41 000 s`om dan
Dorixonalardan izlash70 300 s`om dan + yetkazish
Buyurtma berish47 000 s`om dan
Bron qilishКетоконазол имидазол диоксаланнинг синтетик ҳосиласи бўлиб, дерматофитларга (Epidermophyton spp., Microsporum spp., Trichophyton spp.), турли штаммлардаги ачитқилар ва ачитқисимон замбуруғларига (Candida spp., Malassezia furfur – Pitysporum ovale) нисбатан замбуруғларга қарши ва фунгистатик фаолликни таъминлайди.
Сиртга қўлланилганида рух пиритиони суспензияси микробларга қарши ва замбуруғларга қарши фаолликни намоён қилади; стрептококклар, стафилококклар, замбуруғлар ва касаллик келтириб чиқарувчи организмларга қарши самаралидир. Рух пиритиони препаратнинг себореяга қарши таъсирини белгилайди ва қазғоқ билан курашади. Кетоконазол сақловчи шампунь одатда қазғоқ, себореяли дерматит ва рангбаранг темиратки билан кечадиган кепакланиш ва қичишишни камайтиради.
Алоэ вера кукуни сочларга намлантирувчи таъсир кўрсатади, витаминлар ва микроэлементлар билан бойишига ёрдам беради.
Шампунни нам сочларга ва бош терисига 3-5 минутга суртинг, сўнгра сув билан ювиб ташланг.
Катталар учун тавсия этиладиган қўллаш схемаси:
Кўрсатма |
Даволаш |
Профилактика қилиш |
Қазғоқ |
2-4 ҳафта давомида ҳафтада 2 марта; |
Ҳафтада 1 марта ёки 2 ҳафтада 1 марта |
Себореяли дерматит |
||
Рангбаранг темиратки |
5 кун давомида ҳар куни |
Ёзги даврдан олдин 3 кун давомида ҳар куни (бир марталик даволаш курси) |