×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

DIMAKS KID suspenziya so vkusom ananasa 60ml 80 mg+50 mg/5 ml

Kategoriya:
- Og'riq qoldiruvchi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Парацетамол, Ибупрофен
Ishlab chiqaruvchi:
- Shreya Life Sciences PVT. LTD.
Vakil:
- Shreya Life Sciences
ATX kodi:
- N02BE51.
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

24 000 s`om dan
PENTALGIN tabletkalari N24 ОАО «Фармстандарт-Лексредства» Rossiya
30 000 s`om dan
RINIL tabletkalari N100 Agio Pharmaceutical Limited Hindiston
SITRAMON P tabletkalari N10 Медисорб, АО Rossiya
1 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
60 мл суспензия қахрабо рангли ПЭТ-бутилкада ўлчов қопқоғи ва томчилагичи билан. 60 мл ли бутилка тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. Ишлатиш олдидан йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг. Қўшимча маълумот олиш учун шифокорга мурожаат қилинг.
Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
Парацетамол ВР80,00 мг
Ибупрофен ВР50,00 мг
ёрдамчи моддалар:
Сахароза25 мг
Глицерин400 мг
Натрий метилпарабен 10 мг
Натрий пропилпарабен 1 мг
ЭДТА Натрий2,5 мг
Сорбитол эритмаси 70%1750мг
Лимон кислотаси моногидрати10,0 мг
Полисорбат 8032,5 мг
Ксантан камеди15,0 мг
Таъм берувчи қўшимча-
ананас 0,015мл
Тозаланган сув q.s. 5 мл гача
Ибупрофен ва парацетамолнинг фармакологик таъсири уларнинг таъсир жойи ва усули бўйича фарқ қилади. Бу қўшитмча таъсир усуллари синергик бўлиб, якка фаолликка қараганда, катта антиноцицепция ва антипирезисга олиб келади.
Ибупрофен НЯҚВ хисобланади, у простагландинлар синтезини ингибиция қилиш йўли билан хайвонлардаги яллиғланишни оддий экспериментал моделларида ўзининг самарадорлигини намойиш қилган. Ибупрофен ноцицептив нерв терминалларидаги сенсибилизацияни кейинги пасайиши билан, циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) изоферментини периферик ингибиция қилиш орқали анальгетик самарасини чақиради. Ибупрофенни яллиғланиш сохасига индукцияланган лейкоцитларнинг миграциясини ингибиция қилиш кўрсатилган. Ибупрофеннинг иситмани туширувчи самаралари гипоталамусдаги простагландинларни марказий ингибиция қилиш билан чақирилади. Ибупрофен тробоцитлар агрегациясини қайта ингибиция қилади. Одамларда ибупрофен иситма, шиш ва яллиғланишли оғриқни камайтиради.
Парацетамолнинг таъсирини аниқ механизми хозиргача тўлиқ аниқланмаган; лекин марказий антиноцицептив самараси хақидаги гипотезани қўллаб-қувватлаш учун аҳамиятли исботлар мавжуд. Турли биокимёвий текширишлар ЦОГ-2 нинг марказий яқоллигини ингибиция қилишига ишора қилади. Парацетамол шунингдек 5-гидрокситриптаминнинг (серотониннинг) фаоллигини пастга тушувчи йўлларини рағбатлантириши мумкин, улар орқа мияда ноцицептик сигналнинг ўтказилишини ингибиция қилади. Парацетамолни переферик ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 изоферментларнинг жуда кучсиз ингибитори эканлигини исботлари мавжуд.
Ибупрофен ва парацетамолнинг клиник самарадорлиги бош оғриғи, тиш оғриғи ва дисменорея ва истма билан боғлиқ бўлган оғриқларда намойиш қилинган. Бундан ташқари, самарадорлиги шамоллиш ва гриппга боғлиқ бўлган оғриқ ва иситмаси бўлган пациентларда, ва томоқ оғриғи, мушак оғриғи ёки юмшоқ тўқималарнинг травмасидаги оғриқларда ва бел оғриқларида намойиш қилинган.
Бу махсулот айниқса оғриқ билан боғлиқ бўлган иситма учун тўғри келади, у фақат ибупрофен ёки парацетамолга қараганда, кучлироқ ва тезроқ иситмани туширувчи ва оғриқни қолдирувчи самарани талаб қилади.
Ибупрофен меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади ва плазма оқсиллари билан экстенсив боғланади. Ибупрофен синовиал суюқлигига ўтади. Бу махсулотдан ибупрофеннинг плазмадаги даражаси 5 минут ўтгач аниқланади ва оч қоринга ичга қабул қилгандан кейин плазмадиги чўққи концентрацияларига 1-2 соат давомида эришилади. Ибупрофен жигарда икки асосий метаболитларигача метаболланади, улар шундай холда ёки асосий конъюгатлар сифатида ахамиятсиз миқдордаги ўзгармаган ибупрофен билан бирга буйраклар орқали чиқарилади. Буйраклар орқали чиқарилиши тез ва тўлиқ юз беради. Ярим чиқарилиш даври 2 соатни ташкил қилади.
Парацетамол меъда-ичак йўлларидан енгил сўрилади. Гарчи плазма оқсиллари билан боғланиши дозага боғлиқ бўлсада, одатдаги терапевтик дозаларда буни хисобга олмаслик мумкин. Бу махсулотдан парацетамолнинг плазмадаги даражалари 5 минут ўтгач аниқланади ва оч қоринга ичга қабул қилгандан кейин 0,5-0,67 соат ўтгач плазмада чўққи концентрацияларига эришилади. Парацетамол жигарда метаболизмга учрайди ва асосан глюкуронид ва сульфтли конъюгатлари кўринишида, бунда тахминан 10% глютатион конъюгатлари сифатида сийдик билан чиқарилади. 5% дан камроғи организмдан ўзгармаган парацетамол кўринишида чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 3 соатни ташкил қилади.
Агар ибупрофен ва парацетамол мажмуада бир ёки такрорий дозалар кўринишида қабул қилинса, уларнинг биокираолиши ва фармакокинетик профили ўзгармайди.
Қуйида Димакс Кид суспензиясини қабул қилишда пайдо бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларининг рўйхати келтирилган. Бу ножўя самаралари бўлиши мумкин, лекин хама вақт хам бўлавермайди. Айрим ножўя самаралари кам, лекин жиддий бўлиши мумкин. Қорин оғриғи, жиғилдон қайнаши, тери тошмаси, қичишиш, тери ёки бурундан қон кетиши, қоннинг аномал кўрсатгичлари.
Тавсия этилган дозани оширманг.
Агар симптомлар сақланса, шифокорга мурожаат қилинг.
Парацетамол:
Парацетамолнинг дозасини ошириб юборилишининг хавфи жигрнинг ноцирроз алкоголли касаллиги бўлган пациентларда юқори бўлади. Доза ошириб юборилган ҳолда, агар ҳатто пациент ўзини яхши ҳис қилса ҳам, жигарнинг кечиктирилган жиддий шикастланишини хавфи туфайли, дарҳол тиббий маслахатга мурожаат қилиш керак.
Ибупрофен:
Дозани овқат билан қабул қилаётган пациентларда симптомларни назорат қилиш учун керак бўлган энг паст самарали доза ва энг қисқа вақтдан фойдаланиб, нохуш самараларини минимумга етказиш мумкин.
Маълум шараоитларда пациентларга огоҳлантиришлар талаб қилинади:
• Нафасни бузилиши:
Бронхиал астмаси ёки аллергик касалликлари, ёки бронхиал астмали тарихи бўлган пациентларда, НЯҚВ қабул қилганда бронхоспазмни тезлашиши ҳақида хабар берилган.
• ТҚЮ ва бириктирувчи тўқиманинг аралаш касаллиги:
Тизимли қизил югирик (ТҚЮ) ва бириктриувчи тўқиманинг аралаш касалликлари бўлган пациентларда, асептик менингитнинг хавфи юқори бўлиши мумкин.
• Юрак-томир ва цереброваскуляр самаралари:
Гипертония ва / ёки ўртача ёки ўртача димланган юрак етишмовчилигини тарихи бўлган пациентлар учун мувофиқ кузатув ва тиббий маслаҳат талаб қилинади, чунки НЯҚВ билан даволаш қўшилганда суюқликни тутилиши, гипертония ва шиш ҳақида хабарлар берилган.
Клиник текширишлар, ибупрофенни ишлатиш, айниқса юқори дозада (кунига 2400 мг), артериал тромбозлар (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) пайдо бўлиши хавфини бироз ошиши билан боғлиқ бўлишини кўрсатади. Умуман, эпидемиологик текширишлар ибупрофеннинг паст даражаси (масалан, кунига ≤ 1200 мг) артериал тромбозлар ривожланишини юқори хавфи билан боғлиқлигини тахмин қилмайди.
Назорат қилинмайдиган гипертонияси, юрак етишмовчилиги (NYHA II-III), аниқланган юрак ишемик касаллиги, периферик артерияларнинг касалликлари ва / ёки цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентларни синчиклаб кўрилгандан кейин фақат ибупрофен билан даволаш, ва юқори (кунига 2400 мг) дозалардан сақланиш керак. Юрак-томир ҳодисаларнинг хавф омиллари (масалан, гипертония, гиперлипидемия, қандли диабет, чекиш) бўлган пациентларни узоқ муддатли даволашни бошлашдан олдин, синчиклаб, айниқса агар ибупрофеннинг юқори (суткада 2400 мг) дозалари талаб қилинса, ўрганиш керак.
• Юрак-томир, буйрак ва жигар етишмовчилиги:
НЯҚВ юбориш простагландинга қарамликни пасайишини ва буйраклар фаолиятини бузилишини чақириши мумкин. Бу реакциянинг хавфи катта бўлган пациентлар – буйраклар фаолиятини бузилиши, юрак фаолиятини бузилиши, жигар дисфункцияси бўлганлар, диуретикларни қабул қилаётган пациентлар ва кекса одамлар ҳисобланади. Бундай пациентларда буйраклар фаолиятини назорат қилиш керак.
• Меъда-ичак самаралари:
Меъда-ичак йўлларининг касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги) бўлган тарихли пациентларга НЯҚВ ни эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки бу ҳолатлар зўрайиши мумкин (4.8 бўлимга қаранг).
Ўлим билан якунланиши мумкин бўлган меъда-ичак (МИЙ) қон кетишлар, яраланишлар ва перфорациялар хамма НЯҚВ лар билан даволашнинг хар қандай вақтида симптомлар билан ёки уларсиз ёки олдинги МИЙ жиддий воқеаларини тарихи бўлганда хабар берилган.
МИЙ қон кетиши, яраланиши ёки перфорациясини хавфи ярани тарихи бўлган пациентларда НЯҚВ дозаси оширилганда, айниқса улар қон кетиши ёки перфорация (4.3 бўлимга қаранг) билан асоратланган бўлса ва кекса пациентларда юқори бўлади. Ҳимоя агентлари (масалан, мизопрестол ёки протон насосининг ингибиторлари) ёрдами билан мажмуавий даволашни бу пациентлар учун, шунингдек йўлдош паст дозада ацетилсалицил кислотаси, ёки меъда-ичак хавфини ошириши мумкин бўлган бошқа дори воситалари талаб қилинган пациентларни ҳам кўриш керак.
GI токсиклик тарихи бўлган пациентлар, айниқса кекса одамлар, ҳар қандай одатдаги бўлмаган, айниқса даволашни бошланғич босқичларидаги абдоминал симптомлар (айниқса GI қон кетишлар) ҳақида хабар беришлари керак.
Йўлдош перорал кортикостероидлар, антикоагулянтлар каби яраланиш ёки қон кетиши хавфини ошириши мумкин бўлган, варфаринни ингибитори-серотониннинг селектив ингибиторлари ёки ацетилсалицил кислотаси каби антиагрегант дори воситаларини олаётган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Ибупрофен сақловчи маҳсулотларни олаётган пациентларда МИЙ қон кетиши ёки яраланиш юз берса, даволашни бекор қилиш керак.
• Дерматологик самаралар:
НЯҚВ ни ишлатиш билан боғлиқ бўлган жиддий тери реакциялари, улардан айримлари ўлим билан якунланиши мумкин, эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролизни хам қўшиб, ҳақида жуда кам хабар берилган (4.8 бўлимга қаранг). Пациентлар бу реакцияларнинг энг катта хавфига даволашни эрта босқичида, кўпчилик ҳолларда даволашни биринчи ойи давомида дучор бўладилар. Тери тошмаси, шиллиқ қаватининг шикастланиши ёки ўта юқори сезувчанликнинг ҳар қандай бошқа белгиларини биринчи пайдо бўлишида, бу маҳсулотни ишлатишни тўхтатиш керак.
• Аёллар фертитллигини бузилиши:
Циклооксигеназа / простагландинлар синтезини ингибирловчи препаратларни овуляцияга таъсир қилиб, аёллар фертиллигини ёмонлаши мумкинлигини исботловчи чекланган маълумотлар бор, шунинг учун ҳомиладор бўлмоқчи бўлган аёлларга тавсия этилмайди. Бу даволаш тўхтатилганда қайтувчи бўлади. Ҳомиладор бўлишда қийинчиликлари бўлган ёки бепуштлик бўйича текширишдан ўтаётган аёлларда, маҳсулотдан чиқиш масаласини кўриш керак.
Иситма, бош оғриғи, бўғимлардаги оғриқлар, мушак оғриқлари, танадаги оғриқлари бўлган пациентларда, оғриқ симптомларини енгиллаштириш учун қўлланади.
Димакс Кид суспензиясини қўллаш мумкин эмас:
- ибупрофенга, парацетамолга ёки препаратнинг хар қандай бошқа ёрдамчи моддаларига маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда;
- ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚП) қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ўта юқори сезувчанлик реакциялар (масалан, бронхоспазм, ангиодистрофия, астма, ринит ёки эшакеми) тарихга эга бўлган пациентларда;
- фаол ёки тарихида қайталанувчи яра / қон кетиши (исботланган яраланиш ёки қон кетишини икки ёки кўпроқ алохида эпизодлари) бўлган пациентларда;
- меъда яраси / перфорация ёки қон кетишини, шу жумладан НЯҚП билан боғлиқ бўлган тарихи ёки мавжудлиги бўлган пациентларда;
- коагуляциянинг нуқсонлари бўлган пациентларда;
- оғир жигар етишмовчилиги ёки оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда.
Бу махсулотни (барча бошқа ибупрофен сақловчи махсулотлар ва НЯҚВ каби) қуйдагилар билан бирга қўллаш мумкин эмас:
• Ацерилсалицил кислота. Ибупрофен ва ацетилсалицил кислотани йўлдош юбориш, агар шифокор ацетилсалицил кислотасининг паст дозасини (кунига 75 мг дан катта эмас) буюрган бўлса, ножўя таъсирларининг юқори потенциали туфайли, одатда тавсия этилмайди. (4.4 бўлимга қаранг).
• Экспериментал маълумотлар ибупрофенни ацетилсалицил кислотасининг паст дозаларини, улар бир вақтда буюрилганда, тромбоцитлар агрегациясини рақобатли ингибиция қилиниши мумкинлигидан далолат беради. Бу маълумотларни клиник вазиятга муносабати бўйича ноаниқлик бўлишига қарамасдан, ацетилсалицил кислотасининг паст дозасини юракни химояловчи таъсирини пасайтириш учун ибупрофенни мунтазам узоқ муддатли ишлатиш мумкинлигини истисно қилиш мумкин эмас. Ибупрофенни тасодифий ишлатиш учун биронта клиник ахамиятли самара эхтимолли хисобланмайди.
• Бошқа НЯҚВ, циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторларини хам қўшиб, чунки улар ножўя самаралар хавфини оширишлари мумкин.
Бу махсулотни (хар қандай бошқа парацетамол сақловчи махсулотлар каби) қуйдагилар билан бирга эхтиёткорлик билан ишлатиш керак.
• Холестерамин: парацетамолнинг сўрилиш тезлигини холестерамин пасайтиради. Шунинг учун агар максимал анальгезия талаб қилинса, холестераминни бир соат давомида қабул қилиш мумкин эмас.
• Метоклопрамид ва домперидон: метоклопрамид ва домперидон ёрдамида парацетамолнинг сўрилиши ошади. Лекин бир вақтда ишлатишдан қочмаслик керак.
• Варфарин: варфарин ва бошқа кумаринларнинг антикоагулянт таъсири қон кетиши хавфини ошиши билан парацетамолни давомли мунтазам ишлатиш хисобига кучайиши мумкин; тасодифий дозалар ахамиятли таъсир кўрсатмайди.
Бу махсулотни (барча бошқа ибупрофен сақловчи махсулотлар ва НЯҚВ каби) қуйдагилар билан бирга эхтиёткорлик билан ишлатиш керак.
• Антикоагулянтлар: НЯҚВ антикоагулянтларнинг, яъни варфариннинг таъсирини кучайтириши мумкин.
• Антигипертензив воситалар (ААФ ингибиторлари ва ангиотензин II антагонистлари) ва диуретиклар: НЯҚВ бу препаратларнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган айрим пациентларда (масалан, сувсизланган пациентлар ёки буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган кекса пациентлар) ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин II антагонистларини ва циклооксигеназани ингибиция қилувчи агентларни бирга юбориш, буйраклар фаолиятини қўшимча ёмонлашишига, мумкин бўлган ўткир буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин, у одатда қайтувчи бўлади. ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин II антагонистлари билан бир вақтда coxib қабул қилаётган пациентларда, бу ўзаро таъсирларни ҳисобга олиш керак. Шунинг учун мажмуани айниқса кекса одамларда эхтиёткорлик билан қўллаш керак. Пациентлар адекват гидратланишлари керак, ва йўлдош даволаш бошлангандан кейин ва кейинчалик вақти-вақти билан буйраклар фаолиятини мониторингини ўтказиш керак. Диуретиклар НЯҚВ нефротоксиклиги хавфини ошириши мумкин.
• Антитромбоцитар агентлар ва серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ): меъда-ичак қон кетишини юқори хавфи (4.4 бўлмига қаранг).
• Юрак гликозидлари: НЯҚВ юрак етишмовчилигини ёмонлаштиришлари, КФТ ни пасайтиришлари ва плазмада гликозиднинг даражасини оширишлари мумкин.
• Циклоспорин: нефротоксикликнинг юқори хавфи.
• Кортикостероидлар: меъда-ичак йўлларининг яралари ёки қон кетишини юқори хавфи (4.4 бўлимга қаранг).
• Литий: литийни пасайиши.
• Метотрексат: метотрексатнинг самарадорлигини пасайиши.
• Мефипристон: мефипристон юборилгандан кейин 8-12 кун давомида НЯҚВ ни ишлатиш мумкин эмас, чунки НЯҚВ мефипристоннинг таъсирини пасайтириши мумкин.
• Хинолон антибиотиклари: ҳайвонлардаги маълумотлар НЯҚВ ни хинолон антибиотиклари билан боғлиқ бўлган конвульсиялар хавфини ошириши мумкин. НЯҚВ ва хинолонларни қабул қилаётган пациентлар, тиришишлар ривожланишини юқори хавфига эга бўлишлари мумкин.
• Такролимус: НЯҚВ такролимус билан берилганда, нефротоксиклик хавфини ошиши мумкин.
• Зидовудин: НЯҚВ билан зидовудиннинг гематологик токсиклигининг хавфи ошади. Бир вақтда зидовудин ва ибупрофен билан даволаш олаётган ОИТВ-инфекцияланган (+) гемофилиялиларда гемартрозлар ва гематомаларни юқори хавфи хақида маълумотлар бор.
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати
3 йил
Яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.
рангсиз, ананас хидли гомоген суспензия
Қўллаш усули: перорал юбориш учун.
3 дан 6 ойликкача: 2,5 мл дан суткада 3 марта.
6 дан 12 ойликкача: 5 мл дан суткада 3 марта.
1 дан 4 ёшгача: 10 мл дан суткада 3 марта.
4 дан 7 ёшгача: 15 мл дан суткада 3 марта.
7 дан 12 ёшгача: 20 мл дан суткада 3 марта.
Димакс Кид суспензиясини дозасини ошириб юборилиши жигарни жиддий шикастланишига ва баъзида буйракни ўткир тубуляр некрозига олиб келиши мумкин. Ацетилцистеин ёки метионин ёрдамида ўз вақтида даволаш муҳим аҳамиятга эга. Меъдани ювиш, ёки сунъий равишда қусишни чақириш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш (болаларга тана вазнига 1-2 г) ёки осмотик сурги воситасини қўллаш мумкин.
Бу маҳсулотни одамларда ҳомиладорлик вақтида ишлатиш тажрибаси йўқ. Одамда НЯҚВ ни юбориш билан боғлиқ бўлган туғма аномалиялар ҳақида хабар берилган; лекин улар паст тез-тезликка эга ва кўринишича қандай-бўлмасини аҳамиятга эга эмас. НЯҚВ ни ҳомиланинг юрак-томир тизимига маълум бўлган таъсири (артериал йўлининг ёпилишини хавфи) туфайли, охирги уч ойликда ишлатиш мумкин эмас. Туғуруқни бошланиши кечикиши, давомийлиги эса онада ҳам, болада ҳам қон кетишига мойилликни ошиши билан ошиши мумкин (4.3 бўлимга қаранг). НЯҚВ ни агар пациентка учун потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлмаса, ҳомиладорликнинг биринчи икки уч ойликлари давомида ишлатиш мумкин эмас. Аёлларда ҳомиладорлик давридаги эпидемиологик текширишлар, парацетамолни тавсия этилган дозаларда ишлатиш туфайли ҳеч қандай ножўя самараларни кўрсатмаган. Шунинг учун, агар бунинг иложи бўлса, ҳомиладорликнинг биринчи олти ойида бу маҳсулотни ишлатишдан сақланиш керак ва ҳомиладорликнинг охирги уч ойи давомида ишлатиш мумкин эмас (4.3 бўлимга қаранг).
Лактация: Ибупрофен ва унинг метаболитлари жуда кам миқдорларда (она дозасининг 0,0008%) кўкрак сутига ўтиши мумкин. Чақалоқлар учун зарарли таъсири номаълум. Парацетамол кўкрак сутига чиқарилади, лекин клиник аҳамиятли миқдорда эмас. Мавжуд бўлган чоп этилган маълумотлар эмизишга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун бу маҳсулотнинг тавсия этилган дозаси билан қисқа муддатли даволаш учун эмизишни тўхтатишни зарурати йўқ.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

DIMAKS KID suspenziya so vkusom ananasa 60ml 80 mg+50 mg/5 ml dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
DIMAKS KID suspenziya so vkusom ananasa 60ml 80 mg+50 mg/5 ml dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
DIMAKS KID suspenziya so vkusom ananasa 60ml 80 mg+50 mg/5 ml dori vositasi Shreya Life Sciences PVT. LTD. tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
DIMAKS KID suspenziya so vkusom ananasa 60ml 80 mg+50 mg/5 ml dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
DIMAKS KID suspenziya so vkusom ananasa 60ml 80 mg+50 mg/5 ml dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
FARIKTAN suspenziya 60 ml 162,5 mg/5 ml+100 mg/5 ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
BOLIFIN YUNIOR tabletkalari N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Novugen Pharma, ИП ООО
  • Vakil: Novugen Pharma
BOLIFIN tabletkalari N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Novugen Pharma, ИП ООО
  • Vakil: Novugen Pharma
MIG 400 tabletkalari 400mg N10
Narh: 21 500 so'mdan Batafsil
KORFLAM tabletkalari N100
Narh: 62 544 so'mdan Batafsil
IBUPAR 400/325 tabletkalari 400mg/325mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Parasetamol, Ibuprofen ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Юник Фармасьютикалс Лабораториез (Отдельные фирмы ДжБКемикалс энд Фармасьютикалс Лтд)
IBUMOL suspenziya 100ml 100mg+162,5mg/5ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Brawn Laboratories Limited
KORFLAM tabletkalari N10
Narh: 6 000 so'mdan Batafsil
MIGRAFEN-400 tabletkalari N100
Narh: 100 000 so'mdan Batafsil
MIG 400 tabletkalari 400mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Parasetamol, Ibuprofen ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Berlin-Chemie AG (Menarini Group), Германия произведено: Menarini-Von Heyden GmbH
Narh: 21 500 so'mdan Batafsil
IBUPAR 100/125 tabletkalari 100mg/125mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Parasetamol, Ibuprofen ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Юник Фармасьютикалс Лабораториез (Отдельные фирмы ДжБКемикалс энд Фармасьютикалс Лтд)
DOLAREN BEYBI suspenziya 60ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Nabros Pharma Pvt. Ltd
Sinepar Kid suspenziyasi 60ml (Sotish taqiqlangan)
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Marion Biotech Pvt. Ltd.
Narh: 22 000 so'mdan Batafsil
CINEPAR Kid Light suspenziya ananas aromati bilan 60ml (Sotish taqiqlangan)
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Marion Biotech Pvt. Ltd.
Narh: 22 000 so'mdan Batafsil
IBUMOL tabletkalari 400mg/325mg N100
ZEFAM KIDS suspenziya 60ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Magbro Healthcare Pvt. Ltd
KYUPEN YUNIOR suspenziya 60ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Avison Pharmaceuticals Pvt. Ltd., Индия произведено: Coral Laboratories Limited
  • Vakil: Shayana Farm MChJ
Narh: 24 000 so'mdan Batafsil
BOLNOL PLYUS suspenziya 60ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Isshaan Healthcare Pvt. Ltd, Индия произведено: Lincoln Parenteral Ltd.
  • Vakil: GANGA HEALTHCARE M.CH.J
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
IBUKLIN YUNIOR tabletkalari 100mg+200mg N20
NEKST tabletkalari 200mg 400mg+200mg N6
NEKST tabletkalari 200mg 400mg+200mg N10
NEKST tabletkalari 200mg 400mg+200mg N20
Ishlab chiqaruvchining dorilari
BINAFIN tabletkalari 250mg N14
Narh: 65 000 so'mdan Batafsil
KLARIDOL tabletkalari 10mg N7
DIMAKS tabletkalari 50mg/500mg N100
Narh: 70 000 so'mdan Batafsil
Narh: 24 300 so'mdan Batafsil
BINAFIN krem 10g 1%
Narh: 32 800 so'mdan Batafsil
LEFOKSIN tabletkalari 0,5mg N5
SUPRIMA PLYUS maz 20g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Shreya Life Sciences PVT. LTD.
  • Vakil: Shreya Life Sciences
Narh: 20 000 so'mdan Batafsil
TORPEDO 50 DX tabletkalari 50mg 50mg/30mg N4
SVIFTOLAK eritma dlya priema vnutr 150ml
EKSTUM poroshok 1,5g
SUPRIMA LOR tabletkalari so vkusom apelsina N16
Narh: 16 000 so'mdan Batafsil
SUPRIMA LOR tabletkalari so vkusom limona N16
Narh: 16 000 so'mdan Batafsil
RINIKOLD tabletkalari N100
Narh: 100 000 so'mdan Batafsil
OMITOKS kapsulalar 20mg N30
RINIKOLD BRONXO sirop 100ml
Narh: 25 000 so'mdan Batafsil
AZITRAL kapsulalar 250mg N6
Narh: 19 900 so'mdan Batafsil
KLOTRIMAZOL krem 20g 1%
Narh: 10 000 so'mdan Batafsil
SUPRIMA LOR tabletkalari so vkusom malini N16
Narh: 16 000 so'mdan Batafsil
KLARIDOL sirop 100ml 1mg/ml
SUPRIMA KOF tabletkalari 30mg N20
EKSTUM poroshok 0,75g
Narh: 26 000 so'mdan Batafsil
RINIKOLD tabletkalari N10
REVALGIN tabletkalari N100
EKSTUM poroshok 0,375g
Narh: 19 000 so'mdan Batafsil
Другие формы препарата
DIMAKS tabletkalari 50mg/500mg N100
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9