×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

GRIPGO tabletkalari N100

Kategoriya:
- Og'riq qoldiruvchi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Парацетамол, Фенилэфрин, Кофеин, хлорфенирамин
Qadoqda soni:
- 100
Ishlab chiqaruvchi:
- Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
Vakil:
- Kusum
ATX kodi:
- N02BE51
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan
Toshkentning 166 ta dorixonasida topildi

ico 89 600 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 100 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

24 000 s`om dan
PENTALGIN tabletkalari N24 ОАО «Фармстандарт-Лексредства» Rossiya
30 500 s`om dan
SITRAMON P tabletkalari N6 O'zkimyofarm, AO им. С.К. Исламбекова O'zbekiston
1 100 s`om dan
ANTIGRIPPIN tabletkalari N30 Lafz, ООО O'zbekiston
49 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
10 тадан таблетка ПВД/ПВДХ блистерда. 10 тадан блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.
Клиник тадқиқотларда маълум қилинган нохуш реакциялар пациентлар сони озлиги туфайли кам ҳолларда учрайди. Бунинг оқибати сифатида, кенг постмаркетинг тажрибаси натижасида маълум қилинган ножўя реакциялар қуйида келтирилган.

Клиник тадқиқотлар маълумотлари чекланган сонли бўлганлиги туфайли ушбу ножўя реакцияларнинг такрорланиш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳоланиши мумкин эмас), бироқ постмаркетинг тажрибаси парацетамол учун ножўя реакциялар кам ҳолларда учрашини, жиддий ножўя реакциялар эса жуда кам ҳолларда учрашини кўрсатади.

Тизим-аъзо синфи

Ножўя реакциялар

Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар

Тромбоцитопения, агранулоцитоз.

(Ушбу ножўя таъсирлар муқаррар равишда парацетамол қабул қилиниши билан боғлиқ бўлмаган)

Иммун тизим томонидан бузилишлар

Анафилактик реакция.

Тошма, агио-шишиш, Стивенс-Джонсон синдроми, токсикли эпидермал некроз каби ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

Бронхоспазм (парацетамол билан боғлиқ бронхоспазм ҳолатлари қайд этилган, бу ацетилсалицил кислотасига ва бошқа ностероидли яллиғланишга қарши препаратларга сезувчан астма бўлган пациентларда кўпроқ кузатилган).

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Жигар касалликлари.

 

Постмаркетинг даврида кофеиндан фойдаланилганда аниқланган ножўя реакциялар қуйида келтирилган. Ушбу реакцияларнинг такрорланиш тезлиги номаълум.

Нерв тизими бузилиши – асабийлашиш ва безовталик, аччиғланиш, хавотирланиш ва асаб қўзғалувчанлиги, бош айланиши.

Қуйидаги ножўя таъсирлар фенилэфрин билан клиник тадқиқотларда кузатилган бўлиб, тегишли равишда, энг кенг тарқалган ножўя реакциялар ҳисобланади.

 

Тизим-аъзо синфи

Ножўя реакциялар

Психиатрик бузилишлар

Асабийлашиш.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Бош оғриши, бош айланиши, уйқусизлик.

Юрак томонидан бузилишлар

Артериал босим ошиши.

Меъда-ичак томонидан бузилишлар

Кўнгил айниши, қайт қилиш.

 

Маҳсулот рўйхатдан ўтказилгандан сўнг маълум қилинган ножўя реакциялар қуйида келтирилган. Ушбу ножўя таъсирларнинг такрорланиш тезлиги номаълум.

Тизим-аъзо синфи

Ножўя реакциялар

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар

Мидриаз, ўткир даражали берк бурчакли глаукома (кўпроқ қорамтир берк бурчакли глаукома бўлган пациентларда учрайди).

Юрак томонидан бузилишлар

Тахикардия, тез-тез юрак уриши.

Тери ва тери ости бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар

Аллергик реакциялар (тошма, эшакеми, аллергик дерматит каби).

Буйраклар ва сийдик йўллари томонидан бузилишлар

Дизурия, сийдик ушланиб қолиши (кўпроқ қовуқ обструкцияси бўлган пациентларда, масалан, простата бези гипертрофиясида учрайди).

 

Хлорфенирамин малеатнинг энг кенг тарқалган ножўя реакциялари қуйидагилардан иборат:

Тизим-аъзо синфи

Ножўя реакциялар

Иммун тизим томонидан бузилишлар

Тошма, эшакеми, дерматит. Тери ва тери ости бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Седатив ҳолат, бош оғриши, кўриш майдони хиралашиши, концентрация йўқлиги, толиқувчанлик.

Юрак томонидан бузилишлар

Тахикардия, юрак ўйноғи, аритмия, гипотензия, кўкрак қисилиши ҳисси, бош айланиши.

Меъда-ичак томонидан бузилишлар

Кўнгил айниши, қайт қилиш, диарея.

Буйраклар ва сийдик йўллари томонидан бузилишлар

Сийдик ушланиб қолиши.

 

Оғир даражали буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда парацетамолдан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак. Ноалкоголь ва ноцирротик этиологияли жигар патологияси бўлган шахсларда дозанинг ошириб юборилиш хавфи юқоридир.
Ушбу препарат қуйидаги пациентларга: простата бези гипертрофияси, окклюзион қон томир касалликлари (масалан, Рейно феномени), юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларга қўлланилишидан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Грипго® препарати бошқа симпатомиметикларни (масалан, антиконгестантлар, иштаҳани туширадиган дори препаратлари ва масалан амфетамин каби психостимуляторларни) қабул қилаётган пациентларга буюрилмаслиги керак.
Грипго® препаратини қабул қилиш вақтида кофеин (масалан, қаҳва, чой ва айрим ичимликлар) ҳаддан ташқари истеъмол қилинишидан сақланиш керак. Доза ошириб юборилмаслиги керак.
Пациентларга бошқа конгестивга қарши препаратларни, шунингдек шамоллашни даволаш учун мўлжалланган таркибида парацетамолни сақлайдиган препаратларни бир вақтда қабул қилмаслик тавсия этилиши керак. Пациентлар варфарин қабул қилаётган бўлсалар, бу ҳақида ўз шифокорига маълум қилишлари керак.

Катта ёшдаги пациентлар: Суткада 3-4 маҳал биттадан таблетка, бироқ сутка давомида 4 та таблеткадан кўп эмас ёки шифокорнинг буюришига қараб қўлланилади.

Болалар: 12 ёшгача бўлган болаларни даволашда доза шифокор томонидан белгиланади
бошқа симпатомиметик антиконгестантлар билан бир вақтда қабул қилиш; 
– феохромоцитома;
– берк бурчакли глаукома;
– парацетамолга ёки препаратнинг бошқа таркибий моддаларига ўта юқори сезувчанлик;
– болалик ёши (12 ёшгача бўлган болалар);
– ҳомиладорлик, эмизиш даври;
– оғир даражали жигар ёки буйрак етишмовчилиги, гипертензия, гипертиреоидизм, қандли диабет, юрак касалликлари;
– трициклик антидепрессантлар ёки бета-блокаторлар қабул қилаётган пациентлар, шунингдек моноаминоксидаза ингибиторларини қабул қилаётган ёки сўнгги икки ҳафта давомида қабул қилган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратлар – ферментлар индукторлари, шунингдек алкоголни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш жигар шикастланиши эҳтимолини ошириши мумкин. Парацетамол сингишининг интенсивлиги метоклопрамид ёки домперидон билан тезлашиши ва холестирамин билан секинлашиши мумкин. Тавсия этилган дозалаш схемасига риоя қилинган ҳолатда, ушбу ўзаро таъсирлар минимал клиник аҳамиятли бўлади.
Парацетамол, кофеин, фенилэфрин ва хлорфенирамин малеатни қуйидаги препаратлар билан комбинацияда қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак:
– моноаминоксидаза ингибиторлари (шу жумладан моклобемид) – фенилэфрин каби симпатомиметик аминлар моноаминоксидаза ингибиторлари билан комбинацияда қабул қилинганда гипертензия;
– симпатомиметик аминлар – фенилэфриннинг бошқа симпатомиметик аминлар билан бир вақтда қабул қилиниши юрак-қон томир ножўя реакциялари пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин;
– бета-блокаторлар ва бошқа гипотензив препаратлар (шу жумладан дебрисохин, гуанетидин, резерпин, метилдопа) – фенилэфрин бета-блокаторлар ва гипотензив препаратлар самарадорлигини пасайтириши, гипертония хавфини ва бошқа юрак-қон томир ножўя таъсирларини ошириши мумкин;
– трициклик антидепрессантлар (масалан, амитриптилин) фенилэфрин билан бир вақтда буюрилганида юрак-қон томир ножўя реакциялари хавфини ошириши мумкин;
– дигоксин ва юрак гликозидлари – фенилэфриннинг дигоксин ёки юрак гликозидлари билан бир вақтда қабул қилиниши аритмия ва миокард инфаркти пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин;
– споринлар алкалоидлари (эрготамин ва метизергид) – эрготизмнинг юқори хавфи;
– варфарин ва бошқа кумаринлар – парацетамол ҳар куни, мунтазам равишда ва узоқ муддат бир вақтда қўлланилганида варфарин ва бошқа кумаринларнинг антикоагулянт таъсири кучайиши мумкин, мунтазам қабул қилмаслик сезиларли самара бермайди;
– уйқу дорилари ёки анксиолитиклар – седатив таъсирни кучайтиради;
– фенитоин – фенитоин метаболизми сусайиши ва токсиклик хавфи ошиши мумкин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати
4 йил.
Препаратни яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Катта ёшдаги пациентлар: Суткада 3-4 маҳал биттадан таблетка, бироқ сутка давомида 4 та таблеткадан кўп эмас ёки шифокорнинг буюришига қараб қўлланилади.
Болалар: 12 ёшгача бўлган болаларни даволашда доза шифокор томонидан белгиланади.
Доза ошириб юборилган ҳолатда, ўзингизни яхши ҳис қилган тақдирда ҳам, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
10 г ёки ундан кўпроқ парацетамол қабул қилган катта ёшдаги пациентларда жигар шикастланиши мумкин. 5 г ёки ундан кўпроқ парацетамол қабул қилиниши хавф омиллари (карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин, примидон, рифампицин, қизилпойча ёки жигар ферментларини фаоллаштирувчи бошқа препаратлар билан узоқ вақт даволаниш, ортиқча қўлланилиши, гликол қўлланилиши, глутатион танқислик, масалан, овқат ҳазм бўлиш бузилишлари, муковисцидоз, ОИВ-инфекцияси, очлик, кахексия) бўлган пациентларда жигар шикастланишига олиб келиши мумкин.
Даволаш муҳим функцияларни қўллаб-қувватлаш орқали симптоматик амалга оширилади. Доза ошириб юборилгандан сўнг 1 соат давомида фаоллаштирилган кўмир буюрилиши тавсия этилади.

Ушбу препаратнинг ҳомиладорлик вақтида қўлланилиши тавсия этилмайди, чунки у таркибида фенилэфрин, хлорфенирамин малеат ва кофеинни сақлайди. Ҳомиладорлик вақтида кофеин қабул қилиш билан боғлиқ кичик вазнли чақалоқ туғилиши ёки беихтиёр бола ташлаш (аборт) юқори хавфи мавжуд, шунингдек янги туғилган чақалоқда томир тортишишлари каби жиддий ножўя таъсирлар хавфи ошади.
Эмизиш вақтида, шифокор томонидан рухсат берилган алоҳида ҳолатлардан ташқари, ушбу препаратдан фойдаланмаслик керак.

GRIPGO tabletkalari N100 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA

GRIPGO®

GRIPGO®

 

Preparatning savdo nomi: Gripgo®

Dori shakli: tabletkalar

Tarkibi:

Har bir tabletka saqlaydi:

faol moddalar: parasetamol 500 mg, kofein (suvsiz) 30 mg, fenilefrin gidroxloridi 10 mg, xlorfeniramin maleati 2 mg.

yordamchi moddalar: mikrokristal sellyuloza (Ph 102), natriy kroskarmelloza, magniy stearati

Ta‘rifi: oq ikkiyoqlama qavariqli kapsulasimon shakldagi tabletkalar.

Farmakoterapevtik guruhi: Shamollash kasalliklari va gripp simptomlarini bartaraf qilish uchun vosita.

ATX kodi: N02BE51

Farmakologik xususiyatlari

Ta‘sir mexanizmi:

Parasetamol: Parasetamol og‘riqni qoldiruvchi va isitmani tushiruvchi vosita sifatida yaxshi ma‘lum. Parasetamol asosan isitmani tushiruvchi vosita sifatida qo‘llaniladi. Parasetamolning isitmani tushiruvchi ta‘siri, termoregulyasiyaning gipotalamik markazlariga bevosita ta‘siri bilan bog‘liq, buning natijasida qon tomirlarni kengayishi va ter ajralib chiqishini kuchayishi tufayli, tanadan issiqlikni ajralishi kuchayadi.

Fenilefrin gidroxloridi: Fenilefrin gidroxloridi adrenergik reseptorlarga bevosita ta‘sir qiladigan adrenomimetik vosita hisoblanadi (asosan alfa-adrenergik faolligi), bu burun shishini kamayishiga olib keladi.

Kofein: Kofein markaziy nerv tizimini rag‘batlantirishga nisbatan ksantinni faolroq hosilasi hisoblanadi, bu tetiklik holatiga va aqliy faolligini oshishiga  olib keladi.

Xlorfeniramin maleati: Xlorfeniramin maleati kuchli ta‘sir qiluvchi antigistamin (N1-antagonisti) preparati hisoblanadi. Antigistamin preparatlar to‘qima sohasida gistaminni N1-reseptorlarini raqobatli qaytuvchan blokadasi orqali organizmda gistaminni ta‘sirini kamaytiradi yoki neytrallaydi. Shuningdek xlorfeniramin antixolinergik faolikka ham ega.

Farmakokinetikasi

Parasetamol jigarning mikrosomal fermentlari orqali metabolizmlanadi. U me‘da-ichak yo‘llaridan tez va to‘liq so‘riladi. Plazmadagi cho‘qqi konsentrasiyasiga yarim soatdan bir soatgacha erishiladi, plazmadagi yarim parchalanish davri bir soatdan uch soatgacha vaqtni tashkil qiladi, so‘ngra butun organizm bo‘ylab teng taqsimlanadi.

Fenilefrin gidroxloridi me‘da-ichak yo‘lidan notekis so‘riladi.

Kofein me‘da-ichak yo‘llarida tez so‘riladi.

Xlorfeniramin peroral qabul qilingandan keyin me‘da-ichak yo‘lidan yaxshi so‘riladi. Samarasi 30 minut davomida, maksimum 1-2 soat davomida namoyon bo‘ladi va 4 dan 6 soatgacha davom etadi. Plazmadan yarim chiqarilish davri, baholashga ko‘ra, 12 dan 15 soatgacha tashkil qiladi.

Xlorfeniramin maleati metabolizmi natijasida monometil va dimetil unumlari hosil bo‘ladi.

Peroral dozaning taxminan 22% siydik bilan o‘zgarmagan holda chiqariladi. Faqat ozgina miqdorigina ahlatda aniqlangan.

Qo‘llanilishi

Gripgo® oddiy shamollashni davolashda yordamchi vosita sifatida qo‘llanadi. Shamollash, gripp, sinusitning turli belgilarini samarali yengillashtirish uchun qo‘llanadi, burun shilliq qavatini shishi, rinit, isitmalash, bosh og‘rig‘i, aksa urishda qo‘llaniladi.

Qo‘llash usuli va dozalari

Kattalarga: Bir tabletkadan sutkada 3-4 marta, lekin sutka davomida 4 tabletkadan oshmasligi kerak yoki shifokor ko‘rsatmasi bo‘yicha.

Bolalarga: 12 yoshgacha bo‘lgan bolalarni davolashda dozani shifokor belgilaydi.

Qo‘llash usuli: Peroral

 

Nojo‘ya ta‘sirlari

Ko‘pchilik hollarda preparat yaxshi o‘zlashtiriladi. Parasetamolning nojo‘ya ta‘sirlari odatda kuchsiz namoyon bo‘ladi. Gematologik tizim tomonidan reaksiyalar haqida xabarlar bor. Ba‘zida toshmalar va boshqa allergik teri reaksiyalari (toshma, eritema, eshakemi) paydo bo‘ladi.

Odatda kofein bilan bog‘liq bo‘lgan nojo‘ya ta‘sirlari me‘da-ichak yo‘llarini ta‘sirchanlik va markaziy nerv tizimini rag‘batlantirishidir (bosh aylanishi, uyquning buzilishi, yuqori ta‘sirchanlik). Fenilefrinning nojo‘ya ta‘sirlari – arterial gipertenziya, taxikardiya. Xlorfeniraminning nojo‘ya ta‘sirlari – xlorfeniramin maleati qabul qilganidan keyingi ko‘ngil aynishi, qusish yoki qorin og‘rig‘i kuzatilishi mumkin.

 

Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar

  • Preparatning komponentlarga yuqori sezuvchanlik;
  • Feoxromasitoma;
  • Parasetamol yoki preparatning boshqa komponentlariga o‘ta yuqori sezuvchanlik;
  • Bolalar (12 yoshgacha);
  • Homiladorlik, laktasiya davri;
  • Jigar yoki buyrak yetishmovchiligida;
  • Gipertoniya;
  • Gipertireoz;
  • Diabet va yurak kasalligi;
  • Trisiklik antidepressantlar yoki beta-blokatorlarni qabul qilayotgan, shuningdek monoaminoksidaza ingibitorlarni qabul qilayotgan yoki so‘nggi ikki haftada qabul qilgan pasientlarda qo‘llash mumkin emas.

 

Dorilarning o‘zaro ta‘siri

Gripgo® monoaminooksidaza (MAO) ingibitorlari, sedativ preparatlar, etanolning samarasini kuchaytiradi.

Antidepressantlar, parkinsonizmga qarshi vositalar, antipsixotik vositalar, fenotiazin hosilalari siydik tutilishi, og‘izni qurishi, qabziyat rivojlanishi xavfini oshiradi. Glyukokortikosteroidlar glaukoma rivojlanishi xavfini oshiradi. Parasetamol diuretik preparatlarning samarasini pasaytiradi. Xlorfeniramin monoaminoksidaza ingibitorlari, furazolidon bilan birga gipertonik xuruj, qo‘zg‘aluvchanlik, giperpireksiyaga olib kelishi mumkin. Trisiklik antidepressantlar simptomatik ta‘sirni kuchaytiradi, galotan bilan bir vaqtda qo‘llash yurak qorinchalari aritmiyasining rivojlanishi xavfini oshiradi. Guanitidinning gipotenziv ta‘sirini pasaytiradi, u esa o‘z navbatida alfa-adrenostimulyasiyalovchi faolligini kuchaytiradi.

 

Maxsus ko‘rsatmalar

Preparatni parasetamol saqlovchi boshqa preparatlar bilan birga qabul qilish mumkin emas. Preparat bilan davolash davrida jigar, buyrak faoliyatini va periferik qon manzarasini nazorat qilish kerak. Preparatni qo‘llash vaqtida preparatning gepatotoksik ta‘sirini kuchayishi mumkinligi tufayli, alkogolni iste‘mol qilish mumkin emas.

Gripgo® tabletkalarini quyidagi kasalliklarda faqat shifokor nazorati ostida qo‘llash lozim:

  • Prostata bezini kattalashishi
  • Vazopastik buzilishlar (masalan, Reyno Fenomeni)
  • Yurak qon-tomir kasalliklari
  • Ushbu preparat varfarin va boshqa simptomatik vositalarni (dimlanishga qarshi, ishtahani pasaytiruvchi vositalar va amfetamin kabi psixostimulyatorlar) qabul qilayotgan pasientlar qo‘llashi mumkin emas.
  • Agar yuqorida ko‘rsatilgan sharoitlarda preparat qabul qilinsa, kofeinni (kofe, choy va boshqa) xaddan ziyod qabul qilishdan saqlanish lozim, shuningdek parasetamol saqlovchi preparatlarni bekor qilish kerak. Ko‘rsatilgan dozadan oshirilmasin.

Preparatni nojo‘ya ta‘sirlari  belgilari yoki dozani oshirib yuborish hollari paydo bo‘lganda shifokor bilan maslahatlashing.

Homiladorlik va laktasiya

Fenilfrin gidroxloridi, xlorfeniramin maleati va kofenin saqlaganligi tufayli, ushbu preparatni homiladorlik vaqtida qo‘llash tavsiya etilmaydi (bolani kam vazn bilan tug‘ilishi, homilani o‘z-o‘zidan tushishi, yangi tug‘ilgan chaqaloqlarda tirishish xavfi oshadi).

Preparatni shifokor ruhsat bergan zarur holatlardan tashqari, emizish vaqtida qo‘llanilmasin.

(kofein gemato-yo‘ldosh to‘sig‘idan o‘tib va ko‘krak sutiga chiqarilib, bir yoshgacha bo‘lgan bolalarda so‘rilmaydi, organizmda to‘planib jizzakilik va bezovtalikni chaqirib nerv tizimi faoliyatini buzadi).

Avtotransport va boshqa mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri.

Bosh aylanish holatlari bo‘lishi haqida pasientlarni ogohlantirish lozim, natijada – avtotransportni va boshqa mexanizmlarni  boshqarishga ruhsat etilmaydi.

Xlorfeniramin maleati uyquchanlik, bosh aylanishi, ko‘rishni xiralashuvi va psixomotor yomonlashuvni chaqirishi mumkin, bu avtotransportni va boshqa mexanizmlarni boshqarishda pasientlar uchun jiddiy to‘siqlarga olib keladi.

 

Dozani oshirib yuborilishi

Simptomlari: allergik reaksiyalar, bosh og‘rig‘i, psixomotor qo‘zg‘alishlar, bosh

aylanishi, ko‘ngil aynishi, qusish.

Davolash: me‘dani yuvish, simptomatik davolash.

 

Chiqarilish shakli: 4 tabletka blister qog‘oz konvertlarga joylanadi. 50 qog‘oz konvertlar qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan karton qutiga joylanadi.

10 tabletka blisterda, 1 blister qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan karton qutiga joylanadi.

10 tabletka blisterda, 10 blister qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan karton qutiga joylanadi.

Saqlash sharoiti

250S dan yuqori bo‘lmagan haroratda, quruq, salqin, yorug‘likdan himoyalangan joyda saqlansin.

 

Yaroqlilik muddati

3 yil.

 

Dorixonalardan berish tartibi

Reseptsiz.

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

GRIPGO tabletkalari N100 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
GRIPGO tabletkalari N100 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
GRIPGO tabletkalari N100 dori vositasi Kusum Healthcare Pvt. Ltd. tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
GRIPGO tabletkalari N100 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
GRIPGO tabletkalari N100 dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Analoglar
SERIKOLD tabletkalari N100
SERIKOLD tabletkalari N20
Narh: 106 400 so'mdan Batafsil
Narh: 4 400 so'mdan Batafsil
SERIKOLD tabletkalari N200
Ishlab chiqaruvchining dorilari
DERMAZOL shampun 100ml 2%
Narh: 64 000 so'mdan Batafsil
DERMAZOL shampun 50ml 2%
Narh: 38 000 so'mdan Batafsil
MUKEKS sirop 100ml 30mg/5ml
Narh: 26 000 so'mdan Batafsil
NIMID FORTE tabletkalari 100mg/2mg N100
Narh: 123 200 so'mdan Batafsil
UKRLIV tabletkalari 250mg N30
Narh: 165 000 so'mdan Batafsil
DOMRID tabletkalari 10mg N30
Narh: 32 500 so'mdan Batafsil
DOMRID suspenziya 60ml 1mg/ml
ESZOL tabletkalari 100mg N10
Narh: 72 900 so'mdan Batafsil
REMOV LOSON 50ml 4% N1
Narh: 32 900 so'mdan Batafsil
OKSAPIN tabletkalari 300mg N30
Narh: 35 500 so'mdan Batafsil
MEZAKAR tabletkalari 200mg N50
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
MEZAKAR SR tabletkalari 400mg N50
Narh: 59 400 so'mdan Batafsil
LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100
Narh: 85 100 so'mdan Batafsil
ZARDEKS kapsulalar 300mg N100
DIKLOSEYF suppozitorii 50mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
  • Vakil: Kusum
Narh: 27 600 so'mdan Batafsil
DIKLOSEYF suppozitorii 100mg N10
Narh: 38 000 so'mdan Batafsil
DIKLOSEYF MAKS gel 30g 5%
Narh: 23 500 so'mdan Batafsil
VOLVIT/WOLVIT tabletkalari 5 mg N30
VERTINEKS tabletkalari 5mg N10
ASKOSIN tabletkalari N100
Narh: 60 000 so'mdan Batafsil
ARTRIKYUR tabletkalari N60
ALFAFORKAL kapsulalar 0,25mkg N30
Narh: 23 000 so'mdan Batafsil
TAYGERON tabletkalari 750mg N5
Narh: 49 000 so'mdan Batafsil
TAYGERON tabletkalari 500mg N5
Narh: 39 000 so'mdan Batafsil
REKOL tabletkalari 10mg N14
Narh: 46 400 so'mdan Batafsil
Другие формы препарата
GRIPGO XOTMIKS granuli 5g N10
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9