81 000 s`om dan
Dorixonalardan izlashТаркиби
Ҳар бир флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: левокарнитин – 1,0 г ёки 2,0 г;
ёрдамчи моддалар: олма кислотаси, натрий бензоати, натрий сахарини, “Апельсин” ароматизатори, тозаланган сув.
Ичга қабул қилиш учун эритма 10 мл дан оқ рангли пластик қалпоқча билан беркитилган сариқ рангли шиша флаконларда. 10 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Левокарнитин – В гуруҳ витаминларига яқин бўлган табиий модда. У ёғ кислоталарини ҳужайра мембраналари орқали цитоплазмадан митохондрияларга ташувчи сифатида моддалар алмашинуви жараёнларида иштирок этади, у ерда бу кислоталар β-оксидланиш жараёнларига учраб, катта миқдорда энергия (АТФ шаклида) ҳосил қилади. Левокарнитин коэнзим А ни озод қилиб, метаболитларни Кребс циклига киришишини кучайтиради. Шундай механизм орқали у скелет мушакларида пируватдегидрогеназанинг фаоллигини ва турли боғларга эга аминокислоталарни оксидланишини стимуллайди. Препарат оқсиллар ва ёғлар алмашинувини нормаллаштиради, ишқорий қон заҳирасини тиклайди, кетокислоталарни ҳосил бўлишини ва анаэроб гликолизни сусайтиради, лактатацидознинг даражасини камайтиради, шунингдек ҳаракат фаолиятини кучайтиради ва жисмоний юкламаларни ўзлаштирилишини оширади, бунда гликогенни кам сарфланишига ва жигарда унинг заҳирасини кўпайишига ёрдам беради.
Буйраклар орқали асосан ацил эфирлари кўринишида чиқарилади.
Бошқалар: бадандан ўзига хос ҳидни келиши, анамнезида тиришиш синдроми бўлган пациентларда тиришишларни пайдо бўлиши ёки уларнинг сонини ортиши кузатилган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида L-Виава препаратини она учун даволашдан кутилган фойда ҳомила ёки гўдак учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.
Педиатрияда қўлланиши
Препарат педиатрия амалиётида қўлланади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
• буйрак етишмовчилигини терминал босқичи бўлган гемодиализдаги пациентларда карнитин танқислиги;
• ЮИК (ўткир миокард инфаркти, инфарктдан кейинги ҳолатлар, кардиоген шокдаги гипоперфузия) фонида миокард метаболизмини бузилиши;
• цитостатиклар қўлланганида кардиотоксикликни олдини олиш;
• иштаҳани ва овқатланиш рефлексларини пасайиши, тана вазнини камайиши, катталар ва болаларни озиб кетиши (невроген анорексия, руҳий касалликлар, дисциркулятор ва травматик энцефалопатия; меъданинг секретор фаолиятини пасайиши билан кечувчи сурункали гастрит, меъда ости безини ташқи секретор фаолиятини етишмовчилиги билан кечувчи сурункали панкреатит; оғир касалликлар ва жарроҳлик аралашувларидан кейинги реконвалесценция даври; чала туғилган чақалоқлар, туғруқ жароҳатлари, янги туғилган чақалоқлардаги респиратор дистресс синдром; болаларда вальпроат кислотасини қабул қилиш фонида ривожланадиган Рейе синдромига ўхшаш синдромлар комплекси (гипогликемия, гипокетонемия, кома); болаларда ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда тана вазнини етишмаслиги ва ўсишдан орқада қолиш) билан кечувчи ҳолатлар ва касалликлар;
• болалар ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда тиреотоксикозни енгил шакли;
• тери касалликларида (псориаз, себореяли экзема, ўчоқли склеродермия ва дискоди қизил югурик) мажмуавий даволаш таркибида;
• давомли жадал кечувчи жисмоний машқлар ёки бошқа ҳаракатларни ошишида (анаболик ва адаптоген сифатида) қўлланади.
Яроқлилик муддати
4 йил.
L-Виава препаратини сувга ёки мевали шарбатга қўшиб қабул қилиш мумкин.
Препаратни овқатланишдан қатъий назар, тенг вақтлар оралиғида суткада 2-4 марта қабул қилиш мумкин.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат суткада 2-6 г дозада буюрилади.
12 ёшгача бўлган болалар ва янги туғилган чақалоқларга: суткада 50-100 мг/кг, аммо суткада 3 г дан ошмасин.
L-Виава препаратини тавсия этилган дозаси 50 кг тана вазнига 1 г ни ташкил этади, суткада 1-2 марта қабул қилинади.
L-Виава препаратини бошланғич дозаси суткада 50 мг/кг ни ташкил этади, 2-3 марта қабул қилишга бўлинади. Кейинчалик дозаси препаратни ўзлаштирилиши ва даволашга нисбатан жавоб реакциясига қараб, шунингдек даволаниш вақтидаги жисмоний юкламаларни ҳисобга олиб, аста-секин оширилиши мумкин.
12 ёшгача бўлган болаларга ва янги туғилган чақалоқларга: суткада 50-100 мг/кг, аммо суткада 3 г дан ошмаслиги керак.
Бирламчи ва иккиламчи карнитин танқислигида суткалик дозаси моддалар алмашинувини туғма бузилишларига ва даволаниш вақтидаги яққоллик даражасига боғлиқ. Кўпчилик ҳолларда ичга қабул қилиш учун тавсия этилган дозаси суткада 100-200 мг/кг ни ташкил этади, 2-4 марта қабул қилинади. Агар клиник ва биокимёвий кўрсаткичлар яхшиланмаса, дозаси қисқа вақтга оширилиши мумкин.
Ўткир метаболик декомпенсацияда препарат юқори дозаларда – суткада 400 мг/кг дозаларда буюрилади.
Гемодиализдаги пациентларда карнитин танқислигида препарат суткада 1 г самарасини тутиб турувчи дозада ичга қабул қилишга буюрилади. Гемодиализ ўтказиладиган кунда препарат гемодиализ сеансидан сўнг қабул қилинади.
Катталарга асабийлашиш оқибатидаги анорексия синдромида, шунингдек ўтказилган касалликлар ва жарроҳлик аралашувларидан кейинги тикланиш даврида – 2 г дан суткада 2 марта қабул қилинади. Даволаш давомийлиги: 1-2 ойни ташкил этади.
Давомли жисмоний ҳаракатларда – 1-2 г дан суткада 2-3 марта қабул қилинади.
Меъданинг секретор фаолияти пасайиши билан кечувчи сурункали гастрит ва меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятини етишмовчилиги билан кечувчи сурункали панкреатити бўлган пациентларда иштаҳани қўзғатиш ва тана вазнини ошириш учун препарат 500 мг бир марталик дозада суткада 2 марта қабул қилинади. Даволаш давомийлиги: 1-1,5 ойни ташкил этади.
Тери касалликларини даволашда бир марталик дозаси 1 г ни ташкил этади суткада 2 марта қабул қилинади. Даволаш давомийлиги: 2-4 ҳафтани ташкил этади.
Ўсишдан орқада қолганда ва гипертиреозда бир марталик дозаси 250 мг ни ташкил этади, суткада 2-3 марта 20 кун давомида қабул қилинади. Даволаш курси 1-2 ойлик танаффусдан сўнг такрорланади ёки 3 ой давомида узлуксиз қўлланади.
Бош мияни томирли, токсик ва травматик генезли шикастланишларида суткада 0,5-1,0 г дан 3-5 кун давомида қабул қилинади. Зарурат бўлганида 12-14 кундан кейин такрорий даволаш курси буюрилади.
Даволаш давомийлиги 1 дан 12 ойгача бўлган вақтни ташкил этади. Зарурат бўлганида бутун ҳаёти давомида даволаниш мумкин. Мониторинг қоннинг биокимёвий таҳлилини вақти-вақти билан ўтказиш, организмнинг ҳаётий муҳим аъзолари фаолиятининг кўрсаткичларини баҳолаш, плазмадаги карнитиннинг концентрациясини аниқлаш ва пациентнинг умумий клиник ҳолатини баҳолашдан иборат бўлиши керак. Препаратнинг адекват дозасини аниқлаш учун плазмада ва сийдикда эркин ва ацилланган левокарнитиннинг концентрациясини ўлчаб, даволашни назорат қилиш тавсия этилади. Плазмада карнитиннинг концентрацияси 35-60 мкмоль/л ни ташкил этади. Плазмада ацилланган ва эркин левокарнитиннинг нисбати нормада 0,35 ни ташкил этади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA
L-VIAVA
L-VIAVA
Preparatning savdo nomi: L-Viava
Ta‘sir etuvchi modda (XPN): levokarnitin
Dori shakli: ichga qabul qilish uchun eritma
Tarkibi:
Preparatning 1 flakoni quyidagilarni saqlaydi:
faol modda: 1,0 g yoki 2,0 g levokarnitin;
yordamchi moddalar: olma kislotasi, natriy benzoati, natriy saxarini, “Apelsin” aromatizatori, tozalangan suv.
Ta‘rifi: tiniq rangsiz yoki och sariq rangli eritma.
Farmakoterapevtik guruhi: metabolik jarayonlarni muvofiqlashtiruvchi vosita.
ATX kodi: A16AA01
Farmakologik hususiyatlari
Farmakodinamikasi
L-Viava – metabolik jarayonlarni muvofiqlashtiruvchi vosita.
Levokarnitin – V guruh vitaminlariga yaqin bo‘lgan tabiiy modda. U yog‘ kislotalarini hujayra membranalari orqali sitoplazmadan mitoxondriyalarga tashuvchi sifatida moddalar almashinuvi jarayonlarida ishtirok etadi, u yerda bu kislotalar β-oksidlanish jarayonlariga uchrab, katta miqdorda energiya (ATF shaklida) hosil qiladi. Levokarnitin koenzim A ni ozod qilib, metabolitlarni Krebs sikliga kirishishini kuchaytiradi. Shunday mexanizm orqali u skelet mushaklarida piruvatdegidrogenazaning faolligini va turli bog‘larga ega bo‘lgan aminokislotalarni oksidlanishini rag‘batlantiradi. Preparat oqsillar va yog‘lar almashinuvini normallashtiradi, qonning ishqoriy muhitini tiklaydi, ketokislotalarni hosil bo‘lishini va anaerob glikolizni susaytiradi, laktasidozning darajasini kamaytiradi, shuningdek harakat faoliyatini kuchaytiradi va jismoniy yuklamalarni o‘zlashtirilishini oshiradi, bunda glikogenni kam sarflanishiga va jigarda uning zahirasini ko‘payishiga yordam beradi.
Farmakokinetikasi
Ichga qabul qilinganidan so‘ng levokarnitinning biokiraolishligi 15,9% ni tashkil etadi. Organizmning barcha to‘qimalariga o‘tadi, eng yuqori konsentrasiyalari jigarda, skelet mushaklari va miokardda hosil bo‘ladi. Maksimal konsentrasiyasiga ichga qabul qilinganidan so‘ng 3,3 soatdan keyin erishiladi, terapevtik konsentrasiyasi 9 soat davomida saqlanib turadi.
Buyraklar orqali asosan asil efirlari ko‘rinishida chiqariladi.
Qo‘llanilishi
Qo‘llash usuli va dozalari
Faqat ichga qabul qilish uchun mo‘ljallangan.
L-Viava preparatini bevosita suvga yoki mevali sharbatga qo‘shib qabul qilish mumkin.
Preparatni ovqatlanishdan qat‘iy nazar, teng vaqtlar oralig‘ida sutkada 2-4 marta qabul qilish mumkin.
Kattalar va 12 yoshdan oshgan bolalarga preparat sutkada 2-6 g dozada buyuriladi.
L-Viava preparatining tavsiya etilgan dozasi 50 kg tana vazniga 1 g ni tashkil etadi, sutkada 2-3 marta qabul qilinadi. L-Viava preparatining boshlang‘ich dozasi sutkada
50 mg/kg ni tashkil etadi, 2-3 marta qabul qilishga bo‘linadi. Keyinchalik dozasi preparatni o‘zlashtirilishi va davolashga nisbatan javob reaksiyasiga qarab, shuningdek davolanish vaqtidagi jismoniy yuklamalarni hisobga olib, asta-sekin oshirilishi mumkin.
12 yoshgacha bo‘lgan bolalarga va yangi tug‘ilgan chaqaloqlarga: sutkada 50-100 mg/kg, ammo sutkada 3 g dan oshmasligi kerak.
Birlamchi va ikkilamchi karnitin tanqisligida dozasi moddalar almashinuvini tug‘ma buzilishlariga va davolanish vaqtidagi yaqqollik darajasiga bog‘liq. Ko‘pchilik hollarda ichga qabul qilish uchun tavsiya etilgan dozasi sutkada 100-200 mg/kg ni tashkil etadi, 2-4 marta qabul qilinadi. Agar klinik va biokimyoviy ko‘rsatkichlar yaxshilanmasa, dozasi qisqa vaqtga oshirilishi mumkin.
O‘tkir metabolik dekompensasiyada preparat yuqori dozalarda – sutkada 400 mg/kg dozalarda buyuriladi.
Gemodializdagi pasientlarda karnitin tanqisligida preparat samarani tutib turuvchi dozada sutkada 1 g dan ichga qabul qilishga buyuriladi. Gemodializ o‘tkaziladigan kunda preparat gemodializ seansidan so‘ng qabul qilinadi.
Kattalarga asabiylashish oqibatidagi anoreksiya sindromida, shuningdek o‘tkazilgan kasalliklar va jarrohlik aralashuvlaridan keyingi tiklanish davrida – 2 g dan sutkada 2 marta buyuriladi. Davolash davomiyligi: 1-2 oyni tashkil etadi.
Davomli jismoniy harakatlarda – 1-2 g dan sutkada 2-3 marta buyuriladi.
Me‘daning sekretor faoliyatini pasayishi bilan kechuvchi surunkali gastrit va me‘da osti bezining tashqi sekretor faoliyatini yetishmovchiligi bilan kechuvchi surunkali pankreatiti bo‘lgan pasientlarda ishtahani qo‘zg‘atish va tana vaznini oshirish uchun preparat 500 mg bir martalik dozada sutkada 2 marta buyuriladi. Davolash davomiyligi: 1-1,5 oyni tashkil etadi.
Teri kasalliklarini davolashda bir martalik dozasi 1 g ni tashkil etadi sutkada 2 marta qabul qilinadi. Davolash davomiyligi: 2-4 haftani tashkil etadi.
O‘sishdan orqada qolganda va gipertireozda bir martalik dozasi 250 mg ni tashkil etadi, sutkada 2-3 marta 20 kun davomida qabul qilinadi. Davolash kursi 1-2 oylik tanaffusdan so‘ng takrorlanadi yoki 3 oy davomida uzluksiz qo‘llanadi.
Bosh miyani tomirli, toksik va travmatik genezli shikastlanishlarida sutkada 0,5-1,0 g dan 3-5 kun davomida qabul qilinadi. Zarurat bo‘lganida 12-14 kundan keyin takroriy davolash kursi buyuriladi.
Davolash davomiyligi 1 oydan 12 oygacha bo‘lgan vaqtni tashkil etadi. Zarurat bo‘lganida butun hayoti davomida davolanish mumkin. Monitoring qonning biokimyoviy tahlilini vaqti-vaqti bilan o‘tkazish, organizmning hayotiy muhim a‘zolari faoliyatining ko‘rsatkichlarini baholash, plazmadagi karnitinning konsentrasiyasini aniqlash va pasientning umumiy klinik holatini baholashdan iborat bo‘lishi kerak. Preparatning adekvat dozasini aniqlash uchun plazmada va siydikda erkin va asillangan levokarnitinning konsentrasiyasini o‘lchab, davolashni nazorat qilish tavsiya etiladi. Plazmada karnitinning konsentrasiyasi 35-60 mkmol/l ni tashkil etadi. Plazmada asillangan va erkin levokarnitinning nisbati normada 0,35 ni tashkil etadi.
Nojo‘ya ta‘sirlari
Ovqat hazm qilish tizimi tomonidan: epigastral sohada og‘riq hislari, dispeptik buzilishlar bo‘lishi mumkin.
Boshqalar: badandan o‘ziga xos hidni kelishi, anamnezida tirishish sindromi bo‘lgan pasientlarda tirishishlarni paydo bo‘lishi yoki ularning sonini ortishi kuzatilgan.
Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar
Preparatning komponentlariga yuqori sezuvchanlikda qo‘llash mumkin emas.
Dorilarning o‘zaro ta‘siri
L-Viava preparati bilan dorilarning o‘zaro ta‘siri ta‘riflanmagan.
Maxsus ko‘rsatmalar
Qandli diabeti bo‘lgan pasientlarga L-Viava preparatini buyurish glyukozani o‘zlashtirilishini yaxshilanishi natijasida gipoglikemiyani rivojlanishiga olib kelishi mumkin. Shu sababli, preparatni qo‘llash vaqtida qonda glyukozaning darajasini muntazam ravishda nazorat qilish va zarurat bo‘lganida gipoglikemik preparatlar va insulinning dozasiga tuzatish kiritish kerak.
Homiladorlik va laktasiya davrida qo‘llanishi
Homiladorlik va laktasiya davrida L-Viava preparatini ona uchun davolashdan kutilgan foyda homila yoki go‘dak uchun potensial havfdan ustun bo‘lgan holdagina qo‘llash mumkin.
Pediatriyada qo‘llanishi
Preparat pediatriya amaliyotida qo‘llanadi.
Avtotransportni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri
Preparat avtotransportni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘sir ko‘rsatmaydi.
Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin.
Dozani oshirib yuborilishi
Levokarnitinning dozasi oshirib yuborilganida organizmni zaharlanishi yuzasidan ma‘lumotlar yo‘q.
Chiqarilish shakli
Ichga qabul qilish uchun eritma 10 ml dan oq rangli plastik qalpoqcha bilan berkitilgan sariq rangli shisha flakonlarda. 10 flakon qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutiga joylangan.
Saqlash sharoiti
25oS dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin.
Yaroqlilik muddati
4 yil.
Dorixonalardan berish tartibi
Reseptsiz.