87 900 s`om dan
Dorixonalardan izlash114 000 s`om dan + yetkazish
Buyurtma berish93 000 s`om dan
Bron qilishМетронидазол 5-нитроимидазол ҳосиласи бўлиб, протозойларга қарши ва антибактериал агент ҳисобланади ва анаэроб бактериялар ва Trichomonas vaginalis, Gardnerella vaginalis ҳамда анаэроб стрептококкларни ўз ичига олган анаэроб бактериялар каби анаэроб бактериялар ва бир ҳужайрали соддалар томонидан чақирилган айрим инфекцияларга қарши самаралидир.
Миконазол нитрати: Миконазол нитратининг интравагинал сўрилиши жуда паст (дозанинг тахминан 1.4%)
Миконазол нитрати суппозиторийлари интравагинал қўлланганидан кейин миконазол қон плазмасида аниқланмайди.
Метронидазол: Интравагинал қўлланганда метронидазолнинг биокираолишлиги перорал қўлланганидагига нисбатан 20% ни ташкил қилади. Қон плазмасидаги метронидазолнинг барқарор ҳолатини даражаси, метронидазол суппозиторийларини ҳар куни интравагинал қўллангандан кейин 1.6-7.2 мкг/мл ни ташкил қилади.
Тақсимланиши:
Миконазол нитрати: Оқсиллар билан боғланиш даражаси 90%-93% ни ташкил қилади. Унинг орқа мия суюқлигидаги тақсимланиши жуда оз; лекин у бошқа тўқималарга яхши тақсимланади. Тақсимланиш ҳажми 1400 л ни ташкил қилади.
Метронидазол: Тананинг тўқима ва суюқликлари, жумладан сафро, суяк, кўкрак, сут, церебрал абсцесслар, орқа мия суюқлиги, жигар ва жигар абсцесслари, сўлак, уруғ суюқлиги ва вагинал секрецияларга кенг тарқалади, шунингдек қон плазмасидагига ўхшаш концентрацияларига эришилади. Йўлдош орқали ўтади ва тезда ҳомила қон айланиш тизимига тушади. Плазма оқсиллари билан камида 20% боғланган. Тақсимланиш ҳажми 0.25-0.85 л/кг ни ташкил қилади.
Биотрансформацияси:
Миконазол нитрати: Жигарда метаболизмга учрайди. Иккита нофаол метаболити аниқланган (2,4-дихлорфенил – 1 Н имидазолэтанол ва 2,4-дихлор бодом кислотаси).
Метронидазол: Жигарда фаол гидрокси-метаболитгача оксидланиб, метаболизмга учрайди. Метронидазолнинг асосий метаболитлари, гидрокси метаболитлари ва сирка кислотаси сийдик билан чиқарилади. Гидроксилли метаболити метронидазолнинг 30% биологик фаоллигига эга.
Чиқарилиши:
Миконазол нитрати:
Ярим чиқарилиш даври 24 соатни ташкил қилади. Камида 1% сийдик билан чиқарилади. Тахминан 50% одатда ахлат билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Метронидазол: Ярим чиқарилиш даври 6-11 соатни ташкил қилади. Метронидазолнинг дозасини тахминан 6%-15% ахлат билан чиқарилади; 60%-80% ўзгармайди ва метаболитлари каби сийдик билан чиқарилади. Метронидазолнинг тахминан 20% ўзгармаган препарат сифатида сийдик билан чиқарилади.
Яроқлик муддати
2 йил.
Яроқлик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.