×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ASIBROKS tabletkalari 200mg N24

Kategoriya:
- Shamollash va gripp
Ishlab chiqarilish joyi:
- Buyuk Britaniya
Faol modda:
Ацетилцистеин
Qadoqda soni:
- 24
Ishlab chiqaruvchi:
- Rotapharm Limited
Vakil:
- Rotapharm
ATX kodi:
- R05CB06
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 4 ta dorixonasida topildi

ico 50 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

O'xshash dorilar

TERAFLYU poroshok so vkusom limona N10 Новартис Консьюмер Хелс СА Shveytsariya
80 000 s`om dan
BELLS sirop 100ml Parnax Lab Ltd Hindiston
25 800 s`om dan
MUKEKS tabletkalari 30mg N100 Kusum Healthcare Pvt. Ltd. Hindiston
78 400 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: вишилловчи таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир вишилловчи таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ацетилцистеин 200 мг ёки 600 мг.

ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси, сувсиз натрий карбонати, натрий гидрокарбонати, сувсиз лимон кислотаси, сорбитол, натрий цитрати, макрогол 6000, натрий сахарини, “Лимон” ароматизатори.

Асиброкс 200 мг: 24 вишилловчи таблеткалар полипропилен тубада, силикагелли полиэтилен тиқин ёпилган. 1 туба тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Асиброкс 600 мг: 12 вишилловчи таблеткалар полипропилен тубада, силикагелли полиэтилен тиқин ёпилган. 1 туба тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ацетилцистеин цистеин аминокислотасининг ҳосиласи ҳисобланади.

Ацетилцистеин нафас йўлларида секретолитик ва секретни ажратиб чиқарувчи таъсир кўрсатади. Ацетилцистеин мукополисахарид занжирлари ўртасидаги дисульфид боғларни парчалайди ва йирингли балғамда ДНК занжирига деполимеризация қилувчи таъсир кўрсатади деб ҳисобланади. Ушбу механизмлар балғамнинг қовушқоқлигини пасайтириши керак.

Ацетилцистеиннинг альтернатив таъсир механизми унинг таркибига кирувчи, эркин радикаллар билан боғланиш ва шу орқали уларнинг токсик таъсирини нейтраллаш ҳусусиятига эга бўлган SH-гуруҳининг антиоксидант ҳусусиятлари билан боғлиқ.

Бундан ташқари, ацетилцистеин зарарли моддаларни детоксикация қилишда муҳим роль ўйнайдиган глутатионни синтезини кучайишига ёрдам беради. Бу ҳолат парацетамол билан заҳарланишларда унинг антидот сифатидаги таъсири билан тушунтирилади.

Сурункали бронхим/муковисцидоз бўлган пациентларда ацетилцистеин профилактик қўлланганида бактериал асоратларни учраш тезлиги ва оғирлиги пасаяди.

Перорал қабул қилинганидан кейин ацетилцистеин тез ва бутунлай сўрилади, ва жигарда метаболизмга учраб, фармакологик жиҳатдан фаол метаболит – цистеин, шунингдек диацетилцистеин, цистин ва бошқа аралаш дисульфидларни ҳосил қилади. Перорал қабул қилинганидан кейин биокираолишлиги, тизимолди метаболизми паст бўлганлиги туфайли, тахминан 10% ни ташкил этади. Одамларда қон плазмасида максимал концентрациясига

1-3 соатдан кейин эришади, бунда қон плазмасида фаол метаболит – цистеиннинг максимал концентрацияси тахминан 2 мкмоль/л ни ташкил этади. Ацетилцистеинни плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси тахминан 50% ни ташкил этиши аниқланган.

Ацетилцистеин ва унинг метаболитлари организмда уч хил шаклларда бўлади: қисман эркин шаклда, оқсиллар билан дисульфид боғлари орқали қисман боғланган шаклда ва аминокислоталар таркибида бўлади.

Ацетилцистеин буйраклар орқали нофаол метаболитлар кўринишида (ноорганик сульфатлар, диацетилцистеин) чиқарилади.

Ярим чиқарилиш даври асосан жигарда тез биотрансформацияга учраши билан аниқланади ва тахминан 1 соатни ташкил этади. Шундай экан, жигар функцияси пасайганида, плазмадан ярим чиқарилиш даври 8 соатгача узаяди.

Фармакокинетик тадқиқотларда ацетилцистеин вена ичига юборилганида тақсимланиш ҳажми аниқланган, у умумий ацетилцистеин учун 0,47 л/кг ни ва кимёвий жиҳатдан қайтарилган ацетилцистеин учун 0,59 л/кг ни ташкил этган; плазма клиренси эса умумий ацетилцистеин учун 0,11 л/соат/кг ни ва кимёвий жиҳатдан қайтарилган ацетилцистеин учун 0,84 л/соат/кг ни ташкил этган.

Вена ичига юборилганидан сўнг ярим чиқарилиш даври уч фазали кинетик модель (альфа, бета ва терминал гамма фаза) бўйича экскрецияси билан 30-40 минутни ташкил этади.

Ацетилцистеин йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва киндик қонида аниқланади. Кўкрак сутига ўтиш ҳусусияти юзасидан маълумотлар йўқ.

Одамда гематоэнцефалик тўсиқ орқали ацетилцистеинни ўтиш ҳусусияти юзасидан маълумотлар мавжуд эмас.

 

Ножўя реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100, аммо <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, аммо <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, аммо <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).

Иммун тизими томонидан: тез-тез эмас – ўта юқори сезувчанлик реакциялари; жуда кам ҳолларда – анафилактик шок, анафилактик/анафилактоид реакциялар.

Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи.

Эшитиш аъзолари томонидан ва лабиринт бузилишлари: тез-тез эмас – қулоқларда шовқин.

Юрак томонидан: тез-тез эмас – тахикардия.

Қон-томирлари томонидан: жуда кам ҳолларда – геморрагия.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: кам ҳолларда – бронхоспазм, диспноэ.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез эмас – қусиш, диарея, стоматит, қорин соҳасида оғриқ, кўнгил айниши; кам ҳолларда – диспепсия.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – эшакеми, тошма, ангионевротик шиш, қичишиш, дерматит.

Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: тез-тез – иситма; учраш тезлиги номаълум – юзни шиши.

Лаборатор ва инструментал текширув натижаларига таъсири: тез-тез эмас – артериал босимни пасайиши.

Ацетилцистеинни қабул қилиш вақтида, Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдроми каби, оғир даражадаги тери реакцияларини жуда кам ривожланиш ҳолатлари қайд этилган. Кўпчилик ҳолатларда юқорида кўрсатилган синдромларни генезида иштирок этиш эҳтимоли юқори бўлган, камида яна битта шубҳа қилинган дори препарати аниқланган; шунай бўлса-да, тери ва шиллиқ қаватлар томонидан ўзгаришлар аниқланганида даволовчи шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Бундай ҳолатда ацетилцистеинни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак.

Айрим тадқиқотларда, ацетилцистеинни қабул қилиш вақтида тромбоцитлар агрегациясини пасайиши тасдиқланган. Ушбу маълумотларни клиник аҳамияти ҳозирги вақтда аниқланмаган.

Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар

Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар ҳақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция аниқланганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ равишда хабар беришингизни сўраймиз.

 

Ацетилцистеин қабул қилинганида тери томонидан алоҳида оғир реакциялар (Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдроми) хақида хабарлар тушган. Шунинг учун, тери ва шиллиқ қаватлар томонидан ўзгаришлар ривожланганида, препаратни қўллашни зудлик билан тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Препарат анамнезида бронхиал астма ва пептик яраси бўлган пациентларга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Асиброкс гистаминни ўзлаштира олмайдиган пациентларда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бундай пациентларни узоқ муддат даволанишдан сақланиш керак, чунки ацетилцистеин гистаминнинг метаболизмига таъсир қилиши ва ўзлаштира олмаслик симптомларини (масалан, бош оғриғи, тумов, қичишиш) чақириши мумкин.

Ацетилцистеинни, айниқса даволашни бошланишида, қабул қилиш бронхиал секретни суюлишига ва шунга мувофиқ унинг ҳажмини ошишига олиб келиши мумкин. Агар пациент самарали йўтала олмаса, мувофиқ даво чораларини (постурал дренаж ва аспирация кабилар) амалга ошириш керак.

Асиброкс таркибида сорбитол (Е420) сақлайди, шунинг учун препаратни фруктозани наслий ўзлаштиролмаслиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Асиброкс 200 мг препарати 403,1 мг натрий сақлайди. Асиброкс 600 мг препарати 356,9 мг натрий сақлайди. Буйрак функциясини бузилиши бўлган ёки натрийнинг миқдори паст бўлган парҳезга риоя қилувчи пациентларни даволашда натрийнинг миқдори инобатга олиниши керак.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик вақтида Асиброкс препаратини қўллаш юзасидан маълумотлар етарли эмас.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар, препаратни ҳомиладорликка, эмбрионал/фетал ривожланишга, туғруққа ёки постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита салбий таъсир қилишини кўрсатмайди.

Эмизиш даври

Ацетилцистеинни кўкрак сутига ажралиб чиқиши юзасидан маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни, фойда/ҳавф нисбати синчиклаб баҳолангандан кейингина қўллаш мумкин.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Асиброкс автомобилни бошқариш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди. 

Асиброкс 200 мг: балғамни ҳосил бўлиши ва ажралиб чиқишини бузилиши билан боғлиқ бўлган ўткир ва сурункали бронхўпка касалликларини секретолитик даволаш учун қўлланади.

Асиброкс 600 мг: шамоллаш билан индукцияланган бронхитда балғамни суюлтириш ва ажралиб чиқишини енгиллаштириш учун қўлланади.

Ацетилцистеинга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар фақат катта ёшдаги пациентлар иштирокида ўтказилган.

Ацетилцистеинни йўталга қарши препаратлар билан бир вақтда қўллаш йўтал рефлексини сусайишига ва бронхиал секретни тўпланишига олиб келиши мумкин, шунинг учун бундай мажмуавий даволашга кўрсатмалар яхшилаб кўриб чиқилиши керак.

Фаоллаштирилган кўмир ацетилцистеиннинг таъсирини пасайтириши мумкин.

Ҳозирги вақтда ацетилцистеин билан бирга қўлланганида антибиотиклар (тетрациклин, аминогликозид, пенициллин) нинг фаоллигини пасайганлиги хақида маълумотлар, in vitro шароитида кўрсатилган фаол моддалар аралаштирилиб ўтказилган тадқиқотлар билан чекланган. Шундай бўлса-да, эҳтиёткорлик мақсадида антибиотикларни ичга, ацетилцистеинни қабул қилгандан кейин камида 2 соатлик интервалга риоя қилган ҳолда қабул қилиш тавсия этилади. Бу ҳолат цефиксим ва лоракарбефга тааллуқли эмас.

Ацетилцистеин/нитроглицерин

Нитроглицерин ва ацетилцистеинни бир вақтда қабул қилиш нитроглицериннинг вазодилататор ва антиагрегант самараларини кучайишига олиб келиши мумкин. Нитроглицерин ва ацетилцистеин билан мажмуавий даволаш ўтказиш зарурати бўлганида, жиддий бўлиши ва бош оғриқлари дарак бериши мумкин бўлган потенциал гипотонияни аниқлаш учун пациентлар кузатилиши лозим.

Лаборатор синамалар кўрсаткичларига таъсири

Ацетилцистеин салицилатларни калориметрик аниқлаш усулига таъсир қилиши мумкин.

Ацетилцистеин сийдикда кетон таначаларини аниқлаш натижаларига таъсир қилиши мумкин.

Асиброкс препаратини бошқа препаратлар билан бир вақтда эритиш тавсия этилмайди.

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Препарат ҳар сафар қўлланганидан сўнг туба қаттиқ ёпилсин.

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Қўллаш усули

Асиброкс вишилловчи таблеткалари бир стакан сувда эритилади ва ичга овқатдан кейин қабул қилинади. Даволашнинг давомийлиги касалликнинг тури ва оғирлигига боғлиқ ва шифокор томонидан белгиланади. Сурункали бронхитда ва муковисцидозда профилактика мақсадида даволаш узоқ вақт давомида амалга оширилиши керак.

Дозалаш

Асиброкс 200 мг

Асиброкс 200 мг нинг тавсия этилган дозаси (агар шифокор томонидан бошқа даволаш усули буюрилмаган бўлса) қуйидагиларни ташкил этади:

6 дан 14 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар: 1 вишилловчи таблетка (200 мг) дан суткада
2 марта (суткада 400 мг ацетилцистеин) буюрилади;

Катталар ва 14 ёшдан бошлаб ўсмирларга: 1 вишилловчи таблетка (200 мг) дан суткада
2-3 марта (суткада 400-600 мг ацетилцистеин) буюрилади.

Муковисцидозда:

6 ёшдан катта болалар ва ўсмирларга: 1 вишилловчи таблетка (200 мг) дан суткада 3 марта (суткада 600 мг ацетилцистеин) буюрилади.

Асиброкс 600 мг

Асиброкс 600 мг нинг тавсия этилган дозаси (агар шифокор томонидан бошқа даволаш усули буюрилмаган бўлса) қуйидагиларни ташкил этади:

Катталар ва 14 ёшдан бошлаб ўсмирларга: суткада 1 вишилловчи таблетка (суткада 600 мг ацетилцистеин) дан буюрилади.

Фаол модданинг концентрацияси юқори бўлганлиги сабабли, Асиброкс 200 мг дозасини 6 ёшгача бўлган болаларга ва Асиброкс 600 мг дозасини 14 ёшгача бўлган болаларга қўллаш тавсия этилмаган

Ушбу ёш тоифасига кирувчилар учун ацетилцистеиннинг мувофиқ дозаларини қўллаш лозим.

Огоҳлантиришлар

Препарат мавжуд бўлган туба очилганида олтингугурт водородининг ҳиди бироз пайдо бўлиши мумкин, бу ҳолат сақланиш жараёни билан боғлиқ. Яроқлилик муддати тугагунига қадар бу ҳолат препаратнинг самарадорлиги, ўзлаштирилиши ва ҳавфсизлигига таъсир қилмайди.

Ҳозирги вақтгача ацетилцистеин ичга қабул қилинганида дозани ошириб юборилиш ҳолатлари таърифланмаган.

Ацетилцистеинни 11,6 г га тенг бўлган кундалик дозасини уч ой давомида қабул қилган соғлом кўнгиллиларда жиддий нохуш реакциялар кузатилмаган. Тана вазнига 500 мг ацетилцистеин/кг гача бўлган дозаси ичга қабул қилинганида интоксикация белгиларисиз ўзлаштирилган.

Симптомлари

Дозани ошириб юборилиши меъда-ичак йўллари томонидан, кўнгил айниши, қусиш ва диарея каби симптомларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Кўкрак ёшидаги болаларда гиперсекреция ҳавфи юқори бўлади.

Даволаш

Дозаси ошириб юборилганида симптоматик даволаш ўтказиш тавсия этилган.

Одамларда парацетамолнинг дозасини ошириб юборилишини ацетилцистеиннинг 30 г гача бўлган максимал суткалик дозасини қабул қилиш билан даволаш тажрибаси мавжуд.

Ацетилцистеиннинг юқори дозалари вена ичига юборилганида, айниқса тез юборилганида анафилактоид реакцияларни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Шундай ҳолатлардан бирида вена ичига катта ҳажмда юборилиб дозаси ортиб кетганида ўлим билан якунланган бош мия шиши ва тутқаноқ ҳуружлари ривожланган.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик вақтида Асиброкс препаратини қўллаш юзасидан маълумотлар етарли эмас.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар, препаратни ҳомиладорликка, эмбрионал/фетал ривожланишга, туғруққа ёки постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита салбий таъсир қилишини кўрсатмайди.

Эмизиш даври

Ацетилцистеинни кўкрак сутига ажралиб чиқиши юзасидан маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни, фойда/ҳавф нисбати синчиклаб баҳолангандан кейингина қўллаш мумкин.

ASIBROKS tabletkalari 200mg N24 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA

ASIBROKS

asibroX

 

Preparatning savdo nomi: Asibroks

Ta‘sir etuvchi modda (XPN): asetilsistein

Dori shakli: vishillovchi tabletkalar.

Tarkibi:

Asibroks 200 mg

1 vishillovchi tabletka quyidagilarni saqlaydi:

faol modda: 200 mg asetilsistein;

yordamchi moddalar: askorbin kislotasi, suvsiz natriy karbonati, natriy gidrokarbonati, suvsiz limon kislotasi, sorbitol, natriy sitrati, makrogol 6000, natriy saxarini, «Limon» aromatizatori.

Asibroks 600 mg

1 vishillovchi tabletka quyidagilarni saqlaydi:

faol modda: 600 mg asetilsistein;

yordamchi moddalar: askorbin kislotasi, suvsiz natriy karbonati, natriy gidrokarbonati, suvsiz limon kislotasiya, sorbitol, natriy sitrati, makrogol 6000, natriy saxarini, «Limon» aromatizatori.

Ta‘rifi: yassi silindrik, oq rangli, faskali, o‘ziga xos hidli, biroz marmarsimon tabletkalar

Farmakoterapevtik guruhi: balg‘am ko‘chiruvchi vosita.

ATX kodi: R05CB01

Farmakologik xususiyatlari

Farmakodinamikasi

Asetilsistein – mukolitik, balg‘am ko‘chiruvchi vosita bo‘lib, sistein aminokislotasining hosilasidir. Erkin sulfgidril guruhi hisobiga asetilsistein balg‘amning nordon mukopolisaxaridlarini bisulfit bog‘larini uzadi, bu mukoproteidlarning depolimerizasiyasiga olib keladi va bronxial sekretning qovushqoqligini kamayishiga yordam beradi. Mukosiliar klirensni oshishi hisobiga balg‘amni ajralib chiqishini yengillashtiradi. Asetilsistein shuningdek antioksidant va pnevmoprotektor xususiyatlariga ham ega, bu sulfgidril guruxlarni erkin radikallarni bog‘lash xususiyati bilan bog‘liq. Bundan tashqari, asetilsistein detoksikasiyaning muhim omili hisoblangan, glitationning sintezini oshishiga yordam beradi. Asetilsisteinning bu xususiyati parasetamol va boshqa moddalar (aldegidlar, fenollar va boshqalar) bilan o‘tkir zaharlanishlarida uni antidot sifatida qo‘llash imkoniyatini beradi.

Farmakokinetikasi

Ichga qabul qilinganidan so‘ng asetilsistein ovqat hazm qilish yo‘llarida tez va deyarli to‘liq so‘riladi. Ichga qabul qilinganidan so‘ng asetilsisteinning biokiraolishligi taxminan 10% ni tashkil etadi. Ichga qabul qilinganidan so‘ng maksimal konsentrasiyasiga 1-3 soatdan keyin erishiladi.

Jigarda sisteingacha (farmakologik faol metaboliti) va diasetilsistein, sistin va keyinchalik – aralash disulfitlargacha metabolizmga uchraydi. Asetilsistein va uning metabolitlari organizmda turli shakllarda: qisman – erkin substansiya ko‘rinishida, qisman – qon plazmasi proteinlari bilan bog‘langan holda, qisman – inkorporasiyalangan aminokislotalar holida aniqlanadi. Organizmdan siydik bilan nofaol metabolitlar (noorganik sulfatlar, diasetilsistein) ko‘rinishida deyarli to‘liq chiqariladi. Asetilsisteinning ozgina miqdorigina axlat bilan o‘zgarmagan holda chiqariladi. Qon plazmasidan yarim chiqarilish davri taxminan 1 soatni tashkil etadi va jigardagi biotransformasiya tezligiga bog‘liq. Jigar yetishmovchiligida u 8 soatgacha uzayishi mumkin.

Asetilsistein yo‘ldosh to‘sig‘i orqali o‘tishi va amniotik suyuqlikda to‘planishi mumkin.

Qo‘llanilishi

Nafas a‘zolarining, qovushqoq, qiyin ajraladigan balg‘amni ko‘p hosil bo‘lishi bilan kechuvchi quyidagi kasalliklarda:

  • o‘tkir va surunkali bronxitlar;
  • obstruktiv bronxit;
  • laringotraxeit;
  • pnevmoniya;
  • bronxoektazlar;
  • bronxial astma;
  • bronxiolitlar;
  • mukovissidoz;
  • o‘tkir va surunkali sinusitda, o‘rta quloq otitida sekretni ajralib chiqishini yengillashtirish uchun qo‘llanadi.

Qo‘llash usuli va dozalari

Asibroks ichga qabul qilinadi.

600 mg asetilsistein saqlovchi bir tabletka 200 ml xona xaroratidagi ichimlik suvida yoki 200 mg asetilsistein saqlovchi bir tabletka 100 ml xona haroratidagi ichimlik suvida eritiladi.

Preparatni ovqatdan keyin qabul qilish kerak. Suyuqlikni qo‘shimcha qabul qilish asetilsisteinning mukolitik samarasini kuchaytiradi. Eritilganidan keyin darhol qabul qilish kerak, istisno hollarda tayyor eritmani 2 soatga qoldirish mumkin.

Kattalar va 14 yoshdan oshgan o‘smirlarga preparat 200 mg dan sutkada 2-3 marta yoki      600 mg dan sutkada 1 marta buyuriladi.

6 yoshdan 14 yoshgacha bo‘lgan bolalarga 200 mg dan sutkada 2 marta qabul qilish tavsiya etiladi.

2 yoshdan 6 yoshgacha bo‘lgan bolalarga 200 mg sutkada 1 marta buyuriladi.

Mukovissidozda:

  • kattalar va 14 yoshdan oshgan o‘smirlarga 200 mg dan sutkada 2-3 marta yoki 600 mg dan sutkada 1 marta buyuriladi
  • 6 yoshdan oshgan bolalarga 200 mg dan sutkada 3 marta qabul qilish tavsiya etiladi
  • 2 yoshdan 6 yoshgacha bo‘lgan bolalarga – 200 mg dan sutkada 2 marta buyuriladi
  • tana vazni 30 kg dan ortiq bo‘lgan pasientlar preparatni sutkada 800 mg gacha bo‘lgan dozada qabul qilishlari mumkin.

Qisqa muddatli shamollash kasalliklarida preparatni qabul qilish davomiyligi 5-7 kunni tashkil etadi. Surunkali bronxitlar va mukovissidozda preparatni infeksiyani oldini olish samarasiga erishish uchun uzoqroq vaqt qabul qilish kerak.

Nojo‘ya ta‘sirlari

MNT tomonidan: kam hollarda – bosh og‘rig‘i, quloqlarda shovqin.

Ovqat hazm qilish tizimi tomonidan: kam hollarda – stomatit; ayrim hollarda – ko‘ngil aynishi, qusish, jig‘ildon qaynashi, diareya.

Yurak-qon tomir tizimi tomonidan: ayrim hollarda – arterial bosimni tushishi, taxikardiya.

Nafas tizimi tomonidan: yakka hollarda – yuqori sezuvchanlik reaksiyasini ko‘rinishi sifatida o‘pkadan qon ketishi rivojlanishi mumkin.

Allergik reaksiyalar: teri toshmasi, qichishish, eshakemi; yakka hollarda – bronxospazm (asosan bronxlarning giperreaktivligi bo‘lgan pasientlarda).

Qo‘llash mumkin bo‘lmagan xolatlar

  • asetilsisteinga va preparatning boshqa komponentlariga yuqori sezuvchanlik;
  • 14 yoshgacha bo‘lgan bolalar (600 mg asetilsistein saqlovchi tabletkalar uchun);
  • homiladorlik va laktasiya davri;
  • me‘da va o‘n ikki barmoq ichak yara kasalligini zo‘rayish bosqichida qo‘llash mumkin emas.

Dorilarning o‘zaro ta‘siri

Asetilsistein va yo‘talga qarshi vositalar bir vaqtda qo‘llanganida, yo‘tal refleksini bostirilishi tufayli, balg‘amni ajralib chiqmasdan, nafas yo‘llarida to‘planishi paydo bo‘lishi mumkin. Shuning uchun bunday majmualarni ehtiyotkorlik bilan tanlash kerak.

Asetilsisteinni bronxolitiklar bilan sinergizmi kuzatiladi.

Asetilsistein va nitrogliserinni bir vaqtda qabul qilish nitrogliserinning qon-tomirlarini kengaytiruvchi ta‘sirini kuchayishiga olib kelishi mumkin.

Antibiotiklar (penisillinlar, sefalosporinlar, eritromisin, tetrasiklin va amfoterisin V) va proteolitik fermentlar bilan farmasevtik nomutanosibdir.

Metallar, rezina bilan kontaktda o‘ziga xos xidga ega bo‘lgan sulfidlar hosil bo‘ladi. Penisillinlar, sefalosporinlar, tetrasiklinning so‘rilishini kamaytiradi (ularni asetilsistein ichga qabul qilinganidan keyin kamida 2 soat o‘tgach qabul qilish kerak).

Maxsus ko‘rsatmalar

Asibroksni qon tupurishda, o‘pkadan qon ketishida, qizillo‘ngach venalarini varikoz kengayishi, buyrak usti bezlarining kasalliklari, jigar va/yoki buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda extiyotkorlik bilan qo‘llash kerak.

Bronxial astma va obstruktiv bronxitda asetilsisteinni bronxial o‘tkazuvchanlikni muntazam nazorati ostida ehtiyotkorlik bilan buyurish kerak.

Yangi tug‘ilgan chaqaloqlarga asetilsisteinni faqat hayotiy ko‘rsatmalarga qarab, va qat‘iy nazoratga (tana vazniga maksimum 10 mg/kg) rioya qilgan holda buyurish mumkin.

Asibroks tarkibida sorbitol va natriy saxarini saqlaydi, shuning uchun preparatni qo‘llashdan oldin shifokor bilan maslaxatlashish kerak.

Preparatni qabul qilish vaqtida shisha idishlardan foydalanish kerak, metallar, rezina, kislorod, yengil oksidlanuvchi vositalar bilan kontaktda bo‘lishdan saqlanish kerak.

Homiladorlik va laktasiya davrida qo‘llanishi

Homiladorlik va laktasiya davrida preparatni qo‘llash bo‘yicha adekvat va yaxshi nazoratli tadqiqotlar o‘tkazilmagan.

Asibroks preparatini homiladorlik va laktasiya davrida qo‘llash mumkin emas.

Pediatriyada qo‘llanishi

Preparatani 14 yoshgacha bo‘lgan bolalarda qo‘llash mumkin emas (600 mg asetilsistein saqlovchi tabletkalar uchun tegishli).

Avtotransportni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri

Asibroks avtomobilni xaydash va psixomotor reaksiyalar tezligini talab qiluvchi ishlarni bajarish qobiliyatiga ta‘sir qilmaydi.

Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin.

Dozani oshirib yuborilishi

Simptomlari: diareya, qusish, qorinda og‘riq, jig‘ildon qaynashi va ko‘ngil aynishi kuzatilishi mumkin.

Davolash: simptomatik davolash o‘tkaziladi.

Chiqarilish shakli

Asibroks 200 mg №20

2 vishillovchi tabletkalar laminasiyalangan stripda. 10 laminasiyalangan striplar qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutiga joylangan.

Asibroks 600 mg №10

2 vishillovchi tabletkalar laminasiyalangan stripda. 5 laminasiyalangan striplar qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutiga joylangan.

Saqlash sharoiti

Namlik va yorug‘likdan himoyalangan joyda, 25ºS dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin.

Tabletka olinganidan keyin tuba zich berkitilsin.

Yaroqlilik muddati

3 yil.

Dorixonalardan berish tartibi

Reseptsiz beriladi.

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ASIBROKS tabletkalari 200mg N24 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ASIBROKS tabletkalari 200mg N24 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ASIBROKS tabletkalari 200mg N24 dori vositasi Rotapharm Limited tomonidan Buyuk Britaniya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ASIBROKS tabletkalari 200mg N24 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ASIBROKS tabletkalari 200mg N24 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
LIKVIN inyeksiya uchun eritma 3ml 10% N10
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
ASIBROKS inyeksiya uchun eritma 300mg/3ml 3ml N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Ацетилцистеин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: Mefar Ilac Sanayii A.S.
  • Vakil: Rotapharm
Narh: 89 800 so'mdan Batafsil
ASIBROKS inyeksiya uchun eritma 3ml 300mg/3ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Ацетилцистеин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: Mefar Ilac Sanayii A.S.
ASS 100 tabletkalari 100mg N20
Narh: 50 000 so'mdan Batafsil
ASIBROKS tabletkalari 600mg N12
  • Ishlab chiqarilish joyi: Buyuk Britaniya
  • Faol modda: Ацетилцистеин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Limited
  • Vakil: Rotapharm
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
ASSEIN poroshok 600mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Ацетилцистеин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ATM Pharm, OOO
ASSEIN poroshok 200mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Ацетилцистеин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ATM Pharm, OOO
ASESEZON poroshok 3g 100mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Belarusiya
  • Faol modda: Ацетилцистеин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Экзон,ОАО
ASESEZON poroshok 3g 200mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Belarusiya
  • Faol modda: Ацетилцистеин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Экзон,ОАО
ASSEIN poroshok 600mg N20
ASSEIN poroshok 200mg N20
INGAMIST eritma 3ml 100mg/ml N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Ацетилцистеин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Юрия-Фарм, ООО
Narh: 72 800 so'mdan Batafsil
ASS INJEKT inyeksiya uchun eritma 300mg/3ml N10
Narh: 114 700 so'mdan Batafsil
AS FS tabletkalari 200mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Ацетилцистеин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Фарма Старт, ООО
ASIBROKS tabletkalari 200mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Estoniya
  • Faol modda: Ацетилцистеин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Limited, Великобритания произведено: PharmaEstica Manufacturing OÜ
Narh: 26 000 so'mdan Batafsil
ASS AKTIV 600 mg, paketiki N6
Narh: 42 000 so'mdan Batafsil
ASS® 600 Goryachiy napitok, paketiki N6
Narh: 30 000 so'mdan Batafsil
ASS® eritma dlya vnutrennego primeneniya 100ml 20mg/ml
Narh: 36 000 so'mdan Batafsil
ASS LONG SHIPUCHIE tabletkalari 600mg N10
Narh: 45 000 so'mdan Batafsil
FLUIMUSIL tabletkalari 0,6g N10
Narh: 43 000 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
SOFOSBIN tabletkalari 400mg N28
Narh: 51 500 so'mdan Batafsil
Narh: 53 700 so'mdan Batafsil
ASIBROKS tabletkalari 600mg N12
  • Ishlab chiqarilish joyi: Buyuk Britaniya
  • Faol modda: Ацетилцистеин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Limited
  • Vakil: Rotapharm
Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
ROTASEF poroshok 1,0g N1
Narh: 35 000 so'mdan Batafsil
Narh: 34 500 so'mdan Batafsil
ERBINOL tabletkalari 250mg N14
Narh: 68 000 so'mdan Batafsil
BIOSELAK kapsulalar N10
ROTARITMIL tabletkalari 200mg N30
LANTOROL kapsulalar 30mg N14
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
Narh: 67 000 so'mdan Batafsil
REPRETIN inyeksiya uchun eritma 2000ME/1ml
Другие формы препарата
ASIBROKS inyeksiya uchun eritma 300mg/3ml 3ml N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Ацетилцистеин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: Mefar Ilac Sanayii A.S.
  • Vakil: Rotapharm
ASIBROKS inyeksiya uchun eritma 3ml 300mg/3ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Ацетилцистеин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: Mefar Ilac Sanayii A.S.
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9