×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

FARIKTAN suspenziya 60 ml 162,5 mg/5 ml+100 mg/5 ml

Kategoriya:
- Yallig'lanishga qarshi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Turkiya
Faol modda:
Парацетамол, Ибупрофен
Ishlab chiqaruvchi:
- Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
Vakil:
- Dr.Sertus
ATX kodi:
- M01AE51
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan

O'xshash dorilar

DIKLOTOL tabletkalari 100mg N30 Kusum Healthcare Pvt. Ltd. Hindiston
30 000 s`om dan
DIP RILIF gel 50g The Mentholatum Company Limited Buyuk Britaniya
43 200 s`om dan
ORSERIN kapsulalar 50mg N30 Macleods Pharmaceutical Ltd Hindiston
51 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия

Таркиби:

5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 162,5 мг парацетамол, 100 мг ибупрофен;

ёрдамчи моддалар: ксантан камеди, микрокристалл целлюлоза, натрий кармеллоза, калий сорбати, кристалланмайдиган сорбитол эритмаси, сахароза, сукралоза, «Апельсин» ароматизатори, апельсин G, тозаланган сув.

Ичга қабул қилиш учун суспензия 60 мл дан бураладиган қопқоқли, ҳимоя қалпоқчаси бўлган сариқ рангли шиша флаконларда.

1 флакон ўлчов стакани ва тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Фариктан – таъсири таркибига кирувчи компонентлар билан ифодаланган мажмуавий препаратдир.

Ибупрофен

Ибупрофен пропион кислотасининг ҳосиласи бўлиб, ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП) ҳисобланади, простагландинлар синтезини ингибиция қилиши орқали самарали таъсир қилади. Одамларда ибупрофен яллиғланишларда оғриқни, шишлар ва иситмани (қизиш) ни камайтиради. Бундай ташқари, ибупрофен тромбоцитлар агрегациясини қайтар ингибиция қилади.

Парацетамол

Парацетамол ацетилсалицил кислотасига хос бўлган оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи таъсирга эга, ва енгил ва ўртача даражадаги оғриқларни даволашда самарали. Яллиғланишга қарши енгил таъсирга эга.

Мажмуанинг самарадорлиги алоҳида компонентларига нисбатан юқори.

Ибупрофен

Ибупрофен қўлланганидан кейин тез сўрилади ва бутун организм бўйлаб тез тақсимланади. Буйраклар орқали тез ва бутунлай чиқарилади.

Плазмада максимал концентрацияларига оч қоринга қабул қилинганидан сўнг 45 минутдан кейин эришади. Овқат билан бирга қабул қилинганида чўққи даражалари 1-2 соатдан кейин кузатилади, ва ушбу вақт турли дори шакллари учун ўзгариши мумкин.

Ибупрофеннинг ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташкил этади.

Чекланган тадқиқотларда ибупрофен кўкрак сути билан жуда кичик концентрацияларда ажралиб чиқади.

Парацетамол

Парацетамол меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Плазмада чўққи концентрацияларига қўлланганидан сўнг 30-90 минутдан кейин эришади, плазмадан ярим чиқарилиш даври эса терапевтик дозаларда қўлланганидан кейин 1 соатдан 3 соатгача бўлган диапазонда бўлади. Парацетамол организмнинг кўпчилик суюқликларида кенг тақсимланади. Терапевтик дозаларда қабул қилинганидан сўнг жигарда глюкурон кислотаси (тахминан 60%), сульфат кислотаси (тахминан 35%) ёки цистеин (тахминан 3%) билан конъюгацияга учраганидан сўнг модданинг 90-100% сийдикда 24 соат давомида деярли бутунлай аниқланади. Гидроксилланган ва деацетилланган метаболитларининг катта бўлмаган миқдори ҳам аниқланган. Болаларда моддани глюкуронизацияга мойиллиги катталардагига нисбатан кам. Дозаси ошириб юборилганида N-гидроксилланишини ошиши глутатионни конъюгацияси билан кечади. Глутатионнинг миқдори камайиб кетганида жигар оқсиллари билан реакцияси кучаяди, бу некрозга олиб келади.

Ибупрофен

Ибупрофенни қўллаш билан боғлиқ бўлган нохуш реакциялар қуйида аъзолар-тизими синфлари бўйича, асосан терминлар ва учраш тезлиги бўйича келтирилган.

Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас). Ҳар бир учраш тезлиги гуруҳида нохуш реакциялар жиддийлигини камайиши тартибида келтирилган. Энг кўп учраган нохуш реакциялар бўлиб МИЙ томонидан кузатиладиган бузилишлар ҳисобланади.

Қон ва лимфа тизимлари томонидан: жуда кам ҳолларда – қон яратилишини бузилиши, анемия, лейкопения, тромбоцитопения, панцитопения ва агранулоцитоз1.

Иммун тизими томонидан: тез-тез эмас – эшакеми ва чиқишиш2 билан кечувчи ўта юқори сезувчанлик; жуда кам ҳолларда – оғир даражадаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари, жумладан юз, тил ва томоқни шиши, ҳансираш, тахикардия ва гипотензия (анафилаксия, ангионевротик шиш ва оғир шок)2.

Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи; жуда кам ҳолларда – асептик менингит3.

Юрак томонидан: учраш тезлиги номаълум – юрак етишмовчилиги ва шиш4.

Қон-томирлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – гипертензия4.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: учраш тезиги номаълум – нафас йўлларининг реактивлиги, жумладан астма, бронхоспазм ёки ҳансираш2.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез эмас – қоринда оғриқ, кўнгил айниши ва диспепсия5; кам ҳолларда – диарея, метеоризм, қабзият ва қусиш; жуда кам ҳолларда – меъда яра касаллиги, меъда-ичак йўллари перфорацияси ёки қон кетиши, мелена ва гематемезис6. Оғизда яараларни ҳосил бўлиши ва гастрит. Колитни зўрайиши ва Крон касаллиги7.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда – жигар касаллиги.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – тери тошмаси2; жуда кам ҳолларда – буллёз реакциялар, жумладан Стивенс-Джосон синдроми, кўп шаклли эритема ва токсик эпидермал некролиз2; учраш тезлиги номаълум – эозонофилия ва тизимли симптомлар билан кечувчи дори воситалари оқибатидаги реакциялар (DRESS синдром), ўткир тарқоқ экзантематоз пустулёз.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги, папилляр некроз, айниқса узоқ муддат қўлланганида қон зардобида мочевинанинг ошиши билан боғлиқ бўлади ва шиш8.

Лаборатор ва инструментал текширувларнинг натижаларига таъсири: жуда кам ҳолларда – гемоглобинни пасайиши.

Инфекцион ва паразитар касалликлар: учраш тезлиги номаълум – яллиғланиш билан боғлиқ бўлган инфекцияларни зўрайиш ҳолатлари таърифланган, айрим ҳолатларда сувчечак инфекцияси вақтида оғир даражадаги тери инфекциялари ва юмшоқ тўқималарни зўрайиш ҳолатлари ривожланиши мумкин.

Танланган нохуш реакцияларни таърифи

1 Дастлабки белгилари бўлиб ичитма, томоқда оғриқ, оғизда юзаки яраларни ҳосил бўлиши, грипп симптомлари, кучли озиб кетиш, тушунтириб бўлмайдиган қон кетишлар ва қон талашишлар.

2 Ўта юқори сезувчанлик реакциялари: улар (а) носпецифик аллергик реакциялар ва анафилаксия, (б) нафас йўлларининг реактивлиги, астма, оғир астма, бронхоспазм ва ҳансираш, ёки (в) турли тери реакциялари, жумладан қичишиш, эшакеми, пурпура, ангионевротик шиш, ва кам ҳолларда эксфолиатив ва буллёз дерматозлар, жумладан токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми ва кўп шаклли эритемадан иборат бўлиши мумкин.

3. Дори воситалари таъсирида индукцияланган асептик менингитни патоген механизми охригача ўрганилмаган. Бироқ НЯҚВ ни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган асептик менингит хақида мавжуд маълумотлар, ўта юқори сезувчанлик реакцияларидан (дори воситаларни қабул қилишга вақтинчалик боғлиқлиги ва препарат бекор қилинганидан сўнг симптомларни йўқолиши туфайли) далолат беради. Мавжуд аутоиммун касалликлари (тизимли қизил югурик ва бириктирувчи тўқималарни аралаш касалликлари кабилар) бўлган пациентларда ибупрофен билан даволаш вақтида асептик менингитнинг симптомлари (энса мушаклари регидлиги, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, иситма ёки дезориентация кабилар) нинг ягона ҳолатлари кузатилганлигини таъкидлаш керак.

4. Клиник тадқиқотлар ва эпидемиологик маълумотлар, ибупрофен айниқса юқори дозаларда (суткада 2400 мг) қўллаш ва узоқ муддат даволаш артериал тромботик кўринишлар (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) ривожланиш ҳавфини бироз ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигидан далолат беради.

5. Кузатиладиган нохуш кўринишлар кўпинча меъда-ичак табиатига эга бўлади.

6. Баъзида ўлим билан якунланган.

7. “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг.

8. Айниқса узоқ муддат қўлланганида, қон зардобида мочевинанинг даражасини ошиши ва шишлар билан боғлиқ. Шунингдек папилляр некроз ҳам ўз ичига олади.

Парацетамол

Клиник тадқиқотлар вақтида аниқланган нохуш реакциялар ва парацетамолни постмаркетинг қўллаш тажрибаси қуйида аъзолар-тизими синфлари бўйича, терминлар ва учраш тезлиги бўйича келтирилган.

Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).

Нохуш реакциялар учраш тезлиги бўйича қуйидагиларга асосан келтирилган: 1) адекват режалаштирилган клиник тадқиқотларда ёки агар мавжуд бўлса, эпидемиологик тадқиқотларда учраш тезлиги, ёки 2) учраш тезлигини аниқлаш имкони бўлмаганида, учраш тезлиги мезони “учраш тезлиги номаълум” сифатида кўрсатилган.

Қон ва лимфа тизимлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – қон касалликлари (жумладан тромбоцитопения ва агранулоцитоз)1.

Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – анафилактик реакция; жуда кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: учраш тезлиги номаълум – жигарни шикастланиши2.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: жуда кам ҳолларда – тошма, учраш тезлиги номаълум – қичишадиган тошма, эшакеми.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: тез-тез эмас – токсик нефропатия; учраш тезлиги номаълум – буйракни папилляр некрози3.

Лаборатор ва инструментал текширув натижаларига таъсири: учраш тезлиги номаълум – трансаминазаларнинг даражасини ошиши4.

1. Парацетамол қўлланганидан кейин хабар берилган, аммо препаратни қўллаш туфайли бўлиши шарт эмас.

2. Парацетамолнинг терапевтик дозаларини ҳар куни тахминан бир йил давомида қабул қилган пациентда жигарни сурункали некрози ривожланганлиги хақида хабар берилган.

3. Узоқ муддат қўлланганидан кейин хабар берилган.

4. парацетамолни терапевтик дозаларда қабул қилган айрим пациентларда трансаминазалар-нинг даражасини ошиши кузатилиши мумкин; бундай ошиш жигар етишмовчилиги билан кечмайди ва одатда парацетамол билан даволаш давом эттирилганидан ёки бекор қилинганидан сўнг ўтиб кетади.

Жиддий тери реакцияларини жуда кам ҳолатлари хақида хабар берилган.

Шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар

Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакологик назорат тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.
Ибупрофен

Нохуш самараларни юзага келишини, касалликнинг симптомларини назорат қилиш учун керак бўладиган энг кичик самарали дозани қисқа вақт давомида қўллаш орқали минимал даражага етказиш мумкин (қуйида МИЙ ва юрак-қон томирлари тизимлари томонидан юзага келадиган ҳавфларга қаранг).

Нафас тизими

Бронхоспазм бронхиал астма (ёки анамнезида мавжуд бўлса) ёки аллергик касаллик билан хасталанган пациентларда қўзғалиши мумкин.

Бошқа НЯҚП

Ибупрофен ва бошқа НЯҚП, шу жумладан циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) нинг селектив ингибиторларини бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Тизимли қизил югурик ва бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари

Тизимли қизил югурик ва бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари бўлган пациентларда НЯҚП қабул қилиш билан боғлиқ бўлган асептик менингитни ривожланиш ҳавфи ошади.

Юрак-қон томир ва цереброваскуляр самаралари

Анамнезида гипертензияси ва/ёки юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда даволашни бошлашдан аввал эҳтиёткорликка риоя қилиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак, чунки организмда НЯҚП ни қабул қилиш билан боғлиқ суюқликни тутилиши, гипертензия ва шишларни юзага келганлиги хақида хабар берилган.

Буйракларга таъсири

Буйрак функциясини ёмонлашиши кузатилиши мумкин, бу буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин.

Сувсизланган болаларда буйрак етишмовчилигини ривожланиш ҳавфи мавжуд.

Жигарга таъсири

“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Нохуш реакциялар” бўлимларига қаранг.

МИЙ томонидан кузатиладиган самаралар

НЯҚП ни анамнезида меъда-ичак тизимининг касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки уларнинг ҳолати оғирлашиши мумкин.

Ўлимга олиб келиши мумкин бўлган меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, яра ҳосил бўлиши ёки перфорация барча НЯҚП қабул қилинганида, даволашнинг исталган вақтида, олдиндан дарак берувчи симптомларни юзага келиши билан ёки уларсиз ёки анамнезида илгари жиддий меъда-ичак кўринишлари кузатилганлигидан қатъий назар ривожланиши мумкин.

Меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, ярани пайдо бўлиши ёки перфорацияси НЯҚП нинг дозаси оширилганида, анамнезида меъда-ичак яралари, айниқса қон кетишлари ёки перфорацияси билан асоратланган пациентларда ошади. Бундай пациентларга препарат билан даволашни минимал терапевтик дозаларда жуда эҳтиёткорлик билан бошлаш керак.

Шифокор боланинг меъда-ичак йўлларига токсик таъсири борлиги юзасидан анамнез йиғиши, одатда кузатилмайдиган абдоминал симптомларни (айниқса меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари ҳақида) айниқса даволашнинг бошланғич босқичларида назорат қилиши керак.

Меъда-ичак йўлларида яра ҳосил қилиш ёки қон кетиши ҳавфини ошириши мумкин бўлган препаратларни бир вақтда қабул қилаётган пациентларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Фариктан қабул қилаётган пациентларда меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ёки яра пайдо бўлиши кузатилганида, даволаш тўхтатилиши керак.

Терига таъсири

НЯҚП ни қабул қилиш туфайли кам ҳолларда тери томонидан жиддий нохуш реакциялар кузатилган, уларнинг айримлари, жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз, ўлим билан якунланган. Пациентлар, эҳтимол, даволашнинг эрта босқичларида, кўпчилик ҳоллард, даволашнинг биринчи ойлари давомида, ушбу реакцияларни энг кўп ривожланиш ҳавфига дучор бўладилар. Ибупрофен сақловчи препаратларни қабул қилиш туфайли ўткир тарқоқ экзантематоз пустулёз (AGEP) ривожланганлиги хақида хабар берилган. Тери тошмалари, шиллиқ қаватини шикастланиши ва ўта юқори сезувчанликнинг бошқа кўринишларни дастлабки белгилари пайдо бўлганида ибупрофен қабул қилишни тўхтатиш керак.

Айрим ҳолатларда сувчечак тери ва юмшоқ тўқималарнинг жиддий инфекцион асоратларига сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирги кунда ушбу инфекцияларни оғирлашишида НЯҚП ни ролини истисно қилиш мумкин эмас. Шундай қилиб, сувчечак бўлган пациентларга препаратни қўллаш мумкин эмас.

Парацетамол

Тавсия этилган дозадан ошириш мумкин эмас. Тавсия этилган дозага нисбатан катта миқдорда қабул қилиш (дозани ошириб юборилиши) жигарни шикастланишига олиб келиши мумкин. Дозаси ошириб юборилганида зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак. тез тиббий ёрдам пациентлар учун, ҳатто агар белгилар ёки симптомлар аниқланмаган бўлса ҳам, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Парацетамол буйрак ёки жигар функциясини оғир бузилишлари бўлган пациентларга буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади. Жиддий тери реакцияларининг белгилари ривожланиши мумкинлиги ҳақида пациентларни огоҳлантириш лозим. тери тошмаларининг дастлабки белгилари ёки ўта юқори сезувчанликнинг ҳар қандай белгилари (терини қизариши, пуфакчалар ва бошқалар) пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Препаратни бошқа парацетамол сақловчи дори воситалари билан бирга қўллашдан сақланиш керак, чунки бу дозани ошириб юборилишига олиб келиши мумкин.

Ёрдамчи моддалар

Фариктан таркибида сорбитол, сахароза сақлайди. Фруктозани ўзлаштиролмаслик, глюкоза-галактоза мальабсорбцияси ёки сахараза-изомальтаза етишмовчилиги каби кам учрайдиган наслий муаммолари бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилишлари мумкин эмас.

Фариктан таркибида, аллергик реакцияларни чақириши мумкин бўлган, апельсин G бўёвчисини сақлайди.

-       турли генезли енгил даражадан ўртача оғирлик даражасигача бўлган оғриқ ва яллиғланиш синдромларини даволаш (шу жумладан операциядан ва жароҳатдан кейинги оғриқ синдромлари, таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари (бўғимларни, боғламлар аппаратини касалликлари) ва юмшоқ тўқималарнинг касалликлари каби ҳолатларда);

-       бош оғриғи (шу жумладан мигрень);

-       тиш оғриғи;

-       инфекцион-яллиғланиш касалликларидаги иситмада қўлланади.

 

Ибупрофенга, парацетамолга ёки препаратнинг таркибига кирувчи ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Таркибида ибупрофен борлиги туфайли препаратни шунингдек қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:

-       илгари ибупрофен, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚП га жавобан ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, астма, ринит, ангионевротик шиш ёки эшакеми) кузатилган пациентларда;

-       меъданинг фаол яраси ёки анамнезида қайталанувчи яра касаллиги / қон кетишлар (ярани ҳосил бўлиши ёки қон кетиши исботланган икки ёки ундан ортиқ турли ҳуружлар) бўлганида;

-       анамнезида илгари НЯҚП ни қўллаш билан боғлиқ перфорация ёки меъда-ичак йўлларидан қон кетганида;

оғир даражадаги жигар етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги ёки юрак етишмовчилигида;

‒    ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Ибупрофен

Ибупрофенни қуйидаги препаратлар билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак:

-       бошқа НЯҚП, жумладан ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторлари билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак. Иккита ёки ундан ортиқ НЯҚП ни бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, чунки бу нохуш самараларни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин.

Ибупрофенни қуйидаги препаратлар билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак:

-       кортикостероидлар билан, чунки меъда-ичак йўлларида яраларни ҳосил бўлиши ёки қон кетишлар ҳавфи ошади;

-       хинолон антибиотиклар билан, чунки НЯҚП ва хинолонларни қабул қилаётган пациентларда тиришишларни ривожланиш ҳавфи ортади. Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотларнинг маълумотлари, НЯҚП хинолон антибиотиклар билан ассоциацияланган тиришишларни ривожланиш ҳавфи ошиши мумкин.

Парацетамол

Жигарнинг микросомал ферментларини индукция қилувчи препаратлар:

Карбамазепин, фосфенитоин, фенитоин, фенобарбитал, примидон бирга қўлланганида парацетамолнинг метаболизми тезлашиши мумкин (шунингдек гепатотоксикликни ривожланганлиги хақида айрим маълумотлар мавжуд).

Парацетамолни сўрилиш тезлиги метоклопрамид ёки домперидон қўлланганида ошиши мумкин, сўрилиши эса холестирамин қўлланганида пасаяди.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Флакон очилганидан сўнг препарат 14 кун давомида ишлатилсин.

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Ичга қабул қилиш учун суспензия 1 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларга буюрилади.

Препаратни 1 ойликкача ёки тана вазни 5 кг дан кам бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Зарурат бўлганида катталар ва 12 ёшдан ошган болалар Фариктан препаратини суспензия шаклини қўллашлари мумкин (қабул қилиш имкони бўлмаганида таблетка, капсула ва бошқа шаклларини қўллаш мумкин).

Препарат овқатдан кейин ичга қабул қилинади. Қабул қилишдан олдин флаконни бир хил суспензия ҳосил бўлганигача чайқатиш керак. Препаратни дозалаш учун ўрамида мавжуд бўлган ўлчов стаканидан фойдаланилади.

1 ойликдан 3 ойликкача бўлган болаларга 1-2 мл дан суткада 3 марта буюрилади.

3 ойликдан 1 ёшгача бўлган болаларга 2-2,5 мл дан суткада 3-4 марта буюрилади.

1 ёшдан 4 ёшгача бўлган болаларга 4-5 мл дан суткада 3 марта буюрилади.

4 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга 4-8 мл дан суткада 3 марта буюрилади.

7 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга 8-10 мл дан суткада 3 марта буюрилади.

10 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга 8-15 мл дан суткада 3 марта буюрилади.

Ибупрофен

Болаларда ибупрофенни 1 кг тана вазнига 400 мг дан ортиқ дозада қабул қилиш симптомларни чақириши мумкин. Дозаси ошириб юборилганида ярим чиқарилиш даври 1,5-3 соатни ташкил этади.

Симптомлари

НЯҚП ни клиник аҳамиятли миқдорларда қабул қилган кўпгина пациентларда асосан кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ ёки кам ҳолларда диарея ривожланган. Шунингдек қулоқларда шовқин, бош оғриғи ва меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ҳам бўлиши мумкин. Янада жиддийроқ заҳарланишларда токсиклик марказий нерв тизимида кузатилади ва уйқучанлик, баъзида қўзғалувчанлик, дезориентация ёки кома билан намоён бўлади. Пациентларда баъзида тиришишлар ривожланади. Жиддий заҳарланишларда метаболик ацидоз юзага келиши мумкин ва протромбин вақти (ПТВ)/халқаро меъёрлашган нисбат (ХМН), эҳтимол, айланиб юрувчи қон ивиши факторлари таъсирига аралашуви туфайли, ошиши мумкин. Ўткир буйрак етишмовчилиги ва жигарни шикастланиши ривожланиши мумкин. Астма билан хасталанганларда астма зўрайиши мумкин.

Даволаш

Даволаш симптоматик ва тутиб турувчи бўлиши лозим, пациентда барқарор ҳолат юзага келгунича, нафас йўлларининг ўтказувчанлиги ва юрак ва ҳаётий муҳим кўрсаткичлар мониторингидан иборат бўлиши лозим. Ибупрофеннинг потенциал токсик миқдори қабул қилинганидан кейин узоғи бир соат давомида ичга фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш мумкин. Тез-тез кузатиладиган ёки узоқ давом этадиган тиришишларни вена ичига диазепам ёки лоразепамни юбориш орқали даволаш керак. Астмада бронходилататорлар буюрилади.

Парацетамол

Парацетамолни 7,5 г ёки ундан ортиқ дозаларда қабул қилган катталар ва ўсмирлар (≥ 12 ёш) да жигарни шикастланиши кузатилиши мумкин. Парацетамолнинг токсик метаболитини ортиқча миқдори (парацетамолнинг одатдаги дозалари глутатион таъсирида детоксикацияга учрайди) жигар тўқималари билан қайтмас боғланган бўлиб қолади деб ҳисобланади. Парацетамолни 5 г ёки ундан ортиқ ютиб юбориш, агар пациентда ҳавф омили (қуйида келтирилган) бўлса, жигарни шикастланишига олиб келиши мумкин.

Ҳавф омиллари

-       жигар энзимларини индукция қиладиган карбамазепин, фенобарбитал препаратларини узоқ муддат қабул қилиш;

-       агар глутатионни камайиб кетиш эҳтимоли бўлса, масалан, овқатни ўтишини бузилиши, муковисцидоз, ОИТВ-инфекция, оч қолиш, кахексия.

Симптомлари

Парацетамолнинг дозасини ошириб юборилишини дастлабки 24 соат давомида кузатиладиган симптомлари бўлиб терини оқариши, кўнгил айниши, гипергидроз, лоҳаслик, қусиш, анорексия ва қоринда оғриқ ҳисобланади. Жигарни шикастлиниши препарат қабул қилинганидан сўнг 12-48 соатдан кейин намоён бўлиши мумкин.

Бу гепатомегалия, жигар соҳасида оғриқ, сариқлик, ўткир жигар етишмовчилиги ва жигар некрозидан иборат бўлиши мумкин. Глюкозани метаболизми бузилиши ва метаболик ацидоз ривожланиши мумкин. Қонда билирубин, жигар ферментлари, ХМН, ПТВ, қонда фосфат қонда лактат ошиши мумкин. Оғир заҳарланишда жигар етишмовчилиги жигар энцефалопатияси, қон қуйилиши, гипогликемия, мия шиши ва ўлимгача зўрайиши мумкин. Ўткир буйрак найчалари некрозидан далолат берувчи белда оғриқ, гематурия ва протеинурия билан кечувчи ўткир жигар етишмовчилиги, ҳатто жигарни жиддий шикастланиши бўлмаганида ҳам ривожланиши мумкин. Юрак аритмиялари ва панкреатит ривожланганлиги хақида хабарлар берилган.

Гемолитик анемия (глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа [G6PD] танқислиги бўлган пациентларда): парацетамолнинг дозаси ошириб юборилганида G6PD танқислиги бўлган пациентларда гемолиз ривожланганлиги хақида хабар берилган.

Даволаш

Парацетамолнинг дозаси ошириб юборилганини даволашда зудлик билан даволаш муҳим аҳамиятга эга. Аҳамиятли даражадаги эрта симптомлар бўлмаслигига қарамай, пациентлар тез ёрдам кўрсатиш мақсадида зудлик билан касалхонага жунатилиши керак. Симптомлар кўнгил айниши ёки қусиш билан чекланиши мумкин ва дозани ошириб юборилишини жиддийлиги ёки аъзоларни шикастланиш ҳавфини акс эттирмаслиги мумкин. Даволаш, даволаш бўйича белгиланган тавсияларга мувофиқ равишда амалга оширилиши керак.

Фаоллаштирилган кўмир билан даволаш дозаси ошириб юборилганидан сўнг узоғи 1 соат давомида ўтказилиши лозим. Парацетамолнинг плазмадаги концентрацияси қабул қилингандан сўнг 4 соат ва ундан узоқ вақт ўтгач аниқланиши керак (эртароқ аниқлаш самарали эмас). N-ацетилцистеинни парацетамол қабул қилинганидан сўнг 24 соатгача қўллаш мумкин, бироқ максимал ҳимоя самарасига қабул қилинганидан сўнг 8 соатдан кейин эришилади. Шу вақтдан кейин антидотнинг самарадорлиги кескин пасаяди. Зарурат бўлганида пациентга N-ацетилцистеин белгиланган дозалаш тартибига мувофиқ равишда вена ичига юборилиши керак. Агар қусиш муаммо бўлмаса, ичга қабул қилиш учун метионин амбулатор даволашда муқобил йўл бўлиши мумкин. Парацетамол қабул қилинганидан кейин 24 соат давомида жигар функциясини жиддий бузилиши бўлган пациентларни даволашни гепатологияда бўлимида ўтказиш керак.

 

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

FARIKTAN suspenziya 60 ml 162,5 mg/5 ml+100 mg/5 ml dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
FARIKTAN suspenziya 60 ml 162,5 mg/5 ml+100 mg/5 ml dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
FARIKTAN suspenziya 60 ml 162,5 mg/5 ml+100 mg/5 ml dori vositasi Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S. tomonidan Turkiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
FARIKTAN suspenziya 60 ml 162,5 mg/5 ml+100 mg/5 ml dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
FARIKTAN suspenziya 60 ml 162,5 mg/5 ml+100 mg/5 ml dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
BOLIFIN YUNIOR tabletkalari N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Novugen Pharma, ИП ООО
  • Vakil: Novugen Pharma
BOLIFIN tabletkalari N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Novugen Pharma, ИП ООО
  • Vakil: Novugen Pharma
DIMAKS KID suspenziya so vkusom ananasa 60ml 80 mg+50 mg/5 ml
MIG 400 tabletkalari 400mg N10
Narh: 22 000 so'mdan Batafsil
KORFLAM tabletkalari N100
Narh: 64 200 so'mdan Batafsil
IBUPAR 400/325 tabletkalari 400mg/325mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Parasetamol, Ibuprofen ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Юник Фармасьютикалс Лабораториез (Отдельные фирмы ДжБКемикалс энд Фармасьютикалс Лтд)
IBUMOL suspenziya 100ml 100mg+162,5mg/5ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Brawn Laboratories Limited
KORFLAM tabletkalari N10
Narh: 6 600 so'mdan Batafsil
MIGRAFEN-400 tabletkalari N100
Narh: 100 000 so'mdan Batafsil
MIG 400 tabletkalari 400mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Parasetamol, Ibuprofen ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Berlin-Chemie AG (Menarini Group), Германия произведено: Menarini-Von Heyden GmbH
Narh: 22 000 so'mdan Batafsil
IBUPAR 100/125 tabletkalari 100mg/125mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Parasetamol, Ibuprofen ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Юник Фармасьютикалс Лабораториез (Отдельные фирмы ДжБКемикалс энд Фармасьютикалс Лтд)
DOLAREN BEYBI suspenziya 60ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Nabros Pharma Pvt. Ltd
Narh: 23 900 so'mdan Batafsil
Sinepar Kid suspenziyasi 60ml (Sotish taqiqlangan)
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Marion Biotech Pvt. Ltd.
Narh: 22 000 so'mdan Batafsil
CINEPAR Kid Light suspenziya ananas aromati bilan 60ml (Sotish taqiqlangan)
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Marion Biotech Pvt. Ltd.
Narh: 22 000 so'mdan Batafsil
IBUMOL tabletkalari 400mg/325mg N100
ZEFAM KIDS suspenziya 60ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Magbro Healthcare Pvt. Ltd
KYUPEN YUNIOR suspenziya 60ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Avison Pharmaceuticals Pvt. Ltd., Индия произведено: Coral Laboratories Limited
  • Vakil: Shayana Farm MChJ
Narh: 2 600 so'mdan Batafsil
BOLNOL PLYUS suspenziya 60ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Парацетамол, Ибупрофен ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Isshaan Healthcare Pvt. Ltd, Индия произведено: Lincoln Parenteral Ltd.
  • Vakil: GANGA HEALTHCARE M.CH.J
Narh: 15 200 so'mdan Batafsil
IBUKLIN YUNIOR tabletkalari 100mg+200mg N20
NEKST tabletkalari 200mg 400mg+200mg N6
NEKST tabletkalari 200mg 400mg+200mg N10
NEKST tabletkalari 200mg 400mg+200mg N20
Ishlab chiqaruvchining dorilari
ETOSERT krem 50g 100mg/10mg
Narh: 44 000 so'mdan Batafsil
ELFUNAT tabletkalari 125mg N30
Narh: 35 000 so'mdan Batafsil
SEKDAZA tabletkalari 0,5g N4
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Seknidazol ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 30 000 so'mdan Batafsil
MOKSIKUM tabletkalari 400mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Moksifloksasin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 90 900 so'mdan Batafsil
TOLKIMADO tabletkalari 150mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Tolperizon ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 57 000 so'mdan Batafsil
SERTOXOL kapsulalar 300mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Ursodezoksixolevaya kislota ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
SERTOFEN gel 60g 1,25%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Deksketoprofen ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 46 000 so'mdan Batafsil
SERTOFEN tabletkalari 25mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Deksketoprofen ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
POMPEZO kapsulalar 40mg N28
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Ezomeprazol ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 92 665 so'mdan Batafsil
POMPEZO kapsulalar 20mg N28
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Ezomeprazol ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
LORNADO tabletkalari 8mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Lornoksikam ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
LEVOSETIL tomchilar dlya priema vnutr 20ml 5mg/ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Levosetirizin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
Narh: 35 000 so'mdan Batafsil
TOLKIMADO tabletkalari 50mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Tolperizon ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
LORNADO tabletkalari 4mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Lornoksikam ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 51 700 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9