Portalimizni rivojlantirish maqsadida biz cookiesdan foydalanamiz. Saytdan foydalanishni davom etishingiz, ulardan foydalanishimizga rozilligingizni anglatadi. Batafsil
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Гайнекс® суппозиторий препаратининг таркибига микробларга қарши таъсирга эга миконазол нитрати ва антисептик ва антитрихомониал самараларга эга бўлган метронидазол киради. Миконазол нитрати замбуруғларга қарши самаралари бўлган имидазолнинг синтетик ҳосиласи бўлиб, кенг таъсир доирасига эга ва патоген замбуруғлар, жумладан Candida Albicans га қарши курашишда айниқса самаралидир. Бундан ташқари, Миконазол нитрати граммусбат бактерияларга қарши курашишда самаралидир. Миконазол нитрати ўз самарасини цитоплазматик мембранадаги эргостеролни синтезига таъсир қилиши орқали амалга оширади. Миконазол нитрати Candida нинг ҳар хил турларини микотик ҳужайралар ўтказувчанлигини ўзгартиради ва in vitro шароитида глюкозани ишлатилишини ингибиция қилади.
Метронидазол 5-нитроимидазол ҳосиласи бўлиб, протозойларга қарши ва антибактериал агент ҳисобланади ва анаэроб бактериялар ва Trichomonas vaginalis, Gardnerella vaginalis ҳамда анаэроб стрептококкларни ўз ичига олган анаэроб бактериялар каби анаэроб бактериялар ва бир ҳужайрали соддалар томонидан чақирилган айрим инфекцияларга қарши самаралидир.
Сўрилиши:
Миконазол нитрати: Миконазол нитратининг интравагинал сўрилиши жуда паст (дозанинг тахминан 1.4%).
Миконазол нитрати суппозиторийлари интравагинал қўлланганидан кейин миконазол қон плазмасида аниқланмайди.
Метронидазол: Интравагинал қўлланганда метронидазолнинг биокираолишлиги перорал қўлланганидагига нисбатан 20% ни ташкил қилади. Қон плазмасидаги метронидазолнинг барқарор ҳолатини даражаси, метронидазол суппозиторийларини ҳар куни интравагинал қўллангандан кейин 1.6-7.2 мкг/мл ни ташкил қилади.
Тақсимланиши:
Миконазол нитрати: Оқсиллар билан боғланиш даражаси 90%-93% ни ташкил қилади. Унинг орқа мия суюқлигидаги тақсимланиши жуда оз; лекин у бошқа тўқималарга яхши тақсимланади. Тақсимланиш ҳажми 1400 л ни ташкил қилади.
Метронидазол: Тананинг тўқима ва суюқликлари, жумладан сафро, суяк, сут, церебрал абсцесслар, орқа мия суюқлиги, жигар ва жигар абсцесслари, сўлак, уруғ суюқлиги ва вагинал секрецияларга кенг тарқалади, шунингдек қон плазмасидагига ўхшаш концентрацияларига эришилади. Йўлдош орқали ўтади ва тезда ҳомила қон айланиш тизимига тушади. Плазма оқсиллари билан камида 20% боғланган. Тақсимланиш ҳажми 0.25-0.85 л/кг ни ташкил қилади.
Биотрансформацияси:
Миконазол нитрати: Жигарда метаболизмга учрайди. Иккита нофаол метаболити аниқланган (2,4-дихлорфенил – 1 Н имидазолэтанол ва 2,4-дихлор бодом кислотаси).
Метронидазол: Жигарда фаол гидрокси-метаболитгача оксидланиб, метаболизмга учрайди. Метронидазолнинг асосий метаболитлари, гидрокси метаболитлари ва сирка кислотаси сийдик билан чиқарилади. Гидроксилли метаболити метронидазолнинг 30% биологик фаоллигига эга.
Чиқарилиши:
Миконазол нитрати:
Ярим чиқарилиш даври 24 соатни ташкил қилади. Камида 1% сийдик билан чиқарилади. Тахминан 50% одатда ахлат билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Метронидазол: Ярим чиқарилиш даври 6-11 соатни ташкил қилади. Метронидазолнинг дозасини тахминан 6%-15% ахлат билан чиқарилади; 60%-80% ўзгармайди ва метаболитлари каби сийдик билан чиқарилади. Метронидазолнинг тахминан 20% ўзгармаган препарат сифатида сийдик билан чиқарилади.
Пациентлар, дисульфирам қўлланганда кузатиладиган реакцияларни бўлиши мумкинлиги туфайли, препаратни алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш билан ва даволаш тўхтатилганидан кейин 3 кун давомида қабул қилиш керак эмаслигини инобатга олишлари керак.
Юқори дозалар ва узоқ муддатли даволаш периферик невропатия ва конвульсияларга сабаб бўлиши мумкин. Фаол жинсий ҳаёт кечирмайдиган қиз болалар препаратни қўллашлари мумкин эмас.
Суппозиторийларнинг асосий таркибий қисмлари резинали ёки латекс презерватив ёки диафрагмларни шикастлаши мумкин, шу сабабли уларни бир вақтда ишлатиш тавсия этилмайди.
Даволаш даврида бошқа вагинал маҳсулотларни (масалан, тампон, спринцовка ёки спермицид) ишлатиш мумкин эмас.
Trichomonas vaginalis трихомонадаси бўлган жинсий шериклари ҳам даволаш курсини бир вақтда ўтишлари керак.
Гайнекс® суппозиторийсини қуйидаги холатларда қўллаш мумкин эмас.
• Препаратнинг фаол компоненти ва унинг ҳосилаларига юқори сезувчанлик,
• Даволаш вақтида ёки даволашдан кейин 3 кун давомида алкоголь истеъмол қилиш,
• Даволаш вақтида ёки 2 ҳафта давомида дисульфирамни қабул қилиш,
• Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида,
• Порфирия, тутқаноқ, жигар функциясини жиддий бузилишларида.
Шифокор кўрсатмасисиз ишлатилмасин.
Агар шифокор бошқача тавсия қилмаган бўлса;
Битта суппозиторийни қиннинг юқори қисмига 7 кун давомида тунда ва эрталаб жойлаштириш керак.
Қайта даволанишда 14 кун давомида битта суппозиторийни эрталаб ва битта суппозиторийни тунда қўллаш тавсия этилади.
Суппозиторийлар ҳаддан зиёд ишлатилганида метронидазолни қўллаш билан боғлиқ тизимли самаралар пайдо бўлиши мумкин, бироқ метронидазол қин ичига қўлланганда ҳаёт учун хавфли симптомлар пайдо бўлиши кутилмайди.
Симптоматик ва самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашни ўтказиш керак. Метронидазол учун бирон-бир махсус антидоти йўқ. Даволашни метронидазол препаратини 12 г дозада қабул қилаётган пациентларда ўтказиш керак. Метронидазолнинг дозасини ошириб юборилишинини симптомлари бўлиб, кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида оғриқ, қичишиш, металл таъми, атаксия, бош айланиши, парестезия, конвульсия, лейкопения, сийдик рангини тўқланиши ҳисобланади; миконазол нитратининг дозасини ошириб юборилишини симптомлари оғиз ва томоқда оғриқ, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, диарея ҳисобланади.
Туғруқ потенциали бўлган аёллар/туғилишни назорат қилиш (контрацепция)
Гайнекс® суппозиторийси препаратининг фаол ингридиентларини ҳомила ва янги туғилган чақалоқларга таъсирини етарли даражада маълум эмаслигини назарга тутиб, ушбу препаратни қабул қилаётган аёллар тегишли усул билан ҳомиладор бўлишдан сақланишлари керак.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик, эмбрион/ҳомилани ўсиши, перинатал ва/ёки постнатал ўсиши юзасидан ҳайвонларда кам миқдорда ўтказилган клиник олди тадқиқотлари бор.
Одам учун потенциал хавф аниқланмаган.
Шунингдек ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида Гайнекс® суппозиторийси препаратини ишлатиш юзасидан ўтказилган кам сонли клиник олди тадқиқотлари ҳам бор.
Шу боисдан, Гайнекс® суппозиторийси ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ишлатиш тавсия этилмайди. Ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойлигида препаратни қўллаш фойда/хавф коэффициентини терапевт томонидан баҳоланиши керак, муҳим сабабларсиз препаратни қўллаш мумкин эмас.
Лактация
Даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак, чунки метронидазол кўкрак сутига ўтади. Эмизишни даволаш тугаганидан кейин 24-48 соатдан сўнг қайтадан бошлаш мумкин.
Репродукция/туғилиш
Метронидазол ёки миконазол нитрати алоҳида-алоҳида қўлланганда одам ва ҳайвонлар фертиллигига хавфли таъсири бўйича далиллар мавжудлиги аниқланмаган.