×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ERBINOL tabletkalari 250mg N14

Kategoriya:
- Dermatologik
Ishlab chiqarilish joyi:
- Buyuk Britaniya
Faol modda:
Тербинафин
Qadoqda soni:
- 14
Ishlab chiqaruvchi:
- Rotapharm Limited
Vakil:
- Rotapharm
ATX kodi:
- D01BA02
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 154 ta dorixonasida topildi

ico 68 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 110 000 s`om dan + yetkazish

Buyurtma berish

ico 89 500 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

DERMOKLIN krem 10g SR Medicare Pvt. Ltd., Индия произведено: Brassica Pharma Pvt. Ltd Hindiston
30 400 s`om dan
GLISERIN suppozitorii 2,11g N10 Нижфарм, АО Rossiya
6 700 s`om dan
EKZODERIL® krem 15g 1% Qayd qilish guvoxnomasining egasi va ishlab chiqaruvchi Sandoz Gmbx, Bioxemishtrasse 10, A-6250 Kundl, Avstriya; Avstriya, Merk KGaA va ko da ishlab chiqarilgan. Avstriya
28 000 s`om dan
KLOTRIMAZOL eritma 15ml 1% Medana Pharma S.A. Polsha
22 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: таблеткалар

Таркиби

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 250 мг тербинафин (тербинафин гидрохлориди шаклида).

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, гипромеллоза, тальк, магний стеарати.

7 таблетка блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Тербинафин аллиламин бўлиб, замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасига эга. Унинг таъсир механизми замбуруғларнинг ҳужайра мембранасида стеаринлар биосинтезини эрта босқичини ўзига хос равишда сусайтириш билан боғлиқ. Бу ҳолат эргостеринни танқислигига ва ҳужайралар ичида скваленни тўпланишига олиб келади, ва замбуруғ ҳужайрасини нобуд бўлишини чақиради. Тербинафиннинг таъсири замбуруғларнинг ҳужайра мембраналарида скваленэпоксидазани ингибиция бўлиши орқали амалга ошади. Бу фермент цитохром Р450 ферментлар тизимига кирмайди, шунинг учун Эрбинол гормонлар ва бошқа дори воситаларининг метаболизмига таъсир қилмайди.

Тербинафин дерматофитларга, ачитқисимон ва моғор замбуруғларига, айрим диморф замбуруғларига таъсир кўрсатади. Кичик концентрацияларда дерматофитлар (Trychophyton rubrum, Trychophyton mentagrophytes, Trychophyton verrucosum, Trychophyton violaceum, Trychophyton tonsurans, Microsporum canis, Epidermophyton floccosum), моғор замбуруғлари (шу жумладан Aspergillus, Cladosporium, Scopulariopsis brevicaulis) га нисбатан фунгицид фаолликка эга. Candida (асосан Candida albicans) мансуб ачитқи замбуруғларига таъсири замбуруғнинг турига қараб фунгицид ёки фунгистатик бўлиши мумкин.

Ичга қабул қилинганидан сўнг тербинафин яхши (>70%) сўрилади. Тербинафиннинг мутлоқ биокираолишлиги биринчи ўтиш самараси борлиги туфайли, тахминан 50% ни ташкил этади. Тербинафин ичга 250 мг дозада бир марта қўлланганидан сўнг плазмада унинг Cmax га 1,5 соатдан кейин эришилади ва 1,3 мкг/мл ни ташкил этади. Овқатланиш тербинафиннинг биокираолишлигига таъсир кўрсатмайди.

Плазма оқсиллари билан боғланиши 99% ни ташкил этади. Препаратни ичга қабул қилиш бошланганидан сўнг дастлабки бир неча ҳафта давомида тербинафин терида ва тирноқ пластинкаларида фунгицид таъсир кўрсатадиган концентрацияларда тўпланади.

Тербинафиннинг биотрансформацияси натижасида замбуруғларга қарши фаолликка эга бўлмаган метаболитлар ҳосил бўлади ва асосан сийдик билан чиқарилади.

Т1/2 11 соатдан 17 соатгача бўлган вақтни ташкил этади. Организмда препаратни тўпланиши юзасидан бирорта далиллар мавжуд эмас.

Эрбинол умуман олганда яхши ўзлаштирилади. Ножўя самаралар одатда енгил ёки ўртача даражада ифодаланган ва ўткинчи характерга эга бўлади.

Энг кўп қуйидагилар кузатилади: бош оғриғи ва меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган симптомлар (меъдани тўлиб кетиши ҳисси, иштаҳани йўқолиши, диспепсия, кўнгил айниши, қоринда кучсиз ифодаланган оғриқлар, диарея, метеоризм), оғир бўлмаган тери реакциялари (тошма, қичишиш, эшакеми), мушак-скелет реакциялари (артралгия, миалгия).

Баъзида: таъм билан ҳиссини бузилишлари, жумладан уни йўқолиши (даволаш тўхтатилганидан сўнг бир неча ҳафталар атрофида тикланади).

Кам ҳолларда: гепатобилиар бузилишлар (бирламчи холестаз билан боғлиқ), жигар етишмовчилиги.

Жуда кам ҳолларда: жиддий тери реакциялари (Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз), анафилактоид реакциялар, нейтропения, агранулоцитоз ёки тромбоцитопения каби гематологик бузилишлар бўлиши мумкин. Агар зўрайиб борувчи тери тошмаси ривожланса, тербинафин билан даволашни тўхтатиш керак.

Жигарнинг сурункали ёки ўткир касалликлари бўлган пациентларга Эрбинол препаратини буюриш тавсия этилмайди. Буюришдан олдин жигарнинг илгари бўлган касалликларини баҳолаш керак. Анамнезида жигар касалликлари бўлган ёки бўлмаган пациентларда гепатотоксикликни ривожланиш ҳавфи мавжуд. Қуйидаги симптомлар: тушунтириб бўлмайдиган доимий кўнгил айниши, толиқиш ҳисси, қусиш, иштаҳани йўқолиши, сариқлик, ўнг қовурға ости соҳасида оғриқ, сийдик рангини тўқлашиши ёки ахлат рангини оқариши каби симптомлар пайдо бўлганида пациентлар зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш кераклиги юзасидан огоҳлантирилган бўлишлари керак. Шундай симптомлар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни зудлик билан тўхтатиш ва жигар функциясини текшириш (АЛТ, АСТ нинг фаоллигини аниқлаш) керак.

Анамнезида беморда псориаз бўлса, Эрбинол препаратини эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки касалликни зўрайиш ҳоллари ҳақида хабарлар мавжуд.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик даврида Эрбинол препаратини клиник қўллаш тажрибаси чекланганлиги туфайли, препаратни она учун даволашдан кутиладиган ижобий самараси ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина буюриш керак.

Тербинафин кўкрак сути билан ажралиб чиқади, шунинг учун препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Ушбу препаратни 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш тавсия этилмайди.

Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни ҳайдаш, шунингдек диққатни юқори жамлаш билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилиқ муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

•      дерматофит замбуруғлари чақирган онихомикоз (тирноқларни замбуруғли инфекцияси);

•      терининг замбуруғли инфекциялари – тана, болдир, оёқ кафти дерматомикозлари, шунингдек терининг Candida (масалан, Candida albicans) қатори замбуруғлари чақирган ачитқи инфекцияларини, инфекциянинг жойлашган жойи, яққоллиги ёки тарқалганлиги, перорал даволаш мақсадга мувофиқ бўлган ҳолатларда даволаш учун қўлланади.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

In vitro широитларда Эрбинол цитохром Р450 ферментлар тизими иштирокида метаболизмга учрайдиган кўпчилик препаратлар (масалан, циклоспорин, тербинафин, толбутамид, триазолам ёки орал контрацептивлар) нинг клиренсини жуда кам даражада сусайтириш ёки ошириш ҳусусиятига эга.

Эрбинол ва перорал контрацептивлар бир вақтда қўлланганида ҳайз кўриш циклини бузилиши кузатилиши мумкин.

Тербинафиннинг умумий клиренси цитохром Р450 ферментларнинг индукциясини чақирадиган дори препаратлари (масалан, рифампицин) томонидан тезлаштирилиши мумкин, ва цитохром Р450 ферментлар тизимининг ингибиторлари – дори препаратлари (масалан, циметидин) томонидан секинлаштириши мумкин. Шунинг учун ушбу препаратларни Эрбинол билан бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида охиргисининг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.

Тербинафин кофеиннинг таъсирини кучайтириши (вена ичига юборилганида) ёки унинг плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин.

Эрбинол антипирин, дигоксин, варфариннинг клиренсига таъсир қилмайди.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат 250 мг дан суткада 1 марта буюрилади.

Қуйидаги касалликларда тавсия этилган даволаш давомийлиги:

оёқ кафти дерматомикози (бармоқлар ораси, оёқ кафти ёки пайпоқ туридаги дерматомикозлар) да – 2-6 ҳафта;

тана, болдир дерматомикозида – 2-4 ҳафта;

тери кандидозида – 2-4 ҳафта. Инфекциянинг кўринишлари ва у билан боғлиқ бўлган шикоятларни бутунлай йўқолиши микологик даволашдан сўнг камида бир неча ҳафтадан кейин кузатилиши мумкин.

қўл ва оёқ кафтлари онихомикози – 6-12 ҳафтани ташкил этади. Тирноқларнинг ўсиш тезлиги паст бўлган айрим беморларга (бош бармоқ шикастланганида), янада узоқроқ даволаш талаб этилиши мумкин. Оптимал клиник самара микологик даволашдан ва даволаш тўхтатилганидан сўнг бир неча ой ўтгач кузатилиши мумкин. Бу соғлом тирноқ ўсиб чиқиши учун керак бўладиган вақт билан белгиланади. Оғир даражадаги буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган беморларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Ушбу препаратни 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш тавсия этилмайди.
Симптомлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, меъдада оғриқ ва бош айланиши бўлиши мумкин.

Даволаш: фаоллаштирилган кўмирни буюриш ва меъдани ювиш, зарурат бўлганида бир маромда тутиб турувчи симптоматик даволаш мумкин.

Ҳомиладорлик даврида Эрбинол препаратини клиник қўллаш тажрибаси чекланганлиги туфайли, препаратни она учун даволашдан кутиладиган ижобий самараси ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина буюриш керак.

Тербинафин кўкрак сути билан ажралиб чиқади, шунинг учун препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ERBINOL tabletkalari 250mg N14 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ERBINOL tabletkalari 250mg N14 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ERBINOL tabletkalari 250mg N14 dori vositasi Rotapharm Limited tomonidan Buyuk Britaniya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ERBINOL tabletkalari 250mg N14 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ERBINOL tabletkalari 250mg N14 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
BINAFIN tabletkalari 250mg N14
Narh: 65 000 so'mdan Batafsil
BINAFIN krem 10g 1%
Narh: 32 800 so'mdan Batafsil
TERBIZID krem 1% 10g
Narh: 37 000 so'mdan Batafsil
TERFALIN sprey 30ml 1%
Narh: 58 800 so'mdan Batafsil
TERBIZIL krem 15g 1%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Vengriya
  • Faol modda: Тербинафин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Гедеон Рихтер, ОАО
Narh: 37 000 so'mdan Batafsil
TERBIZIL tabletkalari 250mg N28
  • Ishlab chiqarilish joyi: Vengriya
  • Faol modda: Тербинафин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Гедеон Рихтер, ОАО
LAMIZIL DERM gel 15g 1%
KLATERBIN gel 15g
  • Ishlab chiqarilish joyi: XXR
  • Faol modda: Тербинафин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Yuocare Pharmaceutical Group Co., Ltd
TERBIZIL tabletkalari 250mg N14
  • Ishlab chiqarilish joyi: Vengriya
  • Faol modda: Тербинафин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Гедеон Рихтер, ОАО
TERFALIN (MIKOKYUR) sprey 30ml 1%
KLATERBIN gel 10g
  • Ishlab chiqarilish joyi: XXR
  • Faol modda: Тербинафин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Yuocare Pharmaceutical Group Co., Ltd
AKRISIL krem 10g 1%
ERBINOL sprey 20ml 1%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ruminiya
  • Faol modda: Тербинафин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Limited, Великобритания произведено: Rompharm Company S.R.L.
  • Vakil: Rotapharm
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
ERBINOL krem 20g 1%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Тербинафин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilaç San. ve Tic. А.Ş.
  • Vakil: Rotapharm
Narh: 56 000 so'mdan Batafsil
TERFALIN krem 15g 1%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Тербинафин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Nobel Pharmsanoat, ИП ООО
Narh: 58 000 so'mdan Batafsil
TERFALIN tabletkalari 250mg N28
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Тербинафин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Nobel Pharmsanoat, ИП ООО
FUNGOTERBIN krem 15g 1%
BINAFIN tabletkalari 500mg N14
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Тербинафин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Шрея Лайф Саенсиз Пвт Лтд
LAMIZIL krem 15g 1%
Narh: 104 600 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
SOFOSBIN tabletkalari 400mg N28
Narh: 51 500 so'mdan Batafsil
Narh: 53 700 so'mdan Batafsil
ASIBROKS tabletkalari 600mg N12
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
ASIBROKS tabletkalari 200mg N24
Narh: 50 000 so'mdan Batafsil
ROTASEF poroshok 1,0g N1
Narh: 35 000 so'mdan Batafsil
Narh: 34 500 so'mdan Batafsil
BIOSELAK kapsulalar N10
ROTARITMIL tabletkalari 200mg N30
LANTOROL kapsulalar 30mg N14
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
Narh: 67 000 so'mdan Batafsil
REPRETIN inyeksiya uchun eritma 2000ME/1ml
Другие формы препарата
ERBINOL krem 20g 1%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Тербинафин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilaç San. ve Tic. А.Ş.
  • Vakil: Rotapharm
ERBINOL krem 30 g 1%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine İlaç San. ve Tic. A.Ş.
ERBINOL sprey 20ml 1%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ruminiya
  • Faol modda: Тербинафин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Limited, Великобритания произведено: Rompharm Company S.R.L.
  • Vakil: Rotapharm
ERBINOL sprey 20 ml 1%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9