга Белара препаратини қабул қилишга киришишдан олдин, кейинги ҳайз вақтини кутиб туриш тавсия этилади.
Бошқа гормонал контрацептивдан Белара препаратини қабул қилишга ўтиш
Бошқа мажмуавий перорал контрацептивдан ўтиш.
Белара препаратини аёл таблетка қабул қилишда етти кунлик танаффусдан кейинги кундан бошлаб ёки илгари ишлатилган мажмуавий перорал контрацептивли ўрамдаги плацебо таблеткаларини қабул қилгандан кейин қабул қилишни бошлаш керак.
Фақат гестаген сақловчи препаратлардан (“мини-пили”) ўтиш.
Белара препаратининг қобиқ билан қопланган биринчи таблеткасини фақат гестаген сақловчи таблеткани қабул қилишининг охирги куни эртасига қабул қилиш керак. Биринчи етти кун давомида контрацепциянинг қўшимча тўсиқли усулларидан фойдаланиш керак.
Гормонал контрацептив инъекциялар ёки контрацептив имплантантдан ўтиш.
Белара препаратини қабул қилишни имплантант олинган кундан бошлаб ёки илгари режалаштирилган инъекция кунидан бошалаш керак. Биринчи 7 кун давомида контрацепциянинг қўшимча тўсиқли усулларидан фойдаланиш керак.
Биринчи уч ойликда ўз-ўзидан ёки тиббий абортдан кейин
Белара препаратини биринчи уч ойлигида ўз-ўзидан юзага келган ёки тиббий абортдан кейин дарҳол бошлаш мумкин. Бу ҳолатларда контрацепциянинг қўшимча тўсиқли усулларини қўллашга эҳтиёж йўқ.
Туғруқдан кейин, иккинчи уч ойликда ўз-ўзидан юзага келган ёки тиббий абортдан кейин.
Бола туғилгандан кейин, эмизмайдиган аёллар, туғруқдан 21-28 кун ўтгандан кейин препаратни қабул қилишни бошлашлари мумкин. Бундай ҳолатда контрацепциянинг қўшимча тўсиқли усулларини қўллашга эҳтиёж йўқ.
Агар препаратни қабул қилишни туғруқдан 28 кундан кўп вақт ўтгандан кейин бошланган бўлса, контрацепциянинг қўшимча тўсиқли усулларини биринчи 7 кун давомида қўллаш керак.
Агар аёлда жинсий алоқа бўлган бўлса, препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин ҳомиладорликни инкор қилиш ёки кейинги ҳайз бошланишини кутиш керак.
Белара препаратини қабул қилишни тўхтатгандан кейин.
Белара препаратини қабул қилишни тўхтатгандан кейин жорий цикл тахминан бир хафтага чўзилиши мумкин.
Таблеткаларни тартибсиз қабул қилиш
Агар пациент, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларни қабул қилишни унутган бўлса, лекин уни кейинги 12 соат давомида қабул қилган бўлса, контрацепциянинг қўшимча усуллари талаб этилмайди. Пациент препаратни қабул қилишни одатдаги тартибда давом эттириш керак. Агар пациент, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларни унутган бўлса, лекин уни 12 соат ўтгандан кейин қабул қилган бўлса, контрацептив ҳимоя пасайиши мумкин. Таблетка ўтказиб юборилган ҳолларда қуйидаги икки асосий қоидаларга асосланиб ҳаракат қилиш керак:
1. ҳеч қачон таблетка қабул қилишни 7 кундан ортиқ ўтказиб юбориш мумкин эмас;
2. таблеткаларни қабул қилишда 7 кунлик танаффус гипоталамус-гипофиз-тухумдон ўқини етарлича сўндириш учун керак.
Охирги (унутилган) плёнка қобиқ билан қопланган таблеткани зудлик билан қабул қилиш керак, хатто бу бир вақтда 2 таблеткани қабул қилиш кераклигини билдирса ҳам. Кейинги таблеткаларни одатдагидек қабул қилиш керак. Кейинги 7 кун давомида контрацепциянинг қўшимча тўсиқ чорларидан масалан, презервативлардан фойдаланиш керак. Агар таблеткаларни қабул қилиш циклнинг 1-ҳафтаси ўтказиб юборилган бўлса, ўтказиб юборилган таблеткагача 7 кун ичида жинсий алоқа бўлган бўлса (таблеткалар қабул қилишдаги 7 кунлик танаффусни ҳам ҳисобга олганда) ҳомиладорлик ривожланиши эҳтимолини ҳисобга олиш керак. Қанча кўп таблеткалар ўтказиб юборилган бўлса ва таблеткалар қабул қилишнинг одатдаги танаффуси вақтига яқин бўлса, ҳомиладорлик эҳтимоли шунча юқори бўлади.
Агар ишлатилаётган қутида 7 тадан кам таблетка қолган бўлса, ишлатилаётган қутидаги таблеткалар тамом бўлиши билан, тўхтамасдан Белара препарати таблеткаларини янги ўрамдан қабул қилишини бошлаш керак, яъни икки ўрам орасида танаффус бўлиши мумкин эмас. Эҳтимол, иккинчи ўрамдаги таблеткалар тугагунча “бекор қилиш” нинг одатдаги қон кетиш кузатилмайди; лекин, таблеткаларни янги ўрамдан қабул қилаётганда шиддатли ёки суркалган қон кетишлар пайдо бўлиши мумкин. Агар иккинчи ўрамдаги таблеткаларни қабул қилиш тамом бўлгандан кейин “бекор қилиш” қон кетиши кузатилмаса, ҳомиладорликка тестни ўтказиш керак.
Қусиш ёки диарея ҳолатларида тавсиялар
Агар қусиш ёки кучли ич кетиш таблетка қабул қилгандан кейин 4 соат ичида пайдо бўлса, препаратнинг сўрилиши тўлиқ бўлмаслиги мумкин, демак, контрацепция ишончли бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолатда “Таблеткани тартибсиз қабул қилиш” бўлимидаги тавсияларга асосланиб ҳаракат қилиш керак (юқоридагиларга қаранг).
Белара препаратини қабул қилишни давом эттириш керак.
“Бекор қилиш” даги қон кетишларини кечиктиришни узайтириш мумкин
Қон кетишни кечиктириш учун, аёл Белара препарати таблеткаларини кейинги ўрамдаги таблеткаларни қабул қилишни танаффус қилмасдан давом эттириши керак.
Иккинчи ўрамдаги таблеткаларни қабул қилиш вақтида аҳамиятсиз қон ажралишлар ёки шиддатли қон кетиш пайдо бўлиши мумкин. Таблетка қабул қилишдаги одатдаги 7 кунлик танаффусдан кейин Белара препаратини мунтазам қабул қилишни тиклаш керак. Тегишли схема бўйича қон кетиш бошланиши кунидан фарқли, бошқа кунга ўтказиш учун аёлга кейинги 7 кунлик танаффусни ҳоҳлаган кун сонига камайтиришни тавсия этиш мумкин. Таблеткалар қабул қилишда танаффус қанча қисқа бўлса, таблеткаларни кейинги ўрамдан қабул қилиш вақтида (ҳудди қон кетиш вақтини кечиктиришдек) “бекор қилиш” ва шиддатли қон кетиш ёки аҳамиятсиз қон кетиши бўлмаслиги хавфи шунча юқори.
Препаратни дозаси ошириб юборилганда жиддий токсик таъсирлар тўғрисида маълумотлар йўқ. Қуйидаги симптомлар кузатилиши мумкин: кўнгил айниши, қусиш ва айниқса ёш қизларда қиндан аҳамиятсиз қонли ажралмалар. Махсус антидоти йўқ, даволаш симптоматик. Кам ҳолатларда сув-электролитик алмашинуви ва жигар фаолиятини назорат қилиш керак бўлиши мумкин.
Белара препаратини ҳомиладорлик пайтида қабул қилиш тавсия этилмайди. Препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин ҳомиладорликни инкор қилиш керак. Агар препаратни қабул қилиш фонида ҳомиладорлик юзага келса, қабул қилишни зудлик билан тўхтатиш керак. Мавжуд эпидемиологик маълумотлар Белара препаратидаги каби гестагенлар билан мажмуада эстроген сақловчи препаратларни тасодифан қабул қилган аёлларда тератоген ёки фетотоксик самаралар ривожланиши тўғрисида хабарлар йўқ. Гарчи ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда репродуктив фаолиятга токсик таъсири аниқланган бўлсада, 330 та ҳомиладор аёлларда олинган маълумотлар хлормадинон ацетатининг бирон бир эмбриотоксик таъсири борлигини кўрсатмаган.
Эстрогенлар кўкрак сути миқдори камайишига олиб келиши ва унинг таркибини ўзгартириши мумкин. Контрацептив стероидлар ва/ёки уларнинг метаболитлари кўкрак сути таркибига ўтиши ва болага таъсир этиши мумкин. Шу сабабли, Белара препаратини эмизиш даврида қабул қилиш мумкин эмас.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

BELARA tabletkalari 2mg/0,03mg N21 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
BELARA tabletkalari 2mg/0,03mg N21 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
BELARA tabletkalari 2mg/0,03mg N21 dori vositasi Гедеон Рихтер ОАО tomonidan Vengriya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
BELARA tabletkalari 2mg/0,03mg N21 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
BELARA tabletkalari 2mg/0,03mg N21 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
KAVINTON eritma 25mg/5ml N10
Narh: 78 000 so'mdan Batafsil
TEBANTIN kapsulalar 300mg N50
NOVINET tabletkalari 0,15mg/0,02mg N21
Narh: 62 300 so'mdan Batafsil
MIDIANA tabletkalari 3mg/0,03mg N21
Narh: 60 000 so'mdan Batafsil
EKVAMER kapsulalar 5mg+10mg+10mg N30
Narh: 162 400 so'mdan Batafsil
EKVAMER kapsulalar 10mg+20mg+10mg N30
Narh: 160 500 so'mdan Batafsil
EKVAMER 10mg+20mg+20mg kapsulalar N30
EKVAMER kapsulalar 5mg+10mg+20mg N30
Narh: 162 400 so'mdan Batafsil
RIGEVIDON tabletkalari N63
PANANGIN konsentrat 10ml N5
PANANGIN FORTE tabletkalari 316mg/280mg N60
TEBANTIN kapsulalar 300mg N100
ESKAPEL tabletkalari 1,5mg N1
Narh: 54 000 so'mdan Batafsil
NOVINET tabletkalari 0,15mg/0,02mg N63
REGULON tabletkalari N63
MIDIANA tabletkalari 3mg+0,03mg N63
SILUET tabletkalari 2mg/0,03mg N63
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9