×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

FLOKSUROL infuziya uchun eritma 100ml 0,2%

Kategoriya:
- Antibiotiklar
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
Офлоксацин
Ishlab chiqaruvchi:
ATX kodi:
- J01MA01
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

SIAZIT suspenziya 15ml 200mg/5ml Remedy Group СП OOO O'zbekiston
46 200 s`om dan
METRALIN infuziya uchun eritma 100ml 0,5% СП ООО «Jurabek Laboratories» O'zbekiston
5 000 s`om dan
MERO PLYUS poroshok 1000mg N1 Cian Health Care Pvt. Ltd Hindiston
MIDAZOL tabletkalari 250mg N10 Novugen Pharma, ИП ООО O'zbekiston
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

1000 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: офлоксацин - 2 г.

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди - 9 г; хлорид кислотаси - 5 моль/л; инъекция учун сув 1000 мл гача.

Флаконларда 0,2% ли, 100 мл ва 250 мл дан.
Кенг бактерицид таъсир доирасига эга бўлган микробларга қарши фторхинолонлар гуруҳига мансуб бактерияларга қарши препаратдир. Бактерия ДНК сининг юқори спираллашувини ва шу тарзда унинг турғунлигини таъминловчи ДНК-гираза ферментига таъсир қилади (ДНК занжирини барқарорсизлантириш микроорганизмларни нобуд бўлишига олиб келади).

β-лактамазалар ишлаб чиқарувчи микроорганизмларга ва тез ўсувчи атипик микобактерияларга нисбатан фаол.

Офлоксацинга сезгир микроорганизмлар:

Citrobacter spp., Enterobacter spp., Escherichia coli, Klebsiella spp. (шу жумладан Klebsiella pneumoniaе ҳам), Proteus spp. (шу жумладан Proteus mirabilis, Proteus vulgaris), Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Staphylococcus spp. (метициллин сезгир), Staphylococcus aureus (коагулазонегатив), Staphylococcus epidermidis, Salmonella spp., Shigella spp., (шу жумладан Shigella sonnei), Yersinia enterocolitica, Campylobacter jejuni, Aeromonas hydrophila, Plesiomonas aeruginosa, Vibrio cholera, Vibrio parahaemolyticus, Haemophilus influenza, Chlamydia spp., Legionella spp., Serratia spp., Providencia spp., Bordetella parapertussis, Bordetella pertussis, Brucella spp., Moraxella catarrhalis, Haemophilus ducreyi, Hafnia spp., Propionibacterium acnes, Edwardsiella tarda.

Офлоксацинга турлича таъсирга эга микроорганизмлар:

Streptococcus pneumoniaе, Streptococcus pyogenes, Streptococcus viridans, Enterococcus faecalis, Serratia marcescens, Acinetobacter, Clostridium perfringens, Mycoplasma hominis, Mycoplasma pneumonia, Mycobacterium tuberculosis,  Mycobacterium fortuitum, Ureaplasma urealyticum, Corynebacterium spp., Gardnerella vaginalis, Listeria monocytogenes.

Офлоксацинга чидамли микроорганизмлар:

Nocardia asteroidеs, анаэроб бактериялар (Bacteroides spp., Clostridium difficile, Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp., Eubacterium spp., Fusobacterium spp.). Staphylococcus spp. (метициллин турғун) Treponema pallidum га нисбатан фаол эмас.

 

Тақсимланиши:

Флоксуролнинг 200 мг бир марталик инфузиясидан кейин 60 минут ичида унинг қондаги максимал концентрацияси (Cmax) 2,7 мкг/мл ни, юборилгандан 12 соатдан кейин эса 0,3 мкг/мл ни ташкил қилади.

Мувозанат тенг концентрацияларга 4 инфузиядан сўнг эришилади. Флоксуролни вена ичига (в/и) 200 мг дозада ҳар 12 соатда 7 кун давомида юборилганда, унинг ўртача максимал ва минимал мувозанат концентрациялари мувофиқ равишда 2,9 ва 0,5 мкг/мл ни ташкил қилади.

Тарқалиш ҳажми 120 литрга тенг. Флоксурол организмнинг кўпгина тўқима ва суюқ муҳитларига кенг киради: сўлак, бронхиал шиллиқ, сафро, кўз ёш ва орқа мия суюқлиги, йиринг, ўпка, юмшоқ тўқималар, суяклар, бўғинлар, қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзолари, простата бези ҳамда тери, ҳужайралар (лейкоцитлар, альвеоляр макрофаглар).

ГЭТ (гематоэнцефаолик тўсиқ) дан яхши ўтади, бош мия қобиғининг яллиғланган ва яллиғланмаган ҳолатларида орқа мия суюқлигига ўтади (14-60%), юқори концентрацияда йўлдош тўсиғидан яхши ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади.

Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 20-25% ни ташкил қилади.

Метаболизми ва чиқарилиши:

Иккита асосий N-оксид офлоксацин ва диметилофлоксацин метаболитларини ҳосил қилган ҳолда қисман жигарда метаболизмга учрайди (тахминан 5%). Ярим чиқарилиш даври 5-8 соатга тенг. Дозанинг 75-90% ўзгармаган ҳолда (24-48 соатдан кейин) буйраклар орқали, 5% дан камроқ қисми метаболитлар кўринишида, 4-8% гачаси ўт орқали чиқарилади. Препаратнинг умумий клиренси 214 л/м ни ташкил қилган ҳолда, буйрак клиренси 173 мл/м ни ташкил қилади. Кумулацияланмайди.

Флоксурол постантибиотик таъсир кўрсатади.

Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси:

Буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси (КК) минутига 50 мл ва удан камроқ) ёки жигар етишмовчилигида офлоксациннинг T1/2 узаяди. Вена ичига киритилганидан кейин буйрак етишмовчилигида унинг оғирлик даражасига қараб T1/2 15-16 соатгача ошиши мумкин. Гемодиализ вақтида препарат оғиз орқали қабул қилинаётганида гемодиализ орқали препаратнинг 15-25% йўқотилади. Гемодиализ сеанси давомида T1/2 ўртача 8-12 соатни ташкил этади.

Перитонеал диализ ўтказилаётганида T1/2 ўртача 22 соатни ташкил этади.

Кекса ёшдаги беморларда T1/2 узаяди, аммо плазмадаги максимал концентрацияси ўзгармайди.

Связывание с белками плазмы крови составляет 20-25%.

Метаболизм и выведение:

Частично метаболизируется в печени (около 5%) с образованием двух основных метаболитов: N-оксид офлоксацина и диметилофлоксацина. Время полувыведения  равен 5-8 часам. До 75-90% дозы выводится почками в неизмененном виде (через 24-48 ч),  менее 5% - в виде метаболитов; с желчью - до 4-8%. Почечный клиренс препарата составляет 173 мл/мин, общий 214 мл/мин. Не кумулирует. Флоксурол оказывает постантибиотическое действие.

Фармакокинетика в особых клинических случаях:

У пациентов с почечной недостаточностью (клиренс креатинина (КК) 50 мл/мин и менее) печеночной недостаточностью период полувыведения офлоксацина увеличивается.

После в/в введения при почечной недостаточности в зависимости от степени тяжести возможно увеличение T1/2 до 15-60 ч. На фоне приема препарата внутрь при гемодиализе удаляется 15-25% препарата, T1/2 в течение сеанса гемодиализа составляет 8-12 ч.

При проведении перитонеального диализа T1/2 составляет около 22 ч.

У пациентов пожилого возраста период полувыведения увеличивается, но максимальная сывороточная концентрация не изменяется.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, аллергик пневмонит, аллергик нефрит, эозинофилия, иситма, ангионевротик шиш (Квинке шиши), бронхоспазм, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми, фотосенсибилизация, анафилактик шок.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимни пасайиши (АБ нинг кескин пасайишида юбориш тўхтатилади), васкулит, коллапс.

Асаб тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, қатъиятсиз ҳаракатлар, тремор, тиришишлар, қўл ва оёқлар увушиши ҳамда парастезияси, жадал туш кўришлар, тунги даҳшатлар, психотик реакциялар, ҳавоторлик, психомотор қўзғалиши, фобиялар, депрессия, онгнинг чалкашиши, галлюцинациялар, бош мия ичи босимининг ошиши.

Сезги аъзолари томонидан: ранг ажратишнинг бузилиши, диплопия, таъм, ҳид билиш ва мувозанатнинг бузилиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: гастралгия, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, абдоминал оғриқлар, жигар трансаминазалари фаоллигининг ошиши, гипербилирубинемия, холестатик сариқлик, соҳтамембраноз энтероколит.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: ўткир интерстициал нефрит, буйрак фаолиятининг бузилиши, гиперкреатининемия, мочевина миқдорининг ошиши, вагинит.

Таянч-ҳаракат тизими томонидан: тендинит, миалгиялар, артралгиялар, тендосиновит, пай узилиши.

Қон яратиш тизими томонидан: лейкопениия, агранулоцитоз, анемия, тромбоцитопения, панцитопения, гемолитик ва апластик анемия.

Дерматологик реакциялар: нуқтали қон қуйилишлари, буллёз геморрагик дерматит, томирлар жароҳатланганидан далолат берувчи папулёз тошма (васкулит).

Маҳаллий реакциялар: оғриқ, юбориш жойидаги оғриқ, тромбофлебит.

Бошқалар: ҳолсизлик, дисбактериоз, суперинфекция, гипогликемия (қандли диабети мавжуд беморларда), вагинит.

Офлоксацин пневмококклар чақирадиган зотилжамда танлов препарати ҳисобланмайди, ўткир тонзиллитни даволашда қўлланилмайди.

Офлоксацин захмни даволашда самарасиз.

Силнинг бактериологик ташхисида сохта манфий натижалар пайдо бўлиши мумкин (офлоксацин Mycobacterium tuberculosis га ўртача таъсир қилади).

Офлоксацин билан даволанаётганда сийдикдан опиат ва профиринларни  аниқланиши, ёлғон мусбат натижа бўлиши мумкин. Мусбат натижани тасдиқлаш учун махсус усуллардан фойдаланиш зарурияти туғилиши мумкин.

Препаратни қўллаш фонида этанол истеъмол қилиш мумкин эмас.

В/и тез юборилганда АБ пасайиши мумкин. Икки ойдан ортиқ ишлатиш тавсия қилинмайди.

Қуёш нурига юқори сезувчанлик (фотосенсибилизация) юзага келиши хавфи бўлганлиги учун, препаратни қўллаш фонида қуёш нуридан ва УБ нурлардан (симоб-кварцли лампа, солярий)  нурларидан сақланиш лозим.

Кам учрайдиган тенденит, препаратни қўллаш фонида глюкокортикостероидлар қабул қилган ва айниқса кекса ёшдаги беморларда пайнинг узилишига олиб келиши мумкин (асосан ахилл пайининг). Бу исталмаган самара даво муолажаси бошланганидан кейин 48 соат ичида ривожланади ва билатерал бўлади. Тенденит белгилари пайдо бўлганида даволаш дарҳол тўхтатилади, ахилл пайининг иммобилизацияси амалга оширилади ва ортопед маслаҳатланиш керак.

Препаратни қўллаш вақтида кандидознинг (молочница) ривожланиш хавфи ошиши сабабли аёлларга қин тампонларини ишлатиш тавсия қилинмайди.

Даволаш фонида мойиллиги мавжуд беморларда миастениянинг кечиши ёмонлаши, порфирия хуружлари жадаллашиши мумкин.

Барча хинолонлар каби офлоксацинни тутқаноқ ривожланишига мойиллиги бор беморларда (анамнезида МНТ шикастланган, бош мияда тутқаноқ бўсағасини пасайишига сабаб бўлувчи стероид бўлмаган яллиғланишга қарши препаратлар ёки фенбуфен, теофиллин каби препаратларни бир вақтда ишлатаётган беморларда) эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки унинг қабули тутқаноқ ҳуружига сабаб бўлиши мумкин.

Фторхинолонлар қабул қилаётган беморларда, жуда камдан-кам ҳолатларда QT интервалининг узайиши кузатилган.

Қуйида қайд этилган QT интервалининг узайиши хавфи аниқ беморларда, фторхинолонлар, шу жумладан офлоксацин ишлатилганида, давони эҳтиёткорлик билан  (QT интервалининг давомийлигини назорати остида) ўтказиш керак:

·               кекса ёшдаги беморларда;

·               гипокалиемия, гипомагниемия каби, электролитлар бузилиши коррекция қилинмаган беморларда;

·               туғма QT интервалининг узайиши синдроми билан;

·               юрак касалликларида (юрак етишмовчилигида, миокард инфарктида, брадикардия кабиларда);

·               QT интервалининг узайишига сабаб бўладиган препаратлар (IA ва III синфга кирувчи антиаритмик препаратлар, трициклик ва тетрациклик антидепрессантлар,  макролид гуруҳига кирувчи антибиотиклар, терфенадин).

Диарея пайдо бўлганида, асосан персистирланган ва ёки қонли аралашмалар билан кечувчи оғир шаклларида, офлоксацин билан даволаш вақтида ва/ёки даволашдан кейин соҳта мембраноз колит юзага келиши мумкин. Бунақа ҳолатларда офлоксацин билан даволашни бекор қилиш керак ва зудлик билан тегишли антибактериал даволашни (ичга ванкомицин, тейкопланин ёки метронидазол) бошлаш керак. Ушбу клиник ҳолатда ичак перистальтикасини сусайтирувчи препаратларни ишлатиб бўлмайди.

Фторхинолонлар, шу жумладан офлоксацин қабул қилаётган беморларда, сенсор ва сенсор-мотор нейропатия симптомлари юзага келса офлоксацин билан давони бекор қилиш керак.

Офлоксацин билан даво мобайнида, автомобилни бошқариш ва юқори диққат ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турларида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

·      тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари;

·      суяк ва бўғимлар инфекциялари;

·      қорин бўшлиғи ва ўт чиқариш йўллари инфекцион яллиғланишларида (бактериал энтеритдан ташқари);

·      буйраклар (пиелонефрит) ва сийдик чиқарув йўллари (цистит, уретрит);

·      ЛОР-аъзолари инфекциялари (β-гемолитик стрептококк чақирган ўткир тонзилитдан ташқари);

·      нафас йўллари инфекциялари (пневмококкли инфекция ёки унга шубҳаланган ҳолатлардан ташқари);

·      кичик чаноқ инфекцияларида (эндометрит, сальпингит, оофорит, цервицит, параметрит, простатит) ва жинсий аъзолар (кольпит, орхит, эпидидимит);

·      сўзак;

·      хламидиоз;

·      септицемия;

·      менингит;

·      иммун ҳолати бузилиши бўлган беморларда инфекциялар олдини олиш учун (шу жумладан нейтропенияда).

·      препаратга ёки бошқа хинолонларга нисбатан юқори сезувчанлик;

·      тутқаноқ (шу жумладан анамнезда);

·      тутқаноқ бўсағасини пасайиши (шу жумладан бош мия жароҳатларидан, инсульт ёки МНТ даги яллиғланиш жараёнларидан сўнг);

·      ҳомиладорлик ва лактацияда даврида;

·      болалар ва 18 ёшгача ўсмирларда;

·      анамнезида фторхинолонлар билан боғлиқ бўлган пайларнинг жароҳатланиши;

·      глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида (хинолонларни киритганда гемолитик реакция хавфи) қўллаш мумкин эмас.

·      Эҳтиёткорлик билан:

·      бош мия қон томирлари атеросклерози;

·      мия қон айланишининг бузилиши (шу жумладан анамнезида);

·      МНТ нинг органик жароҳатланиши;

·      анамнезида бош миянинг жароҳатланиши;

·      бош мияда тутқаноқ бўсағасини пасайишига сабаб бўлувчи фенбуфен, теофиллин каби препаратларни бир вақтда ишлатаётган беморларда;

·      буйрак порфириясида;

·      буйрак етишмовчилиги;

·      миастения;

·      оғиз орқали гипогликемик препаратларни (мисол учун, глибенкламид) ёки инсулин (гипогликемия ривожланиш хавфи юқори) қабул қилаётган қандли диабет беморларида;

·      QT интервалининг узайиши хавфи аниқ беморларда: кекса ёшдаги беморларда, электролитлар бузулиши коррекция қилинмаган (гипокалиемия, гипомагниемия билан) беморларда, туғма QT интервалининг узайиши синдроми билан, юрак касалликларида (юрак етишмовчилигида, миокард инфарктида, брадикардияда), QT интервалининг узайтиришга қодир дори воситаларини биргаликда қабул қилганда;

·      психоз ва анамнезида бошқа руҳий бузилишлари бўлган беморларда;

·      артериал босимни пасайтириши мумкин бўлган ва барбитуратлар (гипотония ривожланиш хавфи юқори) гуруҳига кирувчи умумий анестезия учун ишлатиладиган ноингаляцион дори воситалари билан биргаликда ишлатилганда.

·               Офлоксацин теофиллиннинг клиренсини 25% га камайтиради (бир вақтда қўлланганида теофиллиннинг дозасини камайтириш лозим).

·               Циметидин, фуросемид, метотрексат, пробенецид ва кальций каналчалар секрециясини блокловчи препаратлар билан бир вақтда қўлланганида офлоксациннинг қондаги концентрацияси ошади.

·               Офлоксацин инсулин, глибенкламид ва бошқа оғиз орқали қабул қилинадиган гипогликемик препаратлар билан бир вақтда қўлланганида, қондаги глюкоза концентрациясини диққат билан назорат қилиш талаб қилинадиган, гипогликемия ривожланиш хавфи ортади.

·               Офлоксацин билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланилганида, билвосита антикоагулянтларнинг самарасини ортиб кетиши хавфи бўлганлиги учун, қон ивиш тизимини диққат билан назорат қилиш талаб қилинади.

·               Офлоксацин ностероид ялиғланишга қарши препаратлар, нитроимидазол ҳосилалари, метилксантинлар билан бир вақтда қўлланганида тутқаноқ нейротоксик самаралар, шу жумладан тутқаноқнинг ривожланиш хавфи ошади.

·               ГКС (глюкокортикостероидлар) билан бир вақтда қўлланганида, айниқса кексаларда, пайларнинг узилиш хавфи ошади.

·               Сийдикни ишқорийлаштирувчи препаратлар билан қўлланганида (карбоангидраза ингибиторлари, цитратлар, натрий бикарбонати) кристаллурия ва нефротоксик самаралар хавфи ошади.

·               Офлоксацин QT интервалининг узайишига сабаб бўладиган препаратлар (IA ва III синфга кирувчи антиаритмик препаратлар, трициклик ва тетрациклик антидепрессантлар, нейролептиклар, макролид гуруҳига кирувчи антибиотиклар, имидазол ҳосилали замбруғга қарши препаратлар, шу жумладан астемизол, терфенадин, эбастин) билан бир вақтда ишлатилганида “пируэт” типидаги қоринчалар пароксизмал тахикардияси юзага келиши мумкин.

·               Офлоксацин антигипертензив воситалар ёки барбитуратлар гуруҳига мансуб ноингаляцион дори воситалари билан бир вақтда қўлланилганида, артериал босим аҳамиятли даражада тўсатдан пасайиб кетиши мумкин.

·               Офлоксацинни бета-лактам антибиотиклар, аминогликозидлар ва метронидазол билан бир вақтда қўллаганда ўзаро аддитив таъсир кузатилади.

·               Циклоспорин ва офлоксацин бир вақтда қўлланилганида, циклоспориннинг зардобдаги концентрацияси ошиши кузатилади.

Фармацевтик ўзаро мослиги

·               Офлоксацин эритмаси қуйидаги инфузион эритмалар билан мутаносиб: натрий хлоридининг изотоник эритмаси, Рингер эритмаси, фруктозанинг 5% ли эритмаси, декстрозанинг (глюкозанинг) 5% ли эритмаси.

·               Гепарин эритмасини офлоксацин эритмаси билан аралаштириш мумкин эмас (преципитат ҳосил бўлиши мумкин).

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Препарат в/и томчилаб юборилади (секин юбориш керак, инфузияни давомийлиги ҳар бир 200 мг миқдор учун 30 минутдан кам бўлиши керак эмас). Агарда офлоксацин бир вақтни ўзида бошқа дори воситалари билан бирга киритилса ёки барбитуратлар гуруҳига мансуб ноингаляцион моддалар қўлланилганда АБ ни пасайтириши мумкин.

Флоксурол флакони очилганидан кейин препаратни дарҳол ишлатиш керак.

Вена ичига инфузия сутка давомида бир ёки икки марта ўтказилади.

Доза инфекцянинг оғирлиги ва локализациясига ҳамда инфекция турига, организм ҳолатига, беморнинг ёши, вазни ва буйрак фаолиятига қараб аниқланади.

Офлоксацин таъсир қиладиган микроорганизмлар чақирган инфекцияни даволашда тавсия қилинган миқдор 200 мг дан 2 маҳал суткасига ёки 400 мг дан 1 маҳал суткасига. Одатдаги суткалик миқдори 400 мг. Оғир инфекцияларда ёки ортиқча тана вазнига эга бўлган беморларни даволашда препаратнинг миқдорини 600 мг гача орттириш мумкин. Иммунитети яққол пасайган беморларда инфекцияларни олдини олиш мақсадида препарат суткасига 400-600 мг дан буюрилади.

Қабуллар сони. Офлоксациннинг 400 мг гача бўлган суткалик дозасини 1 мартада киритса бўлади. Юқоридаги ҳолатларда препаратни эрталаб киритган мақул. Суткалик миқдори 400 мг дан кўп бўлса, белгиланган миқдорни тенг иккига бўлиб, ҳар 12 соатлик оралиқда киритиш керак.

Даволаш давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ. Микробларга қарши препаратлар билан ҳар қандай даводан кейин, шу жумладан офлоксацин билан даволашдан кейин ҳам, беморнинг ҳарорати меъёрлашганидан кейин ёки  бактериаларнинг тўлиқ эрадикацияси тасдиқланганидан кейин давони камида 48-72 соат давом этиш керак.

Беморнинг ҳолати яхшиланганидан бир неча кундан сўнг, даволашни, препаратнинг перорал шаклида, худди шундай суткалик дозада давом эттириш тавсия этилади.

Алоҳида клиник ҳолатлардаги қўллаш усули ва дозалари

Буйрак фаолияти бузилиши бўлган беморларда (КК минутига 50 дан 20 мл гача) бир марталик доза, ўртача тавсия этилган дозанинг 50% ни ташкил қилиши керак (суткасига 2 марта буюрилганида). Бир марталик дозани бутунлигича суткасига 1 марта юбориш ҳам мумкин. Минутига КК 20 мл дан кам бўлганида бошланғич доза 200 мг ни ташкил қилади, сўнг препарат суткасига 100 мг дан юборилади.

Перитонеал диализда ва гемодиализда бўлган беморларга препарат 100 мг дан ҳар 24 соатда юборилади.

Жигар етишмовчилигида максимал суткалик доза 400 мг ни ташкил қилади.

Симптомлар: бош айланиши, онгнинг чалкашиши, тормозланиш, дезориентация, уйқучанлик, тиришишлар, кўнгил айниши, қусиш, ошқозон ичак трактининг шиллиқ қаватларнинг эрозив шикастланиши.

Даволаш: симптоматик муолажа.

Флуксуролни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас (ҳомла/болада суякнинг тоғайли ўсиш нуқталарини шикастланиш хавфини тўлиқ инкор этиб бўлмайди).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

FLOKSUROL infuziya uchun eritma 100ml 0,2% dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
FLOKSUROL infuziya uchun eritma 100ml 0,2% dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
FLOKSUROL infuziya uchun eritma 100ml 0,2% dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
FLOKSUROL infuziya uchun eritma 100ml 0,2% dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
FLOKSUROL infuziya uchun eritma 100ml 0,2% dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
OKVINOV infuziya uchun eritma 100ml 2mg/ml
ROFLOKSAN infuziya uchun eritma 100ml 2mg/ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: Mefar Ilac Sanayii A.S.
  • Vakil: Rotapharm
Narh: 41 800 so'mdan Batafsil
FLOKSUROL OFTALMO ko'z tomchilari 5ml 0,3%
YUNIFLOKS ko'z tomchilari i ushnie 10ml 3mg/ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Slovakiya Respublikasi
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Unimed Pharma spol. S.r.o.
ROFLOKSAN tabletkalari 200mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Misr
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Limited, Великобритания произведено: SEDICO Pharmaceutical Co.
ROFLOKSAN tabletkalari 400mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
OFLOKORT infuziya uchun eritma 100ml 200mg/100ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group СП OOO
OFLOKSASIN tabletkalari 400mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya Federatsiyasi
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Синтез, ОАО
OFLOKSASIN tabletkalari 200mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya Federatsiyasi
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Синтез, ОАО
OFLOKSASIN infuziya uchun eritma 100ml 2mg/ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Синтез, ОАО
Narh: 8 000 so'mdan Batafsil
YUNIFLOKS ko'z tomchilari i ushnie 5ml 3mg/ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Slovakiya Respublikasi
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Unimed Pharma spol. S.r.o.
IZIOFLOKS infuziya uchun eritma 100ml 2mg/ml
SINOFLOKS NEO eritma 100ml 200mg/100ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group СП OOO
Narh: 39 000 so'mdan Batafsil
POLIMIK tabletkalari N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
  • Vakil: Kusum
Narh: 43 700 so'mdan Batafsil
OFLOSTAT NEO infuziya uchun eritma 100ml 200mg/100ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group СП OOO
OFLOKSIM infuziya uchun eritma 100ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Samarkand England Ecomedical, СП ООО
OFLOKS 200 tabletkalari 200mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Eron
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Exir Pharmaceutical Co.
MR OFLODIK infuziya uchun eritma 100ml 2mg/ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Merrymed Farm, ООО
OFLODEKS infuziya uchun eritma 100ml 2mg/ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Parenteral Drugs (India) Ltd
Narh: 27 700 so'mdan Batafsil
OPLEKS infuziya uchun eritma 100ml 200mg/100ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi:
KAFRA tabletkalari 400mg N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Gruziya
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: GM Pharmaceuticals Ltd.
  • Vakil: GMP
AKSAFLOKS infuziya uchun eritma 100ml 200mg/100ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Axa Parenterals Ltd
ROFLOKSAN tabletkalari 200mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
  • Vakil: Rotapharm
OFLOD inyeksiya uchun eritma 100ml 200mg/100ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Офлоксацин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Ultra Laboratoires Pvt. Ltd.
Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 10 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 851 so'mdan Batafsil
Narh: 7 490 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 800 so'mdan Batafsil
Narh: 5 301 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 1 100 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 24 500 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 800 so'mdan Batafsil
Narh: 4 000 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Другие формы препарата
FLOKSUROL OFTALMO ko'z tomchilari 5ml 0,3%
SUROL tabletkalari 250mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: Helba Ilac Ic ve Dis Sanayi Ticaret Anonim Sirketi, Турция произведено: Merkez Laboratory Pharmaceutical and Trade Co.
SUROL tabletkalari 500mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: Helba Ilac Ic ve Dis Sanayi Ticaret Anonim Sirketi, Турция произведено: Merkez Laboratory Pharmaceutical and Trade Co.
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9