×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ROTASEF poroshok 1,0g N1

Kategoriya:
- Antibiotiklar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Ispaniya
Faol modda:
Цефтриаксон
Qadoqda soni:
- 1
Ishlab chiqaruvchi:
- Rotapharm Limited
Vakil:
- Rotapharm
ATX kodi:
- J01DA13
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 58 ta dorixonasida topildi

ico 35 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 43 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

STREPTOMISIN poroshok 1g Открытое акционерное общество «Акционерное Курганское общество медицинских препаратов и изделий «Синтез» (ОАО «Синтез»)
2 500 s`om dan
SEFURO tabletkalari 250mg N10 Deva Holding A.S Turkiya
AKPIM poroshok 1g Akriti Pharmaceuticals Pvt. Ltd Hindiston
SEFAZOLIN poroshok 1,0g Красфарма, ПАО Rossiya
2 500 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: инъекция ва инфузий учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

Ҳар бир флаконда қуйидагилар сақланади:

фаол модда: цефтриаксон (натрийли тузи шаклида) – 1,0 г

эритувчи (эритувчи билан мажмуада чиқариладиган шакли учун): 1% ли лидокаин гидрохлориди эритмаси 3,5 мл. 

Ротацеф 1,0 г №1 эритувчи билан тўпламда (1% ли лидокаин гидрохлориди эритмаси)

Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун 1,0 г дан флаконларда эритувчи билан тўпламда. Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун жойланган 1 флакон ва эритувчили 1 ампула тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. 

Таъсир механизми

Цефтриаксон пенициллинни боғловчи оқсиллар (РВР) билан боғлангандан кейин бактерияларнинг ҳужайра девори синтезини сусайтиради. Бу ҳолат ҳужайра девори (пептидогликан) биосинтезини тўхтатади, бактерия ҳужайрасини лизисига ва уни ўлимига олиб келади.

Резистентлик

Бактерияларни цефтриаксонга нисбатан чидамлилиги бир ёки ундан ортиқ механизмлар орқали ривожланиши мумкин:

  • − аэроб грамманфий бактерияларнинг айрим турларида индукция қилиниши ёки барқарор равишда дерепрессия қилиниши мумкин бўлган, бета-лактамазалар, жумладан кенг доирали бета-лактамазалар (КДБЛ), карбапенемалар Amp C ферментлари томонидан гидролизга учраши;
  • − пенициллинни боғловчи оқсилларни цефтриаксонга яқинлигини пастлиги;
  • − грамманфий бактерияларнинг ташқи деворини ўтказмаслиги;
  • − бактериал “насос” орқали ривожланиши мумкин.

Сезувчанлик синамаларида чегара қийматлари

Минимал ингибиция қилувчи концентрациялар (МИК) нинг қуйидаги чегара қийматлари аниқланган. Антимикроб сезувчанликни синамасини ўтказиш бўйича Европа қўмитаси (EUCAST):

Микроорганизмлар

Суюлтириш усули бўйича синама

(МИК, мг/л)

Сезгир

Резистент

Enterobacteriaceae

≤ 1

> 2

Staphylococcus spp.

a.

a.

Streptococcus spp. 

(A, B, C ва G гуруҳлари)

b.

b.

Streptococcus pneumoniae

≤ 0,5c.

> 2

Viridans гуруҳи стрептококклари

≤ 0,5

> 0,5

Haemophilus influenzae

≤ 0,12c.

> 0,12

Moraxella catarrhalis

≤ 1

> 2

Neisseria gonorrhoeae

≤ 0,12

> 0,12

Neisseria meningitidis

≤ 0,12 c.

> 0,12

Тур билан боғлиқ бўлмаган

≤ 1d.

> 2

a. Сезувчанлик цефокситинга сезгирлиги бўйича аниқланган.

b. Сезувчанлик пенициллинга сезгирлиги бўйича аниқланган.

c. Цефтриаксон учун МИК сезувчанликнинг чегара қийматидан юқори бўлган изолятлар кам кузатилади; улар аниқланганида такрорий синама ўтказиш ва натижа тасдиқланганида референт лабораторияга жўнатиш керак.

d. Чегара қийматлари вена ичига суткада 1 г дан ва ундан юқори дозаларда, камида 2 г дан суткада бир марта юбориладиган дозаларга тааллуқли.

Аниқ микроорганизмларга нисбатан клиник самарадорлиги

Танланган микробларнинг орттирилган резистентлигини учраш тезлиги географик ҳолати ва вақтига қараб ўзгариши мумкин, шу сабабли айниқса оғир инфекцияларни даволашда маҳаллий резистентлик хақида маълумотлар фойдали бўлиши мумкин. Зарурат бўлганида, чидамли штаммларни тарқалганлиги юзасидан маҳаллий маълумотлар бўлганида ва цефтриаксонни, ҳеч бўлмаганда, айрим инфекцияларга нисбатан қўллашдан кутиладиган фойда шубҳа туғдирганида экспертга мурожаат қилиш керак.

Одатда сезгир турлари:

  • - граммусбат аэроблар: Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир штаммлари)£, коагулазонегатив стафилакокклар (метициллинга сезир штаммлари)£, Streptococcus pyogenes (A гуруҳи), Streptococcus agalactiae (B гуруҳи), Streptococcus pneumoniae, Viridans гуруҳи стрептококклари;
  • - грамманфий аэроблар: Borrelia burgdorferi, Haemophilus influenza, Haemophilus parainfluenzae, Moraxella catarrhalis, Neisseria gonorrhea, Neisseria meningitides, Proteus mirabilis, Providencia spp., Treponema pallidum.

Чидамлилик юзага келиши мумкин бўлган турлар:

  • - граммусбат аэроблар: Staphylococcus epidermidis+, Staphylococcus haemolyticus+, Staphylococcus hominis+;
  • - грамманфий аэроблар: Citrobacter freundii, Enterobacter aerogenes, Enterobacter cloacae, Escherichia coli%, Klebsiella pneumoniae%, Klebsiella oxytoca%, Morganella morganii, Proteus vulgaris, Serratia marcescens;
  • - анаэроблар: Bacteroides spp., Fusobacterium spp., Peptostreptococcus spp., Clostridium perfringens.

Ички чидамлиликка эга бўлган микроорганизмлар:

  • - граммусбат аэроблар: Enterococcus spp., Listeria monocytogenes;
  • - грамманфий аэроблар: Acinetobacter baumannii, Pseudomonas aeruginosa, Stenotrophomonas maltophilia;
  • - анаэроблар: Clostridium difficile;
  • - бошқалар: Chlamydia spp., Chlamydophila spp., Mycoplasma spp., Legionella spp., Ureaplasma urealyticum.

£ Барча метициллинга резистент стафилококклар цефтриаксонга чидамли ҳисобланадилар.

+ Резистентлик даражаси, камида битта ҳудудда > 50%.

% КДБЛ ишлаб чиқарувчи штаммлари ҳар доим резистент ҳисобланадилар. 

Сўрилиши

Мушак ичига юборилганидан кейин цефтриаксоннинг плазмадаги ўртача максимал концентрацияси эквивалент дозаси вена ичига юборилганидан кейин кузатиладиган концентрациядан тахминан икки марта кам бўлади. 1 г бир марталик дозаси мушак ичига юборилганидан кейин плазмадаги максимал концентрацияси тахминан 81 мг/л ни ташкил этадива юборилгандан сўнг 2-3 соатдан кейин эришади.

Мушак ичига юборилганидан сўнг “плазмадаги концентрацияси – вақт” эгри чизиғи остидаги майдони эквивалент дозаси вена ичига юборилганидан кейинги эгри чизиғи остидаги майдонига эквивалент бўлади.

Тақсимланиши

Цефтриаксоннинг тақсимланиш ҳажми 7-12 л ни ташкил этади. Кўпгина сезгир патогенларни минимал ингибиция қилувчи концентрация (МИК) дан анча ортиқ концентрациялари тўқималарда, жумладан ўпка, юрак, ўт чиқариш йўллари/жигар, муртаклар, ўрта қулоқ ва буруннинг шиллиқ қавати, суяклар, шунингдек орқа мия, плевра, простата ва синовиал суюқликларда аниқланади. Такроран юборилганида плазмада ўртача чўққи концентрациясини (Cmax) 8-15% га ошиши кузатилади, барқарор ҳолатига эса юборилиш йўлига қараб кўпчилик ҳолатларда 48-72 соат давомида эришилади.

Айрим тўқималарга ўтиши

Цефтриаксон мия пардалари орқали ўтади. Мия пардалари яллиғланганида улар орқали ўтиши максимал даражага етади. Бактериал менингит бўлган пациентларда орқа мия суюқлигидаги цефтриаксоннинг ўртача чўққи концентрацияси мия пардалари шикастланмаган пациентларнинг плазмадаги 2% даражасига нисбатан плазмадаги даражасининг 25% гача бўлган қийматни ташкил этади. Орқа мия суюқлигида цефтриаксон чўққи концентрацияларига вена ичига юборилганидан сўнг тахминан
4-6 соатдан кейин эришилади. Цефтриаксон йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан кичик концентрацияларда ажралиб чиқади.

Оқсиллар билан боғланиши

Цефтриаксон альбуминлар билан қайтувчан боғланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши плазмадаги концентрациялари 100 мг/л бўлганида тахминан 95% ни ташкил этади. Боғланиши тўйиниш даражасига эга ва боғланган цефтриаксоннинг фоизи концентрацияси ошиши сайин (плазмадаги концентрацияси 300 мг/л бўлганида ҳатто 85% гача) камаяди.

Биотрансформацияси

Цефтриаксон тизимли метаболизмга учрамайди, аммо овқат қилиш йўлларидаги микрофлора ёрдамида нофаол метаболитларга айланади.

Чиқарилиши

Умумий (боғланган ва боғланмаган) цефтриаксоннинг плазмадаги клиренси минутига
10-22 мл ни ташкил этади. Буйрак клиренси минутига 5-12 мл ни ташкил этади. Цефтриаксоннинг 50-60% сийдик билан, биринчи навбатда, калавалар фильтрацияси орқали чиқарилади, айни вақтда 40-50% сафро билан ўзгармаган ҳолатда чиқарилади. Катталарда умумий цефтиаксоннинг ярим чиқарилиш даври тахминан 8 соатни ташкил этади.

Жигар ва буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Буйрак ёки жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда цефтриаксоннинг фармакокинетикаси, ҳатто буйрак функциясини оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда ҳам ярим чиқарилиш даврини бироз (икки мартадан камроқ) узайиши билан фақат минимал даражада ўзгаради.

Буйрак функцияси бузилганида ярим чиқарилиш даврини нисбатан бироз узайиши оқсиллар билан боғланишини пасайиши ва умумий цефтриаксоннинг буйракдан ташқари клиренсини мувофиқ равишда ошиши оқибатида буйракдан ташқари клиренсини компенсатор ошиши билан тушунтирилади.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда цефтриаксоннинг ярим чиқарилиш даври буйрак клиренсини компенсатор ошиши оқибатида узайиши кузатилмайди. Бу шунингдек цефтриаксоннинг плазмадаги эркин фракциясини ошиши билан боғлиқ, бу ҳолат дори воситасининг умумий клиренсини парадоксал ошишига олиб келади, бунда тақсимланиш ҳажмини ошиши умумий клиренсини ошишига параллел равишда амалга ошади.


Кекса ёшдаги пациентлар

75 ёшдан ошган кекса пациентларда ўртача ярим чиқарилиш даври одатда ёшроқ пациентларга нисбатан икки ёки уч марта юқори бўлади.

Болалар

Цефтриаксоннинг ярим чиқарилиш даври янги туғилган чақалоқларда узоқроқ бўлади. Туғилгандан бошлаб 14 кунликкача эркин цефтриаксоннинг даражаси калавалар фильтрациясини пастлиги ва протеинлар билан боғланишини ўзгарганлиги каби омиллар ҳисобига ошган бўлиши мумкин. Болаларда ярим чиқарилиш даври янги туғилган чақалоқлар ёки катталарга нисбатан қисқароқ бўлади.

Янги туғилган чақалоқлар, гўдаклар ва болаларда умумий цефтриаксоннинг плазма клиренси ва тақсимланиш ҳажми катталардагига нисбатан юқори бўлади.

Пропорционаллик/нопропорционаллик

Цефтриаксоннинг фармакокинетикаси нопропорционал, ва ярим чиқарилиш даврида ташқари, барча асосий фармакокинетик кўрсаткичлари умумий дори воситасининг концентрациясига мувофиқ равишда дозага боғлиқ ҳисобланади, ва дозаси ошиши билан пропорционалга нисбатан камроқ ошади. Нопропорционаллиги плазма оқсиллари билан тўйиниши билан боғлиқ ва шундай қилиб, плазмадаги эркин (боғланмаган) цефтриаксонга эмас, балки умумий цефтриаксонга нисбатан кузатилади.

Фармакокинетикаси/фармакодинамикаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик

Бошқа бета-лактамларга нисбатан бўлгани каби, in vivo шароитда эффективлиги учун энг яхши корреляцияни намойиш этувчи фармакокинетик-фармакодинамик кўрсаткич вақт оралиғи дозаларни юборишлар ўртасидаги фоизли нисбати бўлиб, бу вақтда боғланмаган концентрацияси алоҳида кўзланган микроорганизмларнинг турларига нисбатан цефтриаконнинг МИК дан юқори (яъни %Т > МИК) бўлиб қолади. 

Цефтриаксон учун энг кўп хабар берилган ножўя реакциялар бўлиб эозинофилия, лейкопения, тромбоцитопения, диарея, тери тошмалари ва жигар ферментларининг даражасини ошиши ҳисобланади.

Цефтриаксон таъсирида ножўя реакцияларни ривожланиш тезлиги клиник тадқиқотларнинг маълумотларига асосланиб аниқланган.

Ножўя реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100, аммо <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, аммо <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, аммо <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000); учраш тезлиги номаълума (мавжуд маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас).

Инфекцион ва паразитар касалликлар: тез-тез эмас – гениталийда замбуруғли инфекциялар; кам ҳолларда – сохта мембраноз колит; учраш тезлиги номаълум – суперинфекция.

Қон ва лимфа тизимлари томонидан: тез-тез – эозинофилия, лейкопения, тромбоцитопения; тез-тез эмас – гранулоцитопения, анемия, коагулопатия; учраш тезлиги номаълум – гемолитик анемия, агранулоцитоз.

Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – анафилактик шок, анафилактик реакция, анафилактоид реакция, ўта юқори сезувчанлик.

Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи, бош айланиши; учраш тезлиги номаълум – тиришишлар.

Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан: учраш тезлиги номаълум – вертиго.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: кам ҳолларда – бронхоспазм.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – диарея, ахлатни суюқ келиши; тез-тез эмас – кўнгил айниши, қусиш; учраш тезлиги номаълум – панкреатит, стоматит, глоссит.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: тез-тез – жигар ферментларининг даражасини ошиши; учраш тезлиги номаълум – ўт пуфагида чўкма ҳосил бўлиши, ядроли сариқлик.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез – тери тошмалари; тез-тез эмас – эшакеми; учраш тезлиги номаълум – Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритема, ўткир тарқоқ экзантематоз пустулёз.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: кам ҳолларда – гематурия, глюкозурия; учраш тезлиги номаълум – олигурия, буйракларда чўкма ҳосил бўлиши (орқага қайтади).

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: тез-тез эмас – флебит, инъекция соҳасида оғриқ, иситма; кам ҳолларда – шиш, эт увишиши.

Лаборатор ва инструментал маълумотлар: тез-тез эмас – қонда креатининнинг даражасини ошиши; учраш тезлиги номаълум – Кумбс синамасини сохта мусбат натижаси, галактоземияни аниқлаш синамасини сохта мусбат натижаси, глюкозани аниқлаш учун нофермент таҳлилларни сохта мусбат натижалари.

a Постмаркетинг тадқиқотларда келиб тушган хабарларга асосланган. Ножўя реакциялар юзасидан келиб тушадиган хабарлар ихтиёрий бўлганлиги ва номаълум ўлчамдаги популяцияга тааллуқли эканлиги туфайли, уларни ривожланиш тезлигини тўғри кўрсатиш имкони йўқ, шунинг учун улар учраш тезлиги номаълум сифатида таснифланади.

Алоҳида ножўя реакцияларни таърифланиши

Инфекциялар ва паразитар инвазиялар

Цефтриаксон билан даволангандан кейин диареяни ривожланганлиги хақида хабарлар Clostridium difficile билан боғлиқ бўлиши мумкин. Сув-электролитлар алмашинувининг бузилишларини мувофиқ равишда коррекция қилиш керак.

Цефтриаксон кальций тузлари преципитатларини ҳосил бўлиши

Цефтриаксон ва кальций препаратлари вена ичига юборилган чала туғилган чақалоқлар ва муддатида туғилган чақалоқларда (<28 кунлик ёшдаги) оғир даражадаги ва айрим ҳолатларда ўлим билан якунланган ножўя реакциялар кам кузатилган. Цефтриаксон кальций тузлари преципитатлари ўпка ва буйраклар очилганида аниқланган. Янги туғилган чақалоқларда преципитатларни юқори даражада ҳосил бўлиш ҳавфи цефтриаксоннинг ярим чиқарилиш даврини катталардагига нисбатан давомийлиги ва қон ҳажмини камлигини оқибати ҳисобланади.

Кўпинча цефтриаксонни юқори дозаларда (масалан, суткада ≥80 мг/кг ёки умумий дозаси 10 г дан ортиқ) юборилган ва бошқа ҳавф омиллари (масалан, сувсизланиш, ётоқ тартиби) бўлган болаларда сийдик чиқариш йўлларида цефтриаксонни чўкиш ҳолатлари кузатилганлиги ҳақида хабарлар тушган. Бу ҳолат симптомлар билан кечиши ёки симптомларсиз кузатилиши мумкин, ва уретрани обструкциясига ва постренал ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин, аммо бу ҳолат цефтриаксон бекор қилинганидан сўнг орқага қайтувчан ҳисобланади.

Энг аввало, тавсия этилган стандарт дозалардан ортиқ дозаларда даволанган пациентларда ўт пуфагида цефтриаксон кальций тузлари преципитатларини ҳосил бўлиши кузатилган. Болаларда ўтказилган проспектив тадқиқотларда, айрим тадқиқотларда 30% дан ортиқ ҳолатларда вена ичига юборилганида преципитатларни ҳосил бўлиши тезлигини ўзгариб туриши кўрсатилган. Секин инфузия қилинганида (20-30 минут) учраш тезлиги пастроқ бўлади. Ушбу самара одатда симптомсиз кечади, преципитатларни ҳосил бўлиши кам ҳолларда оғриқ, кўнгил айниши ва қусиш каби клиник симптомлар билан кечиши мумкин. Бундай ҳолатларда симптоматик даволаш тавсия этилади. Преципитатларни ҳосил бўлиши цефтриаксон билан даволаш тўхтатилганидан кейин одатда орқага қайтади.

Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар

Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар ҳақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция аниқланганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ равишда хабар беришингизни сўраймиз.


Ўта юқори сезувчанлик реакциялари

Барча бета-лактам антибактериал воситаларга нисбатан бўлгани каби, жиддий, ва баъзида ўлим билан якунланган ўта юқори сезувчанлик реакциялари хақида хабарлар тушган. Оғир даражадаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари кузатилганида цефтриаксон билан даволашни зудлик билан тўхтатиш ва мувофиқ шошилинч чораларни кўриш керак. Даволашни бошлашдан олдин, пациентнинг анамнезида цефтриаксонга, бошқа цефалоспоринларга ёки исталган бошқа бета-лактам воситага оғир ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлганлигини аниқлаш керак. Цефтриаксон анамнезида бошқа бета-лактам моддаларга оғир бўлмаган юқори сезувчанлик ҳолатлари кузатилган пациентларга буюрилганида эҳтиёткорликка амал қилиш керак.

Терида оғир даражадаги ножўя реакциялар (Стивенс-Джонсон синдроми ёки Лайелл синдроми / токсик эпидермал некролиз) кузатилганлиги хақида хабарлар тушган, аммо ушбу ҳолатларни учраш тезлиги номаълум.

Кальций сақловчи маҳсулотлар билан ўзаро таъсири

Ёши 1 ойликдан кичик бўлган чала туғилган чақалоқлар ва муддатида туғилган чақалоқларнинг ўпкалари ва буйракларида цефтриаксон кальций чўкмалари пайдо бўлганлиги туфайли, ўлимга олиб келган реакцияларни ривожланиш ҳолатлари таърифланган. Улардан камида биттасига цефтриаксон ва кальций турли вақтда ва турли тизимлар ёрдамида юборилган. Мавжуд бўлган илмий тадқиқотларда, цефтриаксон ва кальций сақловчи эритмалар, шунингдек ҳар қандай бошқа кальций сақловчи маҳсулотлар қўлланган янги туғилган чақалоқларга тааллуқли ҳолатлардан ташқари, пациентларда қон-томирлар ичида чўкмалар пайдо бўлганлигини ҳеч қандай тасдиқланган ҳолатлари қайд этилмаган. In vitro шароитида ўтказилган тадқиқотлар, янги туғилган чақалоқларда цефтриаксон чўкмаларини ривожланиш ҳавфи бошқа ёшдаги гуруҳларга нисбатан юқори эканлигини кўрсатган.

Цефтриаксон турли ёшдаги пациентларда қўлланганида, ҳатто турли инфузион тизимлар ишлатилганида ҳам ёки турли соҳаларга инфузия қилинганида ҳам вена ичига юбориш учун мўлжалланган ҳар қандай кальций сақловчи эритмалар билан бир вақтда қўллаш ёки аралаштириш мумкин эмас. Бироқ 28 кунликдан ошган пациентлар учун цефтриаксон ва кальций сақловчи эритмаларни, чўкмаларни ҳосил бўлишидан сақланиш мақсадида, турли соҳалар учун мўлжалланган инфузион тизимлар ёрдамида, инфузион тизимларни ўзгартириб ёки инфузиялар ўртасидаги танаффусда инфузион тизимларни физиологик тузли эритмалар билан яхшилаб ювиб, бирин кетин юбориш мумкин. Тўлиқ парентерал озиқлантириш мақсадида кальций сақловчи эритмалар билан узлуксиз инфузия ўтказишга муҳтож бўлган пациентларда шундай чўкмани ҳосил бўлиш ҳавфини юзага келтирмайдиган муқобил антибактериал дори препаратларни қўллаш масаласини кўриб чиқиш керак. Агар тўлиқ парентерал озиқлантириш ўтказилаётган пациентга цефтриаксонни қўллаш зарур бўлса, парентерал озиқлантириш учун эритмалар ва цефтриаксонни бир вақтда қўллаш мумкин, аммо турли инфузион тизимлар ёрдамида ва турли соҳаларга юборилади. Муқобил вариант цефтриаксонни инфузия қилиш вақтида тўлиқ парентерал озиқлантириш учун эритмани инфузиясини тўхтатиш ва эритмаларни юборишлар ўртасидаги танаффусда инфузион тизимларни яхшилаб ювиш бўлиши мумкин.

Болаларда қўлланиши

“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида янги туғилган чақалоқлар, гўдаклар ва болалар учун Ротацеф препаратининг ҳавфсиз ва самарали дозалари аниқланган. Тадқиқотлар, цефтриаксон, айрим бошқа цефалоспоринлар каби, зардоб альбуминидан билирубинни сиқиб чиқариши мумкинлигини кўрсатган.

Ротацеф препаратини, билирубин энцефалопатиясини ривожланиш ҳавфи бўлган чала тузилган чақалоқлар ва муддатида туғилган чақалоқларга қўллаш мумкин эмас.

Иммунитетга боғлиқ гемолитик анемия

Иммунитетга боғлиқ гемолитик анемия цефалоспоринлар синфига мансуб антибактериал препаратлар қўлланаётган пациентларда кузатилган. Цефтриаксон билан даволаниш вақтида катталар ва болаларда оғир гемолитик анемияни ривожланиш ҳолатлари, шу жумладан ўлим билан якунланган ҳолатлар кузатилган.

Агар пациентда цефтриаксонни қўллаш вақтида анемия ривожланса, уни ривожланиш эҳтимоли цефалоспоринларни қўллаш фонида эканлигини баҳолаш керак, цефтриаксонни қўллашни этиологияси аниқланмагунича тўхтатиш керак.

Узоқ муддат даволаш

Узоқ муддат даволаниш вақтида қон таҳлилини мунтазам равишда ўтказиш керак.

Колит/сезгир бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари кўпайиши

Анибактериал воситаларни, шу жумладан цефтриаксонни қўллаш билан боғлиқ бўлган, енгил даражадан ҳаёт учун ҳавф туғдириш даражасигача ўзгариши мумкин бўлган колит ва сохта мембраноз колит ҳолатлари хақида хабарлар тушган. Шунинг учун цефтриаксонни қўллаш вақтида ёки ундан кейин ривожланган диарея бўлган беморларни даволашда ушбу ташхисни инобатга олиш муҳим. Цефтриаксон билан даволашни тўхтатиш ва Clostridium difficile чақирган колитни специфик даволаш керак. Ичак ҳаракатини ингибиция қилувчи дори препаратларини қўллаш мумкин эмас.

Бошқа антибактериал воситалар қўлланганида бўлгани каби, цефтриаксон билан даволаш резистент микроорганизмларни пайдо бўлиши билан суперинфекцияга олиб келиши мумкин.

Оғир даражадаги буйрак ва жигар етишмовчилиги

Оғир даражадаги буйрак ва жигар етишмовчилигида препаратнинг ҳавфсизлиги ва клиник самарадорлигини назорат қилиш тавсия этилади.

Серологик текширув натижаларига таъсири

Кумбс синамасини сохта мусбат натижаларига олиб келиши мумкин. Цефтриаксон шунингдек галактоземияни аниқлаш текширувини сохта мусбат натижаларига олиб келиши мумкин.

Сийдикда глюкозани аниқлашни ноферментатив усуллари сохта мусбат натижаларга олиб келиши мумкин. Ротацеф препарати билан даволаниш вақтида сийдикдаги глюкозани аниқлашни ферментатив усулларни қўллаш билан бажариш керак.

Цефтриаксонни қўллаш қонда глюкозанинг даражасини аниқлаш синамасининг қийматини ўзгартириши (пасайтириши) мумкин. Тест-тизимларни қўллаш бўйича йўриқномаларнинг кўрсатмаларига риоя қилиш керак. Зарурат бўлганида муқобил текширув усулларидан фойдаланиш керак.

Натрий

Ротацеф препаратининг ҳар бир граммида 3,6 ммоль натрий сақланади, натрийни истеъмол қилиш назоратли парҳездаги пациентларни даволашда буни эътиборга олиш керак.

Антибактериал доираси

Цефтриаксон чекланган антибактериал фаоллик доирасига эга ва касалликнинг қўзғатувчиси тасдиқланган ҳолатлардан ташқари, айрим инфекция турларини даволаш учун монотерапия сифатида ишлатилиши мумкин эмас. Касалликни шубҳа қилинган қўзғатувчилари цефтриаксонга чидамли организмлардан иборат бўлган полимикроб инфекцияларда қўшимча антибиотикни буюриш эҳтимолини кўриб чиқиш керак.

Лидокаинни қўлланиши

Лидокаин эритувчи сифатида ишлатилган ҳолатларда цефтриаксон эритмалари фақат мушак ичига юбориш учун қўлланиши керак. Лидокаин эритмасини вена ичига юбориш мумкин эмас.

Ўт-тош касаллиги

Ультратовуш текширувида соялар пайдо бўлганида цефтриаксон кальций преципитатлари бўлиши мумкинлигини инобатга олиш керак. Ўт пуфагида тошлар деб нотўғри қабул қилинган соялар ўт пуфагининг эхограммаларида кўпинча цефтриаксоннинг суткада 1 г ва ундан ортиқ дозалари қўлланганида аниқланади. Болаларни даволашда айниқса жуда эътибор бериш керак. Бундай чўкмалар цефтриаксон билан даволаш тўхтатилганидан сўнг йўқолади. Кам ҳолларда цефтриаксон кальций преципитатларини чўкма кўринишида бўлиши симптомларни намоён бўлиши билан боғлиқ бўлган. Симптомлар намоён бўлган ҳолатларда консерватив даволаш ўтказиш тавсия этилади, цефтриаксон билан даволашни тўхтатиш эса ҳар бир пациент учун ҳавф ва фойда нисбатини баҳолаш асосида шифокор томонидан кўриб чиқилиши керак.

Билиар стаз

Цефтриаксон билан даволанган пациентларда, эҳтимол билиар обструкция туфайли, панкреатитни пайдо бўлиш ҳолатлари кузатилган. Кўпчилик пациентлар холестаз ва билиар чўкмани шаклланиш ҳавф омилларига эга бўлганлар, масалан, илгариги асосий даволаш, оғир касаллик ва тўлиқ парентерал озиқлантиришда бўлганлар. Цефтриаксонни қўллаш оқибатида сафро преципитатларини ҳосил бўлиш омили ёки триггер омилини истисно қилиш мумкин эмас.

Буйрак тош касаллиги

Цефтриаксон билан даволаниш тўхтатилганидан кейин орқага қайтувчан характерга эга бўлган буйрак тош касаллигини пайдо бўлиши ҳолатлари кузатилган. Симптомлари намоён бўлган ҳолатларда УТТ ўтказиш керак. Анамнезида буйрак тош касаллиги ёки гиперкальциурия бўлган пациентларга цефтриаксонни буюриш масаласи ҳар бир пациент учун ҳавф ва фойда нисбатани баҳолаш асосида ҳал қилиниши керак.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Цефтриаксон йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳомиладор аёлларда цефтриаксонни қўллаш бўйича чекланган маълумотлар мавжуд. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда цефтриаксон эмбрион/ҳомилани ривожланишига, перинатал ва постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган. Ҳомиладорлик вақтида (хусусан, ҳомиладорликнинг I уч ойлигида) Ротацеф препаратини, она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатлардагина қўллаш мумкин.

Лактация

Цефтриаксон она сутига аҳамиятсиз миқдорларда ажралиб чиқади, терапевтик дозаларда қўлланганида эса эмадиган болага ёки янги туғилга чақалоққа ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Бироқ диарея ва шиллиқ қаватларнинг замбуруғли инфекцияларини ривожланиш ҳавфи борлигини истисно қилиш мумкин эмас. Сенсибилизацияни юз бериш эҳтимолини эътиборга олиш керак. Бола учун эмизишнинг афзаллиги ва она учун даволашдан кутиладиган фойдани эътиборга олган ҳолда, ё эмизишни тўхтатиш, ёки цефтриаксон билан даволашни тўхтатиш/сақланиш керак.


Фертиллик

Тадқиқотларда эркаклар ёки аёлларнинг фертиллигига нисбатан ҳеч қандай салбий самаралар аниқланмаган.

Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Цефтриаксон билан даволаниш вақтида ножўя самаралар (масалан, бош айланиши) кузатилиши мумкин, бу ҳолат автотранспортни бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилиши мумкин. Шу сабабли, автотранспортни ҳайдаш ёки механизмларга хизмат кўрсатишда эҳтиёткорликка риоя қилиш кўрсатилган. 

Ротацеф катталар ва болаларда, жумладан муддатида туғилган чақалоқларда (туғилгандан бошлаб) қуйидаги инфекцияларни даволаш учун кўрсатилган:

  • − бактериал менингит;
  • − шифохонадан ташқари пневмония;
  • − госпитал пневмония;
  • − ўткир ўрта қулоқ отити;
  • − қорин ичи инфекциялари;
  • − сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (жумладан пиелонефрит);
  • − суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;
  • − тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
  • − гонорея;
  • − сифилис;
  • − бактериал эндокардитда қўлланади.

Ротацеф қуйидаги ҳолатларда қўлланиши мумкин:

  • − катталарда ўпканинг сурункали обструктив касаллигини зўрайишини даволаш учун;
  • − катталар ва болаларда, жумладан янги туғилган чақалоқларда ҳаётининг
    15 кунлигидан бошлаб Лайм касаллигининг диссеминацияланган шакли/боррелиозни (эрта (II) ва кечки (III) босқичларини) даволаш учун;
  • − жарроҳлик инфекцияларини операциядан олдинги профилактикаси учун;
  • − бактериал инфекцияга шубҳа қилинган иситмада нейтропенияси бўлган пациентларни даволаш учун;
  • − юқорида кўрсатилган инфекциялардан бирортаси томонидан чақирилган / тахминан чақирилган бактериемияси бўлган пациентларни даволаш учун қўлланиши мумкин.

Ротацеф препарати, агар шубҳа қилинган патогенлар препаратнинг таъсир доирасига кирмаса, бошқа антибактериал воситалар билан мажмуда қўлланиши керак. 

  • цефтриаксонга, бошқа цефалоспоринларга ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанликда;
  • − анамнезида ҳар қандай бошқа бета-лактам антибактериал воситалар (пенициллинлар, монобактамлар ва карбапенемлар) га оғир ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, анафилактик реакция) бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Цефтриаксонни қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:

  • − Постконцептуал ёши (гестацион + постнатал ёши) 41 ҳафталиккача бўлган чала туғилган чақалоқлар*.
  • − Муддатида туғилган янги туғилган чақалоқларга (28 кунлик ёшгача):
  • - гипербилирубинемия, сариқлик, гипоальбуминемия ёки ацидоз бўлган чақалоқларга, чунки бундай ҳолатларда билирубинни боғланиши бузилган бўлади*;
  • - вена ичига кальций препаратлари юбориш ёки кальций сақловчи инфузияларни ўтказиш зарурати бўлганида (ёки юбориш зарурати кутилганида) цефтриаксон кальций тузларини ҳосил бўлиш ҳавфи борлиги туфайли, қўллаш мумкин эмас.

* In vitro шароитида ўтказилган тадқиқотлар, цефтриаксон қон зардобидаги альбумин билан бириккан жойидан билирубинни сиқиб чиқариши мумкинлигини, бу ҳолат эса бундай пациентларда билирубин энцефалопатиясини потенциал ривожланиш ҳавфига олиб келиши мумкинлигини кўрсатган.

Эритувчи сифатида лидокаин эритмаси ишлатилган цефтриаксонни мушак ичига инъекция қилишдан олдин лидокаинни қўллашга қарши кўрсатмалар борлигини истисно қилиш керак.

Лидокаин сақловчи цефтриаксон эритмаларини вена ичига юбориш мумкин эмас.

Рингер эритмаси ёки Хартман эритмаси каби кальций сақловчи эритмаларни, чўкма ҳосил бўлиши мумкинлиги туфайли, Ротацеф препаратини эритиш учун ёки кейинчалик вена ичига юбориш учун тайёрланган эритмани суюлтириш учун қўллаш мумкин эмас. Цефтриаксон кальций чўкмаси цефтриаксон ва кальций сақловчи эритмалар вена ичига юбориш учун айнан битта тизим ишлатилганида ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Цефтриаксонни Y-коннектор орқали вена ичига кальций сақловчи эритмалар билан бир вақтда, шу жумладан парентерал озиқлантириш каби узлуксиз кальций сақловчи инфузия билан бирга қўллаш мумкин эмас. Бироқ янги туғилган чақалоқлардан бошқа пациентларга цефтриаксон ва кальций сақловчи эритмалар, инфузиялар ўртасидаги танаффусда инфузион тизимлар мутаносиб эритмалар билан яхшилаб ювилганидан кейин бирин-кетин юборилиши мумкин. In vitro шароитида катталарнинг қон плазмаси ва янги туғилган чақалоқларнинг киндик қони плазмасини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотда, янги туғилган чақалоқларда цефтриаксон кальций чўкмасини ҳосил бўлиш ҳавфини юқори бўлиши кўрсатилган.

Перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш К витаминига нисбатан антагонистик таъсирини кучайтириши ва қон кетиши вақтини узайтириши мумкин. Халқаро меъёрлаштирилган нисбатни (ХМН) мониторингини ўтказиш ва цефтриаксон билан даволаниш вақтида ва даволангандан кейин бевосита антикоагулянтларнинг дозасига мувофиқ равишда тузатиш киритиш керак.

Цефалоспоринлар билан бир вақтда қўлланганида аминогликозидларнинг нефротоксиклиги ошиши мумкинлиги тўғрисида қарама-қарши маълумотлар мавжуд. Бундай ҳолатларда аминогликозидларнинг даражасини ва буйрак функциясини мониторингини ўтказиш тавсия этилади.

In vitro шароитида ўтказилган тадқиқотларда хлорамфеникол ва цефтриаксон мажмуаси қўлланганида антагонистик самаралари кузатилган. Ушбу тадқиқотнинг клиник аҳамияти номаълум.

Цефтриаксон ва ичга қабул қилиш учун мўлжалланган кальций сақловчи маҳсулотларни ўзаро таъсири юзасидан ёки цефтриаксон мушак ичига юборилганида ва кальций сақловчи маҳсулотлар вена ичига юборилганида ёки ичга қабул қилингандаги ўзаро таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.

Цефтриаксон билан даволанган пациентларда Кумбс синамаси сохта мусбат натижаларни кўрсатиши мумкин.

Цефтриаксон, бошқа антибиотиклар билан бўлгани каби, галактоземияни аниқлаш синамаларини сохта мусбат натижаларига олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, сийдикда глюкозани аниқлаш учун фойдаланиладиган ноферментатив усуллар сохта мусбат натижаларни бериши мумкин, шунинг учун цефтриаксон билан даволаниш фонида сийдикда глюкозанинг даражасини аниқлашда ферментатив усуллардан фойдаланиш керак.

Цефтриаксоннинг юқори дозалари ва кучли диуретиклар (масалан, фуросемид) бирга қўлланганида буйрак функциясини бузилиши кузатилмаган.

Пробенецидни бир вақтда қўллаш цефтриаксонни чиқарилишини секинлаштирмайди.

Номутаносиблик

Адабиётларда кўрсатилган маълумотларга кўра, цефтриаксон амсакрин, ванкомицин, флуконазол ва аминогликозидлар билан номутаносибдир.

Ротацеф препарати билан бир вақтда бошқа антибиотикни қўллаш режалаштирилганда препаратлар бир шприцда ёки инфузия учун айнан бир эритмада цефтриаксон билан тўқнашмаслиги лозим. 

отацеф 1,0 г №1 эритувчи билан тўпламда (1% ли лидокаин гидрохлориди эритмаси)

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15ºС - 25ºС хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Тайёрланган эритма 18°С - 25°С хароратда 6 соат давомида барқарор бўлади.


Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин. 

Ротацеф мушак ичига юборилади.

Ротацеф эритмаси йирик мушакка, битта юбориш соҳасига 1 г дан ошмаган миқдорда, чуқур юборилади. Агар дозаси 1 г дан ошса, у ҳолда бир қанча соҳаларга юбориш, ёки препаратни вена ичига юбориш учун мўлжалланган мувофиқ дори шаклида юбориш (лидокаинни ўрнига бошқа эритувчилар ишлатилсин) керак.

Агар эритувчи сифатида лидокаин эритмаси ишлатиладиган бўлса, тайёр бўлган эритмани вена ичига юбориш мумкин эмас. Лидокаин препаратини тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномасида таърифланган маълумотларни инобатга олиш керак.

Жарроҳлик инфекцияларини операциядан олдинги профилактикаси учун цефтриаксонни операция бошланишидан 30-90 минут олдин юбориш керак.

Препаратни мушак ичига юбориш учун тайёрлаш қоидаси

1 г Ротацеф 3,5 мл 1% ли лидокаин гидрохлориди эритмасида эритилади.

Ротацеф препаратининг 1,0 г инъекция учун янги тайёрланган эритмасини ишлатиш тавсия этилади. Бироқ тайёрланган эритма қуйидаги эритувчилар билан барқарор бўлади:

  • − 1% ли лидокаин гидрохлориди эритмаси билан

Ротацеф 1,0 г – 18°С - 25°С хароратда 6 соат давомида.

Ротацеф эритмасини битта шприцда, 1% лидокаин гидрохлориди эритмасидан ташқари (фақат мушак ичига инъекция қилиш учун), бирорта бошқа препаратлар билан аралаштириш мумкин эмас.

Дозалаш

Препаратнинг дозаси оғирлик даражаси, сезувчанлиги, инфекциянинг тури ва соҳаси, шунингдек пациентнинг ёши ҳамда жигар ва буйрак функциясига боғлиқ.

Қуйидаги жадвалларда тавсия этилган дозалар ушбу кўрсатмаларда умумий тавсия этилган дозалар ҳисобланади. Жуда оғир ҳолатларда тавсия этилган дозалар диапазонидаги максимал дозаларни қўллаш эҳтимолини кўриб чиқиш керак.

Катталар ва 12 ёшдан ошган (≥50 кг) болалар

Цефтриаксоннинг

дозаси*

Юборишлар сони**

Қўллаш учун кўрсатмалар

1-2 г

суткада 1 марта

Шифохонадан ташқари пневмония

Ўпканинг сурункали обструктив касаллигини зўрайиши



Қорин ичи инфекциялари



Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (жумладан пиелонефрит)

2 г

суткада 1 марта

Госпитал пневмония

Тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланган инфекциялари



Суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари

2-4 г

суткада 1 марта

Бактериал инфекцияга шубҳа қилинган иситмада нейтропенияси бўлган пациентларни даволаш

Бактериал эндокардит



Бактериал менингит

* Бактериемия аниқланганида тавсия этилган дозалар диапазонидаги максимал дозаларни қўллаш эҳтимолини кўриб чиқиш керак.

** Суткада 2 г дан ортиқ дозалар қўлланганида препаратни суткада 2 марта (ҳар 12 соатда) қўллаш эҳтимолини кўриб чиқиш керак.

Махсус даволаш схемаси талаб этилган катталар ва 12 ёшдан ошган (≥ 50 кг) болалар учун кўрсатмалар:

Ўткир ўрта қулоқ отити

Ротацеф 1-2 г препаратининг мушак ичига юбориладиган бир марталик дозаси қўлланиши мумкин. Чекланган маълумотлар, оғир касалликда ёки илгари ўтказилган даволаш натижалари ижобий бўлмаганида, Ротацеф препаратини суткада 1-2 г дозада 3 кун давомида мушак ичига юбориш самарали бўлиши мумкин.

Жарроҳлик инфекцияларини операциядан олдинги профилактикаси

Операциядан олдин 2 г дозада бир марта юборилади.

Гонорея

500 мг дозада мушак ичига бир марта юборилади.

Сифилис

Нейросифилисда одатдаги тавсия этилган дозаси суткада 1 марта 500 мг - 1 г дан юборишни ташкил этади, кейинчалик суткада 1 марта 2 г гача оширилади; даволаш давомийлиги 10-14 кунни ташкил этади. Сифилисда, жумладан нейросифилисда препаратни дозалаш бўйича тавсиялар чекланган маълумотларга асосланган. Давлатга оид ёки маҳаллий қўлланмаларнинг тавсияларини инобатга олиш керак.

Диссеминацияланган Лайм-боррелиоз (эрта (II) ва кечки (III) босқичлари)

2 г дан суткада 1 марта 14-21 кун давомида қўлланади. Тавсия этилган даволаш давомийлиги ўзгариб туради; миллий ёки маҳаллий расмий қўлланмаларнинг тавсияларини инобатга олиш керак.

Болалар

15 кунликдан 12 ёшгача (< 50 кг) бўлган янги туғилган чақалоқлар, гўдаклар ва болалар

Тана вазни 50 кг ва ундан ортиқ бўлган болаларда катталар учун мўлжалланган одатдаги дозалар қўлланади.

Цефтриаксоннинг

дозаси*

Юборишлар сони**

Қўллаш учун кўрсатмалар

50-80 мг/кг

суткада 1 марта

Қорин ичи инфекциялари

Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (жумладан пиелонефрит)



Шифохонадан ташқари пневмония



Госпитал пневмония

50-100 мг/кг

(макс. 4 г)

суткада 1 марта

Тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланган инфекциялари

Суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари



Бактериал инфекцияга шубҳа қилинган иситмада нейтропенияси бўлган пациентларни даволаш

80-100 мг/кг

(макс. 4 г)

суткада 1 марта

Бактериал менингит

100 мг/кг

(макс. 4 г)

суткада 1 марта

Бактериал эндокардит

* Бактериемия аниқланганида тавсия этилган дозалар диапазонидаги максимал дозаларни қўллаш эҳтимолини кўриб чиқиш керак.

** Суткада 2 г дан ортиқ дозалар қўлланганида препаратни суткада 2 марта (ҳар 12 соатда) қўллаш эҳтимолини кўриб чиқиш керак.


Махсус даволаш схемаси талаб этилган, 15 кунликдан 12 ёшгача (< 50 кг) бўлган янги туғилган чақалоқлар, гўдаклар ва болалар учун кўрсатмалар:

Ўткир ўрта қулоқ отити

Ўткир ўрта қулоқ отитини бошланғич даволаш учун Ротацеф препаратининг 50 мг/кг бир марталик дозасини мушак ичига юбориш мумкин. Чекланган маълумотлар, болада касалликнинг даражаси оғир бўлганида ёки илгари ўтказилган даволаш натижалари ижобий бўлмаганида Ротацеф препаратини суткада 50 мг/кг дозада 3 кун давомида мушак ичига юбориш самарали бўлиши мумкин.

Жарроҳлик инфекцияларини операциядан олдинги профилактикаси

Операциядан олдин 50-80 мг/кг дозада бир марта юборилади.

Сифилис

Одатдаги тавсия этилган дозаси 75-100 мг/кг дан (максимал 4 г) суткада 1 марта 10-14 кун давомида юборишни ташкил этади. Сифилисда, шу жумладан нейросифилисда препаратни дозалаш бўйича тавсиялар жуда чекланган маълумотларга асосланган. Давлатга оид ёки маҳаллий қўлланмаларнинг тавсияларини инобатга олиш керак.

Диссеминацияланган Лайм касаллиги (эрта (II) ва кечки (III) босқичлари)

50-80 мг/кг дан суткада 1 марта 14-21 кун давомида юборилади. Тавсия этилган даволаш давомийлиги ўзгариб туради; миллий ёки маҳаллий расмий қўлланмаларнинг тавсияларини инобатга олиш керак.

0-14 кунликкача бўлган янги туғилган чақалоқлар

Ротацеф препаратини постконцептуал 41 ҳафталиккача (гестацион + постнатал ёши) бўлган чала туғилган чақалоқларга қўллаш мумкин эмас.


Цефтриаксоннинг

дозаси*

Юборишлар сони

Қўллаш учун кўрсатмалар

20-50 мг/кг

суткада 1 марта

Қорин ичи инфекциялари

Тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланган инфекциялари



Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (жумладан пиелонефрит)



Шифохонадан ташқари пневмония



Госпитал пневмония



Суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари



Бактериал инфекцияга шубҳа қилинган иситмада нейтропенияси бўлган пациентларни даволаш

50 мг/кг

суткада 1 марта

Бактериал менингит

Бактериал эндокардит

* Бактериемия аниқланганида тавсия этилган дозалар диапазонидаги максимал дозаларни қўллаш эҳтимолини кўриб чиқиш керак.

Максимал суткалик доза 50 мг/кг дан оширилмасин.

Махсус даволаш схемаси талаб этилган 0 дан 14 кунликкача бўлган янги туғилган чақалоқлар учун кўрсатмалар

Ўткир ўрта қулоқ отити

Ўткир ўрта қулоқ отитини бошланғич даволаш учун Ротацеф препаратининг 50 мг/кг бир марталик дозасини мушак ичига юбориш мумкин.

Жарроҳлик инфекцияларини операциядан олдинги профилактикаси

Операциядан олдин 20-50 мг/кг дозада бир марта юборилади.

Сифилис

Одатдаги тавсия этилган дозаси 50 мг/кг дан суткада 1 марта 10-14 кун давомида юборишни ташкил этади. Сифилисда, шу жумладан нейросифилисда препаратни дозалаш бўйича тавсиялар жуда чекланган маълумотларга асосланган. Миллий ёки маҳаллий қўлланмаларнинг тавсияларини инобатга олиш керак.

Даволаш давомийлиги

Даволаш давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ. Цефтриаксонни қўллашни пациентнинг тана харорати нормал даражага етганидан ёки қўзғатувчини эрадикацияси тасдиқланганидан кейин яна 48-72 соат давомида давом эттириш керак.

Кекча ёшдаги шахсларда қўлланиши

Буйрак ва жигар функциялари нормал бўлганида кекса ёшдаги пациентлар учун препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда қўлланиши

Мавжуд маълумотлар, буйрак функцияси нормал бўлган шароитда жигар функциясини енгил ёки ўртача даражада бузилиши бўлганида цефтриаксоннинг дозасига тузатиш киритиш зарурати йўқлигини кўрсатади. Оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда қўлланиши

Мавжуд маълумотлар, жигар функцияси бузилмаган шароитда буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда цефтриаксоннинг дозасига тузатиш киритиш зарурати йўқлигини кўрсатади. Претерминал буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси
<10 мл/мин) бўлганида цефтриаксоннинг дозаси суткада 2 г дан ошмаслиги керак. Диализдаги пациентларда диализ муолажасидан кейин препаратнинг қўшимча дозасини юбориш талаб этилмайди. Цефтриаксон перитонеал диализ ёки гемодиализ ёрдамида чиқарилмайди. Препаратнинг клиник самарадорлиги ва ҳавфсизлигини синчиклаб назорат қилиш керак.

Оғир даражадаги жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланиши

Цефтриаксон оғир даражадаги жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланганида препаратнинг клиник самарадорлиги ва ҳавфсизлигини синчиклаб назорат қилиш керак.


Ротацеф препаратининг дозаси ошириб юборилганида кўнгил айниши, қусиш ва диарея ривожланиши мумкин.

Цефтриаксон гемодиализ ёки перитонеал диализ ёрдамида чиқарилмайди. Специфик антидоти мавжуд эмас. Даволаш – симптоматик. 

Ҳомиладорлик

Цефтриаксон йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳомиладор аёлларда цефтриаксонни қўллаш бўйича чекланган маълумотлар мавжуд. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда цефтриаксон эмбрион/ҳомилани ривожланишига, перинатал ва постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган. Ҳомиладорлик вақтида (хусусан, ҳомиладорликнинг I уч ойлигида) Ротацеф препаратини, она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатлардагина қўллаш мумкин.

Лактация

Цефтриаксон она сутига аҳамиятсиз миқдорларда ажралиб чиқади, терапевтик дозаларда қўлланганида эса эмадиган болага ёки янги туғилга чақалоққа ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Бироқ диарея ва шиллиқ қаватларнинг замбуруғли инфекцияларини ривожланиш ҳавфи борлигини истисно қилиш мумкин эмас. Сенсибилизацияни юз бериш эҳтимолини эътиборга олиш керак. Бола учун эмизишнинг афзаллиги ва она учун даволашдан кутиладиган фойдани эътиборга олган ҳолда, ё эмизишни тўхтатиш, ёки цефтриаксон билан даволашни тўхтатиш/сақланиш керак.


Фертиллик

Тадқиқотларда эркаклар ёки аёлларнинг фертиллигига нисбатан ҳеч қандай салбий самаралар аниқланмаган. 

ROTASEF poroshok 1,0g N1 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA

ROTASEF

ROTACEF

Preparatning savdo nomi: Rotasef

Ta‘sir etuvchi modda (XPN): seftriakson

Dori shakli: in‘eksiya va infuziya uchun eritma tayyorlash uchun kukun.

Tarkibi

Rotasef 0,5 g

1 flakon quyidagilarni saqlaydi:

faol modda: seftriakson (natriyli tuzi shaklida) – 0,5 g;

erituvchi (o‘ramida erituvchi bo‘lgan chiqarilish shakli uchun): 1% li lidokain gidroxloridi eritmasi – 2,0 ml;

Rotasef 1,0 g

1 flakon quyidagilarni saqlaydi:

faol modda: seftriakson (natriyli tuzi shaklida) – 1,0 g;

erituvchi (o‘ramida erituvchi bo‘lgan chiqarilish shakli uchun): 1% li lidokain gidroxloridi eritmasi – 3,5 ml;

Ta‘rifi: deyarli oq yoki sarg‘ish rangli, biroz gigroskopik, kristall kukun.

Farmakoterapevtik guruhi: sefalosporinlarning uchinchi avlodiga mansub, tizimli ta‘sir qiluvchi antibakterial preparatlar.

ATX kodi: J01DD04

Farmakologik hususiyatlari

Farmakodinamikasi

Rotasef keng ta‘sir doirasiga ega bo‘lgan sefalosporinlar qatorining uchinchi avlod antibiotigidir. Bakteriyalarning hujayra membranalari sintezini bostirishi hisobiga bakterisid ta‘sir ko‘rsatadi. Aksariyat grammanfiy, ko‘pchilik grammusbat qo‘zg‘atuvchilar va ba‘zi anaeroblarga nisbatan faoldir. Bakteriyalar tomonidan ishlab chiqariladigan beta-laktamazalarning ta‘siriga chidamlidir.

Preparatga sezgir aerob grammanfiy bakteriyalar: Aeromonas spp., Alcaligenes spp., Branhamella catarrhalis, Citrobacter spp., Enterobacter spp. (ba‘zi shtammlari chidamli), E.coli, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella spp. (shu jumladan, Kl. pneumoniae), Moraxella spp., Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Plesiomonas shigelloides, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Providencia spp., Pseudomonas aeruginosa (ba‘zi shtammlari chidamli), Salmonella spp. (shu jumladan, S. typhi), Serratia spp. (shu jumladan, S. marcescens), Shigella spp., Vibrio spp. (shu jumladan, V. cholerae), Yersinia spp. (shu jumladan, Y. enterocolitica).

Boshqa antibiotiklar, masalan, penisillinlar, birinchi va ikkinchi avlod sefalosporinlar va aminoglikozidlarning ta‘sirida jadal ko‘payadigan yuqorida keltirilgan mikroorganizmlarning ko‘pchilik shtammlari Rotasefga sezgirdir. Klinik ma‘lumotlarga ko‘ra birlamchi va ikkilamchi sifilisda preparatning yaxshi samaradorligi kuzatiladi.

Rotasefga sezgir aerob grammusbat bakteriyalar: Streptococcus agalactiae, Staphylococcus aureus (shu jumladan, penisillinaza ishlab chiqaradigan shtammlari), Streptococcus bovis, Staphylococcus epidermidis, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus viridans.

Metisillinga chidamli bo‘lgan Staphylococcus spp., sefalosporinlarga, shu jumladan Rotasefga ham rezistentdir. Enterococcus spp. ning ko‘pchilik shtammlari (masalan, Enterococcus faecalis) ham preparatga chidamlidir.

Rotasefga sezgir anaerob qo‘zg‘atuvchilar: Bacteroides spp. (shu jumladan, V. fragilis ning ayrim shtammlari), Clostridium spp. (shu jumladan, Cl. Difficile), Fusobacterium spp. (F. mortiferum va F. varium lardan tashqari), Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp. Beta-laktamaza ishlab chiqaradigan Bacteroides spp. ning ba‘zi shtammlari (masalan, V. fragilis), Rotasefga chidamlidir.

Farmakokinetikasi

Mushak ichiga/vena ichiga yuborilganida Rotasef organizmning to‘qimalari va suyuqliklariga yaxshi o‘tadi. Mushak ichiga yuborilganida biokiraolishligi 100% ni tashkil etadi. Plazmada maksimal konsentrasiyasiga mushak ichiga yuborilganida 2-3 soatdan keyin erishiladi. Plazma albuminlari bilan 85-95% ga qaytar bog‘lanadi va bu bog‘lanish uning qondagi konsentrasiyasiga teskari proporsionaldir.

Rotasef interstisial suyuqlikka tez diffuziya bo‘ladi, u yerda unga sezgir mikroorganizmlarga nisbatan o‘zining bakterisid ta‘sirini 24 soat davomida saqlab turadi. Yarim chiqarilish davri uzoq davom etadi, va kattalarda 8 soatni tashkil etadi, 75 yoshdan oshgan keksa yoshdagi odamlarda taxminan ikki marta uzayadi, yangi tug‘ilgan chaqaloqlarda esa 6,5-8 kunni tashkil etadi.

Kattalarda Rotasefning 50-60% siydik bilan o‘zgarmagan holda, 40-50% safro bilan chiqariladi. Yangi tug‘ilgan chaqaloqlarda Rotasefning yuborilgan dozasining taxminan 70% buyraklar orqali chiqariladi. Kattalarda buyrak yoki jigar faoliyatini buzilishlari bo‘lganida, jigar va buyrak faoliyatini qayta taqsimlanishi: agar buyrak faoliyati buzilgan bo‘lsa, safro bilan chiqarilishi oshadi, agar jigarda patologiya bo‘lsa, buyraklar orqali chiqarilishi kuchayadi, shu sababli Rotasefning farmakokinetikasi deyarli o‘zgarmaydi (yarim chiqarilish davri biroz uzayishi mumkin).

Seftriakson gematoensefalik to‘siq orqali yaxshi o‘tadi.

Qo‘llanilishi

Rotasef unga sezgir bakteriyalarning shtammlari chaqirgan barcha infeksiyalarga nisbatan samaralidir:

  • yuqori va quyi nafas yo‘llarining kasalliklari (shu jumladan, pnevmoniya, o‘pka abssessi, plevra empiemasi);
  • qorin bo‘shlig‘i a‘zolarining infeksiyalari (shu jumladan, xolangit, o‘t pufagi empiemasi, me‘da-ichak yo‘llarining, o‘t chiqarish yo‘llarining yallig‘lanish kasalliklari, peritonit);
  • suyaklar va bo‘g‘imlarning infeksiyalari;
  • teri va yumshoq to‘qimalarning infeksiyalari;
  • siydik chiqarish yo‘llarining infeksiyalari (shu jumladan, pielonefrit);
  • jinsiy yo‘l orqali yuqadigan infeksiyalar (shu jumladan, gonoreya);
  • infeksiyalangan jarohatlar va kuyishlar;
  • bosh miya pardalarini yallig‘lanishi, sepsis;
  • operasiyadan keyingi infeksiyani oldini olish uchun qo‘llanadi.

Qo‘llash usuli va dozalari

Rotasef mushak ichiga va vena ichiga oqim bilan yoki tomchilab yuboriladi.

Eritmani tayyorlash qoidasi va yuborilishi

Mushak ichiga yuborish uchun:

500 mg Rotasef 1% li lidokain gidroxloridi eritmasining 2 ml da eritiladi,

1 g Rotasef 1% li lidokain gidroxloridi eritmasining 3,5 ml da eritiladi.

Dumba mushagiga chuqur yuboriladi. Bir dumbaga ko‘pi bilan 1 g preparat yuborish tavsiya etiladi.

Vena ichiga yuborish uchun:

500 mg Rotasef 5 ml in‘eksiya uchun suvda eritiladi,

1 g Rotasef 10 ml in‘eksiya uchun suvda eritiladi.

Vena ichiga sekin 2-4 minut davomida yuboriladi.

Yangi tug‘ilgan (ikki haftalikkacha bo‘lgan) chaqaloqlarga Rotasef tana vazniga 20-50 mg/kg dozada sutkada bir marta buyuriladi. Yangi tug‘ilgan chaqaloqlarda fermentlar tizimi yetilmaganligi sababli preparatning dozasini oshirish mumkin emas.

Ko‘krak yoshidagi bolalar va 12 yoshgacha bo‘lgan bolalar uchun Rotasefning sutkalik dozasi tana vazniga 20-80 mg/kg ni tashkil etadi sutkada bir marta yuboriladi. Tana vazni 50 kg va undan ortiq bo‘lgan bolalarga kattalar uchun qo‘llanadigan odatdagi dozalarda yuboriladi.

Kattalar va 12 yosh va undan oshgan bolalar: odatdagi dozalari 1-2 g dan Rotasefni tashkil etadi, sutkada bir marta yuboriladi. Preparatni yuborishlar o‘rtasidagi interval – 24 soat. Og‘ir holatlarda yoki seftriaksonga o‘rtacha sezgir bakteriyalar chaqirgan infeksiyalarda, preparatning sutkalik dozasi 4 g gacha oshirilishi mumkin.

Preparatni tana vazniga 50 mg/kg dan ortiq dozada vena ichiga yuborilganida kamida        30 minut davomida tomchilab yuborish kerak.

Davolash davomiyligi kasallikning xarakteri va og‘irlik darajasiga bog‘liq. Boshqa antibiotiklar qo‘llaganida bo‘lgani kabi, Rotasef preparatini tana harorati normal bo‘lganidan so‘ng yana kamida 3 kun davomida yuborish tavsiya etiladi.

Bakterial meningitda yangi tug‘ilgan chaqaloqlar va bolalarga preparat tana vazniga    100 mg/kg boshlang‘ich dozada sutkada bir marta yuborish buyuriladi. Maksimal sutkalik dozasi 4 g ni tashkil etadi. Qo‘zg‘atuvchi aniqlanganidan so‘ng doza kamaytirilishi mumkin.

Gonoreyani davolashda Rotasefning tavsiya etilgan dozasi 250 mg ni tashkil etadi, mushak ichiga bir marta yuboriladi.

Jigar faoliyati normal bo‘lgan sharoitda buyrak faoliyatini buzilishlari bo‘lgan bemorlarga va buyrak faoliyati saqlangan sharoitda jigar faoliyatini buzilishlari bo‘lgan bemorlarga preparatning dozasini kamaytirish zarurati yo‘q. Yaqqol buyrak yetishmovchiligida (kreatinin klirensi < 10 ml/min.) Rotasefning dozasini 2 g dan oshirish mumkin emas.

Jigar va buyrak faoliyati bir vaqtda buzilganida, shuningdek gemodializdagi bemorlarda seftraksonning qon zardobidagi konsentrasiyasini muntazam ravishda nazorat qilish kerak.

Operasiyadan keyingi infeksiyalarni oldini olish uchun 1-2 g Rotasef preparatini operasiyadan 30-90 minut oldin bir marta yuborish tavsiya etiladi.

Nojo‘ya ta‘sirlari

Rotasef ko‘pchilik hollarda yaxshi o‘zlashtiriladi. Nojo‘ya samaralari, odatda qaytuvchan bo‘ladi va preparat bekor qilinganidan so‘ng yo‘qoladi.

Ovqat hazm qilish tizimi tomonidan: ko‘ngil aynishi, qusish, diareya yoki qabziyat, meteorizm, abdominal og‘riqlar, ta‘m bilishni buzilishi, stomatit, glossit, soxta membranoz enterokolit, jigar transaminazalari (kam hollarda – ishqoriy fosfataza, bilirubin, xolestatik sariqlik) ning faolligini oshishi, disbakterioz. Seftriaksonni yuqori dozalarda qo‘llash soxta xolelitiazni rivojlanishiga olib kelishi mumkin.

Gematologik o‘zgarishlar: leykopeniya, neytropeniya, granulositopeniya, limfositopeniya, trombositoz, trombositopeniya, gemolitik anemiya, qon ivishini buzilishi, protrombin vaqtini uzayishi, kam hollarda – eozonofiliya, yakka hollarda agranulositoz.

Siydik chiqarish tizimi tomonidan: glyukozuriya, qon plazmasida mochevina va kreatininning miqdorini oshishi, silinduriya, gematuriya, oliguriya, anuriya.

Allergik va immunopatologik reaksiyalar: eshakemi, et uvishishi yoki isitma, toshma, qichishish, kam hollarda – bronxospazm, ko‘p shaklli eritema, Stivens-Djonson sindromi, toksik epidermal nekroliz, zardob kasalligi, angionevrotik shish, anafilaktik shok.

Mahalliy reaksiyalar: preparat vena ichiga yuborilganidan so‘ng flebit rivojlanishi mumkin. Preparatni sekin (2-4 minut davomida) yuborish yo‘li bilan uni rivojlanishidan saqlanish mumkin; preparatni mushak ichiga lidokainsiz in‘eksiya qilish og‘riqli bo‘ladi, yuborilgan joyda infiltrat hosil bo‘lishi mumkin.

Boshqalar: bosh og‘rig‘i, bosh aylanishi, burundan qon ketishlar, kandidoz.

Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar

  • sefalosporinlar va penisillinlarga yuqori sezuvchanlik;
  • homiladorlikning birinchi uch oyligida qo‘llash mumkin emas.

giperbilirubinemiyani rivojlanish havfi yuqori bo‘lganligi tufayli, preparatni yangi tug‘ilgan chaqaloqlarga, ayniqsa chala tug‘ilgan chaqaloqlarga ehtiyotkorlik bilan buyurish kerak.

Dorilarning o‘zaro ta‘siri

Halqali diuretiklar (masalan, furosemid) bilan bir vaqtda qo‘llanganida buyrak faoliyatini buzilishi kuzatilmaydi.

Nosteroid yallig‘lanishga qarshi vositalar va trombositlar agregasiyasining boshqa ingibitorlari bilan bir vaqtda qo‘llanganida qon ketish ehtimoli oshadi.

Rotasef va aminoglikozidlar ko‘pchilik grammanfiy bakteriyalarga nisbatan sinergizmga ega. Bunday majmua og‘ir darajadagi va hayot uchun havf tug‘diruvchi infeksiyalar (masalan, Pseudomonas aeruginosa kabi qo‘zg‘atuvchilar chaqirgan infeksiyalar) ni davolashda isbotini topgan.

Rotasef preparatini bir flakon yoki shprisda boshqa antibiotiklar bilan aralashtirish mumkin emas.

Maxsus ko‘rsatmalar

Boshqa sefalosporinlar qo‘llanganida bo‘lgani kabi, Rotasef preparati bilan davolashda ham anafilaktik reaksiyalar rivojlanishi mumkinligini inobatga olish kerak.

Preparat bilan uzoq vaqt davomida davolanganda periferik qon manzarasini muntazam ravishda nazorat qilish kerak.

Kam hollarda ultratovush diagnostikasida o‘t pufagini soyasi paydo bo‘lishi mumkin, u preparat bekor qilinganidan so‘ng yo‘qoladi. Hatto agar bu holat o‘ng qovurg‘a osti sohasidagi og‘riqlar bilan kechsa, simptomatik davolash fonida preparatni qo‘llashni davom ettirish tavsiya etiladi.

Homiladorlik va emizish davrida qo‘llanishi

Homiladorlik vaqtida, ona uchun davolashdan kutilagan foyda homila uchun potensial xavfdan ustun bo‘lgan hollardagina Rotasef preparatini qo‘llash mumkin (seftriakson yo‘ldosh to‘sig‘i orqali o‘tadi).

Laktasiya davrida preparatni qo‘llash zarurati bo‘lganida emizishni to‘xtatish xaqidagi masalani hal qilish kerak, chunki seftriakson ko‘krak suti bilan ajralib chiqadi.

Avtomobilni va boshqa mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri

Avtotransportni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga Rotasefni ta‘sir qilishi yuzasidan ma‘lumotlar yo‘q.

Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin.

Dozani oshirib yuborilishi

Preparatning dozasini oshirib yuborilishi yuzasidan ma‘lumotlar yo‘q.

Chiqarilish shakli

Rotasef 0,5 g yoki 1,0 g №1 erituvchi bilan majmuada

In‘eksiya qilish uchun eritma tayyorlash uchun kukun 0,5 g yoki 1,0 g dan erituvchi bilan majmuada. In‘eksiya qilish uchun eritma tayyorlash uchun kukun bo‘lgan 1 flakon va erituvchi bo‘lgan 1 ampula qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutiga joylangan.

Rotasef 0,5 g yoki 1,0 g №10

In‘eksiya qilish uchun eritma tayyorlash uchun kukun 0,5 g yoki 1,0 g dan flakonlarda. 10 flakon kontur uyali o‘ramda. 1 kontur uyali o‘ram qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutiga joylangan.

Rotasef 0,5 g yoki 1,0 g №1

In‘eksiya qilish uchun eritma tayyorlash uchun kukun 0,5 g yoki 1,0 g dan flakonlarda. 1 flakon qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutiga joylangan.

Saqlash sharoiti

Rotasef 0,5 g yoki 1,0 g №1 erituvchi (1% lidokain gidroxloridi eritmasi) bilan majmuada

Yorug‘likdan himoyalangan joyda, 15oS-25oS haroratda saqlansin.

Tayyor eritma 18oS-25oS haroratda 6 soat davomida barqarordir.

Rotasef 0,5 g yoki 1,0 g №1

Yorug‘likdan himoyalangan joyda, 15oS-25oS haroratda saqlansin.

Rotasef 0,5 g yoki 1,0 g №10

Yorug‘likdan himoyalangan joyda, 15oS-25oS haroratda saqlansin.

Yaroqlilik muddati

3 yil.

Dorixonalardan berish tartibi

Shifokor resepti bo‘yicha.

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ROTASEF poroshok 1,0g N1 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ROTASEF poroshok 1,0g N1 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ROTASEF poroshok 1,0g N1 dori vositasi Rotapharm Limited tomonidan Ispaniya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ROTASEF poroshok 1,0g N1 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ROTASEF poroshok 1,0g N1 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
VITAKSON poroshok 1,0g N1
IFISEF poroshok 500mg
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Unique Pharmaceutical Laboratories (A.Division of J.B. Chemicals & Pharmaceuticals Limited)
SEFTRAKS SB poroshok 1000mg/500mg N1
Narh: 30 000 so'mdan Batafsil
BELASEF kukuni 1g N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Bolgariya
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Belinda Laboratories LLP, Великобритания произведено: Balkanpharma-Razgrad AD
  • Vakil: VEGAPHARM
SEFTRIAKSON poroshok 1,0g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Xitoy
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Zhejiang Jutai Pharmaceutical Co., Ltd
Narh: 2 200 so'mdan Batafsil
SEFTRIAKSON poroshok 1g N50
  • Ishlab chiqarilish joyi: Xitoy
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Reyoung Pharmaceutical Co., Ltd
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
SEFTRIAKSON poroshok 1g N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Xitoy
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Reyoung Pharmaceutical Co., Ltd
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
SEFTRIAKSON poroshok 1g N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Xitoy
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Reyoung Pharmaceutical Co., Ltd
Narh: 2 200 so'mdan Batafsil
SEFTRIAKSON poroshok 1,0g N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Xitoy
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: AMA Pharm Co. Ltd, Китай произведено: ZhuHai Kinhoo Pharmaceutical Co., Ltd
Narh: 2 200 so'mdan Batafsil
SEFAMED poroshok 1,0g N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Misr
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Limited, Великобритания произведено: E.I.P.I.Co.
  • Vakil:
Narh: 49 500 so'mdan Batafsil
SEFAMED poroshok 0,5g N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Misr
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Limited, Великобритания произведено: E.I.P.I.Co.
  • Vakil:
SEFABEL 1000 poroshok 1000mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Nobel Ilac Sanayii ve Ticaret A.S.
ROSEFIN poroshok 250mg
  • Ishlab chiqarilish joyi: Shveytsariya
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: F.Hoffamann La-Roche Ltd
MEDAKSON poroshok 1,0g N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Kipr
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Medochemie Ltd
ZORAKSON poroshok 1g N12
ROTASEF poroshok 0,5g N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ispaniya
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm, Великобритания произведено: LDP-Laboratorios Torlan, S.A.
SEFTRION poroshok 1g N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Claris Lifesciences Limited,Индия (производитель),Novo Pharm,ООО,СП (упаков)
  • Vakil: Claris Lifesciences Limited
SEFAKSON poroshok 1g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Cоncept Pharmaceuticals Limited, Индия произведено: Lupin Limited
SEFAZON NP poroshok 1g N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Jackson Laboratories Pvt. Ltd
SEFABEL 500 poroshok 500mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Nobel Ilac Sanayii ve Ticaret A.S.
S TRAY poroshok 1,0g N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Emcure Pharmaceuticals Ltd.
SERDJIFEKS poroshok 500mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Pokiston
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Pharm Activ FZCO., ОАЭ произведено: Surge Laboratories (Pvt) Ltd
  • Vakil: Nabiqasim Industries Ltd
ROSEFIN poroshok 1g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Shveytsariya
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: F.Hoffamann La-Roche Ltd
Narh: 180 000 so'mdan Batafsil
MEDAKSON poroshok 1,0g N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Kipr
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Medochemie Ltd
LENDASIN poroshok 250mg
  • Ishlab chiqarilish joyi: Avstriya
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Sandoz d.d., Словения произведено: Sandoz GmbH
ZORAKSON poroshok 1g N1
BAKSON poroshok 1g N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy,CП,ООО, Узбекско-Британское (упак.), Harbin Pharmaceutical Group Co. Ltd, General Pharm. Factory,Китай (произ.)
ALIKSON poroshok 1g N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Alisha & Isha Pharmaceuticals Ltd
AL SEF poroshok 1000mg
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Alchemy Medicine Private Limited
SPEKBAKT poroshok 1000mg
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Цефтриаксон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: BKRS Pharma Pvt. Ltd, Индия произведено: Novopharm Formulations (P) Limited
Ishlab chiqaruvchining dorilari
SOFOSBIN tabletkalari 400mg N28
Narh: 51 500 so'mdan Batafsil
Narh: 53 700 so'mdan Batafsil
ASIBROKS tabletkalari 600mg N12
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
ASIBROKS tabletkalari 200mg N24
Narh: 50 000 so'mdan Batafsil
Narh: 34 500 so'mdan Batafsil
ERBINOL tabletkalari 250mg N14
Narh: 68 000 so'mdan Batafsil
BIOSELAK kapsulalar N10
ROTARITMIL tabletkalari 200mg N30
LANTOROL kapsulalar 30mg N14
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
Narh: 67 000 so'mdan Batafsil
REPRETIN inyeksiya uchun eritma 2000ME/1ml
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9