Portalimizni rivojlantirish maqsadida biz cookiesdan foydalanamiz. Saytdan foydalanishni davom etishingiz, ulardan foydalanishimizga rozilligingizni anglatadi. Batafsil
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
10 мл дан пуркагич ва ҳимоя қалпоқчаси бўлган, ҳимоя халқаси билан таъминланган флаконда.
1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналда.
Одатда, спрей яхши ўзлаштирилади.
Тез-тез ва узоқ муддатли фойдаланиш билан беморларда ёниш хисси, шиллиқ қаватларнинг қичишиши, бурун бўшлиғининг санчиши ва куриши, аксириш, гиперсекретция бўлиши мумкин; камдан-кам холларда бурун шиллиқ қаватининг шиши ёки атрофияси,
Юрак кон-томир системаси тарафидан: юрак уришини сезиш, юрак уриши ритмининг бузилиши, артериал кон босимининг ошиши, бош айланиши мумкин.
Нерв системаси тарафидан: бош оғриғи, уйку бузилиши, уйқусизлик, депрессив холат вужудга келиши мумкин.
Овкат хазм килиш системасида : кўнгил айнаш, кусиш.
Аллергик реакциялар: жуда камдан-кам холатларда терида тошма (нафас етишмовчилиги ва ангионевротик шишлар куринишидаги айрим аллергик реакциялар хақида маълумотлар бор)
Кўз кўришининг бузилиши хам вужудга келиши мумкин.
Уйқусизлик, бош айланишини келтириб чиқарадиган адренергик дори воситаларига юқори сезувчанлик, артериал гипертензияси ва бошқа юрак қон-томир касалликлари, гипотериози бор беморларга эхтиёткорлик билан тавсия этиш лозим. Узоқ муддат давомида препаратни қўллаш унинг таъсирини пасайишига, бурун шиллиқ қавати атрофиясининг ва медикоментоз ринит билан реактив гипермиясини ривожланишига олиб келади.
Хомиладорлик ва бола эмизиш даврида
Хомиладорлик ва бола эмизиш даврида она учун хафв бола (хомила) учун нисбатан тула тукис бахолаб бўлгандан сўнг препаратни қўллаш мумкин.
Автоулов ва бошка транспорт воситаси бошкаруви вактида препаратнинг таъсири
Препаратни узоқ муддат қўллаш холатлари тавсия этилган дозалардан юқори бўлган уни юрак қон-томирлари ва маразий нерв системасининг таъсири борлигини рад этиб бўлмайди. Бундай холатларда транспорт воситасининг бошқариш хусусияти пасайиши мумкин.
Педиатрияда қўлланилиши
0,05% ли спрейни 2 ёшгача бўлган болаларда, 0,1% ли спрейни эса 6 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди.
Вирус ёки бактериал келиб чиқишга эга ўткир ва сурункали аллергик ринит, ўткир ва сурункали синусит, аллергик ва вазоматор ринит, ўткир ўрта отитни даволашда қўшимча восита хисобланади.
2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар.
0,05% ли спрей қўлланилиб, хар бир бурун бўшлиғига (керак бўлганда қайтадан қўллаш мумкин) кунига 3 мартадан ошмасдан қўллаш керак.
Катталар ва 6 ёшдан катта болалар.
0,1% ли спрей қўлланилиб, хар бир бурун бўшлиғига (керак бўлганда қайтадан қўллаш мумкин) кунига 3 мартадан ошмасдан қўллаш керак.
Даволашнинг максимал давомийлиги 7 кун.
Пуркашни туғри бажариш учун химоя қопқоғини олиб ташланг, пурковчини вертикал равишда ушлаб туринг ва чиқиш тугмачасини кескин босинг. Пуркаш пайтида бурун орқали кам миқдордаги хавони ютиб юборинг, бу ксилометозалиннинг оптимал қўлланилишига ёрдам беради.