×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

DROTAVERIN inyeksiya uchun eritma 2ml 20mg/ml N10

Kategoriya:
- Hazm qilish va moddalar almashinuvi tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
дротаверина гидрохлорид
Qadoqda soni:
- 10
Ishlab chiqaruvchi:
ATX kodi:
- A03AD02
Shifokor konsultatsiyasi:
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 17 ta dorixonasida topildi

ico 17 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 17 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

MIKROLAKS eritma 5ml N4 Джонсон & Джонсон, ООО, Россия произведено: Фамар Орлеан Frantsiya
TURBO gel 100ml Gruziya
84 300 s`om dan
DIARKAL tabletkalari N30 Isshaan Healthcare Pvt. Ltd, Индия произведено: Lincoln Pharmaceuticals Ltd. Hindiston
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

фаол модда: дротаверин гидрохлориди -20, 0 мг;

ёрдамчи моддалар:

натрий метабисульфити, натрий ацетат тригидрати, этил спирти 96%, сирка муз кислотаси,  инъекция учун сув- 1 мл гача.

20 мг/мл ли инъекция учун эритма, 2 мл ампулаларда тиббиётда қўлланиилишига доир йўриқномаси билан бирга.

Миотроп спазмолитик восита, изохинолин ҳосиласи. ФДЭ ни (фосфодиэстераза) ингибиция қилиш ҳисобига силлиқ мушакларга кучли спазмолитик таъсир кўрсатади. ФДЭ цАМФ ни АМФ гача гидролизи учун зарур. ФДЭ ни ингибиция қилиниши цАМФ ни концентрациясини ошишига олиб келади, у қуйидаги каскад реакцияларни ишга туширади: цАМФ нинг юқори концентрациялари миозиннинг енгил занжирларининг киназасини (МЕЗК) цАМФ-га боғлиқ ҳолда фаоллаштиради. МЕЗК ни фосфорланиши уни Са2+ кальмодулин комплексига нисбатан аффинлигини (яқинлигини) пасайишига олиб келади, бунинг натижасида МЕЗК нинг фаолсизлантирилган шакли мушакларни бўшашини бир маромда ушлаб туради. Бундан ташқари, цАМФ Са2+ ионини  экстрацеллюляр бўшлиққа ва саркоплазматик ретикулумга ташилишини рағбатлантирилиши, туфайли цитозолда Са2+ концентрациясига таъсир қилади. Дротавериннинг Са2+ ионини концентрациясини пасайтирувчи цАМФ орқали бўлган бундай самараси, дротавериннинг Са2+ ионларига нисбатан антагонистик таъсири орқали тушунтирилади. In vitro шароитида дротаверин ФДЭ3 ва ФДЭ5 изоферментларини ингибиция қилмасдан, ФДЭ4 изоферментларини ингибиция қилади. Шунинг учун дротаверинни самарадорлиги ФДЭ4 ни тўқималардаги концентрациясига боғлиқ бўлиб, улар турли тўқималарда фарқ қилади. ФДЭ4 силлиқ мушакларни қисқарувчанлик фаоллигини бостириш учун энг муҳим саналади, шу сабабли, ФДЭ4 ни селектив ингибиция қилиниши гиперкинетик дискинезияларни ва меъда-ичак йўлларини спастик ҳолат билан кечувчи турли касалликларни даволаш учун фойдали бўлиши мумкин. цАМФ ни миокардда ва қон томирларнинг силлиқ мушакларида гидролизга учраши асосан ФДЭ3 изоэнзими ёрдамида юз беради, бу юқори спазмолитик фаолликда дротаверинда юрак ва қон томирларига нисбатан жиддий ножўя самараларни ва юрак-қон томир тизимига нисбатан яққол самараларни йўқлигини тушунтириб беради. Дротаверин келиб чиқиши ҳам нейроген, ҳам мушаклардаги бўлган силлиқ мушакларни спазмида самаралидир. Вегетатив иннервацияни туридан қатъий назар, дротаверин меъда-ичак йўллари, сафро чиқариш йўллари ва сийдик-жинсий тизимининг силлиқ мушакларини бўшаштиради.

Тақсимланиши

Дротаверин тўқималарда тенг тақсимланади, силлиқ мушак ҳужайраларига ўтади, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. Дротаверин ва/ёки унинг метаболитлари йўлдош тўсиғи орқали бироз ўтиши мумкин.

In vitro шароитида дротаверин плазма оқсиллари билан айниқса альбуминлар, - глобулинлар, шунингдек -ЮЗЛП (юқори зичликдаги липопротеинлар) билан юқори даражада (95-97%) боғланади.

Метаболизми

Одамда дротаверин жигарда О-дезэтилланиш йўли билан деярли тўлиқ метаболизмга учрайди. Унинг метаболитлари глюкурон кислотаси билан тез бирикади.
4՛-дезэтилдротаверин асосий метаболити ҳисобланади, бундан ташқари
6-дезэтилдротаверин ва 4՛-дезэтилдротавералдин аниқланган.

Чиқарилиши

Дротавериннинг ярим чиқарилиш даври - Т1/2 8-10 соатни ташкил қилади. Дротаверин
72 соат давомида организмдан деярли тўлиқ чиқарилади, дротавериннинг 50% дан ортиқ қисми буйрак орқали (асосан метаболитлар кўринишида) ва тахминан 30% - ичак орқали (сафрога чиқарилиши) чиқарилади. Ўзгармаган дротаверин сийдикда аниқланмайди.

Жуда тез-тез (≥10%), тез-тез (≥1, <10%), тез-тез эмас (≥0,1, <1%), кам ҳолларда (≥0,01, <0,1%), жуда кам ҳолларда, жумладан алоҳида хабарлар (<0,01%); тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича учраш тезлигини аниқлашнинг иложи йўқ).

Аллергик реакциялар: аллергик реакциялар (ангионевротик шиш, эшакеми, тошма, қичишиш) – айниқса бисульфитга юқори сезувчанлиги бўлган беморларда, тез-тезлиги номаълум – препарат қўлланганда ўлим билан якунланган ва у сиз кечган анафилактик шокни ривожланиши тўғрисида хабар қилинган.

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – юрак уришини тезлашиши, АБ ни пасайиши.

Марказий нерв тизими ва периферик нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – кўнгил айниши, қабзият.

Маҳаллий реакциялар: кам ҳолларда – юбориш жойида реакциялар.

Бошқалар: кам ҳолларда тер ажралишини кучайиши.

Шифокор рецепти бўйича.
Препарат натрий бисульфити сақлайди, у аллергик турдаги реакцияларни, жумладан сезувчан шахсларда, айниқса анамнезида астмаси ёки аллергик касалликлари бўлган шахсларда анафилактик симптомларни ва бронхоспазмни чақириши мумкин. Натрий дисульфитига юқори сезувчанлиги бўлган ҳолларда препаратни парентерал қўллашдан сақланиш керак. В/и ва а/и юборишни қатъий мутахассис кузатуви остида, стационар шароитида амалга оширган маъқул. АҚБ пасайган пациентларда в/и га ичига юборилганда коллапсни ривожланиш хавфи сабабли, бемор горизонтал ҳолатда бўлиши керак.

Даволаш даврида транспорт воситаларини бошқаришдан ва юқори диққат концентрациясини ва бошқа психомотор реакциялари тезлигини талаб қиладиган (препарат қўллангандан кейин 1 соат давомида) потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш зарур.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида, фақат она учун тахмин қилинадиган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

-       билиар йўлларининг касалликлари билан боғлиқ силлиқ мушак спазмлари: холецистолитиаз, холангиолитиаз, холецистит, перихолецистит, холангит, папиллит, сафро чиқариш тизимини ва ўт пуфагини гиперкинетик тури бўйича бузилишлари, постхолецистэктомик синдром;

-       сийдик-чиқариш йўлларининг силлиқ мушакларини спазмлари: нефролитиаз, уретролитиаз, пиелит, цистит, қовуқ тенезмлари;

            Ёрдамчи терапия сифатида (перорал терапияни иложи бўлмаганда);

-       меъда-ичак йўллари спазмлари: меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, гастрит, гастродуоденит, кардия ва привратник спазмлари, энтерит, колит, қабзият билан кечувчи спастик колит ва “ўткир қорин” синдроми билан намоён бўладиган касалликлар (аппендицит, перитонит, ярани тешилиши, ўткир панкреатит) истисно қилингандан кейин метеоризм билан кечувчи ичакни таъсирланиш синдроми, проктит, тенезмлар;

-       акушерлик-гинекологик касалликлар: дисменорея, хавф солувчи аборт, туғруқларда бачадон қуйини спазми, бачадон қуйини секин очилиши ва туғруқдан кейинги тўлғоқлар;

-       тензор бош оғриғида қон томирлари спазмини бартараф қилиш учун;

-       гипертоник кризни бартараф қилиш учун (мажмуавий даволаш таркибида);

-       айрим диагностик муолажаларни ва инструментал текширишларни ўтказишда, холицистографияда қўлланади.

-       таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанлик;

-       оғир жигар ёки буйрак етишмовчилиги;

-       оғир сурункали юрак етишмовчилиги;

-       2 ёшгача бўлган болаларда (болаларда клиник тадқиқотларда дротаверинни қўлланилиши ўрганилмаган) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

-       артериал гипотензия (коллапс хавфи);

-       ҳомиладорлик ва лактация;

-       коронар артериялар атеросклерози;

-       простата бези аденомаси (қовуқ детрузорини бўшашиши сабабли, сийдик ажралишни тутилиши юз бериши мумкин).

-       ёпиқ бурчакли глаукомада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Дротаверинни леводопа билан бир вақтда буюрилганда ригидлик ва тремор (леводопани паркинсонизмга қарши таъсирини сусайтиради) кучайиши мумкин.

Дротаверинни бошқа спазмолитик воситалари (папаверин, бендазол, м-холиноблокаторлар) билан бир вақтда қўлланганда спазмолитик таъсирини ўзаро кучайиши юз беради.

Дротаверин трициклик антидепрессантлар, хинидин ва прокаинамид томонидан чақирилган гипотензияни кучайтиради.

Дротаверин морфиннинг спазмоген фаоллигини пасайтиради.

Фенобарбитал билан бир вақтда қўлланганда дротавериннинг спазмолитик таъсири кучаяди.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Препарат яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин..

Препаратни мушак ичига (м/и), вена ичига (в/и), томчилаб ёки оқим билан секин юборилади. Қон томирларнинг силлиқ мушак қаватини спазми оқибатидаги периферик қон айланишини бузилишлари (облитерацияланувчи эндартериит, Рейно касаллиги) бўлган пациентларга препаратни артерия ичига (а/и) секин юбориш мумкин. Даволаш курсининг давомийлигини ва препаратнинг дозасини, даволовчи шифокор касалликнинг оғирлик даражасига, организмнинг ҳолатига, пациентнинг ёши, вазни ва буйрак функциясига кўра индивидуал равишда белгилайди.

Катталар: ўртача суткалик доза 1-3 м/и юборишларга бўлинган ҳолда, 40-240 мг ни (2-12 мл ни) ташкил этади.

Жигар ёки буйрак санчиғида одатда препаратни 2-4 мл дан (40-80 мг дротаверин) в/и секин (юборишлар давомийлиги тахминан 30 секунд) ёки препаратни 5-10 мл 0,9% натрий хлориди эритмасида олдиндан эритиб юбориш буюрилади.

Физиологик туғруқларни чўзилиш даврининг бошида бачадон бўйнини очилиш фазасини қисқартириш учун препаратни 2 мл (40 мг) в/и, зарурат бўлганида 2 соатдан кейин такроран 2 мл юборилади.

Болалар. 6 ёшгача бўлган ёшда бир марталик доза 0,5 – 1 мл  (10-20 мг ), максимал суткалик доза – 6 мл (120 мг); 6-12 ёшда бир марталик доза – 1 мл (20 мг), максимал суткалик доза – 10 мл (200 мг ) ташкил этади. Суткада 1-3 марта қўлланади.

12 ёшдан катта ўсмирларга одатда препаратни 1-2 мл дан (20-40 мг дротаверинни) суткада 1-3 марта буюрилади.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги билан хасталанган беморларга препаратни бошқа ярага қарши препаратлар билан комплексда буюриш керак.

Симптомлари: юрак ритмини ва ўтказувчанлигини бузилиши, жумладан Гис тутами оёқчасини тўлиқ блокадаси ва юракни тўхтаб қолиши, у ўлимга олиб келиши мумкин бўлган, нафас тизимини фалажи.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволашни ўтказиш. Атриовентрикуляр блокадада в/и атропин ва изопреналин қўлланади, юрак тўхтаб қолганда – в/и атропин ёки адреналин ва вақтинчалик кардиостимуляция, нафас марказини фалажи натижасида нафас тўхтаб қолган ҳолларда – УСВ (ўпканинг сунъий вентиляцияси) ўтказилади.

DROTAVERIN inyeksiya uchun eritma 2ml 20mg/ml N10 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

DROTAVERIN GIDROXLORID

ILOVA-VARAQA

(pasientlar uchun ma‘lumot)

 

Preparatning savdo nomi: Drotaverina gidroxlorid.

Ta‘sir etuvchi modda (XPN): drotaverin (drotaverine).

Chiqarilish shakli: tabletkalar.

Ta‘rifi: sariq yoki yashil tusli sariq rangli faskali yassi silindrik tabletkalar.  Tarkibi: har bir tabletka quyidagilarni saqlaydi.

faol modda: drotaverin gidroxloridi – 40 mg;

yordamchi moddalar: laktoza monogidrati, kartoshka kraxmali, talk, stearin kislotasi.

Farmakoterapevtik guruhi: Sintetik spazmolitiklar. Papaverin hosilalari.

ATX kodi: A03AD02.

 

Qo‘llanilishi

-biliar tizimining kasalliklari: xolesistolitiaz, xolangiolitiaz, xolesistit, perixolesistit, xolangit, papillit bilan bog‘liq silliq mushaklarning spazmi;

-siydik- chiqarish yo‘llarining silliq mushaklarini spazmi: nefrolitiaz, uretrolitiaz, pielit, sistit, qovuqning tenezmlarida qo‘llaniladi.

Yordamchi davolash dori vositasi sifatida:

– quyidagi me‘da-ichak kasalliklari: me‘da va o‘n ikki barmoq ichakning yara kasalligi, gastrit, kardiya va privratnik sohalarining spazm, enterit, kolit, qabziyat va meteorizm bilan kechadigan spastik kolit bilan bog‘liq silliq mushaklarning spazmlarida;

– zo‘riqish oqibatidagi bosh og‘riqlarida;

– akusherlik va ginekologiyada: dismenoreyada qo‘llaniladi.

 

Qo‘llash usuli va dozalari

Ichga, kattalarga 40-80 mg (1-2 tabletka) dan sutkada 3 marta buyuriladi; 1-6 yoshlik bolalarga 10-20 mg li bir martalik dozada (1/4-1/2 tabletka) buyuriladi, maksimal sutkalik doza-120 mg (3 tabletka); 6 dan 12 yosh gacha bo‘lgan bolalarga –bir martalik doza-20 mg (1/2 tabletka), maksimal sutkalik doza-200 mg (5 tabletka) ni tashkil etadi. Buyurishlar soni sutkada- 2-3 marta.

 

Nojo‘ya ta‘siri

Turli nojo‘ya reaksiyalarni paydo bo‘lish tezligini baholashda quyidagi gradasiyalardan foydalanilgan: juda tez-tez->1/10, tez-tez-1/100 dan <1/10 gacha, ba‘zida-1/1000 dan <1/100 gacha, kam hollarda -1/10 000 dan <1/1000 gacha, juda kam hollarda -<1/10 000.

Me‘da ichak yo‘llari tomonidan: kam hollarda-ko‘ngil aynishi, qabziyat.

Nerv tizimi tomonidan: kam hollarda -bosh og‘rig‘i, bosh aylanishi, uyqusizlik.

Yurak qon-tomir tizimi tomonidan: kam hollarda- yurak urishini tezlashishi, arterial arterial qon bosimini pasayishi.

Immun tizimi tomonidan: kam hollarda- allergik reaksiyalar (Kvinke shishi, eshakemi, toshma, qichishish).

Nojo‘ya ta‘sirlar paydo bo‘lgan hollarda dori vositasini qabul qilishni bekor qilish kerak. Ilova-varaqada ta‘riflanmagan nojo‘ya samaralar paydo bo‘lgan hollarda, bu haqida davolovchi shifokorni xabardor qilish lozim.

 

 

Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar

-dori vositasining faol moddasiga yoki har qanday yordamchi moddalariga yuqori sezuvchanlik;

-og‘ir jigar va buyrak yetishmovchiligi;

-og‘ir yurak yetishmovchiligi (yurakdan otilib chiqadigan qon hajmini pasayishi sindromi);

-6 yoshgacha bo‘lgan bolalarda qo‘llash mumkin emas.

 

Dorilarning o‘zaro ta‘siri

Drotaverin levodopa bilan bir vaqtda qo‘llanganda uning parkinsonizmga qarshi samarasini susaytirishi mumkin.

 

Maxsus ko‘rsatmalar

Dori vositasini gipotenziyada qo‘llash yuqori ehtiyotkorlikni talab etadi.

Drotaverin tabletkasi 53 mg laktoza saqlaydi. Tavsiya qilingan dozaga muvofiq qabul qilinganda har bir doza bilan 159 mg laktoza qabul qilinadi. Bu laktozani o‘zlashtiraolmaslik bilan xastalangan shaxslarda me‘da-ichak buzilishlarini chaqirishi mumkin. Ushbu dori shakli laktaza, tanqisligi, galaktozemiya yoki glyukoza/galaktozani so‘rilishini buzilishi bilan hastalangan bemorlar uchun to‘g‘ri kelmaydi.

Buyrak va jigar funksiyasini buzilishlari bo‘lgan shaxslarda qo‘llanilishi

Buyrak va jigar funksiyasini buzilishlari bo‘lgan shaxslarda qo‘llash taviya qilinmaydi.

Keksa yoshdagi pasientlar

Dozaga tuzatish kiritish talab qilinmaydi.

Bolalar

Bolalarda qa‘tiy ko‘rsatma bo‘yicha qo‘llash kerak, chunki bu guruh bemorlarda preparatni qo‘llanishi yetarli darajada o‘rganilmagan.

Homiladorlik va laktasiya

Drotaverinni homiladorlik davrida qo‘llash teratogen va embriotoksik ta‘sirlarga olib kelmaydi. Ammo homiladorlikda dori vositasi ehtiyotkorlik bilan buyurilishi zarur.

Kerakli klinik ma‘lumotlar yo‘qligi sababli, laktasiya davrida buyurish tavsiya qilinmaydi.

Avtotransportni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri

Bemorlarni bosh aylanishi paydo bo‘lganida ularni transportni va potensial xavfli mexanizmlarni boshqarish kabi potensial xavfli harakatlardan saqlanishlari kerakligi to‘g‘risida xabardor qilish kerak.

Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgach ishlatilmasin.

Dozani oshirib yuborilishi

Simptomlari: yurak ritmini va o‘tkazuvchanligini buzilishi, jumladan o‘limga olib kelishi mumkin bo‘lgan Gis tutami oyoqchalarini to‘liq blokadasi va yurakni to‘xtab qolishi..

Davolash: pasient kuzatuv ostida bo‘lishi va simptomatik va samarani bir maromda ushlab turuvchi davolashni qabul qilishi kerak. Qusishni chaqirish va/yoki me‘dani yuvish tavsiya qilinadi.

 

Chiqarilish shakli

10 tabletkadan PVX plyonka va alyumin folgali kontur uyali o‘ramda. 2 kontur uyali o‘ram ilova-varaqa bilan karton qutida.

 

Saqlash sharoiti

Yorug‘likdan va namdan himoyalangan joyda, 25oS dan yuqori bo‘lmagan haroratda.

 

Yaroqlilik muddati

2 yil.

Dorixonalardan berish tartibi

Reseptsiz.

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

DROTAVERIN inyeksiya uchun eritma 2ml 20mg/ml N10 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
DROTAVERIN inyeksiya uchun eritma 2ml 20mg/ml N10 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
DROTAVERIN inyeksiya uchun eritma 2ml 20mg/ml N10 dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
DROTAVERIN inyeksiya uchun eritma 2ml 20mg/ml N10 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
DROTAVERIN inyeksiya uchun eritma 2ml 20mg/ml N10 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 10 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 851 so'mdan Batafsil
Narh: 7 490 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 800 so'mdan Batafsil
Narh: 5 301 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 1 100 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 24 500 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 800 so'mdan Batafsil
Narh: 4 000 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Другие формы препарата
DROTAVERIN tabletkalari 40mg N50
DROTAVERIN tabletkalari 40mg N20
DROTAVERIN 0,04 tabletkalari N20
DROTAVERIN 0,04 tabletkalari N20
DROTAVERIN MS 0,04 tabletkalari N20
DROTAVERIN 0,04 tabletkalari N28
DROTAVERIN 0,08 tabletkalari N20
DROTAVERIN 0,04 tabletkalari N20
DROTAVERIN 0,04 tabletkalari N50
DROTAVERIN 0,04 tabletkalari N50
DROTAVERIN 0,04 tabletkalari N20
DROTAVERIN 0,04 tabletkalari N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Belarusiya Respublikasi
  • Faol modda: drotavertin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Борисовский завод медицинских препаратов, ОАО
DROTAVERIN 0,04 tabletkalari N100
DROTAVERIN 0,04 tabletkalari N100
DROTAVERIN NGP tabletkalari 40mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Neogalenpharm, ООО
DROTAVERIN NGP tabletkalari 40mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Neogalenpharm, ООО
DROTAVERIN NGP tabletkalari 40mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Neogalenpharm, ООО
DROTAVERINA GIDROXLORID tabletkalari 40mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Belarusiya
  • Ishlab chiqaruvchi: Борисовский завод медицинских препаратов, ОАО
DROTAVERINA GIDROXLORID tabletkalari 40mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Belarusiya
  • Ishlab chiqaruvchi: Борисовский завод медицинских препаратов, ОАО
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9