Portalimizni rivojlantirish maqsadida biz cookiesdan foydalanamiz. Saytdan foydalanishni davom etishingiz, ulardan foydalanishimizga rozilligingizni anglatadi. Batafsil
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Назал спрей 15 мл дан пуркагич ва ҳимоя қалпоқчаси бўлган, ҳимоя халқаси билан таъминланган пластик флаконда. 1 флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Оториноларингологияда махаллий қўллаш учун мажмуавий препарат.
Дексаметазон бурун шиллиқ қаватига яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Неомицин ва полимиксин В антибактериал таъсирига эга.
Дексаметазон махаллий қўлланилганда яхши сўрилади, унинг сўрилиши шиллиқ қаватнинг яллиғланиши билан ортиб боради. Ушбу антибиотиклар биргаликда қўшилганида буруннинг қўшимча бўшлиқлари ва бурун шиллиқ қаватининг юқумли ва яллиғланиш касалликларини келтириб чиқарадиган кўпчилик граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга антибактериал таъсир доираси кенгаяди.
Махаллий аллергик реакциялар содир бўлиши мумкин. Ноодатий реакциялар юзага келган ҳодатларда, препаратни кейинчалик қўллаш мақсадга мувофиқлиги туғрисида шифокор билан маслаҳатлашинг.
Қўлланилаётганида флакон вертикал, пуркагич тепага қаратилган ҳолатда тутилиши керак.
Бурун бўшлиғини ювиш учун қўллаш мумкин эмас.
Спортчилар диққатига: препаратнинг таркибий қисмлари, допинг назоратида ижобий натижа бериши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Автомобиль ва бошка транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири.
Препаратнинг автомобиль ва бошқа транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига салбий таъсири туғрисида, маълумотлар йук.
Дори воситалари билан ўзаро таъсири таркибида фенилэфрин мавжудлиги билан боғлиқ.
Фенилэфрин диуретикларнинг ва бошқа гипотензив дори воситаларининг гипотензив самарасини туширади (жумладан метилдопанинг, мекамиламиннинг, гуандрел ва гуанетидиннинг). Агар бундай мажмуани четлаб ўтишни иложи бўлмаса, унда шифокор кузатуви зарур.
Препаратнинг бошқа дори воситалари билан клиник жиҳатдан аҳамиятли бўлган ўзаро таъсири кузатилмаган.
Катталар: хар бир бурун бўшлиғига бир пуркашдан суткада 3-5 марта буюрилади.
Болалар 2,5 дан 18 ёшгача: хар бир бурун бўшлиғига бир пуркашдан суткада 3 марта буюрилади.
Даволашнинг давомийлиги 5-10 кун.
Қўлланилиш бўйича эхтиёткорлик чоралари
Артериал гипертензия, юрак ишимик касалликлари, гипертиреоидизми бўлган беморларда препарат эхтиёткорлик билан қўлланилади.
Препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак.
Препаратни тасодифан кўзга ва бошка шиллиқ қаватларга тушиб қолганида уларни дархол катта миқдордаги сув билан ювиш керак.