×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

REPRETIN inyeksiya uchun eritma 2000ME/1ml

Kategoriya:
- Kamqonlik
Ishlab chiqarilish joyi:
- Buyuk Britaniya
Faol modda:
Альфа эпоэтин
Ishlab chiqaruvchi:
- Rotapharm Limited
Vakil:
- Rotapharm
ATX kodi:
- B03XA01
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

FERROFER inyeksiya uchun eritma 5ml 20mg/ml N5 Nanjing Hencer Pharmaceutical Co., Ltd Xitoy
290 000 s`om dan
FENOTEK kapsulalar N20 Rusan Pharma LTD Hindiston
30 200 s`om dan
MEGAFER inyeksiya uchun eritma 5ml 100mg/5ml N5 Surge Laboratories (Pvt.) Ltd Pokiston
145 000 s`om dan
FOLIEVAYA KISLOTA tabletkalari 5mg N48 Арпимед, ООО Armaniston
9 600 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: эпоэтин альфа 2000 ХБ ёки 4000 ХБ

ёрдамчи моддалар: альбумин эритмаси, натрий цитрати, натрий хлориди, лимон кислотаси, инъекция учун сув.

Репретин, инъекция учун эритма, 2000 ХБ ва 4000 ХБ 1,0 мл дан флаконларда.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

Эпоэтин альфа (ЭПО) – эритропоэзни рағбатлантирувчи тозаланган гликопротеин. Эритроид хужайраларни етук эритроцитларга пролиферацияси ва дифференциациясига ёрдам беради. Эпоэтин альфа эритропоэзни эрта босқичларида, бурст ҳосил қилувчи эритроид бирлик, колония ҳосил қилувчи эритроид бирлик даражасида, кейинчалик проэритробласт, эритробласт ва ретикулоцит даражасида таъсир кўрсатади. Эпоэтин альфа ҳам биологик, ҳам иммунологик фаоллиги жиҳатидан, сийдикдан ажратиб олинадиган одам эритропоэтинидан фарқ қилмайди.

Эпоэтин альфани юбориш гемоглобин ва гематокритнинг даражасини ошириш ва анемия билан боғлиқ бўлган симптомларни бартараф қилиш имконини беради. Энг яққол самараси, буйракларни сурункали касалликлари билан боғлиқ бўлган анемияларда кузатилади. Гемотокрит кўрсаткичини ошиши даволаш бошланганидан сўнг 4 ҳафтадан кейин намоён бўлади.

Тери остига юборилганида препаратнинг биокираолишлиги 25-40% ни ташкил этади, унинг қондаги концентрацияси аста-секин ошиб боради ва 12-18 соатдан кейин максимумга етади.

Максимал концентрацияси, вена ичига юборилганидан кейинги концентрациясига нисбатан анча паст бўлади. Ярим чиқарилиш даври тери остига юборилганида 16-24 соатни ва вена ичига юборилганида 5-6 соатни ташкил этади.

Препарат кумулятив хусусиятларга эга эмас.

Гриппга ўхшаш симптоматика (даволашни бошида): бош айланиши, уйқусизлик, иситмали ҳолат, бош оғриғи, миалгия, артралгия.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси (кучсиз ёки ўртача ифодаланган), экзема, эшакеми, қичишиш, ангионевротик шиш.

Юрак қон-томир тизими томонидан: артериал босимни дозага боғлиқ ошиши, артериал гипертензияни кечишини ёмонлашиши (кўпинча сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда), айрим ҳолларда гипертоник криз, артериал босимни, энцефалопатия симптомлари ва тарқалган тонико-клоник тиришишлар билан кечувчи, кескин ошиши (бош оғриғи, онгни чалкашиши).

Қон яратиш тизими томонидан: тромбоцитоз, айрим ҳолларда – шунт тромбозлари (артериал гипертензияга мойиллиги бўлган ёки аневризмаси, стенози ва ҳоказолари бўлган гемодиализдаги пациентларда), эритроцитар ўзак хужайрани аплазияси.

Маҳаллий реакциялар: юборилган жойда гиперемия, ачишиш, кучсиз ёки ўртача даражадаги оғриқ (кўпинча тери остига юборилганида).

Лаборатор кўрсаткичлари томонидан: зардобда ферритиннинг концентрациясини камайиши, уремияда – гиперкалиемия, гиперфосфатемия.

Бошқалар: нафас фаолиятини бузилиши ёки артериал босимни пасайиши билан боғлиқ бўлган асоратлар, иммун реакциялар (антителалар ҳосил бўлишини индукцияси), порфирияни зўрайиши.

Даволаш вақтида артериал босимни ҳар ҳафтада назорат қилиш ва қоннинг умумий таҳлилини (шу жумладан, тромбоцитлар, гематокрит, ферритин) ўтказиш керак. Операциядан олдинги ва кейинги даврда агар гемоглобиннинг миқдори 140 г/л дан кам қийматни ташкил этган бўлса, уни тез-тез назорат қилиш керак. Эпоэтин альфа анемияни даволашда гемотрансфузиянинг ўрнини босмаслигини, лекин уни такроран юбориш заруратини камайтиришини ёдда тутиш керак. Назорат қилиш мумкин бўлган артериал гипертензияси ёки анамнезида тромботик асоратлари бўлган беморларда гипотензив дори воситаларнинг ва антикоагулянтларнинг дозасини мувофиқ равишда ошириш талаб этилиши мумкин. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга буюрилганида эпоэтин альфанинг метаболизми секинлашиши ва эритропоэз яққол кучайиши мумкин. Ушбу тоифадаги пациентларга Репретинни қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Гарчи препарат эритропоэзни рағбатлантирса-да, эпоэтин альфани ўсмаларнинг айрим турларини, шу жумладан суяк кўмигидаги ўсмаларни ўсишига таъсир қурсатиши мумкинлигини бутунлай инкор этиб бўлмайди. Операциядан олдин гемоглобинни ошиши тромботик асоратларни ривожланишига замин яратувчи омил бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Режали жарроҳлик аралашувини ўтказишдан олдин пациентлар адекват профилактик антиагрегант даволаш олишлари керак. Операциядан олдинги ва кейинги даврда гемоглобиннинг дастлабки даражаси 150 г/л дан ортиқ бўлган пациентларга буюриш тавсия этилмайди. Сурункали буйрак етишмовчилиги ва клиник жиҳатдан яққол ифодаланган юрак ишемик касаллиги ёки сурункали юрак етишмовчилиги бўлган катта ёшдаги пациентларда гемоглобиннинг миқдори 100-120 г/л дан ошмаслиги керак. Даволашни бошлашдан олдин препаратга нисбатан ноадекват реакциянинг кузатилиши мумкин бўлган сабабларини (темир, фолат кислотаси, цианокобаламин танқислиги, алюминий тузлари билан оғир заҳарланиш, ёндош инфекциялар, яллиғланиш жараёнлари ва жароҳатлар, яширин қон кетишлари, гемолиз, суяк кўмигини турли этиологияли фибрози) истисно қилиш ва зарурати бўлса даволашни мувофиқлаштириш керак. Даволашни бошлашдан олдин организмдаги темир заҳираларини баҳолаш керак. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган кўпчилик беморларда, онкологик ва ОИТВ билан инфекцияланган пациентларда плазмада феритиннинг концентрацияси, гематокритни ошиши билан бир вақтда, камаяди. Феритиннинг концентрациясини бутун даволаш курси давомида аниқлаб туриш керак. Агар у 100 нг/мл дан кам қийматни ташкил этса, ичга қабул қилиш учун мўлжалланган темир препаратларини суткада 200-300 мг (болалар учун суткада 100-200 мг) ҳисобида ўринбосар даволаш ўтказиш тавсия этилади. Аутологик қон топширувчи ва операциядан олдинги ва кейинги даврдаги пациентлар ҳам ичга суткада 200 мг дозада темирнинг адекват миқдорини олишлари керак. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда анемияни тўғриланиши, иштаҳани яхшиланиши ва калий ионлари ҳамда оқсилни сўрилишини ошишига олиб келиши мумкин. Мочевина, креатинин ва калий ионларининг концентрацияларини меъёрий чегараларда тутиб туриш учун диализ параметрларини вақти-вақти билан тўғрилаб туриш талаб этилиши мумкин. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлан пациентларда қон зардобидаги электролитларни назорат қилиш керак. Мавжуд бўлган маълумотларга кўра, диализ олди пациентларга эпоэтин альфани қўллаш сурункали буйрак етишмовчилигининг зўрайишини тезлаштирмайди. Гематокрит ошганлиги туфайли гемодиализ вақтида кўпинча гепариннинг дозасини ошириш талаб этилади. Ноадекват гепаринизацияда, айниқса гипотензияга мойиллиги бўлган ёки артериовеноз фистуланинг асоратлари (стеноз, аневризма ва бошқ.) бўлган беморларда диализ тизимининг тиқилиши, шунтларнинг тромбози бўлиши мумкин.

Бундай беморларда шунтни эрта ревизияси ва тромбозларни ўз вақтидаги профилактикаси (масалан, ацетилсалицил кислотаси) тавсия этилади. 

Анемия (олдини олиш ва даволаш учун):

- катталар ва болалардаги сурункали буйрак етишмовчилигида, шу жумладан гемо- ёки перитонеал диализдаги, шунингдек диализ олди пациентларида;

- ОИТВ билан инфекцияланган пациентларда зидовудин билан даволаниш фонида (эндоген эритропоэтиннинг концентрацияси 500 ХБ/мл ёки ундан кам);

- номиелоид ўсмаларда (шу жумладан, цитостатик даволаш фонида).

Аллоген гемотрансфузияларга бўлган эҳтиёжни камайтириш ва эритропоэзни яхшилаш мақсадида анемиясиз, шунингдек енгил ёки ўртача даражадаги анемияси (Hb 100-130 г/л) бўлган пациентларни кўп миқдорда қон йўқотилиши (2-4 бирлик ёки 900-1800 мл) кутилаётган операцияларга тайёрлаш учун қўлланади.

Гематокрити 33-39% бўлган пациентларни аутологик қон йиғишни енгиллаштириш ва аллоген гематрансфузияларни (қуйиладиган қоннинг кутилаётган эҳтиёжи, эпоэтин альфани қўлламасдан олиш мумкин бўлган қон миқдоридан ортиқ бўлганда) қўллаш билан боғлиқ бўлган ҳавфни камайтириш учун предэпозит дастур доирасида йирик жарроҳлик аралашувларига тайёрлаш учун қўлланади.

•       препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

•       бирорта эритропоэтин билан илгари ўтказилган даволашдан кейинги парциал қизил қон хужайрали аплазия;

•       назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензия;

•       адекват антикоагулянт даволашни ўтказиш имконини йўқлиги;

•       ўтказилган миокард инфарктидан сўнг 1 ой давомида;

•       ностабил стенокардия;

•       жарроҳлик операциялари – тож, уйқу, бош мия ва периферик артерияларнинг оғир даражадаги окклюзион касалликлари ва уларнинг оқибатлари (шу жумладан, ўткир миокард инфаркти ва бош мияда қон айланишини ўткир бузилиши) дан олдин қон йиғишни преддепозит дастури доирасида;

•       порфирия;

•       сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда тери ости инфекциялари (парциал қизил қон хужайралари аплазия (эритробластопения) ни ривожланиш ҳавфи юқори).

Препаратни тромбози (анамнезида), хавфли ўсмалари, ўроқсимон хужайрали анемияси бўлган пациентларда, темир танқислигисиз ўртача даражадаги анемияси бўлган беморларда, рефрактер анемияси, тутқаноғи ва сурункали жигар етишмовчилиги бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Циклоспоринни эритроцитлар билан боғланиш даражасини ошириши туфайли унинг концентрациясини пасайтиради (циклоспориннинг дозасига тузатиш киритиш зарурати туғилиши мумкин).

Бошқа дори препаратларининг эритмалари билан фармацевтик жиҳатдан номутаносибдир.

 

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2оС-8оС ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Тери остига ёки вена ичига юборилади. Юбориш усули ўзгартирилганида, препарат аввалги дозада юборилади, сўнгра зарурати бўлса дозага тузатиш киритилади (тери остига юборилганида бир хил терапевтик самарага эришиш учун, вена ичига юборилганига нисбатан 20-30% камроқ доза талаб этилади). Сурункали буйрак етишмовчилиги фонида анемияси бўлган пациентларда гемоглобиннинг оптимал концентрацияси – катталарда – 100-120 г/л, болаларда – 95-110 г/л бўлади. Перитонеал диализдаги катталарга тери остига юборилади, бошланғич доза – 50 ХБ/кг ҳафтада 2 марта. Зарурат бўлганида, доза гемоглобиннинг оптимал концентрациясига эришилгунча 4 ҳафтада 1 марта 25 ХБ/кг га оширилади. Тутиб турувчи доза – 25-50 ХБ/кг ҳафтада 2 марта.

Диализ олди ҳолатидаги катта ёшдаги пациентларга бошланғич доза – тери остига 50 ХБ/кг ёки вена ичига ҳафтада 3 марта юборилади. Зарурати бўлганида бир марталик доза гемоглобиннинг оптимал концентрациясига эришилгунча 4 ҳафтада 1 марта 25 ХБ/кг га оширилади. Тутиб турувчи доза – 17-33 ХБ/кг ҳафтада 3 марта. Гемодиализдаги болаларга бошланғич доза – 50 ХБ/кг ҳафтада 3 марта. Зарурати бўлганида бир марталик доза гемоглобиннинг оптимал концентрациясига эришилгунча 4 ҳафтада 1 марта 25 ХБ/кг га оширилади. Тутиб турувчи доза тана вазни 10 кг дан кам бўлган болаларда – 75-150 ХБ/кг (ўртача 100 ХБ/кг), 10-30 кг – 60-150 ХБ/кг (ўртача 75 ХБ/кг), 30 кг дан ортиқ - 30-100 ХБ/кг (ўртача 33 ХБ/кг) ни ташкил этади. Дастлаб оғир даражадаги анемияси (гемоглобин 68 г/л дан кам) бўлган пациентларда, енгил анемияси бўлган пациентларга нисбатан, катта тутиб турувчи доза талаб этилади.

Онкологик касалликлари бўлган пациентларда оптимал гемоглобин 120 г/л ни ташкил этиши керак. Анемияни даволаш ва олдини олиш учун тери остига ҳафтада 3 марта 150 ХБ/кг бошланғич бир марталик дозада юборилади. Агар 4 ҳафта давомида даволашдан сўнг гемоглобинни ошиши 10 г/л дан кам қийматни ташкил этса, у ҳолда кейинги 4 ҳафта давомида доза 300 ХБ/кг гача оширилади. Агар 4 ҳафта давомида гемоглобиннинг ошиши 10 г/л дан кам қийматни ташкил этса, препаратни бекор қилиш керак. Агар 4 ҳафта давомида гемоглобиннинг миқдори 20 г/л дан кўпроқ ошса, доза 25% га камайтирилади. Агарда гемоглобин 140 г/л дан ошса, у 120 г/л гача пасайгунича даволаш тўхтатиб турилади, ва сўнгра доза 25% га камайтирилиб, даволаш давом эттирилади.

Зидовудин билан даволанаётган ОИТВ билан инфекцияланган пациентлар (эндоген эритропоэтиннинг концентрацияси камида 500 ХБ/мл бўлганида): бошланғич доза – 100 ХБ/кг ҳафтада 3 марта тери остига ёки вена ичига 8 ҳафта давомида юборилади. Зарурати бўлганида бир марталик доза 4 ҳафтада 1 марта худди ўша юборишлар тезлигида 50-100 ХБ/кг га оширилади. Препаратни 300 ХБ/кг дозада ҳафтада 3 марта юборилганида самара кузатилмаса, кейинги даволаш мақсадга мувофиқ эмас. Тутиб турувчи доза гематокритнинг даражасини тахминан 30-35% доирасида тутиб туришни таъминлаши керак. Агар у 40% дан ошса, препаратни қўллашни у 36% пасайгунигача тўхтатиб туриш керак. Даволаш қайтадан бошланганида доза 25% га камайтирилиши керак.

Пациентлар учун аутологик қонни қўллаш билан ўтказиладиган жарроҳлик аралашувларидан олдин – 600 ХБ/кг ҳафтада 2 марта. Эритропоэзни камроқ даражада стимуляция қилиш зарурати туғилганида – 150-300 ХБ/кг ҳафтада 2 марта юборилади. Даволаш курси – 3 ҳафтани ташкил этади. Қонни йиғиш гематокритнинг катталиги 33% ёки ундан ортиқ ва/ёки гемоглобиннинг даражаси – 110 г/л ва ундан ортиқ бўлганида амалга оширилади. Аутологик қонни йиғишда иштирок этмайдиган пациентларга, операциядан олдинги ва операция даврида – аввалги операцияларнинг 3 ҳафтаси давомида (операциядан олдин 21, 14, 7-кунлари) ва операция куни, ҳафтада бир марта тери остига 600 ХБ/кг юборилади. Агар операциядан олдинги даврни қисқартириш керак бўлса, у ҳолда операциядан олдин 10 давомида, операция куни ва операциядан кейин 4 кун давомида ҳар куни 300 ХБ/кг дан юборилади.

Симптомлари: ножўя самараларини кучайиши.

Даволаш: симптоматик, гемоглобиннинг миқдори юқори бўлгани - қон чиқарилади.

 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида она учун потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Эпоэтин-альфани кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум. Сурункали буйрак етишмовчилиги фонида анемияси бўлган репродуктив ёшдаги аёлларда қўлланганида ҳайз кўришлар қайта бошланиши мумкин. Пациент аёлларни, ҳомиладорлик кузатилиши мумкинлиги ва даволаш бошланишидан олдин ишончли контрацепция усулларини қўллаш зарурати тўғрисида огоҳлантирилган бўлишлари керак. Каламушлар ва қуёнларда ўтказилган экспериментал текширишларда, вена ичига суткада тана вазнига 500 ХБ/кг дозада юборилганида тератоген таъсири аниқланмаган; янада юқорироқ дозаларда фертилликни кучсиз, статистик аҳамиятсиз даражада пасайиши қайд этилган. Эпоэтин альфанинг сурункали заҳарлилиги (каламушлар ва итларда) текширилганида суяк кўмиги тўқималарининг субклиник фиброзини ривожланиши аниқланган. Препарат суткада 80, 240 ёки 520 ХБ/кг дозада тери остига ёки вена ичига юборилган, итларда ўтказилган 13 ҳафталик текширишлар вақтида, суяк кўмигида гипоплазия белгилари билан ёки уларсиз кечувчи анемия ривожланган. Эпоэтин альфа одам гликопротеини бўлганлиги туфайли, бу ўзгаришлар эпоэтин альфага антителаларнинг таъсири билан чақирилган бўлиши мумкинлиги тан олинган. Ўхшаш кўринишлар препарат ветеринария амалиётда ишлатилган айрим ҳолларда ҳам аниқланган ва эпоэтин-альфага нисбатан антителаларнинг пайдо бўлиши билан тушунтирилади. Канцерогенлиги бўйича текширишлар ўтказилмаган. Эпоэтин альфа бактерияларда генлар мутациясини (Эймс тести), сут эмизувчиларнинг хужайраларида, сичқонларнинг микронуклиясида хромасомалар аберрацияларини, шунингдек HGRT локусида генлар мутациясини чақирмайди.

REPRETIN inyeksiya uchun eritma 2000ME/1ml qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA

REPRETIN

REPRETIN

Preparatning savdo nomi: Repretin

Ta‘sir etuvchi modda (XPN): epoetin alfa

Dori shakli: in‘eksiya uchun eritma

Tarkibi

1 ml preparat quyidagilarni saqlaydi:

faol modda: epoetin alfa 2000 XB yoki 4000 XB

yordamchi moddalar: albumin eritmasi, natriy sitrati, natriy xloridi, limon kislotasi, in‘eksiya uchun suv.

Ta‘rifi: tiniq rangsiz suyuqlik.

Farmakoterapevtik guruhi: eritropoezni rag‘batlantiruvchi vosita.

ATX kodi: V03XA01

Farmakologik hususiyatlari

Epoetin alfa (EPO) – eritropoezni rag‘batlantiruvchi tozalangan glikoprotein. Eritroid xujayralarni yetuk eritrositlarga proliferasiyasi va differensiasiyasiga yordam beradi. Epoetin alfa eritropoezni erta bosqichlarida, burst hosil qiluvchi eritroid birlik, koloniya hosil qiluvchi eritroid birlik darajasida, keyinchalik proeritroblast, eritroblast va retikulosit darajasida ta‘sir ko‘rsatadi. Epoetin alfa ham biologik, ham immunologik faolligi jihatidan, siydikdan ajratib olinadigan odam eritropoetinidan farq qilmaydi.

Epoetin alfani yuborish gemoglobin va gematokritning darajasini oshirish va anemiya bilan bog‘liq bo‘lgan simptomlarni bartaraf qilish imkonini beradi. Eng yaqqol samarasi, buyraklarni surunkali kasalliklari bilan bog‘liq bo‘lgan anemiyalarda kuzatiladi. Gemotokrit ko‘rsatkichini oshishi davolash boshlanganidan so‘ng 4 haftadan keyin namoyon bo‘ladi.

Farmakokinetikasi

Teri ostiga yuborilganida preparatning biokiraolishligi 25-40% ni tashkil etadi, uning qondagi konsentrasiyasi asta-sekin oshib boradi va 12-18 soatdan keyin maksimumga yetadi.

Maksimal konsentrasiyasi, vena ichiga yuborilganidan keyingi konsentrasiyasiga nisbatan ancha past bo‘ladi. Yarim chiqarilish davri teri ostiga yuborilganida 16-24 soatni va vena ichiga yuborilganida 5-6 soatni tashkil etadi.

Preparat kumulyativ xususiyatlarga ega emas.

Qo‘llanilishi

Anemiya (oldini olish va davolash uchun):

– kattalar va bolalardagi surunkali buyrak yetishmovchiligida, shu jumladan gemo- yoki peritoneal dializdagi, shuningdek dializ oldi pasientlarida;

– OITV bilan infeksiyalangan pasientlarda zidovudin bilan davolanish fonida (endogen eritropoetinning konsentrasiyasi 500 XB/ml yoki undan kam);

– nomieloid o‘smalarda (shu jumladan, sitostatik davolash fonida).

Allogen gemotransfuziyalarga bo‘lgan ehtiyojni kamaytirish va eritropoezni yaxshilash maqsadida anemiyasiz, shuningdek yengil yoki o‘rtacha darajadagi anemiyasi (Hb 100-130 g/l) bo‘lgan pasientlarni ko‘p miqdorda qon yo‘qotilishi (2-4 birlik yoki 900-1800 ml) kutilayotgan operasiyalarga tayyorlash uchun qo‘llanadi.

Gematokriti 33-39% bo‘lgan pasientlarni autologik qon yig‘ishni yengillashtirish va allogen gematransfuziyalarni (quyiladigan qonning kutilayotgan ehtiyoji, epoetin alfani qo‘llamasdan olish mumkin bo‘lgan qon miqdoridan ortiq bo‘lganda) qo‘llash bilan bog‘liq bo‘lgan havfni kamaytirish uchun predepozit dastur doirasida yirik jarrohlik aralashuvlariga tayyorlash uchun qo‘llanadi.

Qo‘llash usuli va dozalari

Teri ostiga yoki vena ichiga yuboriladi. Yuborish usuli o‘zgartirilganida, preparat avvalgi dozada yuboriladi, so‘ngra zarurati bo‘lsa dozaga tuzatish kiritiladi (teri ostiga yuborilganida bir xil terapevtik samaraga erishish uchun, vena ichiga yuborilganiga nisbatan 20-30% kamroq doza talab etiladi). Surunkali buyrak yetishmovchiligi fonida anemiyasi bo‘lgan pasientlarda gemoglobinning optimal konsentrasiyasi – kattalarda – 100-120 g/l, bolalarda – 95-110 g/l bo‘ladi. Peritoneal dializdagi kattalarga teri ostiga yuboriladi, boshlang‘ich doza – 50 XB/kg haftada 2 marta. Zarurat bo‘lganida, doza gemoglobinning optimal konsentrasiyasiga erishilguncha 4 haftada 1 marta 25 XB/kg ga oshiriladi. Tutib turuvchi doza – 25-50 XB/kg haftada 2 marta.

Dializ oldi holatidagi katta yoshdagi pasientlarga boshlang‘ich doza – teri ostiga 50 XB/kg yoki vena ichiga haftada 3 marta yuboriladi. Zarurati bo‘lganida bir martalik doza gemoglobinning optimal konsentrasiyasiga erishilguncha 4 haftada 1 marta 25 XB/kg ga oshiriladi. Tutib turuvchi doza – 17-33 XB/kg haftada 3 marta. Gemodializdagi bolalarga boshlang‘ich doza – 50 XB/kg haftada 3 marta. Zarurati bo‘lganida bir martalik doza gemoglobinning optimal konsentrasiyasiga erishilguncha 4 haftada 1 marta 25 XB/kg ga oshiriladi. Tutib turuvchi doza tana vazni 10 kg dan kam bo‘lgan bolalarda – 75-150 XB/kg (o‘rtacha 100 XB/kg), 10-30 kg – 60-150 XB/kg (o‘rtacha 75 XB/kg), 30 kg dan ortiq – 30-100 XB/kg (o‘rtacha 33 XB/kg) ni tashkil etadi. Dastlab og‘ir darajadagi anemiyasi (gemoglobin 68 g/l dan kam) bo‘lgan pasientlarda, yengil anemiyasi bo‘lgan pasientlarga nisbatan, katta tutib turuvchi doza talab etiladi.

Onkologik kasalliklari bo‘lgan pasientlarda optimal gemoglobin 120 g/l ni tashkil etishi kerak. Anemiyani davolash va oldini olish uchun teri ostiga haftada 3 marta 150 XB/kg boshlang‘ich bir martalik dozada yuboriladi. Agar 4 hafta davomida davolashdan so‘ng gemoglobinni oshishi 10 g/l dan kam qiymatni tashkil etsa, u holda keyingi 4 hafta davomida doza 300 XB/kg gacha oshiriladi. Agar 4 hafta davomida gemoglobinning oshishi 10 g/l dan kam qiymatni tashkil etsa, preparatni bekor qilish kerak. Agar 4 hafta davomida gemoglobinning miqdori 20 g/l dan ko‘proq oshsa, doza 25% ga kamaytiriladi. Agarda gemoglobin 140 g/l dan oshsa, u 120 g/l gacha pasaygunicha davolash to‘xtatib turiladi, va so‘ngra doza 25% ga kamaytirilib, davolash davom ettiriladi.

Zidovudin bilan davolanayotgan OITV bilan infeksiyalangan pasientlar (endogen eritropoetinning konsentrasiyasi kamida 500 XB/ml bo‘lganida): boshlang‘ich doza – 100 XB/kg haftada 3 marta teri ostiga yoki vena ichiga 8 hafta davomida yuboriladi. Zarurati bo‘lganida bir martalik doza 4 haftada 1 marta xuddi o‘sha yuborishlar tezligida 50-100 XB/kg ga oshiriladi. Preparatni 300 XB/kg dozada haftada 3 marta yuborilganida samara kuzatilmasa, keyingi davolash maqsadga muvofiq emas. Tutib turuvchi doza gematokritning darajasini taxminan 30-35% doirasida tutib turishni ta‘minlashi kerak. Agar u 40% dan oshsa, preparatni qo‘llashni u 36% pasaygunigacha to‘xtatib turish kerak. Davolash qaytadan boshlanganida doza 25% ga kamaytirilishi kerak.

Pasientlar uchun autologik qonni qo‘llash bilan o‘tkaziladigan jarrohlik aralashuvlaridan oldin – 600 XB/kg haftada 2 marta. Eritropoezni kamroq darajada stimulyasiya qilish zarurati tug‘ilganida – 150-300 XB/kg haftada 2 marta yuboriladi. Davolash kursi – 3 haftani tashkil etadi. Qonni yig‘ish gematokritning kattaligi 33% yoki undan ortiq va/yoki gemoglobinning darajasi – 110 g/l va undan ortiq bo‘lganida amalga oshiriladi. Autologik qonni yig‘ishda ishtirok etmaydigan pasientlarga, operasiyadan oldingi va operasiya davrida – avvalgi operasiyalarning 3 haftasi davomida (operasiyadan oldin 21, 14, 7-kunlari) va operasiya kuni, haftada bir marta teri ostiga 600 XB/kg yuboriladi. Agar operasiyadan oldingi davrni qisqartirish kerak bo‘lsa, u holda operasiyadan oldin 10 davomida, operasiya kuni va operasiyadan keyin 4 kun davomida har kuni 300 XB/kg dan yuboriladi.

Nojo‘ya ta‘sirlari

Grippga o‘xshash simptomatika (davolashni boshida): bosh aylanishi, uyqusizlik, isitmali holat, bosh og‘rig‘i, mialgiya, artralgiya.

Allergik reaksiyalar: teri toshmasi (kuchsiz yoki o‘rtacha ifodalangan), ekzema, eshakemi, qichishish, angionevrotik shish.

Yurak qon-tomir tizimi tomonidan: arterial bosimni dozaga bog‘liq oshishi, arterial gipertenziyani kechishini yomonlashishi (ko‘pincha surunkali buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda), ayrim hollarda gipertonik kriz, arterial bosimni, ensefalopatiya simptomlari va tarqalgan toniko-klonik tirishishlar bilan kechuvchi, keskin oshishi (bosh og‘rig‘i, ongni chalkashishi).

Qon yaratish tizimi tomonidan: trombositoz, ayrim hollarda – shunt trombozlari (arterial gipertenziyaga moyilligi bo‘lgan yoki anevrizmasi, stenozi va hokazolari bo‘lgan gemodializdagi pasientlarda), eritrositar o‘zak xujayrani aplaziyasi.

Mahalliy reaksiyalar: yuborilgan joyda giperemiya, achishish, kuchsiz yoki o‘rtacha darajadagi og‘riq (ko‘pincha teri ostiga yuborilganida).

Laborator ko‘rsatkichlari tomonidan: zardobda ferritinning konsentrasiyasini kamayishi, uremiyada – giperkaliemiya, giperfosfatemiya.

Boshqalar: nafas faoliyatini buzilishi yoki arterial bosimni pasayishi bilan bog‘liq bo‘lgan asoratlar, immun reaksiyalar (antitelalar hosil bo‘lishini induksiyasi), porfiriyani zo‘rayishi.

Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar

  • preparatning komponentlariga yuqori sezuvchanlik;
  • birorta eritropoetin bilan ilgari o‘tkazilgan davolashdan keyingi parsial qizil qon xujayrali aplaziya;
  • nazorat qilib bo‘lmaydigan arterial gipertenziya;
  • adekvat antikoagulyant davolashni o‘tkazish imkonini yo‘qligi;
  • o‘tkazilgan miokard infarktidan so‘ng 1 oy davomida;
  • nostabil stenokardiya;
  • jarrohlik operasiyalari – toj, uyqu, bosh miya va periferik arteriyalarning og‘ir darajadagi okklyuzion kasalliklari va ularning oqibatlari (shu jumladan, o‘tkir miokard infarkti va bosh miyada qon aylanishini o‘tkir buzilishi) dan oldin qon yig‘ishni preddepozit dasturi doirasida;
  • porfiriya;
  • surunkali buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan bemorlarda teri osti infeksiyalari (parsial qizil qon xujayralari aplaziya (eritroblastopeniya) ni rivojlanish havfi yuqori).

Preparatni trombozi (anamnezida), xavfli o‘smalari, o‘roqsimon xujayrali anemiyasi bo‘lgan pasientlarda, temir tanqisligisiz o‘rtacha darajadagi anemiyasi bo‘lgan bemorlarda, refrakter anemiyasi, tutqanog‘i va surunkali jigar yetishmovchiligi bo‘lgan bemorlarda ehtiyotkorlik bilan qo‘llash kerak.

Dorilarning o‘zaro ta‘siri

Siklosporinni eritrositlar bilan bog‘lanish darajasini oshirishi tufayli uning konsentrasiyasini pasaytiradi (siklosporinning dozasiga tuzatish kiritish zarurati tug‘ilishi mumkin).

Boshqa dori preparatlarining eritmalari bilan farmasevtik jihatdan nomutanosibdir.

Maxsus ko‘rsatmalar

Davolash vaqtida arterial bosimni har haftada nazorat qilish va qonning umumiy tahlilini (shu jumladan, trombositlar, gematokrit, ferritin) o‘tkazish kerak. Operasiyadan oldingi va keyingi davrda agar gemoglobinning miqdori 140 g/l dan kam qiymatni tashkil etgan bo‘lsa, uni tez-tez nazorat qilish kerak. Epoetin alfa anemiyani davolashda gemotransfuziyaning o‘rnini bosmasligini, lekin uni takroran yuborish zaruratini kamaytirishini yodda tutish kerak. Nazorat qilish mumkin bo‘lgan arterial gipertenziyasi yoki anamnezida trombotik asoratlari bo‘lgan bemorlarda gipotenziv dori vositalarning va antikoagulyantlarning dozasini muvofiq ravishda oshirish talab etilishi mumkin. Jigar yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarga buyurilganida epoetin alfaning metabolizmi sekinlashishi va eritropoez yaqqol kuchayishi mumkin. Ushbu toifadagi pasientlarga Repretinni qo‘llash xavfsizligi aniqlanmagan. Garchi preparat eritropoezni rag‘batlantirsa-da, epoetin alfani o‘smalarning ayrim turlarini, shu jumladan suyak ko‘migidagi o‘smalarni o‘sishiga ta‘sir qursatishi mumkinligini butunlay inkor etib bo‘lmaydi. Operasiyadan oldin gemoglobinni oshishi trombotik asoratlarni rivojlanishiga zamin yaratuvchi omil bo‘lib xizmat qilishi mumkinligini hisobga olish kerak. Rejali jarrohlik aralashuvini o‘tkazishdan oldin pasientlar adekvat profilaktik antiagregant davolash olishlari kerak. Operasiyadan oldingi va keyingi davrda gemoglobinning dastlabki darajasi 150 g/l dan ortiq bo‘lgan pasientlarga buyurish tavsiya etilmaydi. Surunkali buyrak yetishmovchiligi va klinik jihatdan yaqqol ifodalangan yurak ishemik kasalligi yoki surunkali yurak yetishmovchiligi bo‘lgan katta yoshdagi pasientlarda gemoglobinning miqdori 100-120 g/l dan oshmasligi kerak. Davolashni boshlashdan oldin preparatga nisbatan noadekvat reaksiyaning kuzatilishi mumkin bo‘lgan sabablarini (temir, folat kislotasi, sianokobalamin tanqisligi, alyuminiy tuzlari bilan og‘ir zaharlanish, yondosh infeksiyalar, yallig‘lanish jarayonlari va jarohatlar, yashirin qon ketishlari, gemoliz, suyak ko‘migini turli etiologiyali fibrozi) istisno qilish va zarurati bo‘lsa davolashni muvofiqlashtirish kerak. Davolashni boshlashdan oldin organizmdagi temir zahiralarini baholash kerak. Surunkali buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan ko‘pchilik bemorlarda, onkologik va OITV bilan infeksiyalangan pasientlarda plazmada feritinning konsentrasiyasi, gematokritni oshishi bilan bir vaqtda, kamayadi. Feritinning konsentrasiyasini butun davolash kursi davomida aniqlab turish kerak. Agar u 100 ng/ml dan kam qiymatni tashkil etsa, ichga qabul qilish uchun mo‘ljallangan temir preparatlarini sutkada 200-300 mg (bolalar uchun sutkada 100-200 mg) hisobida o‘rinbosar davolash o‘tkazish tavsiya etiladi. Autologik qon topshiruvchi va operasiyadan oldingi va keyingi davrdagi pasientlar ham ichga sutkada 200 mg dozada temirning adekvat miqdorini olishlari kerak. Surunkali buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda anemiyani to‘g‘rilanishi, ishtahani yaxshilanishi va kaliy ionlari hamda oqsilni so‘rilishini oshishiga olib kelishi mumkin. Mochevina, kreatinin va kaliy ionlarining konsentrasiyalarini me‘yoriy chegaralarda tutib turish uchun dializ parametrlarini vaqti-vaqti bilan to‘g‘rilab turish talab etilishi mumkin. Surunkali buyrak yetishmovchiligi bo‘lan pasientlarda qon zardobidagi elektrolitlarni nazorat qilish kerak. Mavjud bo‘lgan ma‘lumotlarga ko‘ra, dializ oldi pasientlarga epoetin alfani qo‘llash surunkali buyrak yetishmovchiligining zo‘rayishini tezlashtirmaydi. Gematokrit oshganligi tufayli gemodializ vaqtida ko‘pincha geparinning dozasini oshirish talab etiladi. Noadekvat geparinizasiyada, ayniqsa gipotenziyaga moyilligi bo‘lgan yoki arteriovenoz fistulaning asoratlari (stenoz, anevrizma va boshq.) bo‘lgan bemorlarda dializ tizimining tiqilishi, shuntlarning trombozi bo‘lishi mumkin.

Bunday bemorlarda shuntni erta reviziyasi va trombozlarni o‘z vaqtidagi profilaktikasi (masalan, asetilsalisil kislotasi) tavsiya etiladi.

 

Homiladorlik va emizish davrida qo‘llanishi

Homiladorlik va laktasiya davrida ona uchun potensial foyda homila uchun potensial xavfdan ustun bo‘lgan hollardagina qo‘llash mumkin. Epoetin-alfani ko‘krak suti bilan ajralib chiqishi noma‘lum. Surunkali buyrak yetishmovchiligi fonida anemiyasi bo‘lgan reproduktiv yoshdagi ayollarda qo‘llanganida hayz ko‘rishlar qayta boshlanishi mumkin. Pasient ayollarni, homiladorlik kuzatilishi mumkinligi va davolash boshlanishidan oldin ishonchli kontrasepsiya usullarini qo‘llash zarurati to‘g‘risida ogohlantirilgan bo‘lishlari kerak. Kalamushlar va quyonlarda o‘tkazilgan eksperimental tekshirishlarda, vena ichiga sutkada tana vazniga 500 XB/kg dozada yuborilganida teratogen ta‘siri aniqlanmagan; yanada yuqoriroq dozalarda fertillikni kuchsiz, statistik ahamiyatsiz darajada pasayishi qayd etilgan. Epoetin alfaning surunkali zaharliligi (kalamushlar va itlarda) tekshirilganida suyak ko‘migi to‘qimalarining subklinik fibrozini rivojlanishi aniqlangan. Preparat sutkada 80, 240 yoki 520 XB/kg dozada teri ostiga yoki vena ichiga yuborilgan, itlarda o‘tkazilgan 13 haftalik tekshirishlar vaqtida, suyak ko‘migida gipoplaziya belgilari bilan yoki ularsiz kechuvchi anemiya rivojlangan. Epoetin alfa odam glikoproteini bo‘lganligi tufayli, bu o‘zgarishlar epoetin alfaga antitelalarning ta‘siri bilan chaqirilgan bo‘lishi mumkinligi tan olingan. O‘xshash ko‘rinishlar preparat veterinariya amaliyotda ishlatilgan ayrim hollarda ham aniqlangan va epoetin-alfaga nisbatan antitelalarning paydo bo‘lishi bilan tushuntiriladi. Kanserogenligi bo‘yicha tekshirishlar o‘tkazilmagan. Epoetin alfa bakteriyalarda genlar mutasiyasini (Eyms testi), sut emizuvchilarning xujayralarida, sichqonlarning mikronukliyasida xromasomalar aberrasiyalarini, shuningdek HGRT lokusida genlar mutasiyasini chaqirmaydi.

Avtotransportni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri

Davolanish vaqtida, surunkali buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlar optimal tutib turuvchi doza aniqlangunicha avtotransportni haydash va diqqatni jamlash hamda psixomotor reaksiyalar tezligini talab etuvchi boshqa potensial xavfli faoliyat turlarini bajarishda ehtiyotkorlikka rioya qilishlari kerak (davolashning boshida arterial bosimni oshish xavfini kuchayishi).

Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin.

Dozani oshirib yuborilishi

Simptomlari: nojo‘ya samaralarini kuchayishi.

Davolash: simptomatik, gemoglobinning miqdori yuqori bo‘lgani – qon chiqariladi.

Chiqarilish shakli

Repretin, in‘eksiya uchun eritma, 2000 XB va 4000 XB 1,0 ml dan flakonlarda.

1 flakon qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton o‘ramda.

Saqlash sharoiti

Namlik va yorug‘likdan himoyalangan joyda, 2oS-8oS haroratda saqlansin.

Yaroqlilik muddati

2 yil.

Dorixonalardan berish tartibi

Resept bo‘yicha.

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

REPRETIN inyeksiya uchun eritma 2000ME/1ml dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
REPRETIN inyeksiya uchun eritma 2000ME/1ml dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
REPRETIN inyeksiya uchun eritma 2000ME/1ml dori vositasi Rotapharm Limited tomonidan Buyuk Britaniya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
REPRETIN inyeksiya uchun eritma 2000ME/1ml dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
REPRETIN inyeksiya uchun eritma 2000ME/1ml dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
SOFOSBIN tabletkalari 400mg N28
Narh: 51 500 so'mdan Batafsil
Narh: 53 700 so'mdan Batafsil
ASIBROKS tabletkalari 600mg N12
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
ASIBROKS tabletkalari 200mg N24
Narh: 50 000 so'mdan Batafsil
ROTASEF poroshok 1,0g N1
Narh: 35 000 so'mdan Batafsil
Narh: 34 500 so'mdan Batafsil
ERBINOL tabletkalari 250mg N14
Narh: 68 000 so'mdan Batafsil
BIOSELAK kapsulalar N10
ROTARITMIL tabletkalari 200mg N30
LANTOROL kapsulalar 30mg N14
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
Narh: 67 000 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9